Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
«ШҲТ – Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ», – Раҳматулла Нуримбетов

Сўнгги кунларда Россия ОАВларида ШҲТ – Россия ва Хитойнинг НАТОга жавоби экани ҳақидаги материаллар эълон қилинмоқда. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов эса саммит кун тартибида геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ экани, ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ҳақида ҳеч қандай чақирув ёки баёнотлар бўлмаслигини таъкидлади.

«Бу ташкилотда ҳар бир масала, кун тартиби ҳам консенсус асосида шакллантирилади.

Аввало, миллий координаторлар кун тартиби юзасидан ҳар бир масалани келишиб олишади. Шундан кейин кун тартиби ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда 29 июлда Самарқанд саммити кун тартибини тасдиқлашган. Унда глобал геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ.

Албатта, давлатлар етакчилари глобал ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиши мумкин. Аммо бу масала бўйича қарор лойиҳаси, ҳужжатлар, энг асосийси, Самарқанд декларациясида ҳам ҳеч қандай геосиёсий мақсадларни кўзлайдиган баёнот, чақириқлар йўқ ва бўлмайди ҳам.

Ҳа, бу бўйича ахборот фони бўлиши мумкин, бундан қочиш имконсиз, аммо яна бир марта таъкидлайман – ШҲТ Ғарбга ёки бошқа ташкилотларга қарши тузилма эмас», – деди Нуримбетов.
#Газ_таъминотида_узилиш

⚡️ Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент тумани “Кўҳинур” маҳалласида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

📌 Тошкент тумани “Кўҳинур” маҳалласи “Хурмозор” кўчасини табиий газ билан таъминловчи ер усти ўрта босимли газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилиши сабабли, 2022 йил 9 сентябрь куни соат 09:00дан 17:00га қадар тумандаги “Кўхинур” маҳалласи “Хурмозор”, “Муқимий”, “Кўҳинур” ва “А.Жомий” кўчаларидаги жами 516 та аҳоли хонадонларида ва 6 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

♻️ Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун туман аҳолиси ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️8 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
2022 йил пахта йиғим теримини бошлаш олдидан туманда 176 нафар эҳтиёжманд оилаларга гўшт маҳсулотлари тарқатилди

🔘Бекобод тумани.
Мен талаба бўлдим

🔘Тошкент тумани.
Чет эллик муаллим Тошкент тумани ўқувчиларига дарс ўтмоқда

🔘Янгийўл тумани.
Мингта мактаб формалари бепул тарқатилди

🔘Чиноз тумани.
Энг яхши хотин-қизлар фаоли ким?

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши томонидан пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашга тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда

🔘Паркент тумани. “
Аграр соҳа аёлларининг ҳуқуқий саводхонлиги” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани.
Оқила аёллар кенгашдилар

🔘Зангиота тумани.
Қишлоқ хўжалигида янги билим ва инновацияларни кенг жорий этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

🔘Олмалиқ шаҳри. "
Асосий мақсад - аҳолини рози қилиш"

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримизда "ЗЎР" ("КЛАСС") лойиҳаси амалга оширилмоқда

🔘Нурафшон шаҳри.
3-секторга қарашли маҳалла фуқаролари маънавий ҳордиқ чиқаришди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда

🔘Янгийўл шаҳри.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди

🔘Қибрай тумани.
Ўрганишни ижтимоий соҳа объектидан бошлаган туман ҳокими, кўп қаватли уйлардаги аҳоли муаммолари билан ҳам танишд

🔘Оққўрғон тумани.
Таълим муассасаси қуриб фойдаланишга топширилди

🔘Ангрен шаҳри.
Марказий шифохонада янги бўлим фаолияти йўлга қўйилди

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
🔥🔥🔥Biz mustaqil “SocialPoll” tashkiloti bo‘lib, tadqiqot ishlari bilan shug‘ullanamiz, O‘zbekiston Respublikasi hududlarida aholi turmush darajasini oshirish bo‘yicha muammolar bo‘yicha tadqiqotlar olib boramiz.
Sizni rasmiy veb-saytimizda so'rovnomada qatnashishga taklif qilamiz.🔥🔥🔥
—————————————————————-
Toshkent shahri
Toshkent viloyati
Andijon viloyati
Buxoro viloyati
Fargʻona viloyati
Jizzax viloyati
Xorazm viloyati
Namangan viloyati
Navoiy viloyati
Qashqadaryo viloyati
Qoraqalpogʻiston Respublikasi
Samarqand viloyati
Sirdaryo viloyati
Surxondaryo viloyati
📣 E`lon

📚 “Kitob va mutolaa haftaligi”ga marhamat!

📍 Joriy yil 12-16-sentyabr kunlari Toshkent tumani axborot-kutubxona markazida “Kitob va mutolaa haftaligi” o`tkaziladi.

🗂 Haftalik doirasida turli tadbirlar, davra suhbatlari, iqtidorli yoshlarning qobiliyatini shakllantirish maqsadida mutaxassislar tomonidan mahorat darslari va treninglar tashkil etiladi.

📖 Shuningdek, foydalanuvchilarning bilim va saviyasini oshirish uchun tanlov va viktorinalar ham bo‘lib o‘tadi.

👉 Bog`lanish

📌 Barchangizni “Kitob va mutolaa haftaligi”ga taklif etamiz!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тарғибот_тадбирлари

❗️ Транспорт воситаларининг соз ҳолда бўлиши ва йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш борасида тушунтириш ишлари давом этмоқда

🚔 Бугун жума – йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни.

♻️ Шу муносабат билан Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан жойларда комплекс тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ташкил этилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
ШҲТ Бош котиби Чжан Мин:

— Биз ҳар доим “Шанхай руҳи” ва ШҲТ Хартиясининг асосий мақсадларига қатъий амал қилишимиз, блокларга қўшилмаслик, ҳеч қандай учинчи томонга қарши ҳаракат қилмаслик каби асосий тамойилларга қатъий риоя қилишимиз керак. Ташкилотнинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкам сақлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш зарур.

ШҲТ очиқ ташкилот эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Биз “Шанхай руҳи”ни қўллаб-қувватлаб, ШҲТ Хартиясига амал қиладиган ҳар қандай давлатнинг ШҲТ оиласига қўшилиш ва аъзо бўлиш истагини олқишлаймиз.

— — —

Генсек ШОС Чжан Мин:

— Мы всегда твёрдо должны придерживаться «шанхайского духа» и основных целей Хартии ШОС, твёрдо придерживаться ключевых принципов неприсоединения к блокам, ненаправленности против какой-либо третьей стороны. Необходимо твёрдо поддерживать сплочённость Организации и стремиться к развитию сотрудничества.

Я хотел бы подчеркнуть, что ШОС является открытой организацией. Приветствуем желание любой страны, которая согласна с «шанхайским духом» и следует Хартии ШОС, присоединиться и стать членом семьи ШОС.

Telegram | YouTube
#Эълон

🎼 Жонли ижродаги концертга марҳамат!

🪕 Тошкент вилояти филармонияси жамоаси шу йил 13 сентябрь куни соат 14:00да Тошкент тумани Оқтом маҳалласидаги Маданият марказида бўлиб ўтадиган “Эл азиз, инсон азиз” деб номланган жонли ижродаги концерт дастурига таклиф этади.

☎️ Мурожаат учун телефон: 90 909-98-19.

📍 Манзил: Тошкент тумани Кўксарой ҳудуди, Оқтом маҳалласида жойлашган Маданият маркази.

↪️ Геолокация

Тошкент тумани Маданият бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👩🏻 Хотин-қизларни “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” кўрик-танловларида иштирок этишга чорлаймиз!

Тошкент тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” кўрик-танловларида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилади.

👉 Батафсил ўқиш 👈

♻️ Танловнинг туман босқичи шу йилнинг 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

📝 Танловда иштирок этиш учун жорий йил 1 октябр кунига қадар туман Оила ва хотин-қизлар бўлими қошида ташкил этилган қўмитага мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун телефонлар: 99 833-02-01, 99 863-45-57.

Тошкент тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️9 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бекобод тумани.
Жума маънавият соати "Сурат ва сийрат мукаммаллиги" мавзусида бўлди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Атемов масъуллигида маҳаллалардаги долзарб муаммолар ўрганилмоқда

🔘Тошкент тумани.
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш борасида тушунтириш ишлари давом этмоқда

🔘Янгийўл тумани.
Муаммолар сайёр ўрганилмоқда

🔘Чиноз тумани.
Ишчи гуруҳи маҳалла фаоллари билан учрашди

🔘Паркент тумани.
Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида

🔘Бўка тумани.
Бўкада пилла қайта ишланади

🔘Пискент тумани.
Аҳоли бандлиги - фаровон турмуш асоси

🔘Зангиота тумани.
Сектор раҳбарининг топшириқлар ижроси таҳлил қилинди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Маҳаллалардаги долзарб муаммолар ўрганилмоқда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Ёш қизлар тарбияси бугуннинг муҳим ва долзарб вазифасидир

🔘Бўстонлиқ тумани.
Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

🔘Янгийўл шаҳри.
Президент топшириғи ва ижро

🔘Қибрай тумани.
Туман ҳокими фуқароларнинг мурожаатини ўрганиш мақсадида уларнинг хонадонида бўлди

🔘Оққўрғон тумани.
Устозлар миллий форуми

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Пахта йиғим-терими олдидан "Зангиота" мажмуасига зиёрат уюштирилди

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Как в поправках в Конституцию отражен принцип разделения власти на местах?

Важным вопросом реформирования системы государственного управления является разделение полномочий между хокимами и местными кенгашами народных депутатов. В проекте Конституционного закона "О внесении изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан" предусмотрено разделить полномочия хокима как главы исполнительной власти на местах и председателя Кенгашей народных депутатов.

👉 Подробнее: https://bit.ly/3RxE2Da

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат_лойиҳа

❗️Уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби янада осонлашмоқда

📁 Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан фуқароларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш тартиботларини соддалаштиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа билан 2 та янги қулайлик жорий этилмоқда:

1️⃣ Ҳозирда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, ушбу ҳуқуқни кадастр органларида рўйхатдан ўтказиш зарур. Шундан сўнгина уйнинг янги мулкдорини ички ишлар органлари ахборот тизимида доимий рўйхатга қўйиш мумкин.

🔹Таклиф этилган лойиҳага кўра, мулк рўйхатдан ўтказиш вақтида доимий рўйхатда туриш масаласини ҳам ҳал этиш имконияти яратилмоқда. Яъни, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўчмас мулк рўйхатдан ўтказилаётган пайтда янги мулкдорни доимий рўйхатга қўйиш учун ҳам мурожаат қилиши мумкин бўлади.

2️⃣ Амалдаги тартибга кўра, кўчмас мулк ижараси ҳамда текин фойдаланиш шартномаси солиқ органлари ахборот тизимида электрон шаклда ҳисобга қўйилади. Бироқ шартнома ҳисобга қўйилгандан сўнг ижарачининг ҳар бир оила аъзосини ушбу турар жойга вақтинча рўйхатга қўйиш учун алоҳида мурожаат қилиш зарур.

🔹Бу жараёндаги ноқулайликни бартараф этиш мақсадида лойиҳада ижара шартномасини солиқ органларининг ахборот тизимида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда ижарачи ва унинг оила аъзоларини вақтинча рўйхатга қўйиш учун ички ишлар органларига электрон мурожаат этиш имконияти жорий этилмоқда.

📝 Ушбу таклифлар амалиётга татбиқ этилиши билан янги уйга кўчишда доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида мурожаат этиш зарурияти бартараф этилиб, хизмат кўрсатувчи органларга қатнаш билан боғлиқ вақт ва маблағ харажатлари олди олинади.

📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/67553

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

💠 “Беш ташаббус олимпиадаси”: Тошкент туманида иккинчи мавсум старт олди

📌 Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туман бўлими томонидан туманда фаолият юритаётган 68 та маҳалла ёшлар етакчилари орасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми учун тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

🏓 Бугун эса 2-секторга қарашли “Саноат” маҳалласидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи мавсумининг илк мусобақаси – Стол тенниси беллашуви маҳалла ёшларининг фаоллигида, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

♻️ “Беш ташаббус олимпиадаси” турли спорт мусобақалари, санъат танловлари, интеллектуал ўйинлар каби йўналишларда 5 босқичда ўтказилади.

🎥 Бугун эрта тонгдан тасвирга олиш гуруҳимиз билан 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, 23-, 24- ҳамда 26-умумтаълим мактабларида ўтказилаётган стол тенниси мусобақаларини кузатдик.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот_тадбирлари

Тошкент туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди

📌 Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

🔹 Тошкент туманида ўтказилган шу каби учрашувларда туманнинг барча корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

🔸 Маҳаллаларда ўтган учрашувларда ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва бунинг асоси бўлган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик борасида сўз юритилди.

▫️ Шу ўринда учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, гиёҳвандлик балоси каби мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилди ҳамда тадбир сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Hurmatli yurtdoshlar!

Sizning hududingizda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suv xizmatlari bo‘yicha muammolar yuzaga kelsa, yoki yechimini kutayotgan masalalar bo‘lsa, "Toshkent suv ta’minoti" MChJning hududlardagi quyida ko‘rsatilgan manzillariga murojaat qilishingiz mumkin.

———————-
Ҳурматли юртдошлар!

Сизнинг ҳудудингизда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича муаммолар юзага келса, ёки ечимини кутаётган масалалар бўлса, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг ҳудудлардаги қуйида кўрсатилган манзилларига мурожаат қилишингиз мумкин.

———————-
Уважаемые соотечественники!

Если в вашем районе возникли проблемы с питьевым водоснабжением и водоотведением, либо есть вопросы, ожидающие решения, вы можете обратиться по адресам ООО «Ташкентводоснабжение» в регионах, указанных ниже.
Эртага, 12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилади.

Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти? Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим? Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда? Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?

Шу ва бошқа муҳим саволларга Президентимизнинг эртанги мақоласида жавоб топиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NoComment: Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (видео)

15-16 сентябр кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.

____

#NoComment: Самарканд готов к саммиту ШОС

15-16 сентября 2022 года в Узбекистане, в Самарканде пройдёт 22 саммит глав государств Шанхайской организации сотрудничества.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website