Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.45K subscribers
21K photos
4.73K videos
31 files
13.5K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ҳукуматнинг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмунидан хабардормисиз?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг ўтказилди.

Телевизорда 3 та телеканалда ўқиш жараёнлари йўлга қўйилади дейилганди. Академик лицейлар ўқувчиларига ҳам бўндай дарслар ташкил этилганми?

❗️Республикамиздаги барча академик лицейларининг 1-2 босқич ўқувчиларига хамда умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларининг ўқув режаларидан ўрин олган қуйидаги умумтаълим фанларидан “UzReport” ТВ телеканали билан ҳамкорликда жонли эфирда “Теледарс” лойиҳаси йўлга қўйилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Батафсил:👇👇
https://bit.ly/2UntUl9
#диққат_эълон

Ҳурматли, вилоятимиз фуқаролари!

💰Сизда пенсия масалалари билан боғлиқ саволлар бўлса, эндиликда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармасининг туман ёки шаҳар бўлимларига қўнғироқ қилиб, жавоб олишингиз мумкин.

☎️Телефон рақамлари қуйидаги манзилда кўрсатилган👇
https://t.iss.one/Pensiya_Toshvil/130

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли Тошкент шаҳрида жойлашган ЙПХ масканларида, шаҳар чегарларига яқин жойларда тирбандликни олдини олиш мақсадида карантин масканлари ташкил этилган.

Ушбу жойда ИИБ ходимлари фуқароларнинг яшаш манзилларини текширган ҳолда Тошкент шаҳрида яшовчиларни ўтказиб, қолганларини орқага қайтириб юбормоқда.

👥Афсуски, айрим ҳайдовчилар қонун-қоидаларга бўйсунмай, масъулларнинг фаолиятига қаршилик кўрсатмоқда.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота

🏗Махсус карантин ҳудуди қурилиши жадал кетаяпти. Бу ерда беш минг ўринли иккита объект қурилади. Дастлабки объект бир ойда ишга тушади.

🎥Тошкент вилояти ҳокимли ахборот хизмати қурилиш жараёнидан лавҳа тайёрлади👆👆👆

***
🏗Быстрыми темпами идёт строительство на специальной карантинной территории. Здесь планируется возведение двух объектов на 5 тысяч человек. Сдача первого объекта намечена через месяц.

🎥Пресс-служба хокимията Ташкентской области подготовила сюжет с места строительства👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#антикаранавирус
#cаховат

👐Хайрия акцияси доирасида вилоят бўйича мингта камбағал, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, кам даромадли оилаларга қорамол тарқатилмоқда.

🐄Ушбу меҳр-саховат тадбири доирасида Тошкент туманида яшовчи камбағал ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг 26 тасига турмуш шароитини яхшилаб олиши учун бир бошдан соғин сигир топширилди.

👉Батафсил

***
👐В рамках благотворительной акции по всей столичной области раздаются тельные коровы для следующих категорий граждан: материально нуждающиеся, имеющие низкие заработки семьи, инвалиды.

🐄В рамках этого мероприятия 26 нуждающимся и потерявшим кормильца семьям из Ташкентского района были вручены по тельной корове каждой семье.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#фото

Юқори Чирчиқ тумани – Махсус карантин ҳудуди.

Айни пайтда бу ҳудудга мамлакатимизга чет элдан келган 650 нафар фуқаро карантинга олинди.

© Нозим Абдулла олган суратлар.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Диққат!!!

Бугунги кунда вилоятимизда нечта карантин блокпости ташкил этилган? Шунингдек, нечта ички йўл беркитилган?

Юзага келган шароит тақозосига кўра, деҳқон бозорларига олис жойлашган қайси ҳудудларда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо маркази ташкил этилмоқда?

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби бу ҳақда ахборот берди. Тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
#Юқори_Чирчиқ

Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ахборот ҳизмати ходими Мавжуда Мирзаева "Human.uz" сайти учун махсус репортаж тайёрлади.

🎥Ушбу ҳаволада репортажни томоша қилишингиз мумкин

***

РУ: Сотрудница пресс-службы хокимията Ташкентской области Мавжуда Мирзаева подготовила для сайта "Human.uz"

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Расмий

Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби 24 соат ишлаб турибди. Штаб аъзолари томонидан ҳар соатда воқеалар ривожи тезкорлик билан таҳлил қилиниб, зарур қарорлар қабул қилинмоқда.

Айни пайтда вилоятимиздаги санатория, оромгоҳ ва Чирчиқдаги полигонда қурилган махсус ҳудудда жами 3732 нафар фуқаро карантинга олинган. Вилоят ва туман, шаҳар юқумли касалликлар шифохоналарида 641 нафар фуқаро карантинга олинган.

Уй шароитида 5 минг 933 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, улар 1558 та хонадонда истиқомат қилишмоқда. Уй шароитида карантинга олинган хонадонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органи ходимлари томонидан қўриқланмоқда.

Уй шароитида карантинга олинган фуқароларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти, 17 турдаги дори-дармон, тиббий-гигиеник воситалар бепул тарқатилмоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда оғир шароитда кун кечираётган 1000 та камхарж, эҳтиёжманд оилага қорамол, соғин сигир берилаяпти.

Айни пайтда коронавирус пандемиясига қарши кураш чора-тадбирлари учун вилоятимизда 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматолог, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог, 5 минг нафардан кўпроқ ўрта ва кичик тиббий ходим сафарбар этилган.

Чегара постлари орқали вилоятимизга кириб келаётган фуқаролар карантинга олинаяпти ҳамда уларга барча зарур шарт-шароит яратиб берилмоқда.

27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Қозоғистон Республикасидан “Ғишт кўприк” чегара пости орқали ўтган 167 нафар фуқаро Чирчиқ ҳарбий полигонида қурилган карантин ҳудудига юборилди. Полигонга юборилган фуқароларнинг 158 нафари эркак, 8 нафари аёл ва бир нафари вояга етмаган шахс.

27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Дубай-Тошкент авиарейси орқали юртимизга келган 40 нафар фуқаро Қибрай туманидаги “Ботаника” санаторийсига жойлаштирилди. Шунингдек, 650 нафар фуқоро Юқори Чирчиқ туманидаги махсус карантин полигонига жойлаштирилди (кун давомида бу рақамлар ўзгариши мумкин).

Бугунги кунда вилоятдаги барча савдо комплекслари тўлиқ ёпилган. 28 та деҳқон бозори (шундан 16 таси кунлик) ишлаб турибди. Уларда 17 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган. Бозорларда ҳар куни дезинфекция ва санитар-тозалов тадбирлари амалга оширилмоқда, тепловизорлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Бугунги кунда шаҳар ва туманлар ҳокимлари – фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарори билан ҳудудга кириб чиқиш бўйича чеклов, карантин тартиби ўрнатилмоқда. Хусусан, Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод, Оҳангарон шаҳарлари, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Чиноз, Пискент туманларида карантин шароитига ўтилди, ҳудудга кириш-чиқиш махсус рухсатнома билан амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда 54 та карантин блокпости ташкил этилган (пойтахтга кириш-чиқиш блокпости билан бирга). Шунингдек, 200 та ички йўл беркитилган.

Юзага келган шароит тақозосига кўра, деҳқон бозорларига олис жойларда, тоғли қишлоқларда (Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент тумани) арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо маркази ташкил этилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар томонидан ижро механизми ва ҳужжат алмашувини тўлиқ электрон тизимга ўтказиш бўйича бирламчи чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

@toshvil_koronavirusinfo
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.

________________________



СООБЩЕНИЕ СПЕЦИАЛЬНОЙ РЕСПУБЛИКАНСКОЙ КОМИСИИ

Во исполнение поручений Президента Республики Узбекистан специальная Республиканская комиссия по подготовке программы мер по предупреждению распространения коронавируса в стране в целях обеспечения санитарно-эпидемиологического благополучия населения и предупреждения распространения коронавируса приняла ряд дополнительных решений.

В частности, с 00:01 часов 30 марта 2020 года до 00:01 часов 20 апреля 2020 года все аэропорты Узбекистана приостанавливают свою работу и полностью прекращается авиасообщение.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz муҳбирларининг Тошкент вилоятидаги ЙПХ постларидан репортажи

ИИББ Ахборот хизмати
https://t.iss.one/tviib