Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.3K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_ичида
#14_сон

🌐 Ҳафта ичида Тошкент туманида 14-сон

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати “Ҳафта ичида” информацион дастурининг навбатдаги 14-сонини эътиборингизга ҳавола этади.

Якунланган ҳафта давомида туманда амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирларнинг энг муҳимлари билан ушбу дастур орқали танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️5 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Пискент тумани.
Олис маҳаллада янги тиббиёт пункти иш бошлади

🔘Қибрай тумани.
Воллейбол бӯйича "Ички ишлар вазири кубоги" сектор босқичи ӯз ниҳоясига етди

🔘Тошкент тумани.
Ҳафта ичида Тошкент туманида 14-сон

🔘Ангрен шаҳри.
Ҳоким олис ҳудудда бўлди ва арзонлаштирилган маҳсулотлар етказилишига бошчилик қилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Мактаб маънавиятчиларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг навбатдаги 39-сессияси ўтказилди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Нарх-наво назоратда

🔘Бекобод шаҳри.
Халқ депутатлари Бекобод шаҳар кенгашининг олтинчи чақириқ олтмиш етинчи сессияси бўлиб ўтди

🔘Зангиота туман.
Туман ҳокими
А.Тамикаев "Боғзор" маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишди


🔘Янгийўл шаҳри.
Эҳтиёжманд оилаларга ун махсулотдари етказиб берилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Табиат учун бирлашайлик

🔘Бекобод тумани.
Дунё бўйлаб биз ҳақимизда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Спортнинг стол теннис тури бўйича Тошкент вилояти мусобқаси ўтказилмоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Беш ташаббуси олимпиадаси

🔘Паркент тумани.
Паркент туманининг бугунги кундаги туризм салоҳияти қандай?

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Семинар

♻️ Ўтган 5 ой якунлари ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси

📌 Тошкент тумани ҳокимлигида маҳаллалардаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан навбатдаги семинар ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#тараддуд

🔹 Барча чоралар мавсумни беталафот ўтказиш учун

Ҳар йилгидек бу йил ҳам юртимизда бўлгани каби Тошкент туманида бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимига катта тайёргарлик кўрилиб, мавсумни талафотларсиз ўтказилиши учун қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман Ички ишлар бошқармаси, ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳамкорлигида мавсум давомида ўрилган ҳосилни даладан қабул пунктларига ташиш учун бириктирилган юк машиналари ҳайдовчилари билан саф кўриги ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#брифинг

https://youtu.be/B8dXsHISqwY?t=1

⚡️⚡️⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳудудида нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди.

Брифингда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бу масалада кўрилаётган тезкор чоралар, вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси, шунингдек, ун ва нон маҳсулотлари таъминоти юзасидан маълумот берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёзги_таътил

⛳️ Соғломлаштириш майдончалари болажонлар хизматида

Тошкент туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг 2022 йил ёзги таътил давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Соғломлаштириш майдончалари” фаолият бошлади.

Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4, 7, 12, 14, 15, 18 ҳамда 19-умумтаълим мактабларида иш бошлаган Соғломлаштириш майдончаларида болажонларга ёзги таътил вақтида билим ва кўникма бериш, рақсга, китобхонликка, спорт турларига, чизмачиликка бўлган қизиқишларини янада ошириш ва компьютер технологияларини яхшироқ ўзлаштиришлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, бу ерда ўқувчилар ҳар куни соат тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарлари назоратида бўш вақтларини мазмунли ўтказадилар.

Навбатдаги видеолавҳамиз 14-умумтаълим мактабида очилган “Қалдирғоч” номли соғломлаштириш майдончаси фаолияти ҳақида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги

🥕 Аҳоли дастурхонига сифатли ва арзон маҳсулот етиштирилмоқда

🔸 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юртимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликка эришишнинг муҳим омили ҳисобланади. Ерларни суғориш учун сув танқислиги каби муаммолар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда.

🔹 Тошкент тумани миришкорлари томонидан экин ерларидан унумли фойдаланган ҳолда сифатли сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, аҳолига арзон нархда етказиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

📌 Хусусан, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туманда 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларда 850 гектарга картошка, 250 гектарга пиёз, 540 гектарга сабзи экинлари экилган. Ушбу майдонларда агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилиб, сифатли ва мўл ҳосил етиштирилмоқда.

Навбатдаги видеолавҳамизда “Навоий миришкор” агрофирмаси ҳудудидаги деҳқонлар етиштираётган мўл ҳосил борасида сўз боради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️6 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қибрай тумани. "
Темир дафтар"да рӯйхатда турувчи оилаларга бир марталик ёрдам кӯрсатилмоқда

🔘Тошкент тумани.
Соғломлаштириш майдончалари болажонлар хизматида

🔘Ангрен шаҳри.
Ҳудудда паррандачилик фаолияти еенгайтирилмоқда

🔘Нурафшон шаҳри.
Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш бошланди

🔘Чирчиқ шаҳри. «
Чирчиқ» кимё-индустриал технопарк – юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган ўзига хос лойиҳа

🔘Бекобод шаҳри.
4-сектор раҳбари ҳудудга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борди

🔘Янгийўл шаҳри. "
Орзулар оғушида" деб номланган йиллик ҳисобот концерт дастури

🔘Бўстонлиқ тумани.
Нархлар барқарорлиги таъминланмоқда

🔘Бекобод тумани.
Аҳоли дастурхонига арзон нархларда гўшт маҳсулотлари етиб бориши таъминланади

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
"
Менинг Юқори Чирчиғим" ижодий танловининг ғолиблари тақдирланди

🔘Чиноз тумани.
20 килограммдан ун кимларга берилади?

🔘Пискент тумани.
Хотин-қизлар тадбиркорлиги учун янги имконият

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

💦 Сув ҳисоблагичини ечиб олиб қўйиш зарурати туғилганда...

🚰 Баъзан уйимизни таъмирлаётганда, қайта қураётганда ёки бошқа сабаблар туфайли ичимлик суви ҳисоблагичини ечиб олиб қўйишга, жойини ўзгартиришга тўғри келади.

📃 Авваллари бу каби вазиятларда бир қанча ҳужжатлар тўплаб, тегишли ташкилотларга овора бўлиб бориларди.

👨🏻‍💻 Ҳозир эса буни my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда онлайн ҳал қилиш мумкин.

💁🏻‍♂️ Хизмат мутлақо бепул, энг муҳими, қулай ва оддий.

👉 “O‘ZSUVTA’MINOT”

📹Батафсил видеойўриқномада танишинг👆

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ижтимоий_ҳимоя

🌾 Аҳоли давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сон қарорига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминлаган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилди.

Куни кеча Зарбдор, Беруний, Қорабўрик, Озодлик ва Ободлик маҳалла фуқароларига ун тарқатилган бўлса, бугун яна 6 та маҳаллада истиқомат қилувчи оилаларга ун етказиш режалаштирилган.

Аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йил 21 июнь кунига қадар босқичма-босқич, кунлик 6,9 тонна миқдорда "Ғалла-Алтег” АЖдан "Темир дафтарда" турувчи ва кўп болали оилаларга 20 килограммдан ун маҳсулотини етказиш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

🏊‍♂️ Белгиланмаган жойларда чўмилманг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website