Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

📺 “Nurafshon TV”: Тошкент тумани мактабларида биринчи қўнғироқ янгради

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги мавжуд 31 та умумтаълим мактабларида янги 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Тошкент туманидаги “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури нигоҳида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#масофавий_тизим

📌Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими

📲
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди.

🔸Мазкур тизимдан кўзланган мақсад нима?
🔸У қандай ишлайди, вазифаси нималардан иборат?
🔸Қандай афзалликлари мавжуд?

🎥Батафсил видеолавҳада

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Мактабгача_таълим

🏫 “Сағбон” маҳалласида янги боғча иш бошлади

▫️ Тошкент туманидаги “Сағбон” маҳалласида хоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан янги оилавий боғча ўз фаолиятини бошлади.

🎉 “Humo bolalari” номини олган ушбу уй боғчаси очилиши муносабати билан 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Ҳудудда истиқомат қилувчи мавжуд 96 та боғча ёшидаги болаларнинг 40 нафари мактабгача таълим ташкилотига навбатда турган бўлса, шуларнинг 35 таси уй боғчасига таълим-тарбия олиш учун қабул қилинди.

🔹 – “Сағбон” маҳалласида хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилиши мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб совға бўлди, – дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Мунаввар Юсупова. – Ушбу хайрли ишга ўз ҳиссамни қўшишимдан асосий мақсад, боғчага навбатда турган болажонлар сафини камайтириш, янги иш ўринларни яратиш, қолаверса, ўз ҳудудимда тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Тошкент туманида тиббиёт соҳасини чуқур ўқитишга мўлжалланган янги мактаб фойдаланишга топширилди

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани Чоштепа ҳудудида “DREAM SCHOOL” хусусий тиббиёт мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тафсилотлар “Yoshlar” телеканалининг “Yangi davr” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ва_ёшлар

💬 Расмий тусдан ҳоли мулоқот: Одилхон Рустамов Калас маҳалласида бир гуруҳ ёшлар мурожаатларини тинглади

🔹 Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов бугун иш кунининг биринчи ярмида сектор ҳудудидаги Калас маҳалласида бўлди.

♻️ Одилхон Рустамов у ерда ҳудуддаги Калас ва Маърифат маҳаллаларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот қилди ҳамда ёшларни қийнаётган муаммоли масалалар борасида фикрлашди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️7 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ангрен шаҳри.
Яна бир янги хизмат кўрсатиш объекти ишга тушди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
80 та хонадон ўз эгаларига топширилди

🔘Бекобод тумани.
Қушчига ҳам ичимлик суви чиқариладиган бўлди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Бу йилги пахта йиғим терими қандай ўтади?

🔘Тошкент тумани.
Расмий тусдан ҳоли мулоқот: Одилхон Рустамов Калас маҳалласида бир гуруҳ ёшлар мурожаатларини тинглади

🔘Янгийўл тумани.
300 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Шоли ҳосилини ўриб-йиғиб олиш учун старт берилди

🔘Паркент тумани.
Тумандаги қайта таъмирланган мактаб фойдаланишга топширилди

🔘Пискент тумани.
Қурилиш ишлари назорат қилинади

🔘Зангиота тумани.
Тарғибот ишлари давом этмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри.
Ходимлар Давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилмоқда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Билмасангиз зарар эмас, билиб қўйган эса яхши

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ташаббусли бюджет: "Қорабой" ва "Гулобод" маҳаллаларининг ички кўчалари асфальт қилинмоқда

🔘Бекобод шаҳри. “
Йўл ҳаракати қоидаларининг ёш билимдони"

🔘Янгийўл шаҳри.
Мулоқот давомида кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди

🔘Қибрай тумани.
Тумандаги йирик текстил корхонасини тўлиқ қувватда ишга тушириш кўрилмоқда

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Биласизми

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади

💰Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

👉
Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

🏫 “Истиқбол” маҳалласида янги оилавий боғча болажонларга эшик очди

Тошкент туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.

🔎 Жорий йил бошида 1-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудда ўтказилган хатлов давомида маҳаллада яшовчи мактабгача таълим ёшидаги болаларни болалар боғчасига қамраб олиш учун қўшимча мактабгача таълим ташкилотига эҳтиёж борлиги аниқланган эди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ҳадича Абророванинг ўз хонадонида оилавий мактабгача таълим ташкилоти очишда кўмак сўраб маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига қилган мурожаати эътиборга олиниб, масъулларнинг бевосита амалий ёрдами билан 50 ўринли “Sora kids” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига асос солинди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

👉 Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
‼️ Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

⚡️ 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонга бироз нам ва салқин ҳаво оқими
кириб келади.

Ўзгидромет бу тўғрида огоҳлантириш хабари эълон қилди.

Хабарда келтирилишича, 11-12 сентябрь кунлари республика бўйлаб кечалари ҳарорат +10 +13 даража, кундуз кунлари +25 +28 даражагача пасаяди.

11 сентябрь куни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент, 12 сентябрь куни Фарғона водий вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Денгиз сатҳидан 2500 метр баландликдаги тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Совуқ ҳаво оқими кириб келиш жараёнида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-18 м/с, 11 сентябрь куни Сурхондарё ва Фарғона водийсида 20-23 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, 101, 1050 рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Шу ўринда туманимиз аҳолисидан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраймиз!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

👩‍🏫 Чет эллик муаллим Тошкент тумани ўқувчиларига дарс ўтмоқда

🏫 Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ўқитувчиси Мария Пронина ўқувчиларга рус тили фанидан дарс бериб келмоқда.

📝 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фани ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш”га қаратилган “Зўр” – “Класс!” лойиҳаси доирасида 5-11 синф ўқувчиларига дарс бераётган Мария Пронина, мактаб ўқувчиларининг фанга бўлган қизиқишидан мамнун.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
«ШҲТ – Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ», – Раҳматулла Нуримбетов

Сўнгги кунларда Россия ОАВларида ШҲТ – Россия ва Хитойнинг НАТОга жавоби экани ҳақидаги материаллар эълон қилинмоқда. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов эса саммит кун тартибида геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ экани, ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ҳақида ҳеч қандай чақирув ёки баёнотлар бўлмаслигини таъкидлади.

«Бу ташкилотда ҳар бир масала, кун тартиби ҳам консенсус асосида шакллантирилади.

Аввало, миллий координаторлар кун тартиби юзасидан ҳар бир масалани келишиб олишади. Шундан кейин кун тартиби ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда 29 июлда Самарқанд саммити кун тартибини тасдиқлашган. Унда глобал геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ.

Албатта, давлатлар етакчилари глобал ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиши мумкин. Аммо бу масала бўйича қарор лойиҳаси, ҳужжатлар, энг асосийси, Самарқанд декларациясида ҳам ҳеч қандай геосиёсий мақсадларни кўзлайдиган баёнот, чақириқлар йўқ ва бўлмайди ҳам.

Ҳа, бу бўйича ахборот фони бўлиши мумкин, бундан қочиш имконсиз, аммо яна бир марта таъкидлайман – ШҲТ Ғарбга ёки бошқа ташкилотларга қарши тузилма эмас», – деди Нуримбетов.
#Газ_таъминотида_узилиш

⚡️ Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент тумани “Кўҳинур” маҳалласида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

📌 Тошкент тумани “Кўҳинур” маҳалласи “Хурмозор” кўчасини табиий газ билан таъминловчи ер усти ўрта босимли газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилиши сабабли, 2022 йил 9 сентябрь куни соат 09:00дан 17:00га қадар тумандаги “Кўхинур” маҳалласи “Хурмозор”, “Муқимий”, “Кўҳинур” ва “А.Жомий” кўчаларидаги жами 516 та аҳоли хонадонларида ва 6 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

♻️ Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун туман аҳолиси ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️8 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
2022 йил пахта йиғим теримини бошлаш олдидан туманда 176 нафар эҳтиёжманд оилаларга гўшт маҳсулотлари тарқатилди

🔘Бекобод тумани.
Мен талаба бўлдим

🔘Тошкент тумани.
Чет эллик муаллим Тошкент тумани ўқувчиларига дарс ўтмоқда

🔘Янгийўл тумани.
Мингта мактаб формалари бепул тарқатилди

🔘Чиноз тумани.
Энг яхши хотин-қизлар фаоли ким?

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши томонидан пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашга тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда

🔘Паркент тумани. “
Аграр соҳа аёлларининг ҳуқуқий саводхонлиги” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани.
Оқила аёллар кенгашдилар

🔘Зангиота тумани.
Қишлоқ хўжалигида янги билим ва инновацияларни кенг жорий этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

🔘Олмалиқ шаҳри. "
Асосий мақсад - аҳолини рози қилиш"

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримизда "ЗЎР" ("КЛАСС") лойиҳаси амалга оширилмоқда

🔘Нурафшон шаҳри.
3-секторга қарашли маҳалла фуқаролари маънавий ҳордиқ чиқаришди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда

🔘Янгийўл шаҳри.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди

🔘Қибрай тумани.
Ўрганишни ижтимоий соҳа объектидан бошлаган туман ҳокими, кўп қаватли уйлардаги аҳоли муаммолари билан ҳам танишд

🔘Оққўрғон тумани.
Таълим муассасаси қуриб фойдаланишга топширилди

🔘Ангрен шаҳри.
Марказий шифохонада янги бўлим фаолияти йўлга қўйилди

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
🔥🔥🔥Biz mustaqil “SocialPoll” tashkiloti bo‘lib, tadqiqot ishlari bilan shug‘ullanamiz, O‘zbekiston Respublikasi hududlarida aholi turmush darajasini oshirish bo‘yicha muammolar bo‘yicha tadqiqotlar olib boramiz.
Sizni rasmiy veb-saytimizda so'rovnomada qatnashishga taklif qilamiz.🔥🔥🔥
—————————————————————-
Toshkent shahri
Toshkent viloyati
Andijon viloyati
Buxoro viloyati
Fargʻona viloyati
Jizzax viloyati
Xorazm viloyati
Namangan viloyati
Navoiy viloyati
Qashqadaryo viloyati
Qoraqalpogʻiston Respublikasi
Samarqand viloyati
Sirdaryo viloyati
Surxondaryo viloyati
📣 E`lon

📚 “Kitob va mutolaa haftaligi”ga marhamat!

📍 Joriy yil 12-16-sentyabr kunlari Toshkent tumani axborot-kutubxona markazida “Kitob va mutolaa haftaligi” o`tkaziladi.

🗂 Haftalik doirasida turli tadbirlar, davra suhbatlari, iqtidorli yoshlarning qobiliyatini shakllantirish maqsadida mutaxassislar tomonidan mahorat darslari va treninglar tashkil etiladi.

📖 Shuningdek, foydalanuvchilarning bilim va saviyasini oshirish uchun tanlov va viktorinalar ham bo‘lib o‘tadi.

👉 Bog`lanish

📌 Barchangizni “Kitob va mutolaa haftaligi”ga taklif etamiz!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тарғибот_тадбирлари

❗️ Транспорт воситаларининг соз ҳолда бўлиши ва йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш борасида тушунтириш ишлари давом этмоқда

🚔 Бугун жума – йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни.

♻️ Шу муносабат билан Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан жойларда комплекс тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ташкил этилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website