Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.45K subscribers
20.8K photos
4.72K videos
31 files
13.4K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Онлайн

🎉 Тошкент тумани ёшларининг “Битирув оқшоми” бўлиб ўтмоқда

📌 Тошкент тумани марказидаги сайилгоҳда туман ҳокимлиги, туман Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Юртим мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастури ўтказилмоқда.

Сайилгоҳдаги бугунги оқшом тумандаги умумтаълим мактаблар битирувчиларининг “Битирув оқшоми” сифатида кенг нишонламоқда.

Саҳнада эстрада юлдузлари Рухшона ва Давронбек Аҳмедов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️26 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри.
Давлат дастури ижроси муҳокамада

*Янгийўл тумани.
Обод манзиллар сари дадил қадамлар

*Бўстонлиқ тумани.
Қонун барча учун баробар

*Юқори Чирчиқ тумани
.
Ёшлар етакчилари учун ўқув семинар ўтказилмоқда!

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Келажаги буюк янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда барпо этамиз

*Бекобод тумани.
Етакчиларга интерактив усулда семинар

*Қибрай тумани.
Ёшлар етакчилари иш фаолияти ҳокимлик мутасаддилари томонидан ӯрганилди

*Чиноз тумани. "
Спорт бизни бирлаштиради" шиори остида стол теннис мусобақаси ташкил этилди

*Тошкент тумани.
ДХХ кубоги: “Қизғалдоқ” маҳалласи Тошкент тумани чемпиони

*Ангрен шаҳри.
Шаҳар ҳокими саноат ишлаб чиқарувчилар билан учрашди ва уларнинг лойиҳалари билан танишди

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳридаги “Bizness city”да “Янги Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилди

*Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ижтимоий объектларда бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокимининг халқ қабули ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри.
Чирчиқ шаҳар ҳокими маҳаллаларини ўрганмоқда

*Бекобод шаҳар.
Шаҳар ҳокими ҳудудга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

🎉 Тошкент тумани ёшларининг “Битирув оқшоми”

Сайилгоҳдаги бугунги байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтди.

📹Юқоридаги видеолавҳада битирув оқшомининг қисқача анонсини томоша қилишингиз мумкин.

👍Байрамнинг тўлиқ вариантини эртага кундузи тақдим этамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тараддуд

🌾 2022 йил ғалла мавсумида иштирок этадиган ғалла ўриш комбайнлари шай ҳолатга келтирилмоқда

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ғалла_2022

🚜 Ғалла комбайнлари мавсумга тайёрланмоқда

🌾 Тошкент туманида 2022 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш ҳамда ўрим комбайнларини мавсумга тайёрлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

♻️ Тошкент тумани ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида ўтказилган ўқувда Туман ФВБ бошлиғи, туман ИИБ ЙҲХБ, Агроинспекция туман бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа ғалла ўримига масъул ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан раҳбар ва мутахассислар жорий йилда етиштирилган ҳосилни қисқа муддатда ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш учун аввало далалар четини камида 4-5 метр масофада ҳайдаш, ҳосилнинг талон-тарожлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ёнғин хавфсизлиги, ўрим вақтида сув захираларини доимо таъминлаш ҳақида сўз юритиб, ушбу вазиятларни тўлиқ назорат қилиш бўйича кўникмалари билан ўртоқлашиб, ўз тавсияларини бердилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эълон

"Юртим мунаввар оқшомлари" давом этади!

🎵Бугун кечки соат 19:00 да ёзги Амфитеатр саҳнасида Сурхондарё вилоятининг "Фольклор жамоаси" томонидан халқ қўшиқлари, рақслари, миллий урф-одатларини мадҳ этувчи саҳна кўринишлари намойиш этилади.

💫Шу билан бирга туман марказий сайилгоҳида болажонлар учун аттракционлар, дорбозларнинг кўнгилочар дастурлари ва экстремал чиқишлари аҳолига хизмат кўрсатади.

Ҳурматли Тошкент тумани фуқаролари! Марказий сайилгоҳида яратилган барча шарт-шароитлар Сизлар учун. Келинг ва маданий хордиқ олинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

Олий Мажлис депутати Тошкент туманида

📌Халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар, қомусимиз ислоҳотининг муҳим жиҳатлари ҳақида аҳолига кўпроқ маълумот бериш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова Тошкент туманида бўлди.

♻️Туманда ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Мирислом Усмонов, туман Адлия бўлими масъуллари ҳам иштирок этиб, Конституция ҳақида нутқ сўзладилар.

Шунингдек, ОМКП депутати туманимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, хусусан, капитал таъмирланаётган Перинатал марказ, ОТБ-маблағлари эвазига аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасининг бажарилиши, Туман тарих музейидаги экспонатлар билан яқиндан танишиб, ўз фаолиятини бошлаган маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан учрашди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар қатлами билан ишлаш борасида ўз тавсияларини берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Огоҳлантириш

‼️ Истеъмолчилар диққатига!

Ҳурматли ичимлик суви ҳамда оқова сув хизматидан фойдаланувчи истеъмолчилар!

🚰 Ичимлик суви ҳамда оқава сув тармоқларига уланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан яшаш жойингиздаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишингиз сўралади.

🔻 Акс ҳолда Сизнинг тармоққа уланиб, ундан фойдаланишингиз ноқонуний ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг тегишли моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахслар эса 15 бараваридан 20 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

📌 Бундай ҳолатларда сув таъминоти ва оқова сув хизмати кўрсатиш корхонасига етказилган зарар сизнинг ҳисобингиздан қопланиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Сувинспекциянинг Тошкент вилоят ҳудудий инспекцияси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️27 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари халқ билан бирга

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туманининг "Зукко китобхон"лари аниқланди!

*Бекобод тумани.
Кун қахрамонлари тиббиёт ходимлари

*Паркент тумани.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди

*Оҳангарон шаҳри.
Заковат” интеллектуал ўйинларининг якуний босқичи ўтказилди

*Қибрай тумани.
Олий Мажлис депутати томонидан давра суҳбати ташкил этилди

*Тошкент тумани.
Ғалла комбайнлари мавсумга тайёрланмоқда

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ҳудуддаги амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

*Нурафшон шаҳри.
Тараққиёт ва Юксалиш маҳалла аҳолиси билан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳокимнинг фуқаролар қабули ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри. “
Юртим мунаввар оқшомлари” фестивали ўтказилди

*Бекбод шаҳар.
Шаҳар ҳокими аҳоли билан биринчи қабулини ўтказди

*Зангиота тумани.
Янги боғча фойдаланишга топширилди

*Янгийўл шаҳри.
“Касблар фестивали” тадбири ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Сайилгоҳни мунаввар этган ёшлар “Битирув оқшоми”

📌 Хабарингиз бор, Тошкент тумани марказидаги сайилгоҳда туман ҳокимлиги, туман Маданият бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Юртим мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари ўтказиб келинмоқда.

🔹 Сайилгоҳдаги кеча ўтган маданий-кўнгилочар тадбир тумандаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг “Битирув оқшоми” сифатида кенг нишонланди.

🎼 Амфитеатр саҳнасида хонандалар Давронбек Аҳмедов, Рухшона, Жасмин ва “Эски шаҳар” гуруҳи, туман Маданият бўлими жамоаси ҳамда ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар, айниқса, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг вальс рақси оқшомга ўзгача кайфият бахш этди.

🎁 Шунингдек, тадбир давомида қатор кўрик-танловлар ва бошқа соҳаларда эришган ютуқлари учун бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Битирув оқшоми” ҳақида батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🚫 Тақиқланган жойларда чўмилиш аянчли оқибатлар келтириб чиқаради

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фаҳриддин Соатов иштирокида ўтказилган брифингда сувда чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш борасида олиб борилган тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Батафсил брифинг видеосида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Пресс_тур

📺 Тошкент туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

📌 Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Тошкент туманида 20 га яқин оммавий ахборот воситалари, жумладан, телеканаллар, босма ва электрон нашрлар ҳамда сайтлар вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

♻️ Мазкур пресс-тур оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини берди. Айниқса, хусусий сектор йўналишидаги тиббиёт, таълим, саноат ҳамда қишлоқ хўжалигида ишга туширилган янги корхоналарга уюштирилган сафарлар журналист ва блогерларнинг эътибор марказида бўлди.

Пресс-тур тафсилотлари навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эълон

📌 Тошкент туманида олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлардан танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сон Қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок бўйича тавсиянома бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлимида ташкил этилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан талабгорларнинг ҳужжатлари xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда жорий йил 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилинади.

☎️ Мурожаат учун телефон:

👉 71 203-55-22 (ички рақам 729).

📝 Ҳужжат юбориш учун онлайн платформа: xotin-qizlar.uz

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кастинг

🎬 “Ҳафта ичида” информацион дастури янги бошловчиларни чорламоқда

📌 Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати “Ҳафта ичида” информацион дастури бошловчилиги учун кастинг эълон қилади.

🎤 Сухандонлик қобилиятига эга ёки бошловчилик қилиш орзуси бор, 16 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни ўз қобилиятларини синаб кўриш учун кастингга таклиф этамиз.

♻️ Кастинг 30 май, душанба куни соат 17-00да бўлиб ўтади.

☎️ Мурожаат учун телефон: 99 870-30-43; 99 913-44-99.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website