Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.42K subscribers
18.8K photos
4.38K videos
31 files
12.5K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Дайжест

❗️5 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими ташаббуси билан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
70 та оилага 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди

*Бекобод тумани.
Даромадни орттириш сирлари

*Оҳангарон шаҳри.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

*Паркент тумани.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

*Ангрен шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали муаммолар ҳал этилаяпти

*Оҳангарон тумани.
Довонда нима гап?

*Пискент тумани.
Малакали тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашмоқда

*Бўка тумани.
Туман марказида йўллар янгиланмоқда

*Чиноз тумани.
Шеърият кечаси

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими ташаббуси билан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда

*Нурафшон шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан фуқаролар мурожаатлари манзилли тингланмоқда

*Тошкент тумани.
Келес-Фозилов йўли: таъмирлаш ишлари яна давом этади

*Олмалиқ шаҳри.
Фахрийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими Ихтиёр Касимов "Қорасув инвест" жаннат макон мебеллар фабрикаси фаолиятини ўрганди

*Бекобод шаҳри.
Ёшлар кутубхонаси ташкил этилди

*Оққўрғон тумани.
Шараф ленталари тақилди

*Янгийўл шаҳри.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятидан

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан ташкил этилган янги тадбиркорлик фаолиятларига нигоҳ

*Бўстонлиқ тумани.
Реклама воситалари назорат остида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔰 Жасур ва матонатли юртдошларимиз хотираси ёд этилди

Куни кеча Тошкент туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабида "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Шаҳидлар ёди" номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ва фахрий ўқитувчилар таклиф қилинди.

Мамлакатимизда аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш улуғ қадрият ҳисобланиб, ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни туманимизда катта тантаналар билан нишонланади.

Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар хотираси ёд этилиб, бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимизга эъзоз ва эҳтиром кўрсатилади.

🎥23-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ана шундай тадбир юқоридаги видеолавҳада акс этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

“Эл суйган шоир”

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 18-22 апрел кунлари Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги – 2022” тадбири ўтказилди.

Ҳафталик якунида туман марказий Маданият саройида марҳум Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган “Эл суйган шоир” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Жараён "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Шукуҳ

Меҳр-саховат ва эзгулик айёми

Куни кеча юртимиз бўйлаб муборак Рамазон ҳайит байрами ўзгача кўтаринкиликда кенг нишонланди.

Барча ватандошларимиз Ҳайит намозида жам бўлиб, юртимизга тинчлик ва тотувлик, хонадонларимизга қут барака сўраб дуолар қилдилар.

Жараён "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Бандлик

💼 Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔰 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов ташаббуси билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг банд бўлмаган қатлами учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Жараён "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Расмий_муносабат

📌 Қурилиши тугалланмаган йўлдаги камчиликлар бартараф этилади

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️6 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Қуйи Чирчиқ тумани. Пиллакорнинг бир ойлик меҳнати йилга татийди!

*Бекобод тумани.
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ

*Оҳангарон шаҳри.
Дориломон кунлар шукронаси

*Паркент тумани. "
Соғлом хаёт сари-5000 қадам"

*Ангрен шаҳри.
Ҳар бир мурожаат эътиборда ва назоратга олинди

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким ёрдамчилари қандай ишламоқда?

*Пискент тумани.
Бош вазир ўринбосари деҳқон ва фермерларга семинар ўтказди

*Бўка тумани.
Хар бир қарич ердан самарали фойдаланиш зарур

*Чиноз тумани.
Спорт соғлом ҳаёт гарови

*Нурафшон шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан манзилли фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда

*Тошкент тумани.
Жасур ва матонатли юртдошларимиз хотираси ёд этилди

*Олмалиқ шаҳри.
Меҳнат ярмаркасидан корхонага саёҳат

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими мактабнинг таъмир ҳолатини ўрганди

*Зангиота тумани.
Кўприк қуриш ишлари билан танишилди

*Оққўрғон тумани.
Адабиёт - халқнинг юраги

*Янгийўл шаҳри.
Раҳимжон ота омон бўлинг!

*Янгийўл тумани.
Сайёр қабуллар ўз натижасини кўрсатмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Фахрийларга эҳтиром!

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
9-МАЙ ЯҚИН: ВИЛОЯТДА НЕ ГАП?

Бугунги кунда юртимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат бугун вилоятнинг ҳар бир ҳудудида уруш фахрийларига алоҳида эътибор кўрсатилмоқда, ўтганлар руҳи ёд этилмоқда.

Жумладан:

📌Оҳангарон шаҳри. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев уруш қатнашчиси Бекмирза Абсалямовнинг хонадонида бўлиб, Президентнинг қимматбаҳо совғасини топширди.

📌Янгийўл шаҳри. Ҳудуд раҳбари Ф. Мирзаев Раҳимжон ота Ражапов ҳолидан хабар олди.

📌Юқори Чирчиқ. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бексеит ота Баймурзаев ҳамда Андакул Худойбергенов хонадонида ҳашар ўтказилди.

📌Бекобод тумани. Сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда бир гуруҳ мутасаддилар иштирок этишди.

📌Ангрен шаҳри. Олий Мажлис депутати Носиржон Аминов ва Кенгаш депутатлари уруш фахрийси Николай Прокошинни байрам билан қутлади.

📌Тошкент тумани. 23-умумий ўрта таълим мактабида "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Шаҳидлар ёди" номли тадбир бўлиб ўтди.

📌Нурафшон шаҳри. "Деҳқонобод" маҳалласида яшовчи Раҳим ота Илясовнинг хонадонига ҳашарчилар томонидан манзарали гул кўчатлари экилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), жумладан:

🔹фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

🔹вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади.

Манбаа👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эслатма
⚡️⚡️⚡️
📨 Жорий йил май ойида фуқаролар йиғини раиси сайловлари бўлиб ўтади

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига лойиқ деб топилган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйида:

▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️ қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
▫️ бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
▫️ ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Қуйидагилар номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас:

▫️ суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
▫️ оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
▫️ суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар;
▫️ ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
▫️ диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.

♻️Ҳурматли фуқаро, ўз маҳаллангизда ўтказилаётган маҳалла фуқаролари йиғини раиси сайловига бефарқ бўлманг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қадр

Дориламон кунларимиз сабабчиларига эҳтиром

Юртимизда қарияларни қадрлаш, уларга эҳтиром кўрсатишдек ажойиб анъана бор. Бу анъана асрлар оша бардавом бўлиб келаётган қадриятлар сирасига киради ва у халқимизнинг нечоғлиқ бағрикенг, меҳр-мурувватли эканлигини ўзида ифода этади. Зотан, кексалар хонадон кўрки, қалбимизни мунаввар қилувчи чироқ. Шунинг учун ҳам улар ҳар қанча ҳурмат-иззат ва эъзозланишга лойиқ.

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова, туман ҳокими ўринбосари Илёс Достоновлар фаоллар ва ёшлар ҳамроҳлигида юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кексаларни йўқлаш, улар ҳолидан хабар олиш мақсадида туманда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлишди.

🎼 Туман Маданият бўлими хонандалари ижросидаги дилтортар қўшиқлар эса кексалар учун унутилмас байрам туҳфаси бўлди.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

Хотира муқаддас, қадр абадий

Тошкент тумани "Сағбон" маҳалласи ҳудудидаги 31-умумтаълим мактабида "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Хотира муқаддас, қадр абадий" номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда маҳалланинг фахрий нуронийлари иштирок этиб, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқларни тингладилар, саҳна кўринишлари ва рақсларни томоша қилиб, ёшлар ижодидан баҳраманд бўлдилар.

Тадбирда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси томонидан байрам тадбирига келган фаол нуронийларга совғалар улашилди.

Шунингдек, шу куни фронт орти меҳнат фахрийлари хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олинди ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳадя қилинди.

📷Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️7 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бекобод тумани. Туман ҳокимлиги мутасаддилари кексалар ҳолидан хабар олдилар

*Ангрен шаҳри.
Эътибор ва эъзоздан миннатдор бўлдилар

*Оҳангарон тумани.
Янги завод ишга тушди

*Пискент тумани.
Дарё ўзанлари мустаҳкамланмоқда

*Бўка тумани.
меҳрибонлик уйида байрам

*Чиноз тумани.
Беш ташаббус амалда

*Нурафшон шаҳри.
9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан "генерал ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди

*Тошкент тумани.
Дориламон кунларимиз сабабчиларига эҳтиром

*Олмалиқ шаҳри.
Дийдор ширин, қадр муқаддас

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўрта Чирчиқ туманида Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлиги остида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди

*Зангиота тумани. "
Ижодкор методистлар” кўрик-танловда 1-ўрин муборак!

*Оққўрғон тумани.
Ватанпарвар маҳалла посбонлари

*Янгийўл шаҳри.
Беш ташаббус – беш имконият

*Янгийўл тумани.
Ёшларнинг мурожаатлари манзилли равишда ҳал этилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими халқ вакиллари билан учрашди

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Кооперциялар фаолияти Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари М. Файзиев томонидан ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ўтганларни хотирлаш инсонийлик бурчидир

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз тумандошлар!

📌 2022 йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларида фаол иштирок этинг.

Маҳаллангиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

“Хотирланг, унутманг қадрдонларни!”

Тошкент туманидаги “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида “Хотирланг, унутманг қадрдонларни!” мавзусида хотира тадбири бўлиб ўтди.

"Иқбол" маҳалласи фаоллари ва 8-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ушбу тадбирда маҳалла фаоллари, нуронийлар, 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари ва ҳудуд ёшлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида маҳаллада яшаб ўтган марҳумлар ёд этилиб, футбол, волейбол, шахмат-шашка ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди.

📌 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website