Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Hurmatli yurtdoshlar!

Sizning hududingizda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suv xizmatlari bo‘yicha muammolar yuzaga kelsa, yoki yechimini kutayotgan masalalar bo‘lsa, "Toshkent suv ta’minoti" MChJning hududlardagi quyida ko‘rsatilgan manzillariga murojaat qilishingiz mumkin.

———————-
Ҳурматли юртдошлар!

Сизнинг ҳудудингизда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича муаммолар юзага келса, ёки ечимини кутаётган масалалар бўлса, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг ҳудудлардаги қуйида кўрсатилган манзилларига мурожаат қилишингиз мумкин.

———————-
Уважаемые соотечественники!

Если в вашем районе возникли проблемы с питьевым водоснабжением и водоотведением, либо есть вопросы, ожидающие решения, вы можете обратиться по адресам ООО «Ташкентводоснабжение» в регионах, указанных ниже.
Эртага, 12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилади.

Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти? Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим? Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда? Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?

Шу ва бошқа муҳим саволларга Президентимизнинг эртанги мақоласида жавоб топиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NoComment: Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (видео)

15-16 сентябр кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.

____

#NoComment: Самарканд готов к саммиту ШОС

15-16 сентября 2022 года в Узбекистане, в Самарканде пройдёт 22 саммит глав государств Шанхайской организации сотрудничества.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласи

Статья Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева "Самаркандский саммит ШОС: диалог и сотрудничество во взаимосвязанном мире"

Article by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev "The SCO Samarkand Summit: Dialogue and Cooperation in an Interconnected World"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ШҲТда илгари сурган ташаббуслар 54тага етди

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев маълум қилди.

Экспертнинг айтишича, Ўзбекистон шу пайтга қадар уч марта ШҲТга раислик қилган – 2005-2006, 2009-2010 ва 2015-2016 йилларда.

"Мана шу даврларда Ўзбекистон 54та ташаббусни илгари сурди ва уларнинг асосий қисми амалиётга жорий этилди. Масалан, ШҲТ доирасида минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этиш мамлакатимизнинг таклифи ва бу тузилма Тошкент шаҳрида фаолият олиб бормоқда.

Яна бир муҳим ташаббус – ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш бўлган. Шундан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга аъзо бўлди, Эрон ҳам ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиш арафасида.

Айтиш керакки, Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзолиги ташкилотга Жанубий Осиё эшикларини очган бўлса, Эроннинг қўшилиши Яқин шарқ эшикларини очади.

Ўзбекистоннинг 2017 йилдан кейинги ташаббуслари нафақат хавфсизлик, балки иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиляпти”, – дея таъкидлади эксперт.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.

15-16 сентября в городе Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева пройдут мероприятия 22-го заседания Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксперт “Шанхай руҳи” нима эканини тушунтирди

Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиевнинг айтишича, ШҲТнинг асосий принципи – қарор қабул қилишда консенсусга қатъий риоя қилиниши.

“Шанхай руҳи” деган тушунча бор. Яъни, ташкилот Хартиясида ёзиб қўйилган асосий принципларнинг биринчиси – унинг учинчи бир давлатларга қаратилмагани, иккинчиси – ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш, инобатга олиш ва тенг ҳуқуқлилик принципи. Учинчиси ва энг асосийси – қарор қабул қилишда консенсус тартибига амал қилиш.

Бугун дунёнинг турли давлатларида келишмовчиликлар, қуролли тўқнашувлар юз бераётган бир пайтда қудратли мамлакатлар билан тенг ҳуқуқлилик асосида музокара ўтказиш имконияти мавжудлиги бу ташкилотнинг обрўсини ошириб, бошқа давлатларнинг унга бўлган қизиқишини кучайтирмоқда”, – деди Сотиболдиев.

👉 Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда 12 сентябрь куни соат 00:00дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о якобы закрытии въезда и выезда в город Ташкент и соседние области с 00:00 часов 12 сентября т.г. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
#Спорт

🏆 “Чиғатой 2008” жамоаси “Жанубий Қора денгиз кубоги 2022” халқаро футбол турнирида чемпион бўлди

⚽️
Чемпион жамоа ўйинчилари орасида Тошкент тумани ёшлари ҳам бор.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🔹 Куз-қиш мавсумини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда беталафот ўтказайлик!

🔰 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фахриддин Соатов иштирокида ўтказилган брифингда жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар ҳамда аҳоли орасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида ахборот берилди.

📌 Жумладан, ўтган давр мобайнида туман ҳудудида жами 67 та ёнғин ҳолатлари қайд этилган бўлиб, таҳлилларга кўра содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий кўрсатгичи, яъни 45 та ҳолат аҳоли яшаш уйларига тўғри келмоқда.

⚡️ Ёнғинлар келиб чиқишининг асосий сабаби, электр энергиясидан фойдаланишдаги хатоликлар деб баҳоланмоқда.

Батафсил брифинг видеосида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
“Самарқанд ШҲТ саммити: ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мақолага шарҳ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Самарқанд ШҲТ саммити: ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мақоласи халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди.

💻- https://aniq.uz/y/136885/t
📱- https://m.aniq.uz/y/136885/t

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Эксперт разъяснил о сотрудничестве в гуманитарной сфере в рамках ШОС

👉 Подробнее

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️12 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оҳангарон шаҳри.
Хотин-қизлар учун тиббий-кўриклар ташкил этилмоқда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Миллатлар Дўстлиги маданият саройида"Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз" шиори остида концерт дастури ўтказилди

🔘Янгийўл тумани.
Ҳоким ёрдамчиларининг бугунги натижалари

🔘Бўка тумани.
Маҳаллабай сайёр қабул ўтказилмоқда

🔘Зангиота тумани.
Ёш тадбиркор туман ҳокими эътиборида

🔘Олмалиқ шаҳри.
Шаҳримиз спортчилари - фахрли ўринларда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Нурафшонда яна бир мактаб қад ростлайди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ҳуқуқий тушунчалар берилди

🔘Қибрай тумани.
Туман ҳокими ўқувчиларнинг хорижий тилдаги билимларини синовдан ўтказди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. "
UNESCO" халқаро ташкилотининг вакиллари Ўрта Чирчиқ туманида ўқув машғулоти ўтиб бердилар

🔘Бекобод тумани.
Ф.Худойбердиевнинг аҳоли билан навбатдаги очиқ мулоқоти давом этмоқда

🔘Тошкент тумани.
Брифинг: Куз-қиш мавсумини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда беталафот ўтказайлик!

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️ ШҲТ собиқ бош котиби: «Ўзбекистоннинг ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради»

👉 https://zamin.uz/105700

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Мактаблар қурилиши жараёнлари, уларни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланиши борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🔹Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов сўз олиб, мазкур тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

🔹Учрашувда халқ таълими соҳаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Жараёнларни каналимиз жонли кузатиб боринг:⬇️⬇️⬇️

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#пресс_тур

📸 Тошкент туманида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур давом этмоқда

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Мактаблар қурилиши жараёнлари, уларни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланиши борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🔹Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов сўз олиб, мазкур тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

🔹Учрашувда халқ таълими соҳаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website