Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#тарғибот

🔥 Тилсиз ёвнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманида жорий йил 1 апрель – 1 май кунлари “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли хизматлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Навбатдаги тадбир туманда жойлашган Чегара қўшинлари 9207-сон ҳарбий қисмида ўтказилиб, ушбу тадбир давомида ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, фавқулодда ҳолат юзага келганда куч ва воситалардан тўғри фойдаланиш тўғрисида амалий мисоллар билан тушунтириш берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайджест #Ёшлар_етакчисининг_бир_куни

📌 Бугун Тошкент туманидаги маҳалла ёшлари нималар билан банд?

* Сарке, Саноат, Айри ота, Сирғали, Қурувчи, Боғбон ва Қашқарлик маҳаллалари.
Ёшлар ўртасида “STRITBOL” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.

* Боғизилол ва Эъзоз маҳаллалари. “STRITBOL” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.

* Мажнунтол ва Заргар маҳаллалари. Ёшлар ўртасида “STRITBOL” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.

* Ҳувайдо, Сағбон, Қирариқ, Ифтихор ва Ободлик маҳаллалари. Маҳалла ёшлари “STRITBOL” мусобақасида беллашдилар.

* Қорасарой маҳалласи. “STRITBOL” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.

* Ҳиёбон маҳалласи. Ёшлар ўртасида “STRITBOL” мусобақаси ўтказилди.

* Баҳор маҳалласи. Маҳалла ёшлари “STRITBOL” мусобақасида беллашдилар.

* Иқбол маҳалласи. Маҳалла ёшлари ўртасида “STRITBOL” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.

✍️ Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатишда давом этинг!

👉 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️20 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бўка тумани. Ёшлар боғида иш авжида

*Чиноз тумани.
Энг яхши китобхон ўқувчи

*Қибрай тумани. "
Ёш китобхон" кӯрик танловининг якуний босқичи бӯлиб ӯтди

*Нурафшон шаҳри.
Ҳоким ёшлар билан учрашди

*Тошкент тумани.
Тилсиз ёвнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди

*Бекобод шаҳри.
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида мехнат ярмаркаси ташкил этилди

*Оққўрғон тумани.
Сенат раиси маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан семинарда мулоқот қилди

*Янгийўл шаҳри.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда

*Чирчиқ шаҳри. “
Ифтиҳор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадал бормоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар фаоллари билан сухбат ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чорвадорларга яратилаётган имкониятлар

*Бекобод тумани.
Фан ойлиги – билим бойлиги

*Паркент тумани.
Туманимизнинг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари тақдирланди

*Бўстонлиқ тумани.
Аҳоли муаммолари ечимини топмоқда

*Ангрен шаҳри.
Раҳбарлар тадбиркорлар билан мулоқотда бўлдилар

*Оҳангарон тумани.
Туманда яна бир корхона қурилиши якуний босқичда

*Пискент тумани.
Уй-жойларни бошқариш тизими такомиллашади

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-кизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими натижаси Қарши шаҳрининг "Буюк Турон" маҳалласидаги оилавий тикувчилик корхонаси мисолида

Семейное швейное предприятие "Буюк турон" в городе Карши - наглядный пример результативности системы поддержки женского предпринимательства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор янада кучайтирилади

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи «Онлайн маҳалла» электрон платформасини ишга туширилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/37qgwpX

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Ижро

🏠Тошкент туманида ота фарзанди учун 2-хонали уй олиб берди

Тошкент туманида моддий ёрдамга муҳтож бўлган болалар, меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан бугун, Бюронинг Тошкент тумани бўлими томонидан фуқаролик ишлар бўйича Тошкент вилоят Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар Н.Мирзааҳмедовани бир нафар вояга етмаган фарзанди билан жавобгар А.Мирзааҳмедовнинг “Кўктерак” маҳалласидаги хонадонининг битта хонасига яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб қўйиш бўйича талаби қаноатлантирилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, даъвогарга жавобгар томонидан 2-хонали уй олиб берилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 41-моддасига асосан тугатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

❇️Ёшлар кўчада машқ қилиш бўйича беллашдилар

Тошкент туманидаги "Қирариқ" ва "Қорасарой" маҳалласи ёшлари ўртасида "Streetworkоut" мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92- сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 5-ташаббус олимпиадаси доирасида ўтказилган беллашув ёшлар етакчилари ташаббуси билан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

⚜️Ёшлар парламенти раиси Тошкент туманида бўлди

❇️Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати ҳузуридаги ёшлар парламенти раиси Моҳистара Муҳаммадюнусова таълим муассасаларида ўсиб-улғайиб келаётган келажак авлод вакиллари билан учрашиш учун Тошкент туманига келди.

✳️Туман Халқ таълими бўлими мудири, ёшлар парламенти аъзоси М. Ўткиров ва туман Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари О. Абдулҳаевлар ёшлар парламенти раисини туман марказидаги "Тарих музейи", "Универсал" спорт мажмуаси, Маданият саройи ва Амфитеатрда туман аҳолиси ва улғайиб келаётган ёш авлоднинг соғлом, маданиятли ва маърифатли бўлиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирдилар.

Тумандаги 9-ИДУМда бўлган Ёшлар парламенти раиси, ҳарбийлаштирилган синфнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди, 15-умумтаълим мактабида ўтказилаётган "Яшил макон" лойиҳасида иштирок этиб, дарахт кўчати экди. Туман марказидаги Маданият саройида ёшлар билан учрашиб, самимий суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ички_туризм

“Тошкент минерал сувлари” санаторияси

Мамлакатимизда туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, мақбул ва қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яхшилаш мақсадида барча зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси яратилган.

Ушбу ҳужжатларга асосан Тошкент туманида ҳам ички туризмни ривожлантириш ва бунда инвестиция жалб қилиш орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қулай шароит яратиш натижасида ишчи ўрин сони ортишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Тошкент туманидаги Кўксарой ҳудудида жойлашган “Тошкент минерал сувлари” дам олиш маскани инвестиция жалб қилиш орқали ички туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа бўлиб, бугун бу ерда чет элдан келган меҳмонлар ва Ўзбекистон фуқаролари дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#кун_тартиби

⚡️Зойир Мирзаев Тошкент туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнлари, тадбиркорлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️21 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани.
Доимий комиссия уч масалани кўриб чиқди

*Қибрай тумани. "
Парвоз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кӯркам боғ барпо этилмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Маҳалла ва хотин-қизлар фаоллари билан учраш бўлиб ўтди

*Тошкент тумани.
Ёшлар парламенти раиси Тошкент туманида бўлди

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар ўртасида кибер спорт ва теннис бўйича мусобақа ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким И.Касимов: "Болажонлар - бизнинг келажагимиз устунидир!"

*Янгийўл тумани.
Сайёр қабул натижаларига юзландик

*Янгийўл шаҳри. "
Тунги рейд"

*Чирчиқ шаҳри. “
BETLIS TEKSTIL” МЧЖ фаолиятини яқиндан ўрганилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
"
Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан навбатдаги ёрдам кўллари узатилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Соғлом бола- Оила бахти

*Бекобод тумани. "
Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига критилган 20 нафар аёлларга Рамазон-2022 совғалари топширилди

*Паркент тумани.
Туман ҳокими ўрта таълим мактабларига ташриф буюрди

*Бўстонлиқ тумани. "
Ёшлар овози" танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

*Ангрен шаҳри. "
Китобхонлик ҳафталиги" доирасида акция бўлиб ўтди

*Пискент тумани.
Бир гуруҳ ёшларга моддий ёрдам кўрсатилди

*Бўка тумани.
ДХХ кубоги учун бахслар давом этмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Газ_таъминотида_узилиш

⚡️ Тошкент туманидаги Фаровон ва Гултепа маҳаллаларида вақтинча газ ўчирилади

▪️ Фаровон маҳалласидаги намунавий уйларни табиий газ билан таъминловчи Д-57 мм паст босимли газ қувурини хавфсиз жойга кўчирилиши муносабати билан намунавий уйлардаги 96 та хонадонларга 22 апрель куни соат 9-00дан 17-00га қадар табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.

▪️ Гултепа маҳалласидаги аҳоли хонадонлари 2-босқичлик тизимга ўтказилганлиги сабабли А.Навоий кўчасидаги ер усти Д-57 мм ўрта босимли газ қувурларидаги жўмрак (кран) ўрнига зулфин ўрнатиш ишлари олиб борилиши муносабати билан А.Навоий, Т.Муродов, Божхона, Қуйи Кўктерак кўчаларидаги жами 320 та аҳоли хонадонлари, 3 та улгуржи истеъмолчи ва “Навоий” божхона постига 22 апрель куни соат 9-00дан 17-00га қадар табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

“Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (203-сон, 20.04.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💰Низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

Манба:👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website