Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Таҳлил

🔹 Ҳар бир дафтар инсон қадри ва аҳоли манфаатлари учун ишлаши керак

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов Тошкент туманидаги “Оқтош” ҳамда “Оқтом” маҳаллаларида бўлиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Меҳр дафтари” билан ишлаш жараёнини ўрганди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давра_суҳбати

“Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз”

Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизми самарадорлигини оширишга қаратилган “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Л.Қорабоева, Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси М.Хакимжонова, туман Халқ таълими бўлими шўъба мудири М.Тоировалар иштирок этиб, қизларнинг таълим ва касбий кўникма олишлари, иқтидорли қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалалари борасида сўз юритдилар ҳамда ўзларининг фойдали тавсияларини бердилар.

Давра суҳбати давомида ўқувчилар томонидан мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.

📌 Ана шундай давра суҳбати туман ҳокимининг ўринбосари Илёс Достонов иштирокида тумандаги 11-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.

Жараён ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️19 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун семинар ташкил этилди

*Чиноз тумани.
14-сон Мусиқа ва санъат мактабида "Бўзатов Фест_2022" Ёшлар овози танловининг туман босқичи бўлди

*Қибрай тумани.
Маҳалла раислигига номзодлар билан суҳбатлар давом этмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди

*Тошкент тумани. “
Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз

*Олмалиқ шаҳри.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бугун Олмалиқ шаҳрида бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Коррупция - жамият кушандаси!

*Оққўрғон тумани.
Фаол аёллар ташаббуси

*Янгийўл тумани.
30 минг дона булғор қалампири ва бақлажон кўчатлари тарқатилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Таълимда ҳамкорлик

*Чирчиқ шаҳри.
Доимий комиссияда “Аёллар дафтари” кўриб чиқилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мутасадди раҳбарлар томонидан долзарб масалалар кўрилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

*Бекобод туман.
Беш ташаббус Пахтакор ва Деҳқонободда бўлиб ўтди

*Паркент тумани. "
Коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва барвақт олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар ўз маҳоратини кўрсатмоқда

*Ангрен шаҳри.
Муаммолар бартараф этилиши учун тезкор чоралар кўрилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍 https://uza.uz/posts/365618

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. Бир қатор шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, сектор бошлиқлари вазифасидан озод қилинди.
Вазияти қониқарсиз деб баҳоланган маҳаллалардаги ҳолатни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди. Энди ҳар бир маҳалла ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам повышения результативности системы работы в разрезе махаллей. На нем рассмотрены первые результаты деятельности помощников хокимов. Заместители хокимов, руководители секторов ряда городов и районов освобождены от должности.
Даны указания по улучшению положения дел в махаллях, ситуация в которых оценена как неудовлетворительная. Отмечено, что каждой махалле будет оказываться поддержка в соответствии с ее специализацией.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
CCВ: Шер тишлаб олган боланинг аҳволи қониқарли, муолажалар режа асосида давом эттирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкент туманидаги уйларнинг бирида ноқонуний боқилаётган шер боласи соат 17:30 ларда онаси ва ҳомиладор янгаси билан дўконга сут олиш учун чиққан болакайга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум бўлишича, тўсатдан орқа томондан келиб ташланган йиртқич боланинг бош ва елка қисмини тишлай бошлаган. Она фарзандини шер оғзидан қутқариб қолган. Воқеа кечки пайт, шернинг эгалари жониворни уйдан ташқарига айлантириш учун олиб чиққан пайтда юз берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида даволанаётган боланинг аҳволи ҳақида қуйидагиларни маълум қилади:

7 апрель куни соат 18:40лар атрофида мазкур шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими қабулхонасига 2019 йилда туғилган бемор С.М. ота-онаси билан биргаликда мурожаат қилган.

Навбатчи шифокор кўригидан сўнг у “Бошнинг тепа соҳасида, ўнг елканинг тепа учлигида ва ияк қисмида тишланган жароҳатлар“ ташхиси билан стационар даволаниш учун ётқизилган.

— Травматология ва нейрохирургия бўлимида шошилинч равишда барча керакли муолажалар ўтказилди, — дейди муассаса бош шифокори Д.Сабиров. —Жумладан, қутуришга қарши антирабик вакцина қўлланилиб, жароҳатларга бирламчи жарроҳлик ишловлари берилди.

Бемор муассасага олиб келинган вақтда умумий аҳволи ўрта оғирликда баҳоланган. Ҳуши жойида бўлса-да, безовта ва қўрқув аломатлари кўзга ташланган. Бош соҳаси рентген ва МСКТ текширувларидан ўтказилган.

Патологик синиш аломатлари кузатилмаган. Ёш бемор нейрохирург, неврапатолог ва педиатр каби қатор мутахассислар томонидан консультация қилинган.

Шунингдек, унда қўшимча тарзда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши белгилари бўлгани учун кўкрак қафасининг рентгенографияси текшируви ўтказилган. Педиатр томонидан “Ўткир респиратор инфекция. Фарингобронхит” ташхиси қўйилиб, даволашни давом эттириш ва жароҳатларини назорат қилиб туриш мақсадида торакал жарроҳлик бўлимига ўтказилган.

Ҳозир болакайнинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли. Даво муолажалари режа асосида давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморнинг аҳволини назоратга олган. 2-сонли клиник шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими бошлиғи Исмат Ниғматов ҳамда Республика бош рабиологи Саидворис Ғаниев томонидан беморнинг ҳолати мунтазам тарзда текшириб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Биласизми

🔰 Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш:

🔸 шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчаларда – ҳокимликлар шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

🔸 ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида – маҳалла, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

🔸 ташкилотларнинг ҳудудларида – ер эгалари;

🔸 автомобиль йўллари бўйларида – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;

🔸 темир йўллар бўйларида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари;

🔸 дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида – ҳокимликлар ва сув хўжалиги органлари;

🔸 фермерлар ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда ер эгалари;

🔸 захира ерлардаҳокимликлар томонидан амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
#Таълим

🏫 Олийгоҳ профессорлари қаршисида очиқ дарс

Тошкент туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Шамсиддин Муҳитдинов мактабнинг 10-“А” синф ўқувчиларига “Uzbek literature” мавзусида очиқ дарс ўтди.

Очиқ дарс жараёнини Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Илёс Достонов, “English Speaking Natione: programm” дастури бўйича АҚШ элчихонаси вакили Армен Кассабян, А.Авлоний номидаги педагог кадрлар малакасини ошириш институти тренер ўқитувчиси Имомиддин Имомов, Тошкент Молия институти кафедра мудири, профессор Нурбек Ризаев, кафедра доценти Зухриддин Қаҳҳоров, туман Халқ таълими бўлими мудири Маҳмуд Ўткиров, бошланғич синфлар методисти Шоҳиста Сотиболдиевалар бевосита кузатишди.

Меҳмонлар очиқ дарс якунида жараённи атрофлича таҳлил қилиб, ўқитувчининг фан бўйича дарс ўтиш услуби борасида ижобий фикрлар билдиришди.

Бу каби очиқ дарслар мунтазам ўтказиб борилиши, ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишларини янада ошириши шубҳасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#расман
⚡️⚡️⚡️⚡️
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринларга янги депутатлар сайланди

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ўтган якшанба куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун депутатлик сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят сайлов комиссияси хабар берди.

Хусусан, булар жами 6 та: 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шаҳри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларидир.

Сайлов якунларига кўра, беш округда депутат сайланди.

Биргина 17-"Бўка" сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам 50 фоиздан кўпроқ овоз ололмагани сабабли, бу округда қайта овоз бериш 24 апрель, якшанба кунига белгиланди.

➡️Сайланган депутатлар рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Эълон

⚡️ Сайёр қабулга марҳамат!

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 11:00да Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолиси учун Сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.

🔰 Ушбу сайёр қабулда туманда истиқомат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар молия тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида иштирок этишлари мумкин.

📍 Манзил: Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони, Маданият саройи биноси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website