Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Эълон #Сайёр_қабул

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси ва тадбиркорлари диққатига!

Сизда ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича муаммо ва таклифлар борми?

🔹 Унда, 2022 йил 8 июль куни соат 10-00 да Янгийўл шаҳар сув таъминоти бўлими маъмурий биносида бўлиб ўтадиган сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Илхом Талипов бошчилигида бўлиб ўтади.

📍 Манзил: Янгийўл шаҳар Файзли МФЙ, Беруний кўчаси 28 уй, Сув таъминоти бўлими маъмурий биноси.

☎️ 99870-606-02-14

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент туман бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланиш_одимлари
#Менинг_Конституциям

Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар фарзандларимиз келажаги кафолати

🔹 Тошкент туманида истиқомат қилувчи Маъмура Маҳкамбоева Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги борасида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

🚱 Хонадонларга сув келмайдими?

📌 Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Хонадонларимизга 2 ойдан бери сув келмайди” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалган эди.

👉 Батафсил ўқиш

Ҳолат юзасидан маҳалла аҳолиси ва масъулларнинг фикр ва мулоҳазалари ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини янги босқич олиб чиқишдаги вазифалар муҳокама этилди

🔹 Тошкент тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Замира Аҳмедова, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева ҳамда UNICEF халқаро ташкилотининг юртимиздаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

📌 Семинарда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 29 июндаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сон Қарорига мувофиқ амалга киритилаётган янги тартиб ва галдаги вазифалар борасида сўз борди.

Семинардан сўнг, туманда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларига борилиб, улар холидан хабар олинди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари
#Сайёр_қабул

💬 “Фаровон” маҳалласидаги сайёр қабул қандай ўтди?

📌 Хабарингиз бор, Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов туман аҳолиси мурожаатларини эндиликда ҳар бир маҳаллага бориб, сайёр қабуллар тарзида кўриб чиқмоқда.

📍 Галдаги сайёр қабул Кўктерак ҳудудидаги “Фаровон” маҳалласида ўтказилиб, унда туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов ҳамда масъул корхона ва ташкилот вакиллари иштирокида 35 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️5 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оҳангарон тумани.
20 млн. долларлик лойиҳага старт берилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар - эътибор марказида!

🔘Чирчиқ шаҳри.
Ижтимоий сиёсат борасидаги барча саъй-ҳаракатлар аҳолининг муносиб турмуш тарзи учун

🔘Янгийўл шаҳри.
Темир йўл бўйларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Савдоси сизга маъқул, зиённи нархи қанча?

🔘Янгийўл тумани.
Аҳоли мурожаатларига биноан полигонда иш жараёнлари қандай олиб борилди?

🔘Бекобод тумани.
Саховат – халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир

🔘Оҳангарон шаҳри.
Шаҳарда Ёшлар ойлиги қандай якунланди ёхуд рақамлар сўзлаганда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Имконияти чекланган фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда

🔘Бўка тумани.
Бизга байрамлар ярашади

🔘Тошкент тумани. “
Фаровон” маҳалласидаги сайёр қабул қандай ўтди?

🔘Олмалиқ шаҳри.
Республика ишчи гуруҳи иштирокида Мулоқот учрашуви доирасида хотин-қизлар марказлари ва тикув цехи очилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Муносабат

🔹 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларга
МУНОСАБАТИ

⚡️ Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган ташвишли воқеаларни ҳар биримиз, барча Ўзбекистон фуқаролари юрагида чуқур дард ва изтироб билан қабул қилмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Хотин-қизлар фаоли ҳар бир аёл-қизга елкадош ва кўмакчи бўлмоғи даркор

🔸 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Тошкент туманидаги маҳаллаларда бўлиб, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолияти билан танишди ҳамда уй бекалари билан мулоқот қилди.

🔹 Шунингдек, туман ҳокимлигида З.Маҳкамова бошчилигида фаоллар, сектор раҳбарлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, туманда хотин-қизлар билан ишлаш масаласи, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари олдида турган вазифалар борасида фикр алмашилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#ОАВ_нигоҳида

⚜️ Имкониятлардан унумли фойдаланаётган хотин-қизлар сони ортмоқда

Тошкент туманида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бунда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ўрни ва роли беқиёс.

🔸 Биргина мисол, Кўксарой ҳудудидаги “Дийдор” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулноза Маҳкамова давлатимиз томонидан хотин-қизлар учун яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз хонадонида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аёллардан биридир.

🏫 Қаҳрамонимиз ўз яшаш хонадонида оилавий боғча ташкил қилиб, 50 нафар болажонларни мактабгача таълимга қамраб олган ҳолда, маҳалласидаги 10 дан ортиқ аёлларни ҳам доимий иш билан таъминлаган.

Тафсилотлар “Toshkent” телеканалининг “Иффатли аёл” кўрсатуви нигоҳида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда архитектура йўналишидаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам ускорения реформ в области строительства и ипотеки, а также трансформации архитектурных вузов.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланиш_одимлари
#Менинг_Конституциям

🔹 Тошкент туманидаги “Авлиё ота” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Гулбаҳор Тешабоева Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги борасида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Спорт

🏅 Тошкент тумани вакили “Issyk-kul open” мусобақаси ғолиби бўлди

🥋 Куни кеча қўшни Қирғизистон Республикасида спортнинг Karate-WKF тури бўйича “Issyk-kul open International karate tournament” мусобақаси бўлиб ўтди.

📌 Унда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Жазойир, Беларусия, Россия, Украина давлатларидан ва юртимиздан 1 минг 700 нафар спортчи қатнашди.

🥈 Якуний натижаларга кўра, туманимиз вакили, мураббий Фозил Собиров шогирди Муҳаммад Гибодулин 12-13 ёш -35 кг вазн тоифасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб қайтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Беш_ташаббус_амалда

🎉 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент туман босқичи бўлиб ўтди

📌 Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент туман Кенгаши ва Баркамол авлод болалар мактаби томонидан ҳамкорликда ўтказилган фестивалда 6 та йўналиш бўйича 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 60 дан ортиқ иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи ёшлар иштирок этди.

🎨 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ҳар йили анъанавий тарзда болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг барча турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинади.

🎁 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида ғолиб бўлган ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Баркамол авлод болалар мактаби томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️6 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ангрен шаҳри.
Ҳоким сектор таркибида бўлган маҳаллалар ва ижтимоий соҳалар масъуллари билан учрашди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Чирчиқ шаҳрида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

🔘Янгийўл шаҳри.
Аҳоли мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Аёлларнинг юз нафари қўллаб-қувватланади

🔘Бекобод тумани.
Ёшлар штаби - бир гурух ёшларни қўллаб қувватлади

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини ошириш ҳамда экспортни кўпайтириш бўйича устувор вазифалар

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Саховат ва кўмак жамғармаси томонидан навбатдаги ёрдам қўллари узатилди

🔘Пискент тумани.
Жанубий Кореялик инвесторлар пахтачилик кластери ташкил этади

🔘Тошкент тумани.
Хотин-қизлар фаоли ҳар бир аёл-қизга елкадош ва кўмакчи бўлмоғи даркор

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сув таъминоти юзасидан аҳоли билан мулоқот ташкил этилди

🔘Бўка тумани.
Бўкаликлар “ИННОПРОМ-2022” да

🔘Оққўрғон тумани.
Хазина топаётганлар

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
100 нафар ёшларга ер майдонлари берилди

🔘Бекобод шаҳри.
Қурбон ҳайити муносабати билан озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди!

🔘Қибрай тумани.
Соҳибкор маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари туман ҳокими эътибори марказида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МенингКонституциям #Муҳокама

Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни йўллаш давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 15 июлга қадар давом этади.

Сиз ҳам фаол бўлинг, фикрингизни баралла айтинг! Токи бош қонунимиз халқимизга тушунарли, энг муҳими халқона, инсон-жамият-давлатга хизмат қиладиган ростмана ҳужжат бўлсин.

Таклиф билдириш учун 👇

1.
https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

👉 @odiljon_tojiyev
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (353-сон, 04.07.2022 й.) билан Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰Низомга кўра, рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар асосида амалга оширилади:

🔹таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;
🔹таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин, йил якунигача йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
🔹йил якунигача қонуний кучга кирган суд қарорига асосан таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;
🔹таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар.

➡️ Таълим ташкилотлари рейтингини баҳолаш кўрсаткич (индикатор)лар асосида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати амалга оширилади.

📊 Таълим ташкилотлари рейтинги қуйидагича тоифаларга ажратилади:

▫️81 баллдан 100 баллгача – “яшил”;
▫️51 баллдан 80 баллгача – “сариқ”;
▫️50 баллдан паст – “қизил”.

❗️Рейтинг балл кўрсаткичлари республика бўйича ягона шаклда юритилади ҳамда йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

🗓 Рейтинг натижалари ҳар йили 25 январда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

➡️ Низом 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

👉МАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#2_сектор

💫Чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли мурожаатлари тингланди

❇️Тошкент тумани "Сарке" ва "Сирғали" маҳаллаларида Тошкент вилояти 2-сектор масъуллари, жумладан вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Хуршид Усмонов ва сектор котиби Муқимбек Ҳасановлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли билан учрашдилар.

♻️2-сектор ҳудудига кирувчи бу иккита маҳалла Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳисобланиб, туманнинг энг чекка ҳудудлари саналади. Шу сабабли ҳам аҳоли мурожаатлари ва таклифлари бу ерда талайгина.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирларни давом эттиришни режалаштирган сектор вакиллари, ўзлари билан биргаликда ташриф буюрган мутасадди раҳбарлар ҳамкорлигида мавжуд муаммоларга ечим изладилар, масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқ бердилар.

📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website