Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

🔰 2022 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакиллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Мазкур йиғилишда ҳафта давомида Конституциявий комиссия томонидан ҳафта ичида амалга оширилган ишлар ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинади.

————
Состоится очередное заседание Конституционной комиссии

🔰 10 июня 2022 года состоится очередное заседание Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.

На заседании будет обсуждена работа, выполненная в течение недели Конституционной комиссией и предложения, поступившие от граждан.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Эълон

“Юртим мунаввар оқшомлари” давом этади!

🎵Бугун кечки соат 19:00 да Тошкент тумани марказидаги ёзги Амфитеатр саҳнасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова ва хонанда Муҳаммадумар Исоқовлар ўзларнинг сара қўшиқлари жамланган концерт дастурини намойиш этадилар.

📚 Шу билан бирга сайилгоҳда туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан “Очиқ осмон остида” шиори остида Абдулла Ориповнинг “Танланган асарлар” китоби тақдимоти, болалар ўртасида “Ким чаққон” беллашуви ва “Шоир ва ёзувчиларни қанчалик танийсиз?” викторина савол-жавоблари ҳам ташкил этилади.

🎪 Бундан ташқари, туман марказий сайилгоҳида болажонлар учун аттракционлар, музқаймоқ ва яхна ичимликлар савдо нуқталари аҳолига хизмат кўрсатади.

💫 Ҳурматли Тошкент тумани фуқаролари!

🔹 Сайилгоҳда яратилган барча шарт-шароитлар Сизлар учун. Келинг ва маданий хордиқ олинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эълон

⚡️ Ҳурматли Электр энергияси истеъмолчилари!

Тошкент тумани Электр таъминоти корхонаси Сизлардан хонадонингизда электр энергияси тармоқдан автоматлаштирилган тарзда узилиб қолишини олдини олиш ҳамда ойлик электр энергияси истеъмоли тўғрисида маълумотлар олиш учун истеъмолчининг, яъни хонадон эгасининг паспорти, кадастр гувоҳномасининг нусхаларини ҳамда телефон рақами тўғрисидаги маълумотларни “Электр ҳисоб” дастуридаги ҳисоб рақамига бириктириш учун Тошкент тумани электр таъминоти корхонасига тақдим этишингизни сўрайди.

Қўшимча маълумот учун телефон рақами:
☎️+99895 177-66-00

Тошкент тумани Электр таъминоти корхонаси
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Ҳурматли фуқаролар!

“Очиқ бюджет”
ахборот порталида янги “Жамоатчилик назорати” функцияси ишга туширилди.

Ахборот порталида рўйхатдан ўтган ташаббускор фуқаролар мазкур бўлимда ғолиб деб топилган таклифларининг ижросини бевосита кузатиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан матн ёки фотосурат кўринишида изоҳ юклаш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, эндиликда лойиҳаларнинг амалга оширилиши бевосита фуқаролар томонидан баҳолаб борилади ҳамда ушбу овозлар натижасига кўра “Ҳудудлар рейтинги” эълон қилинади.

Азиз ташаббускорлар, ўз лойиҳангизнинг ҳаётга татбиқ этилишида ҳам фаол бўлинг, Сизнинг ташаббусингиз яшаб турган ҳудудингизни янада яхшилаш ва рейтингини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Фаоллигингиз учун ташаккур!

“Ташаббусли бюджет”
жараёнлари ҳақида батафсил маълумотларни ва сизни қизиқтирган саволларга жавобларни ахборот порталидаги қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:

👉 https://openbudget.uz/faq

Тошкент тумани ҳокимлиги Молия бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Ҳасанбойлик ҳоким ёрдамчиларида натижалар қандай?

Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси ҳолати ҳужжат ва рақамларда эмас, балки, бевосита маҳаллаларда ва уйма-уй юрган ҳолда ўтган мулоқотларда аниқ ва равшан бўлади.

Ана шундай ишлаш тизимига доимий амал қилувчи Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Дилмурод Муҳамедов билан биргаликда деярли ҳар куни тумандаги камида 2 та маҳаллада бўлиб, аҳолининг яшаш шароити, уларнинг кайфияти, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг кундалик иш жараёнлари билан танишиб бормоқда.

Галдаги манзил Кенсой ва Ҳасанбой маҳаллалари бўлди. Ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари Лола Ирматова ва Ёрқин Рихсихўжаевлар ҳудуд шароитидан келиб чиқиб тадбиркорлар сонини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриб келмоқдалар.

Видеолавҳамиз шу ҳақда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Айни_дам
#Ёшлар_ойлиги

🏓 Маҳалла ёшлари спорт билан ҳамнафас

Айни вақтда Тошкент туманидаги Мустақиллик, Ҳалимкўп ва Аҳиллик маҳаллаларида "Ёшлар ойлиги" доирасида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари бошчилигида ўтказилаётган мазкур мусобақалар ёшлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ўсмирлар орасида дўстона муҳитни яратиш ҳамда мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилларини мазмунли ўтказишларига хизмат қилади.

📌 Бу каби мусобақалар тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Компенсация тақдим этиш ва бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти орқали аҳоли ва тадбиркорларни муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга рағбатлантириш чоралари белгиланди.
Президент барча вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам расширения использования возобновляемых источников энергии.
Определены меры стимулирования населения и предпринимателей к использованию альтернативной энергии на основе компенсаций и рассрочки.
Президент подчеркнул, что настало время начать перевод всех министерств и ведомств, хокимиятов и махаллей на альтернативную энергетику.

#Mirziyoyev #videoselektor #energetika #muqobilenergiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Тошкент_тумани

ГЕНЕРАЛ МАЙОРЛАР МАҲАЛЛАСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

📌Бу маҳаллани Тошкент вилоятида яхши билишади. Ҳасанбойданман деган гап барчага таниш.

🔘Шу ерлик олим Фаҳриддинхўжа Ашрафхўжаевнинг айтишича, қишлоқ номи асли Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган Шайх Саид Ҳасан номи билан боғлиқ. Бу инсон фиқҳ ва табобат илмида беназир ҳисобланган ва халқ орасида ўзгача эъзозланиб, Қаллиғота деб ҳам аталган.

🔺Бу зот билан боғлиқ турли ривоятлар тиллардан тилларга ўтиб келган ва шу тариқа қишлоқ Ҳасанбой номини олган, деган тахминлар бор.

🚰Яна бир маълумотга кўра, қишлоқда Ҳасанбой исмли бой ўтган ва у ҳудудни суғорувчи асосий ариқ – Ҳасанбойнинг очилишига сабабчи бўлган экан. Шу инсон шарафига қишлоқ номи Ҳасанбой бўлган, деб ҳам айтишади.

📁2017 йилгача "Ҳасанбой" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) кўринишида мавжуд бўлган. Унинг тасарруфида 4 та маҳалла: Ҳасанбой, Ҳасанбой гузар, Баҳор ва Кенсой бўлган. Ўша пайтда "Ҳасанбой" ҚФЙ аҳолиси 10 500 нафар бўлган.

📍Қишлоқ фуқаролар йиғинининг илк раиси сифатида Шариф Қозоқбоев тарихда қолган. ҚФЙга ўтган вақт мобайнида Мирхалил Миржалилов, Комилжон Ғафуров, Абдуғофур Юсуфалихўжаев раислик қилишган. 2017 йил март ойида ҚФЙлар тугатилиб, "Ҳасанбой" юқоридаги 4 та маҳаллага бўлиниб кетган.

👮‍♂"Ҳасанбой" маҳалласидан машҳур инсонлар, зиёлилар кўп чиққан. Жумладан генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Сайфулла Асадов шулар жумласидан. Улар Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари сифатида фаолият юритишган. Айни дамда бу инсонлар ҳукумат таркибида масъул лавозимларда ишлашмоқда.

🤼‍♀Шу ерлик ёш спортчи Бекзод Руфатов 2019-2020 йилда эркин кураш бўйича Осиё ва халқаро чемпионликни қўлга киритган.

⚪️Ҳозирда "Ҳасанбой" маҳалласининг ўзида 4390 нафар аҳоли (1081 нафари 16-30 ёшлилар) истиқомат қилади. Ер майдони – 420 гектар. Аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланади.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Баҳром Муқимов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Миржамол Олимжонов
🔹Ёшлар етакчиси – Ёрқинхўжа Рихсихўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Саида Зокирова.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Тошкент тумани “Юртим мунаввар оқшомлари”га марҳамат!

📌 Айни вақтда Тошкент тумани марказидаги сайилгоҳда “Юртим мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирлари бошланиш арафасида.

💫 Ҳурматли тумандошлар!

🔹 Сайилгоҳда яратилган барча шарт-шароитлар Сизлар учун. Келинг ва маданий хордиқ олинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️10 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Нурафшон шаҳри.
Шаҳарда ирригация ва дренаж тармоқлари капитал таъмирланмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри. Ҳоким ва прокурор фуқаролар билан мулоқотда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Бугун туман ҳокими Ихтиёр Рустамовичнинг фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда Омбудсман вакили ҳам иштирок этди

🔘Чирчиқ шаҳри. Махсус ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди

🔘Оққўрғон тумани. Фуқаролар қабулида мурожаатлар эътибор марказида

🔘Бекобод шаҳри. Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри. Инвесторлар билан биргаликда янги лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. Халқ розилигини олиш - устувор вазифа

🔘Бекобод тумани. Юртим мунаввар оқшомлари

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Ижтимоий кўмакка мухтож оила вакилларига моддий кўмаклар берилмоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани. ''Бир нуроний ўн ёшга масъул'

🔘Бўка тумани. Ҳайрия тадбирлари кўпаймоқда

🔘Паркент тумани. Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани. Покистонлик инвесторлар кичик саноат зонасида иш бошлайди

🔘Қибрай тумани. Қибрай туманида ғалла ўрими давом этмоқда

🔘Тошкент тумани. Ҳасанбойлик ҳоким ёрдамчиларида натижалар қандай?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Тошкент туманида “Юртим мунаввар оқшомлари” давом этмоқда

📌 Айни вақтда Тошкент тумани марказидаги сайилгоҳда “Юртим мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.

🎤 Амфитеатр саҳнасида хонанда Муҳаммадумар Исоқов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Тошкент туманида “Юртим мунаввар оқшомлари” давом этмоқда

📌 Айни вақтда Тошкент тумани марказидаги сайилгоҳда “Юртим мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.

🎤 Амфитеатр саҳнасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#матбуотанжумани

🌾 Ҳар куни 10 минг тонна ун маҳсулоти биржа савдоларига қўйилмоқда

Бу ҳақда АОКАда Ҳисоб палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Республика товар хом-ашё биржаси» АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
Монополияга қарши курашиш қўмитаси маҳаллий уннинг вақтинчалик тартиб асосида сотилишини доимий мониторинг қилмоқда. 60 дан зиёд ҳолатда хато-камчиликларга йўл қўйилган — маҳаллий унни аҳолига вақтида ёки умуман етказиб бермаслик, имтиёзли нархларда харид қилиб, нархларни кескин ошириб сотиш каби ҳолатлар аниқланди. Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 60 дан зиёд корхона дислокациядан, яъни бозордан чиқарилди.

Очиқ биржа савдоларига
чиқариладиган ун маҳсулотлари 22 минг тоннага кўпайиб, 192 минг тоннага етди. Бозорда таклиф даражаси яна ошмоқда. Бу ўз-ўзидан нархларга ижобий таъсир кўрсатади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк