Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Тезкор

⚡️ Тошкент туманидаги айрим маҳаллалар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади

🚧 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бугун 6 сентябрь куни соат 10-30дан 15-00га қадар Қоплонбек, Олмазор, Шомахмудов, Парвоз фидерларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Қизғалдоқ ҳудуди Олмазор кўчаси, Келес ш., Оқибат маҳаллаларидаги саноат корхоналарида (корзинка), Озодлик маҳалласи (Келес массив), Масалбой ҳудуди Соҳибкор маҳалласи, Юнусобод ҳудуди Авлиё ота, Дархон маҳаллаларида электр таъминотида қисқа узилишлар бўлади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун электр энергияси истеъмолчиларидан узр сўраймиз!

Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#МИБ_хабари

🔹 Тошкент туманида 1,5 миллиард сўмдан зиёд кредит қарздорлиги ундирилди

👉
Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Тошкент яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади!

2022 йил 8-9 сентябрь кунлари пойтахтимизда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити бўлиб ўтади.

Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакатларнинг парламентларини бирлаштирган бўлиб, мулоқот учун энг йирик майдон ҳисобланади.

МДХ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган мазкур саммитда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор халқаро парламент ташкилотларининг аёл раҳбарлари иштирок этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#янги_ўқув_йили
#таълим

👨‍🏫 Раҳбарлар “мустақиллик дарслари”ни ўтишди

Кеча юртимиздаги умумтаълим мактабларида янги 2022 – 2023 ўқув йили бошлангани муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси остида ўқув жараёнлари “Мустақиллик дарс”лари билан бошланди.

🏫 Тошкент туманидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” байрам тадбирларида турли даражадаги раҳбарлар, депутатлар, тадбиркорлар ва жамоатчиликнинг фаол вакиллари, собиқ битирувчилар иштирок этиб, ўқувчилар билан “мустақиллик дарс"ларини ўтишди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари

📌 Нурҳаёт маҳалласида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔹 Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов Масалбой ҳудудидаги Нурҳаёт маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов ҳамда бир қатор ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

👉 Батафсил

Сайёр қабул жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️6 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оққўрғон тумани.
Нукус тажрибаси Оққўрғонда оммалашмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Янги тиббиёт пункти иш бошлади

🔘Бекобод тумани.
Санитария қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилинг!

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
ОАВ биз ҳақимизда
Ёшлар дафтарида ҳақиқатдан имкониятлар кенгми
?

🔘Тошкент тумани.
Нурҳаёт маҳалласида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Янгийўл тумани.
Ташаббусли бюджет натижалари

🔘Чиноз тумани.
Жангчи - фахрийлар эл ардоғида

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Пахта терими 2022 бошланди

🔘Пискент тумани.
Энг яхши маҳалла раиси аниқланди

🔘Зангиота тумани. "
Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида мазмунли тадбир бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда

🔘Чирчиқ шаҳри. "
Наврўз” ҳамда “Бирлик” маҳаллаларидаги янгидан бунёд этилаётган мактабгача таълим муассасаси кўздан кечирилди

🔘Нурафшон шаҳри. “
Очиқ бюджет” ахборот портали орқали берилган таклифлар етарлича овоз тўпламоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ишлаб чиқариш салмоғи ортади

🔘Қибрай тумани.
Ҳозирги ёшлар, дунёқараши кенг,ўз фикрини эркин ва мустақил ифода эта олиш қобилиятига эга бўлиши лозим

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

📺 “Nurafshon TV”: Тошкент тумани мактабларида биринчи қўнғироқ янгради

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги мавжуд 31 та умумтаълим мактабларида янги 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Тошкент туманидаги “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури нигоҳида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#масофавий_тизим

📌Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими

📲
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди.

🔸Мазкур тизимдан кўзланган мақсад нима?
🔸У қандай ишлайди, вазифаси нималардан иборат?
🔸Қандай афзалликлари мавжуд?

🎥Батафсил видеолавҳада

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Мактабгача_таълим

🏫 “Сағбон” маҳалласида янги боғча иш бошлади

▫️ Тошкент туманидаги “Сағбон” маҳалласида хоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан янги оилавий боғча ўз фаолиятини бошлади.

🎉 “Humo bolalari” номини олган ушбу уй боғчаси очилиши муносабати билан 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Ҳудудда истиқомат қилувчи мавжуд 96 та боғча ёшидаги болаларнинг 40 нафари мактабгача таълим ташкилотига навбатда турган бўлса, шуларнинг 35 таси уй боғчасига таълим-тарбия олиш учун қабул қилинди.

🔹 – “Сағбон” маҳалласида хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилиши мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб совға бўлди, – дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Мунаввар Юсупова. – Ушбу хайрли ишга ўз ҳиссамни қўшишимдан асосий мақсад, боғчага навбатда турган болажонлар сафини камайтириш, янги иш ўринларни яратиш, қолаверса, ўз ҳудудимда тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Тошкент туманида тиббиёт соҳасини чуқур ўқитишга мўлжалланган янги мактаб фойдаланишга топширилди

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани Чоштепа ҳудудида “DREAM SCHOOL” хусусий тиббиёт мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тафсилотлар “Yoshlar” телеканалининг “Yangi davr” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ва_ёшлар

💬 Расмий тусдан ҳоли мулоқот: Одилхон Рустамов Калас маҳалласида бир гуруҳ ёшлар мурожаатларини тинглади

🔹 Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов бугун иш кунининг биринчи ярмида сектор ҳудудидаги Калас маҳалласида бўлди.

♻️ Одилхон Рустамов у ерда ҳудуддаги Калас ва Маърифат маҳаллаларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот қилди ҳамда ёшларни қийнаётган муаммоли масалалар борасида фикрлашди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️7 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ангрен шаҳри.
Яна бир янги хизмат кўрсатиш объекти ишга тушди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
80 та хонадон ўз эгаларига топширилди

🔘Бекобод тумани.
Қушчига ҳам ичимлик суви чиқариладиган бўлди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Бу йилги пахта йиғим терими қандай ўтади?

🔘Тошкент тумани.
Расмий тусдан ҳоли мулоқот: Одилхон Рустамов Калас маҳалласида бир гуруҳ ёшлар мурожаатларини тинглади

🔘Янгийўл тумани.
300 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Шоли ҳосилини ўриб-йиғиб олиш учун старт берилди

🔘Паркент тумани.
Тумандаги қайта таъмирланган мактаб фойдаланишга топширилди

🔘Пискент тумани.
Қурилиш ишлари назорат қилинади

🔘Зангиота тумани.
Тарғибот ишлари давом этмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри.
Ходимлар Давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилмоқда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Билмасангиз зарар эмас, билиб қўйган эса яхши

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ташаббусли бюджет: "Қорабой" ва "Гулобод" маҳаллаларининг ички кўчалари асфальт қилинмоқда

🔘Бекобод шаҳри. “
Йўл ҳаракати қоидаларининг ёш билимдони"

🔘Янгийўл шаҳри.
Мулоқот давомида кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди

🔘Қибрай тумани.
Тумандаги йирик текстил корхонасини тўлиқ қувватда ишга тушириш кўрилмоқда

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Биласизми

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади

💰Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

👉
Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

🏫 “Истиқбол” маҳалласида янги оилавий боғча болажонларга эшик очди

Тошкент туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.

🔎 Жорий йил бошида 1-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудда ўтказилган хатлов давомида маҳаллада яшовчи мактабгача таълим ёшидаги болаларни болалар боғчасига қамраб олиш учун қўшимча мактабгача таълим ташкилотига эҳтиёж борлиги аниқланган эди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ҳадича Абророванинг ўз хонадонида оилавий мактабгача таълим ташкилоти очишда кўмак сўраб маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига қилган мурожаати эътиборга олиниб, масъулларнинг бевосита амалий ёрдами билан 50 ўринли “Sora kids” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига асос солинди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

👉 Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
‼️ Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

⚡️ 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонга бироз нам ва салқин ҳаво оқими
кириб келади.

Ўзгидромет бу тўғрида огоҳлантириш хабари эълон қилди.

Хабарда келтирилишича, 11-12 сентябрь кунлари республика бўйлаб кечалари ҳарорат +10 +13 даража, кундуз кунлари +25 +28 даражагача пасаяди.

11 сентябрь куни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент, 12 сентябрь куни Фарғона водий вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Денгиз сатҳидан 2500 метр баландликдаги тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Совуқ ҳаво оқими кириб келиш жараёнида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-18 м/с, 11 сентябрь куни Сурхондарё ва Фарғона водийсида 20-23 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, 101, 1050 рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Шу ўринда туманимиз аҳолисидан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраймиз!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

👩‍🏫 Чет эллик муаллим Тошкент тумани ўқувчиларига дарс ўтмоқда

🏫 Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ўқитувчиси Мария Пронина ўқувчиларга рус тили фанидан дарс бериб келмоқда.

📝 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фани ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш”га қаратилган “Зўр” – “Класс!” лойиҳаси доирасида 5-11 синф ўқувчиларига дарс бераётган Мария Пронина, мактаб ўқувчиларининг фанга бўлган қизиқишидан мамнун.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
«ШҲТ – Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ», – Раҳматулла Нуримбетов

Сўнгги кунларда Россия ОАВларида ШҲТ – Россия ва Хитойнинг НАТОга жавоби экани ҳақидаги материаллар эълон қилинмоқда. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов эса саммит кун тартибида геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ экани, ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ҳақида ҳеч қандай чақирув ёки баёнотлар бўлмаслигини таъкидлади.

«Бу ташкилотда ҳар бир масала, кун тартиби ҳам консенсус асосида шакллантирилади.

Аввало, миллий координаторлар кун тартиби юзасидан ҳар бир масалани келишиб олишади. Шундан кейин кун тартиби ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда 29 июлда Самарқанд саммити кун тартибини тасдиқлашган. Унда глобал геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ.

Албатта, давлатлар етакчилари глобал ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиши мумкин. Аммо бу масала бўйича қарор лойиҳаси, ҳужжатлар, энг асосийси, Самарқанд декларациясида ҳам ҳеч қандай геосиёсий мақсадларни кўзлайдиган баёнот, чақириқлар йўқ ва бўлмайди ҳам.

Ҳа, бу бўйича ахборот фони бўлиши мумкин, бундан қочиш имконсиз, аммо яна бир марта таъкидлайман – ШҲТ Ғарбга ёки бошқа ташкилотларга қарши тузилма эмас», – деди Нуримбетов.