Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.92K subscribers
20.5K photos
4.68K videos
31 files
13.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Онлайн

⚡️ Зойир Мирзаев Тошкент туманида

Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаев айни вақтда Тошкент туманидаги “Silver Drip” корхонасида бўлиб турибди.

Мазкур корхона фермер ва деҳқон хўжаликларига экинларини томчилатиб суғориш учун зарур асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва тизим яратишга ихтисослашган.

Вилоят раҳбарига Тошкент тумани ҳокими О.Рустамов ва туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сув_таъминоти

🚰 Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари авжида

Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш (Фаза-1) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2818-сонли қарорига асосан, туман аҳолисини тўлиқ ичимлик суви билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Осиё тараққиёт банки кредит маблағи ҳисобидан бажарилаётган ишлар Қибрай туманидаги "Қодирия" ҳудудидан оқиб ўтувчи "Бўзсув" канали ёнидаги 9 гектар ер майдонида бир суткада 100 минг метр куб ичимлик сувини етказиб берадиган иншоот қурилиши билан бошланган.

Бугунга келиб, иншоотнинг қурилиш ишлари 95,1 фоизга бажарилган бўлиб, Тошкент тумани ҳудудида қуриладиган УРВ-1, 2, 3, 4 сув иншоотларида ҳам қурилиш ишлари олиб борилмоқда. УРВ-Келес эса қайта таъмирланмоқда.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги”

Бугун эрта тонгдан юртимиз бўйлаб бошланган “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари Тошкент туманида ҳам уюшқоқликда давом этмоқда.

Тумандаги барча маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона-ташкилотлар, қабристонларда ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари тумандошларимизнинг фаоллигида ўтмоқда.

Жумладан, туман ҳокимлиги ва ҳокимликка туташ идораларда ишловчи ходимлар ҳашарда фаол қатнашиб, атрофни обод ва саришта этишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бугун Тошкент туманидаги “Silver Drip” корхонасида бўлиб, мазкур тадбиркорлик тузилмаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур корхона фермер ва деҳқон хўжаликларига экинларини томчилатиб суғориш учун зарур асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган.

Вилоят раҳбарига Тошкент тумани ҳокими О.Рустамов ва туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.

Вилоят етакчиси мулкдорлар билан мулоқот чоғида корхона истиқболларига доир долзарб масала ва таклифларни муҳокама қилди ва зарур тавсияларини ўртага ташлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Расман

⚡️ Рамазон ҳайитининг илк куни – 2 май

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май, душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунга асосланган ҳолда, Президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.

📌 3 ва 4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️30 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри.
Ҳашар – элга ярашар

*Юқори Чирчиқ тумани.
Муаммолар мавжуд, ечим ва натижа муқаррар

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

*Бекобод тумани. "
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги"

*Бўстонлиқ тумани.
Бўстонлиқ янада боғу-бўстонга айланди

*Ангрен шаҳри.
Умумхалқ ҳашари уюшқоқликда ўтди

*Оҳангарон тумани.
Ногирон ва эҳтиёжмандларга қимматбаҳо совғалар тарқатилди

*Пискент тумани.
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги демак

*Чиноз тумани.
Спорт усталарининг маҳорат дарслари

*Қибрай тумани.
Улуғ айём - Рамазон ҳайити арафасида туман ҳокими томонидан болажонларга қувонч улашилди

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар маҳаллаларида ички кўчаларни асфальтлаш ишлари бошланди

*Тошкент тумани. “
Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги

*Олмалиқ шаҳри.
Умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳ ва уюшқоқликда ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими в.б. Ихтиёр Касимов Рамазон ҳайити арафасида масжидлар ҳолатини ўрганмоқда

*Оққўрғон тумани.
Деҳқончиликдаги муҳим вақт

*Чирчиқ шаҳри
. Ҳайит байрами: меҳр-оқибат туҳфаси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

Амалий фанлар ойлиги якунланди

Тошкент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактабида “Амалий фанлар ойлиги"нинг тугаганлиги муносабати билан ҳисобот тадбири бўлиб ўтди.

Унда бир ой давомида ушбу фанлар доирасига кирувчи бир неча тадбир лавҳалари намойиш этилди.

Хусусан, технология фани ўқитувчиси ва мактаб ўқувчилари уй шароитида иссиқхона ясаш ва унда дала ва полиз маҳсулотларини ҳамда мавсумий гул ва гул кўчатларини етиштиришни амалда ясаб кўрсатиб беришди.

Ҳисобот тадбирида туман Халқ таълими бўлими мудири М.Ўткиров, ХТБнинг “амалий фанлар” методисти А.Ниғматов, туман мактабларининг технология фани ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбир якунида тумандаги бошқа мактабларда ҳам шу каби амалиётларни оммалаштириш таклифи берилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_ичида
#11_сон

🌐 Ҳафта ичида Тошкент туманида 11-сон

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати “Ҳафта ичида” информацион дастурининг навбатдаги 11-сонини эътиборингизга ҳавола этади.

Якунланган ҳафта давомида туманда амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирларнинг энг муҳимлари билан ушбу дастур орқали танишасиз.

👉 YouTube да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
❗️Ҳурматли фуқаролар ва вилоятимиз меҳмонлари!
 
🌙Муборак Рамазон ойи ва Ҳайит намози муносабати билан фуқароларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 2 май куни ҳайит намози вақтида вилоятнинг 47 та жойида транспорт воситалари харакати вақтинчалик чекланади.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Тезкор

⛔️ Тошкент туманидаги айрим кўчаларда Ҳайит байрами муносабати билан автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Муборак Рамазон ойи ва Ҳайит намози муносабати билан фуқароларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 2 май куни ҳайит намози вақтида Тошкент туманидаги қуйида кўрсатилган 5 та жоме масжидларига туташ асосий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

1️⃣ Файзиобод маҳалласи “Ҳасанбой ота” жоме масжиди жойлашган Келес йўли кўчасининг кириш қисмидан
📍 Геолокация

2️⃣ Кўктерак маҳалласи “Кўктерак” жоме масжиди жойлашган Қуйи Кўктерак кўчаси 2 томонидан
📍Геолокация

3️⃣Зах-ариқ маҳалласи “Мирҳалил хожи ота” жоме масжиди жойлашган Бобур кўчасининг 2 томонлама кириш қисмидан
📍Геолокация

4️⃣ Дийдор маҳалласи “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжиди жойлашган Шифобахш сувлар кўчасининг 2 томонидан
📍Геолокация

5️⃣ Баҳор маҳалласи “Ҳасан ибн Собит” жоме масжиди жойлашган Юқори Ҳасанбой кўчасининг 2 томонидан
📍Геолокация

Ҳурматли фуқаролар!

🚔 ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#ҳашар_элга_ярашар

Ёшлар Иттифоқи сардорлари ҳам савобли ишлардан четда қолмадилар

♻️Тошкент тумани бир гуруҳ ёшлари "Боғизилол" маҳалласи Бобур кўчасида яшовчи ёлғиз қария Шоира ая Ҳалилова хонадонида бўлиб, хайрия-ҳашари доирасида томорқалари ва уйларини саранжом-саришта қилдилар.

"Боғизилол" маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан ташкил қилинган ушбу савобли ишда туман Ёшлар Иттифоқи сардорлари фаоллик билан иштирок этдилар.

📸Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website