#Таълим
📚Ёшлар муносиб касб эгаси бўлишга тайёрланмоқда
Тошкент тумани марказидаги Маданият саройи биносида Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари битирувчи ёшлари билан “Муносиб касб эгаси бўлиш, бу борадаги имкониятлар ва имтиёзлар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 15 июнь куни Давлат раҳбари раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлашга қаратилган учрашув давомида битирувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
📷Жараён фотолавҳаларда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон
"Янги Ўзбекистон Ёшлари, бирлашайлик!"
Тошкент тумани ҳокимлиги 30 июнь –Ёшлар куни муносабати билан ҳокимлик биноси ёнида қурилган махсус саҳнада катта Гала-концерт ўтказишни режалаштирган.
Шу муносабат билан 25 июнь куни кеч соат 17:00дан бошлаб ёшлар ўртасида турли хил мусобақалар, кўрик-танловлар ва қизиқарли ўйинлар ўтказилади.
Соат 19:00дан бошлаб эса эл суйган санъаткорлар, эстрада юлдузлари иштирокида катта гала-концерт бўлиб ўтади.
Келинг ва бир умрга унутилмас хотирларга эга бўлинг!

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_куни
🇺🇿 Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашди
💫 Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ҳокимлик биноси ёнида қурилган махсус саҳнада туманимиз ёшлари учун Гала-концерт уюштирилди.
✨ 25 июнь куни кеч соат 17:00дан бошлаб ёшлар ўртасида турли хил мусобақалар, кўрик-танловлар ва қизиқарли ўйинлар ўтказилди. Гала-концерт вақтида эса биринчи ярим йиллик давомида ютуқларга эришган ёшлар тақдирланди.
⏩ "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида ўтказилган фестивалнинг қисқача тафсилоти юқоридаги видеолавҳада.
⏳ Ушбу тадбирнинг янада қизиқ ва қайноқ лаҳзалари билан Сизларни кейинги видеолавҳаларимиз орқали таништирамиз.

#эътироф
🖋 Матбуот жонкуярларига эҳтиром кўрсатилди
✨ Тошкент тумани ҳокимлиги томонидан 27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
📹 Унга туман ҳаётига доир ижтимоий-сиёсий жараёнларни теле, радио, интернет ва босма нашрларда ёритишда фаоллик кўрсатаётган ОАВ вакиллари таклиф этилди.
🔹 Тадбирни туман ҳокими Одилхон Рустамов кириш сўзи билан очиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан табриклади ҳамда туманда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишида кўрсатаётган фаоллиги учун бир гуруҳ ОАВ вакилларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.
💫 Байрам тадбири туман Маданият бўлими хонандаларининг куй-қўшиқлар садолари остида тўкин дастурхон атрофида давом этди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Днем работников печати и средств массовой информации группы работников сферы"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Янги_тартиб
❌ Пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди
📌 Эндиликда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
Ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилди.
Яъни, эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандларингизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва уларнинг нусxалари талаб этилмайди.
Дилшод Муҳиддинов,
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент туман бўлими бошлиғи.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот соҳасининг барча жонкуярлари – журналистлар, ахборот хизмати ходимлари, блогерлар, ноширларни касб байрами - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайди.
Янги Ўзбекистон очиқлик, сўз ва матбуот эркинлиги борасида ортга қайтмас йўл танлади. АОКА ушбу жараёнда кўрсатаётган фаоллигингиз, танқидий-таҳлилий материаллар орқали жамиятдаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни юксак қадрлайди. Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу борада қонун устуворлигини таъминлаш йўлида ташланган қадамларимиз давом этади.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Янги Ўзбекистон очиқлик, сўз ва матбуот эркинлиги борасида ортга қайтмас йўл танлади. АОКА ушбу жараёнда кўрсатаётган фаоллигингиз, танқидий-таҳлилий материаллар орқали жамиятдаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни юксак қадрлайди. Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу борада қонун устуворлигини таъминлаш йўлида ташланган қадамларимиз давом этади.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
💫 Тошкент туманида Ёшлар фестивали қандай ўтди?
♻️ Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ҳокимлик биноси ёнида қурилган махсус саҳнада "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида Ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
📹 Тадбирнинг қисқача тафсилотлари юқоридаги видеолавҳада.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
💫 Тошкент туманида Ёшлар фестивали қандай ўтди?
♻️ Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ҳокимлик биноси ёнида қурилган махсус саҳнада "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида Ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
📹 Тадбирнинг қисқача тафсилотлари юқоридаги видеолавҳада.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#ФВБ_огоҳлантиради
🚫 Тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш кўнгилсиз оқибатлар келтириб чиқаради
Тошкент тумани ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 10 июнь кунидаги 106-10-212-F/22-сонли “Тошкент тумани ҳудудида 2022 йилнинг ёз мавсумида сув ҳавзаларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё, канал, сой ва шу каби чўмилиш тақиқланган сув ҳавзаларида профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Шу ўринда фуқаролардан чўмилиш тақиқланган жойларда, айниқса, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда асло чўмилмаслик, болаларни эътиборсиз қолдирмаслик, олиб борилаётган профилактик тадбирларга онгли равишда ёндашиш қаттиқ талаб этилади.
Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.