Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Тезкор

⛔️ Тошкент туманидаги айрим кўчаларда Ҳайит байрами муносабати билан автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 9 июль куни ҳайит намози вақтида Тошкент туманидаги қуйида кўрсатилган 5 та жоме масжидларига туташ асосий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

1️⃣ Файзиобод маҳалласи “Ҳасанбой ота” жоме масжиди жойлашган Келес йўли кўчасининг кириш қисмидан
📍 Геолокация

2️⃣ Кўктерак маҳалласи “Кўктерак” жоме масжиди жойлашган Қуйи Кўктерак кўчаси 2 томонидан
📍Геолокация

3️⃣Зах-ариқ маҳалласи “Мирҳалил хожи ота” жоме масжиди жойлашган Бобур кўчасининг 2 томонлама кириш қисмидан
📍Геолокация

4️⃣ Дийдор маҳалласи “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжиди жойлашган Шифобахш сувлар кўчасининг 2 томонидан
📍Геолокация

5️⃣ Баҳор маҳалласи “Ҳасан ибн Собит” жоме масжиди жойлашган Юқори Ҳасанбой кўчасининг 2 томонидан
📍Геолокация

Ҳурматли фуқаролар!

🚔 ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қутлов

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли тумандошлар!

Бутун мусулмон уммати катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан Сизларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Қадрли дўстлар!

Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман! “Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олижаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин! Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💦Suv – dunyodagi eng bebaho ne’matdir. Kelajak avlod ehtiyojlarini inobatga olgan holda suvga oqilona munosabatda bo'lish barchamizning asosiy maqsadimiz bo‘lishi kerak.

📹Yuqoridagi multfilm aynan suvni asrash mavzusiga bag‘ishlangan bo‘lib, unda suvdan tejamkorona foydalanish nechog‘li muhim ahamiyatga ega ekanligi ko‘rsatilgan.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Бугун Президент ҳузурида туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини Самарқанд вилояти мисолида ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Сегодня Президент проведет совещание по рассмотрению результатов изучения эффективности социально-экономических реформ на примере Самаркандской области.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.
Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Президент провел совещание по результативности социально-экономических реформ в регионах.
На совещании всесторонне проанализирована эффективность реформ в районах и городах, актуальные вопросы, поднятые населением и предпринимателями, высказаны предложения.
Глава государства особо отметил необходимость доведения всех реформ до низового уровня, нацелив их в первую очередь на повышение благосостояния населения.

#Mirziyoyev #yigilish #islohotlar #natijadorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

Идентификация ID-картага эга ҳайдовчилар қуйидагиларни ЙПХ ходимига тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга:

🔹янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔹транспортни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_ва_ечим

💫Фуқароларнинг талаб ва истаклари бажарилди

❇️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани "Сарке" ва "Сирғали" маҳаллаларида Тошкент вилояти 2-сектор масъуллари, жумладан вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Хуршид Усмонов ва сектор котиби Муқимбек Ҳасановлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли билан учрашган эдилар.

♻️Ўрганиш давомида "Сирғали" маҳалласининг ички тупроқли кўчаларини шағаллаштириш масаласи кўтарилган эди.

Орадан кўп вақт ўтмасдан 2-сектор вакиллари ўзлари билан биргаликда ташриф буюрган мутасадди раҳбарлар ҳамкорлигида муаммога ечим топдилар ва маҳалладаги мавжуд тупроқли ички кўчалар шағаллаштирилди.

📹Юқоридаги видеолавҳада жараён кузатувчилар объективида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ҳадя

Бағрикенглик ва саховат ифодаси

💫 Қурбон ҳайит байрами кунлари Тошкент туманидаги деярли ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса ва боқувчисини йўқотган хонадон вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

♻️ Ҳайит байрамлари қадимдан халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган.

❇️ Ушбу байрамда ота-она ва фарзандларга совға улашиб, уларни қувонтириш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиш, уларга ҳадя бериб қалбларига сурур бағишлаш динимиз тарғиб қилган амаллардандир.

✳️ Ҳайит байрами кунлари бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби савобли ишлар улуғ амаллардан эканлигини ҳис этган ҳар бир маҳалла раиси ҳомийлар билан биргаликда меҳрга ташна қалбларни зиёрат қилиб, ўз эътиборларидан фориғ этмадилар.

Тошкент тумани ҳокимлиги савобли ишларда фаол бўлган маҳалла раислари ва ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Менинг_Конституциям

📝 Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани ҳокимлигида сенатор, Конституцион комиссия аъзоси Малика Қодирхонова иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик ўртасида муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтган эди.

Тафсилотлар “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Томорқа

♻️ Меҳнатга иштиёқ қўшимча даромад манбаига айланмоқда

🌱 Томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлидир.

Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Шундай экан, айни экин-тикин мавсумида фурсатни бой бермай, кафтдек томорқани бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиш давр талабидир.

🏡 Тошкент туманидаги “Сарке” маҳалласида истиқомат қилувчи Ғофуровлар оиласининг меҳнатга бўлган иштиёқи ҳам қўшимча даромад манбаига айланмоқда.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Спорт

🏀"Вилоят ҳокими кубоги"нинг туман босқичи бўлиб ўтди

⛹️Тошкент тумани марказидаги "Универсал" спорт мажмуасида спортнинг волейбол тури бўйича "Вилоят ҳокими кубоги"нинг туман босқичи бўлиб ўтди.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 201-сон қарорига асосан маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман туризм ва спорт бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган спорт тадбирида 13-16, 17-20, 21-30 ёш тоифасидаги қизлар ва йигитлар беллашдилар.

Волейбол мусобақасининг туман босқичида иштирок этган "Ҳувайдо", "Ғишт-кўприк" ҳамда "Дийдор" жамоалари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website