Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.29K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Биласизми

👨‍👨‍👧‍👦 Аҳолини рўйхатга олиш нима учун керак?

📌 Кўп йиллик дастурлар, амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар ва белгилаб олинаётган режалар манзил аниқ бўлсагина, юқори самара беради.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚜️ “Бир нуроний ўн ёшга масъул”

🔹 Тошкент тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Масалбой ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида тумандаги “Эъзоз” гузарида кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги ролини кучайтиришга қаратилган “Бир нуроний ўн ёшга масъул” шиори остида кўрик-танлов ва маъданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Масалбой ҳудудидаги Соҳибкор, Нурҳаёт, Хиёбон, Заргар ва Мажнунтол маҳаллаларида истиқомат қилувчи нуроний отахонлар ва онахонлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

🔸 Ҳаётий тажрибага эга, турмуш синовларида тобланган, кўпни кўрган ёши улуғ инсонлар, кекса ва нуронийлар ўзларининг пурмаъно ўгитлари, панд-насиҳатлари билан ўртоқлашдилар.

▫️ Тадбир тўкин дастурхон атрофидаги самимий суҳбатлар билан давом этди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚡️ Мамлакатимиздаги янги мева нави Тошкент туманида етиштирилмоқда

🫐 Тошкент туманида Ўрта Осиёда биринчи бўлиб голубика етиштириш йўлга қўйилди.

Ушбу резавор мева кўплаб дармондориларга бой бўлиши билан бирга, у замонавий тиббиёт ва анъанавий табобатда ҳам азалдан кенг фойдаланилган.

Батафсил “Sevimli” телеканалининг “Zamon” информацион-таҳлилий дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

🏫 Оқтом маҳалласида 200 ўринли янги болалар боғчаси қад ростлади

🏘 Тошкент тумани 4-сектор ҳудудидаги Оқтом маҳалласида 200 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилди.

📌 Айтиш жоизки, мазкур муассаса замонавий усулда қурилган бўлиб, бу ерда ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа, спорт заллари ва бассейнлар ҳам мавжуд. Уларда инглиз ва рус тиллари бўйича машғулотлардан ташқари шахмат-шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика, сузиш тўгараклари фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

Энг муҳими, келгусида бу боғчадаги ҳар бир гуруҳ хонасига кузатув камералари ўрнатилиб, бу тизим орқали ота-оналар уйларида ўтириб, интернет ёрдамида фарзандларининг машғулотларини кузатиб бориши мумкин.

♻️ Яқин кунларда қурилиш, пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, муассаса ҳудудда яшовчи болажонларни қабул қила бошлайди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️22 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бекобод тумани.
Битирувчи ёшлар билан учрашув

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Мактаб битирувчиларига 22 та олтин, 4 та кумуш медаллари топширилди

🔘Чиноз тумани.
Ютуқлар бардавом бўлсин

🔘Қибрай тумани.
Ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин экиш жараёнлари бошланди

🔘Ангрен шаҳри.
"Обод маҳалла" дастури доирасида электр тармоғида ишлар қизғин

🔘Тошкент тумани.
Бир нуроний ўн ёшга масъул

🔘Олмалиқ шаҳри.
Хизмат кўрсатиш шохобчалари сони ошмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Мактаб битирувчиларига 24 та олтин, 3 та кумуш медаллари топширилди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

🔘Оққўрғон тумани.
Табиий офат етказган зарарлар бартараф этилмоқда

🔘Янгийўл шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ўқув машғулоти ўтказилди

🔘Зангиота тумани.
Бир нуроний ўн нафар ёшга мураббий

🔘Юқори Чирчиқ тумани
.
20 сотихдан ажратилган ер майдонларидан биринчи ҳосил олиниш арафасида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронларнинг репетитор харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (341-сон, 21.06.2022 й.) билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

📌 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

🔹 ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;

🔹 яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;
ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.

❗️Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

🔘 Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:

▫️субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;
▫️нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.

☑️ Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларга оид маълумотлар сир сақланади.

📋 Ҳукумат қарори билан шунингдек, Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди.

Манба👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди:

"Мен Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат инвестицион муҳити жозибадорлигини ҳамда саноат салоҳиятини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш йўлида олиб бораётган ислоҳотларини юксак баҳолайман. Дўст ва биродор халқ сифатида Ўзбекистон эришаётган ютуқлардан доим хурсанд эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман".

TelegramFacebookInstagramYouTube
#Эътироф

🏅 Аълочи ўғил-қизлар тақдирланди

Тошкенти тумани ҳокими Одилхон Рустамов мустақил ҳаёт йўлига қадам қўяётган намунали битирувчиларни шахсан тақдирлади.

2021-2022 ўқув йилида Тошкент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларини 2 минг 14 нафар 11-синф битирувчи ўғил-қизлар намунали хулқ билан аъло баҳоларга тугатиб, мустақил ҳаёт сари қадам қўйдилар.

Тошкент тумани Маданият саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида 32 нафар олтин, 4 нафар кумуш медалга муносиб топилган ҳамда муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган 29 нафар иқтидорли битирувчилар алоҳида тақдирландилар. Олтин ва кумуш медаль эгаларининг ота-оналарига туман ҳокими Одилхон Рустамовнинг “Миннатдорчилик хати” етказилди.

Тадбирда туман ҳокими битирувчиларни мактабни тамомлаб, ҳаётдаги дастлабки муҳим довондан ошганлари билан табриклади ҳамда ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилади.

📷 Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚜️ Нуронийлар тажрибаси ёшларга сабоқ

🔹 Шу кунларда Тошкент тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги маҳаллаларда кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги ролини кучайтиришга қаратилган “Уч авлод учрашуви” ҳамда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” шиори остида кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

🔸 Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси 3- ҳамда 4-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ўтди.

Оқтомдаги Маданият марказида 4-сектор ҳудудидаги Оқтом, Оқтош, Қушқўнди, Беруний, Қорабўрик, Кўҳинур, Чиғатой ва Кўксарой маҳаллалари ҳамда Келес шаҳридаги “Саховат” кошонасида 3-сектор ҳудудидаги Озодлик, Ҳувайдо, Ифтихор, Оқибат, Аҳиллик, Сағбон, Ободлик, Тинчлик, Уч сада, Кўктерак, Қирариқ ва Қорасарой маҳаллаларида истиқомат қилувчи нуроний отахонлар ва онахонлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар жам бўлишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Обод_қишлоқ

💫 "Аҳиллик" аҳолисининг кўп йиллик орзулари ушалмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март санасидаги "2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Тошкент туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, куни кеча тумандаги "Аҳиллик" маҳалласи ички кўчаларининг жами 309 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.

Булар, Аҳиллик 1, 2, 3 ва Абдулла Қодирий кўчалари.

📷 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

👮‍♀️Хавфсизлик камаридан фойдаланиш қанчалик муҳим?

Статистик маълумотларга кўра, хавфсизлик камаридан фойдаланиш 75 фоизгача ҳалокатли зарарнинг олдини олади.

100 000 дан ортиқ автоавариялар таҳлилига кўра, агар орқа ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақмаган бўлса, тўқнашув вақтида олд ўриндиқдаги ҳайдовчи ва йўловчининг ҳалок бўлиш эҳтимоли беш бараварга, агар хавфсизлик камарини таққан бўлса, олд ўриндиқдаги ҳайдовчи ва йўловчиларнинг тирик қолиш эҳтимоли 80 фоизга ортар экан.

Хавфсизлик камаридан фойдаланиш биринчи галда ўзимиз ва яқинларимизнинг соғлиғи ва ҳаёти учун муҳимдир. Ҳар қалай мазкур восита ноқулайлик учун эмас, соғлиғимиз ва ҳаётимизни асраш учун ўйлаб топилганлигини унутмайлик.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️23 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оҳангарон шаҳри.
Ширинликлар маркази иш бошлади

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан хотин-қизлар бандлиги таъминламоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани. "
Аёллар дафтари"даги аёллар 1 100 000 сўмдан маблағ нақд пул кўринишида олдилар

🔘Пискент тумани.
Ҳаво тармоқлари таъмирланмоқда

🔘Қибрай тумани.
Қибрай тумани ҳокими тиббиёт маскани фаолияти билан танишди

🔘Оҳангарон тумани.
Қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологиялар жалб этилмоқда

🔘Тошкент тумани.
Аълочи ўғил-қизлар тақдирланди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ва битирувчиларнинг навбатдаги учрашуви

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Кўприк қурилиш ишлари кўздан кечирилди

🔘Оққўрғон тумани.
Прокурор ва ёшлар учрашуви

🔘Янгийўл шаҳри.
“Обод маҳалла” дастурлари ижроси доимий назоратда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Маҳалла ривожининг муҳим омиллари

🔘Зангиота тумани.
Вилоят, туман тиббиёт ходимлари Зангиота тажрибаси билан танишдилар

🔘Янгийўл тумани.
Ҳоким битирувчи ёшлар билан

🔘Бекобод тумани.
Умумталим мактабини 38 нафар битирувчи олтин медалга тамомлади

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

“Ташаббусли бюджет” – халқ фаровонлиги учун

📌 “Ташаббусли бюджет”
лойиҳаси дунёнинг энг йирик ва ривожланган мамлакатлари тажрибасидан ўтган бўлиб, бизнинг юртимизда ҳам аҳолининг бир қанча муаммоларига ечим топишда самарали йўл бўлди.

🔹 Тошкент туманида ҳам ушбу лойиҳа доирасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.

♻️ Жумладан, 2021 йилда туман аҳолиси томонидан “Ташаббусли бюджет” платформаси орқали 173 та таклиф билдирилган бўлиб, шундан 109 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилган. Мазкур 109 та таклифга 6 минг 373 та овоз тўпланиб, энг юқори овоз берилган 5 та ташаббус ғолиб деб топилди ва ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун “Ташаббусли бюджет” жамғармасидан қарийб 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилди.

Тафсилотлар “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрулло Рўзметов, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи:

Қонунчилик нормалари ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келадиган ҳолатда фуқаро амалдаги қонунчиликка асосланиб эмас, балки Конституцияда мурожаат қилиши мумкин бўлган моддани киритиш лозим деб ҳисоблайман. Шундай ҳолатда мансабдор шахслар ҳам ўз манфаатларига қарорлар чиқаришдан тийилиб туришлари мумкин.

TelegramFacebookInstagramYouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Деҳқон_хўжалиги

🚜 Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20-сон қарорига мувофиқ Тошкент туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

♻️ Хусусан, Тошкент туманида 2022-2026 йиллар давомида 464 гектар ер майдонларида деҳқон хўжаликлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, 2022 йил учун белгиланган режа 178 гектар ер майдонида камида 442 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилиши ва камида 442 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

👉 Батафсил ўқиш

Навбатдаги видеолавҳамиз Қорабўрик маҳалласида фаолият юритаётган оилавий деҳқонлар мисолида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website