Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Сессия

🔹 Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари эллик учинчи сессияси тўғрисида

📌 Бугун Тошкент тумани ҳокимлигида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди.

▪️ Унда Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари иштирок этишди.

📝 Сессия ишида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир бир қатор масалалар муҳокама этилди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️24 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘 Тошкент тумани. Юрт байроғини юксакка кўтарган Далер тенгдошларига мотивация берди

🔘Олмалиқ шаҳри.
"Устозлар миллий форуми-2022": нажот таълимда, тарбияда, билимда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримиз ҳокими Даврон Хидоятов Жанубий Кореянинг “Eurasia Networks Group” компаниясининг бошқарув раиси Kim Chang Keon бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига мактаб кийимлари тарқатилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар етакчиларига ўқув семинари ташкил қилинди

🔘Янгийўл шаҳри.
Ҳиндистон бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди

🔘Қибрай тумани.
Пойтахт аҳолиси дастурхонига туманимиз деҳқонлари етиштирган маҳсулотлар етиб борди

🔘Оққўрғон тумани.
Хотин-қизлар доимо эътиборда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туманда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари бўлиб ўтмоқда

🔘Бекобод шаҳри.
Бекобод шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди

🔘Бекобод тумани.
Гулистон маҳалласи ҳоким ёрдамчиси 15 нафар фуқарони иш билан таъминлади

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви очиқ мулоқот тарзида ўтказилди

🔘Янгийўл тумани.
Тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлар

🔘Чиноз тумани.
Чиноз туманида бўлиб ўтган Август анжуманида жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар таҳлил этилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Педагог ходимлари учун “Устозлар Миллий форуми” тадбирлари ташкил этилди

🔘Паркент тумани.
Туман дехқон бозорида "Элга хизмат" ярмаркаси ташкил этилди

🔘Зангиота тумани.
Туман ХТБ "Устозлар Миллий Форуми"ни таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказди

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Адлия_хабари

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

🔰 Булар:

1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.

👉 Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Беш_ташаббус_олимпиадаси

💠 Тошкент туманида янги мавсум тарғиботи

📌Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туманида фаолият юритаётган 68 та маҳалла ёшлар етакчилари орасида "Беш ташаббус олимпиадаси" иккинчи мавсумига старт берилди.

Шу муносабат билан 2-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлар етакчилари, ёшлар ва аҳоли орасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг навбатдаги мавсумига тайёргарлик кўриш, олимпиада доирасидаги танлов ва мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди.

♻️Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилиши режалаштирилган спорт мусобақалари, “Рақс” фестивали, “Қувноқлар ва зукколар”, “Ёш китобхон”, халқ ва замонавий чолғу асбоблари танлови ва “Заковат” интеллектуал ўйинларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур бўлган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилиниб, ёшларни танлов, мусобақа ва ўйинларга жалб қилиш борасида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

📹Жараён видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

🛣 Келесдаги “мост” бугун очилади

📌 Куни кеча ижтимоий тармоқларда, “Раҳмингиз келсин. Агар виждон бўлса, йўлни тўғрилаб беришсин!” – Келесдаги “мост” ёпилганидан фуқаролар норози Тошкент вилояти Келес тумани ҳудудида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди”, сарлавҳаси остида хабар тарқалган эди.

🚧 Унда Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Тошкент шаҳридан Тошкент тумани маркази – Келес шаҳрига олиб борувчи кўприкка туташ қўшимча автомобиль йўли ёпиқлигидан аҳоли норозилиги, сабаби ушбу ҳудудда жойлашган кўприкнинг айлана йўлидан фойдаланишда фуқаролар муаммога учраётганлиги, машиналар бузилиб қолса, катта-катта тирбандликлар юзага келаётганлиги билдирилган.

🔎 Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

👉 Батафсил ўқиш

Йўлни таъмирлаш жараёнлари ушбу видеолавҳамизда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эълон

⚡️ Электр энергияси учун олдиндан тўлов қилишни унутманг!

Ҳурматли Тошкент тумани фуқаролари!

Тошкент тумани Электр таъминоти корхонаси барча электр энергияси истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан табриклаган ҳолда, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (1-4 сентябрь) давомида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида, фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар учун:
☎️ +99895 177-66-00
☎️ +99893 565-62-23

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тараддуд

💥 Кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олиш чоралари кўрилмоқда

🚒 Шу кунларда Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида ва корхона-ташкилотларда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

🧯 Жумладан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёнғинга қарши кураш жамияти, Тумангаз корхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида аҳоли хонадонларидаги газ ускуналарида аниқланган носозликлар бартараф этилиб, корхона ва ташкилотларда ишчи ходимлар билан ўтаётган суҳбатларда ёнғин содир бўлган ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

➡️ Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот

🔰 Ҳоким ва фуқаролар мулоқоти: Ҳар бир мулкдор манфаати қонун билан кафолатланади

“Инсон қадри учун”
тамойилига мувофиқ иш юритаётган ҳар бир мутасадди раҳбар иш кунининг алоҳида бир қисмини фуқаролар билан мулоқот қилиш учун ажратиши, уларни қийнаётган дарду-ташвишларини аритиш чораларини кўриши бугунги кун раҳбари учун бош вазифа ҳисобланади.

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов ҳам иш кунининг бир қисмини аҳоли билан мулоқот қилиш, фуқаролар мурожаатларини тинглашга ажратади.

Ана шундай мулоқотлардан бири бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтди. Унда “Human.uz” сайти вакиллари ва Келес шаҳрининг бош режасига мувофиқ уйлари бузилишга тушган бир гуруҳ фуқаролар иштирок этишди.

Мулоқот давомида туман ҳокими томонидан мулкдор фуқароларнинг талаб ва истаклари тингланиб, барча низоли масала фақатгина суд тартибида ҳал этилиши, шунингдек, уй-жой мулкдорлари инвесторлар томонидан рози қилиниши тушунтирилди.

👉Мулоқотнинг тўлиқ жараёни ушбу видеода.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️25 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Чирчиқ шаҳри.
Янги лойиҳа ишга туширилди

🔘Нурафшон шаҳри.
600 га яқин оила фарзандлари мактаб формалари билан таъминланди

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Ёшлар дафтари"дагилар рағбатлантирилди

🔘Янгийўл шаҳри. "
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбири ва концерт дастури бошланиш арафасида

🔘Қибрай тумани.
Тумандаги моддий маданий мерос объектлари рўйхатида турувчи зиёратгоҳ тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилди

🔘Ангрен шаҳри.
Ҳудуд ободончилигига ҳеч ким бефарқ эмас

🔘Оққўрғон тумани.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрам тадбирлари маҳалла ва корхона-ташкилотларда кенг нишонланмоқда

🔘Бекобод шаҳри. “
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” Мурожаатлар ижроси босқичма-босқич хал этилмоқда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
"
Беш ташаббус" олимпиадасининг ғолиблари туман ҳокими томонидан муносиб тақдирланди

🔘Тошкент тумани.
Келесдаги “мост” бугун очилади

🔘Янгийўл тумани.
Ёшлар ва биз

🔘Паркент тумани.
Туманда "Устозлар миллий форуми" бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани.
Байрам беталофат ўтишига барча масъул

🔘Зангиота тумани.
Байрам шукуҳи болажонлар қувончи билан бошланди

🔘Олмалиқ шаҳри. "
Оқила аёллар ҳаракати"

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#2022_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

👉 Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тошкент_тумани
#Ярмарка

🛒 Келес деҳқон бозорида байрамолди озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди

Истиқлол байрами арафасида аҳолига арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида, Тошкент тумани марказидаги Келес деҳқон бозорида фермерлар ва тадбиркорлар томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

💠 Ушбу арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасини ташкил этишдан мақсад – мустақиллик байрами арафасида аҳолига енгиллик яратиш орқали тумандошларимизга байрамона кайфият улашишдир.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website