Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#тараддуд

⚡️ Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкент туманида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Тошкент тумани ҳокимлиги, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия туман бўлими ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар

Одилхон Рустамов Гултепа маҳалласи ёшлари билан мулоқот қилди

🔹 Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов бугун Чувалачи ҳудудидаги Гултепа маҳалласида бўлиб, ушбу маҳалла ёшлари билан мулоқот қилди.

👉 Батафсил

Раҳбар ва ёшлар мулоқоти ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️16 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Чиноз тумани.
Зукко ўқувчилар заковатда беллашди

🔘Бўка тумани. Томорқа қўшимча даромад манбаи

🔘Зангиота тумани. Туманда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари фуқаролар билан мулоқотда

🔘Чирчиқ шаҳри. Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри. Маънавияти бой жамият яратиш муҳимдир

🔘Бўстонлиқ тумани. "Жаҳолатга қарши маърифат"

🔘Қибрай тумани. Фуқаролар туман ҳокимлиги мутасаддилари қабулида бўлди

🔘Оққўрғон тумани. Томорқадан самарали фойдаланиш оилаларнинг турмуш фаровонлиги ва даромади ошишига ҳам хизмат қилади

🔘Бекобод тумани. Бугун "BRAND-NEW" МЧЖ нинг Янги Ўзбекистон биносини фойдаланишга топширди

🔘Тошкент тумани. Одилхон Рустамов Гултепа маҳалласи ёшлари билан мулоқот қилди

🔘Юқори Чирчиқ тумани. «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фонди шифокорлари томонидан ижтимоий ҳимояга мухтож оила вакиллари учун тиббий-кўрик ўтказилди

🔘Янгийўл тумани. 17 нафар ҳоким ёрдамчиларига "Ташаккурнома"лар топширилди

🔘Паркент тумани. Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Times.uz
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Твиттердаги саҳифасида Ўзбекистон халқига ва ҳукуматига меҳмондўстлик учун ўзбек тилида миннатдорлик билдирди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жамоат транспортида имтиёзли юриш картасини бериш бўйича регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори (16.09.2022 й. 507-сон) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга мувофиқ, қуйидаги шахсларга имтиёзли транспорт картаси берилади:

🔹1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
🔹Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
🔹ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
🔹Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
🔹кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

📝 Имтиёзли транспорт карталарини олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.

🗓 Ваколатли орган аризани 2 иш кунида ўрганиб имтиёзли карта бериш ёки унинг берилишини рад этиш ҳақида мурожаат қилувчига маълумот юборади.

⚠️ Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди, имтиёзли карта чекланмаган муддатга берилади.

🔰Қарорга мувофиқ, имтиёзли транспорт карталарини бериш босқичма-босқич:

▫️Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – 2023 йил 1 январдан;
▫️республиканинг барча шаҳарларида – 2023 йил 1 майдан амалга оширилади.

☑️ Эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 сентябргача ўз кучини сақлаб қолади.

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эътироф

🔹 Тошкент тумани ҳокимининг 15 нафар ёрдамчиси фаолияти алоҳида эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳудудларда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Жумладан, Тошкент тумани маҳаллаларидаги 15 нафар ҳоким ёрдамчиларининг ўтган давр мобайнида олиб борган самарали иш фаолияти эътиборга олиниб, мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги самарали меҳнатларингиз учун миннатдорчилик билдириб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров имзоси билан юборилган ташаккурномалар ўз эгаларига топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

🧑‍🎓 11-“Б” синф битирувчиларининг барчаси олийгоҳ талабаси бўлди

🏫 Тошкент туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини шу йил 11 “Б” синфини тамомлаган 31 нафар битирувчиларнинг барчаси институт, университет, хусусий олий таълим муассасаси талабаси бўлишга эришдилар.

Куни кеча битирувчилар мактаб маъмурияти ва ўз синф раҳбарларига миннатдорчилик билдириш учун ўзлари ўқиган қадрдон таълим масканига келдилар.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#WorldCleanUpDayUzb2022

♻️ Тошкент туманида “Бутунжаҳон тозалик куни” акцияси ўтказилди.

Бугун – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Тошкент тумани Экологик партияси ва вилоят Экология бошқармаси ҳамкорлигида акция ташкил этилди.

Бутунжаҳон тозалик куни ғояси даставвал Болтиқбўйида жойлашган Эстония давлатида 2008 йил илгари сурилган бўлиб, унда 50 минг нафардан ортиқ кўнгилли бирлашган ҳамда мамлакатни чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантиришга киришган.

Ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанба куни бутун дунёда Бутунжаҳон тозалик куни ўтказилади ҳамда бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий жараёнга айланди.

Тошкент туманида ташкил этилган акция доирасида Дамариқ канали бўйини чиқиндилардан тозалашда 10 та махсус чиқинди ташиш техникаси ва 580 нафарга яқин кўнгилли иштирок этди.

Юртимиз файзи – тозаликда деб бежиз айтишмаган!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website