Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди

“Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–162-сон, 28.06.2022 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ва ушбу объектлар билан банд ерларга мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.

🔘 2023 йил 1 мартгача:

🔹ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар)га мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди;

🔹хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондига оид операцияларни “Е-актив” тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.

🔘2022 йил 1 июлдан:

🔸мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси деб эътироф этиладиган тадбиркорларга ҚҚС бўйича гувоҳнома автоматик равишда берилади;

🔸солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг ҚҚС бўйича гувоҳномасининг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан 5 иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади.

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#мулоқот

⚡️⚡️⚡️Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ёшлар билан мулоқоти ижтимоий тармоқда тўғридан тўғри намойиш этилмоқда.
⬇️⬇️⬇️

https://fb.watch/dXDWWelb-d/

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама
#МенингКонституциям

Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.

🔸 Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.

🔹 Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши депутати Мирислом Усмонов бу борадаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама
#МенингКонституциям

Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.

🔹 Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.

👩🏻‍⚕️ Тошкент туманидаги “Н.Боймуҳаммедов” номли оилавий шифокорлик пункти мудири Зулфия Ҳакимованинг фикрича, Конституциянинг 39- ҳамда 40-моддаларига киритилаётган айрим ўзгартишлар аҳолига тиббий хизматлардан фойдаланиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун бирмунча имкониятлар ва қулайликлар яратилишига хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Хабардор_бўлинг

⚡️ 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди

Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида фуқаролардан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда Энергетика, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

Қабул қилинган таклифлар бўйича барча хулосалар ва мутахассисларнинг хулосалари тақдим этилгандан сўнг, ушбу масала бўйича якуний ва тегишли қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.

❗️ Шу муносабат билан, 2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгиланиш_одимлари
#Менинг_Конституциям

"Янги Ўзбекистон Конституцияси - менинг Конституциям!"

Тошкент тумани"Хиёбон" маҳалласи раиси АДҲАМ АБДУРАҲМОНОВнинг бу борадаги фикрлари юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

💫Кун тартибида ёшлар билан учрашув

♻️Бугун, Тошкент туманининг "Қизғалдоқ" маҳалласида, ютуқларга эришган, иқтидорли ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

❇️Маҳаллада ўтказилган тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев иштирок этиб, ёшларни байрам билан қутлади, ўқув йили давомида ютуқларга эришган йигит-қизларни тақдирлади ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини излади.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала. Улғайиб келаётган ёш авлоднинг истеъдодини юзага чиқариш учун ҳар бир ҳудудда зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинмоқда.

📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

⚡️ “Ғишткўприк” божхона постида профилактик тадбир ўтказилди

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан туманда жойлашган “Ғишткўприк” чегара-божхона масканида профилактик тадбир ўтказилди.

Чегара-божхона маскани раҳбарияти ва хизматчилари иштирок этган мазкур тадбир давомида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фаҳриддин Соатов томонидан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш, ёнғинлар содир бўлган ҳолатларда куч ва воситаларнинг тезкор ҳаракатини мувофиқлаштириш, амалга ошириладиган вазифалар борасида атрофлича тушунтириш берилди.

📸 Жараён фотосуратларда.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланиш_одимлари
#Менинг_Конституциям

🇺🇿 "Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям!"

Тошкент тумани "Гулобод" маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Фузаилова Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги борасида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Конституциявий_ислоҳотлар

Янгиланаётган Конституцияда “Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади” эканлиги мустаҳкамланмоқда.

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔥 Ёнғин чиққанда болалар қандай ҳаракат қилишлари керак?

🚒 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан туманда жойлашган вилоят Болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида профилактик тадбир ўтказилди.

♻️ Унда сиҳатгоҳ раҳбарияти, тарбиячи ва шифокорлари ҳамда бу ерда даволанаётган болалар иштирок этиб, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Жавлон Аҳмадов томонидан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, сувда чўкиш ва ёнғинлар билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш, ёнғинлар содир бўлган ҳолатларда куч ва воситаларнинг тезкор ҳаракатини мувофиқлаштириш, амалга ошириладиган вазифалар борасида атрофлича тушунтириш берилиб, ёнғинларни ўчириш кўргазмали амалий машғулот воситасида намойиш этилди.

📸 Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Кун_тарихи

🗓 30 июнь – Ёшлар куни

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун 2017 йил 26 августда матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Қутлов

Азиз ёшлар, қадрли фарзандларим!

Сизларни, мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – 30 июнь “Ёшлар куни” билан самимий муборакбод этаман.

Мамлакатимиз ривожи, тараққий этиши ва улкан зафарларга эришиши йўлида Юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган давлат сиёсати, келажакда Сиз ёшларга катта имконият, орзу-умидларингиз рўёбга чиқишида хизмат қилишига тилакдошман.

Қадрли ёшлар!

Сиз, жондан азиз ўғил-қизларимиздан ягона илтимосим, ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингиз, халқимизнинг сизлардан кутаётган орзу-умидларини амалий ишлар билан рўёбга чиқаринг!
Ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этсин!

Азиз Тошкент тумани ёшлари!

Сизларни ва Сиз орқали бутун Ўзбекистон ёшларини “Ёшлар куни” билан яна бир бор табриклайман! Сизларга соғлик-саломатлик, бахт-омад ва улкан зафарлар тилайман.

Одилхон Рустамов,
Тошкент тумани ҳокими
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланиш_одимлари
#Менинг_Конституциям

🇺🇿 Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям!

Тошкент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Нурмуҳаммад Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги борасида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#2_сектор

💫 Прокурор ёшлар билан суҳбатлашди

♻️ Тошкент туманидаги 2-сектор ҳудудида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

❇️ Учрашувда туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров иштирок этиб, ёшларни байрам билан қутлади ҳамда ўтган вақт мобайнида турли хил танлов ва мусобақаларда қатнашиб, ютуқли ўринларни эгаллаган йигит-қизларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

✳️ Шунингдек, тадбирга таклиф қилинган "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи, ижтимоий кўмакка муҳтож йигит-қизлар сектор раҳбари ҳамда мутасаддиларга мурожаат билан юзланиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Мухтасар айтганда, Тошкент туманида ўғил-қизларимизнинг янги лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, эришган ютуқлари учун рағбатлантириш, шунингдек, ёшларнинг муаммоларига ечим излаш кун тартибидаги масалага айланиб улгурган.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

🔹 Одилхон Рустамов “Бунёдкор” маҳалласи фаоллари билан учрашди

Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов секторга қарашли “Бунёдкор” маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди ва маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди.

📌 “Бунёдкор” маҳалласи тумандаги янги хонадонлар қурилиб, аҳоли сони кун сайин ортиб бораётгани жиҳатдан нисбатан янги маҳалла саналади. Шу муносабат билан бу ерда йўл инфратузилмаси, коммуникация тармоқларини келтириш борасида ечимини кутаётган муаммолар мавжуд.

Одилхон Рустамов ҳоким ўринбосари Сардор Мирсагатов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Иброҳим Саидикаримов, туман Кенгаши депутати Мирислом Усмонов ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида маҳаллада олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечириш асносида, галдаги ечимини кутаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд аҳолисининг таклиф ва мулоҳазаларини ҳам тинглади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website