Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Фахр

🏆 Шаҳзода “Гран-при” соҳибаси бўлди

Тошкент туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ёзги таътил бўлишига қарамай ўқишдан, изланишдан, ўз истеъдод ва маҳоратларини ривожлантиришдан бир зум ҳам тўхтамаяптилар.

Ана шундай ёшларимиздан бири тумандаги 18-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ва 32-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 4-синф ўқувчиси, туман Баркамол авлод болалар мактаби “Тасвирий санъат” тўгараги аъзоси Шаҳзода Анваровадир.

Шаҳзода яқинда 30 июнь – Халқаро ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган "Халқаро ёшлар фестивали" доирасидаги онлайн танловда фаол иштирок этиб, “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритиб, гран-при соҳибаси бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

⚡️ "KELES OPEN – 2022" мусобақасига марҳамат!

Ҳурматли тумандошлар ва спорт ишқибозлари!

🥋 Сизларни жорий йил 18-19 июнь кунлари Тошкент тумани марказидаги "UNIVERSAL" спорт мажмуасида ўтказиладиган KARATE-WKF спорт тури бўйича Тошкент тумани III-анъанавий "KELES OPEN-2022" мусобақасига таклиф этамиз!

Сизларни катта спорт байрами ва муросасиз беллашувлар кутмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юридик фанлар доктори, ТДЮУ профессори Ихтиёр БЕКОВнинг Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга бўлган эҳтиёж юзасидан билдирган фикрлари:

〰️〰️〰️
🎤 "Конституциямизнинг шу пайтгача бўлган ривожланиш даврига эътибор берадиган бўлсак, бундан олдин ҳам бир неча маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Уларни таҳлил қилсак, асосан, давлат ҳокимиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалада ислоҳотлар амалга оширилган.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган нормаларни, қўшимчаларни кўрадиган бўлсак, бор-йўғи бир маротаба, яъни 32-моддада жамоатчилик назоратига оид қисмига ўзгартиш киритилган.

Демак, шунинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, бугунги кунда бизда асосий масала инсон ва унинг қадри бўлар экан, биз буни конституциявий жиҳатдан ҳам мустаҳкамлашимиз, ҳам кафолатлашимиз керак!"

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари

🔹 Тошкент тумани ҳокимининг сайёр қабуллари давом этади

📌 Хабарингиз бор, Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов туман аҳолиси мурожаатларини эндиликда ҳар бир маҳаллага бориб, сайёр қабуллар тарзида кўриб чиқмоқда.

Галдаги сайёр қабул “Эъзоз” маҳалласи ҳудудидаги 4-умумтаълим мактабида ўтказилиб, унда туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов ҳамда масъул корхона ва ташкилот вакиллари иштирокида 20 нафардан зиёд фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, Одилхон Рустамов ҳудуддаги “Захариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла идорасининг ҳолати, янгидан сайланган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда хотин-қизлар фаолининг иш фаолияти билан танишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

♻️ Севимли ҳунардан қўшимча даромад

🔹 Тошкент туманидаги “Ширин” маҳалласида яшовчи Махсума Қаюмова энди ўзи истаган иш қуролига эга бўлди.

Махсума туман ҳокими томонидан “Ширин” маҳалласида ўтказилган сайёр қабул вақтида хонадонида тикувчилик билан шуғулланиши учун унга тикув машинаси кераклигини билдириб, туман ҳокимидан ушбу дастгоҳни олиб беришни илтимос қилган эди.

Бугун унга “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тикув машинаси олиб берилиб, ўз хонадонида кундалик уй ишларидан ажралмаган ҳолда тикувчилик билан шуғулланиш ва шу орқали қўшимча даромад топиш имконияти яратилди.

Навбатдаги лавҳамиз шу ҳақда.

📌 Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган туманимиз ёшлари учун кўрсатилаётган кўмак ва яратилаётган имкониятлардан яна кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг!

👉 https://t.iss.one/toshkenttumanihokimligi

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️15 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оққўрғон тумани.
Раҳбар ва ёшлар учрашуви самимий мулоқот руҳида ўтди

🔘Бекобод шаҳри. "
Ўзбек жанг санъати" миллий спорт тури бўйича Тошкент вилояти кубоги бўлиб ўтди

🔘Янгийўл шаҳри.
Шаҳар ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Маҳаллабай ишлашда давлат хизматчиларининг ўрни ва роли

🔘Янгийўл тумани.
10 нафар шахсларга овоз чиқарувчи тиббий тонометр топширилди

🔘Бекобод тумани.
Тинчлигимизга кўз тегмасин

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Мақсад, ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишдир

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Азия Био Арилари

🔘Паркент тумани.
Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида

🔘Чиноз тумани.
Мудофаа вазирининг кубоги учун кураш

🔘Пискент тумани.
Абдулла Қодирийнинг набираси ижодкорлар билан учрашди

🔘Қибрай тумани.
Вилоят прокурори иштирокидаги сайёр қабулнинг навбатдаги куни бошланди

🔘Ангрен шаҳри.
Маҳалланинг ободлигини сақлаш зарур

🔘Тошкент тумани.
Туман ҳокимининг маҳаллалардаги сайёр қабуллари давом этади

🔘Олмалиқ шаҳри. "
Яшил макон" доирасида экилган дарахтларни суғориш тизими бўйича пресс-тур ўтказилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Илм, билим - инсон зийнатидир!

🔘Чирчиқ шаҳри.
Қурилиш майдонлари кенгаймоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

👉 https://uza.uz/posts/381742

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

👉 https://uza.uz/posts/381744

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Бизда фуқаро ва давлат муносабатидаги қарама-қаршилик ва ноаниқликларни тартибга солувчи нормалар мавжудми?

Юридик фанлар доктори, ТДЮУ профессори Ихтиёр БЕКОВ:

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда шу каби ҳолатлар вужудга келадиган бўлса, ҳар қандай шубҳа ва гумонлар тадбиркорнинг фойдасига ҳал этилиши 11-моддада алоҳида белгилаб қўйилган.

Солиқ кодексида ҳам шунга ўхшаш қоидалар бор – қонунчиликда назарда тутилмаган зиддиятлар келиб чиқадиган бўлса, солиқ тўловчининг фойдасига ҳал этилиши керак.

Жиноят-процессуал кодексида ҳам шунга яқин, масалан, айбсизлик презумпциясига оид нормаларни учратиш мумкин.

Фуқароларимиз шу каби қоидаларни Конституция даражасида белгилаш, конституциявий норма ёки конституциявий принцип сифатида киритишни таклиф қиляпти.

👉 Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

♻️ Аҳиллик маҳалласида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔹 Тошкент тумани 3-сектор ҳудудидаги Аҳиллик маҳалласида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

📌 Унда 20 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Тафсилотлар навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

🔰 2022 йил 17 июнь куни, соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Мазкур йиғилишда Конституциявий Комиссия аъзолари томонидан таклифлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосли таклифлар бўйича аъзолар ўз хулосасини билдиради.

📍 Бундай қизғин жараённи Сиз тўғридан-тўғри "Ўзбекистон", "UzReport", "MY5", "RenessansTV" телеканаллари, шунингдек Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги (Bu mening konstitutsiyam) расмий саҳифаси орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

☝️ Конституциявий Комиссия йиғилишидаги муҳокамалар барча ҳамюртларимиз учун очиқ, шаффоф ҳолда ўтказилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#дарвоқе

🔎Дунёдаги энг қиммат мева ёки Тошкент туманидаги “ноу-хау”

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️16 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл шаҳри.
Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги

🔘Бўстонлиқ тумани.
Хотин-қизлар касб-ҳунар сертификатларига эга бўлди

🔘Бекобод тумани.
Ҳоким ёрдамчисидан яна бир янгилик

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Ижтимоий кўмакка мухтож оила вакилларига моддий кўмаклар берилмоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёшлар Қозон давлат аграр университетида қишлоқ хўжалиги йўналишида ўқишлари мумкун

🔘Пискент тумани.
Масъулиятсиз отадан 40 миллион сўмдан ортиқ алимент ундирилди

🔘Қибрай тумани.
Вилоят прокурори бошчилигида тумандаги сайёр қабулларнинг 3-куни бошланди

🔘Ангрен шаҳри. "
Обод маҳалла" дастури доирасида ободончилик ишлари бошланди

🔘Тошкент тумани.
Аҳиллик маҳалласида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Шаҳримизда яна бир хусусий боғча очилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими: "Ғалладан бўшаган ер майдонлари аҳолига фойдаланиш учун берилади"

🔘Чирчиқ шаҳри.
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

🔘Оққўрғон тумани.
Қўрғонтепа аҳли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Онлайн
#Ботга_мурожаатдан_сўнг

🚧 Аҳиллик маҳалласида сув қувуридаги носозлик бартараф этилмоқда

📲 Бугун эрталаб Тошкент тумани ҳокимлигининг телеграм бот манзилига Келес шаҳар, Аҳиллик маҳалласида яшовчи фуқародан ушбу маҳалладаги Темур Малик кўчасида ичимлик суви қувуридан сув тошиб, кўча бўйлаб оқаётган ҳолати тасвирланган видеомурожаат келиб тушган эди.

Айни вақтда “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Тошкент туман бўлими усталари томонидан Темур Малик кўчасидаги ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Қишлоқ_хўжалиги

♻️ Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш бўйича дала ўқув-семинари ўтказилди

Тошкент тумани Қишлоқ хўжалик бўлими ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида агрофирма, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари учун “Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни ўз вақтида экиш ва сифатли картошка, сабзавотлар уруғларини кредитга харид қилиш” мавзусида дала-ўқув семинари ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website