Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.85K subscribers
19.9K photos
4.59K videos
31 files
13.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

⁉️ Маҳалладаги муаммога ечим борми?

Rost24.uz'нинг навбатдаги сўровномаси Тошкент тумани, Бунёдкор маҳалласида ўтказилди. “Бомба тушган кўчалардан репортаж” сарлавҳаси остидаги видеолавҳада Rost24.uz'нинг мухбири аҳолидан сўровнома ўтказган ва саволлар “туман ҳокимини танисизми”, “туман депутатини биласизми” деган сўровлардан иборат бўлган.

Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

👉
Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тадбиркорлар ва экспортёрлар билан мулоқот чоғида муҳим телефон қўнғироғига жавоб бериш учун бир дақиқагина четроққа чиқдию... мулоқотни ёритиш учун келган журналистларнинг саволларига тутилди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоқот

— Қарзингизни мен тўлаб бераман. Муҳаммад Мустафо учун тўлаб бераман!

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Дайжест

❗️16 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани.
Ёш ниҳолларни ёшлар парваришлайди

*Ангрен шаҳри.
Кун тартибида муҳим мавзу

*Бўка тумани.
Ватан ҳимояси муқаддас ва шарафли бурч

*Пискент тумани.
Ижтимоий ҳимоянинг Ўзбекистон тажрибаси

*Чиноз тумани.
Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ

*Қибрай тумани.
Маделилик меҳмонлар Зангиота мажмуасини зиёрат қилишди

*Нурафшон шаҳри.
Ҳоким аҳоли мурожаатларини тинглади

*Тошкент тумани.
Маҳалладаги муаммога ечим борми?

*Олмалиқ шаҳри.
"Оналар боғи"нинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳудуддан қайноқ хабарлар

*Бекобод шаҳри.
Харбий хизматчилар билан сайёр учрашув

*Янгийўл тумани.
Тикув мошинаси ва мотокультиватор субсидия асосида берилди

*Янгийўл шаҳри. "
Яшил макон" дастури доирасида

*Чирчиқ шаҳри.
Хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Умумий ўрта таълим мактабларида тажриба алмашилмоқда

*Бекобод тумани.
Зиёли маҳалласида Ёшлар боғи ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_ичида
#9_сон

🌐 Ҳафта ичида Тошкент туманида 9-сон

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати “Ҳафта ичида” информацион дастурининг навбатдаги 9-сонини эътиборингизга ҳавола этади.

Якунланган ҳафта давомида туманда амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирларнинг энг муҳимлари билан ушбу дастур орқали танишасиз.

👉 YouTube да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️17 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Ангрен шаҳри. "Умид ниҳоллари" шаҳар босқичи бўлди

*Бўка тумани.
Ёшлар етакчилари фаоллик кўрсатмоқда

*Пискент тумани.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси туман аёллари билан учрашди

*Нурафшон шаҳри.
Москва шаҳрида “Ёш стратеглар учрашуви” бўлиб ўтмди

*Тошкент тумани.
Ҳафта ичида Тошкент туманида 9-сон

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳарда касб-ҳунар маркази очилди

*Оққўрғон тумани.
Хотин-қизлар доимий эътиборда

*Янгийўл шаҳри.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримиздаги 2-сектор ҳудудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинмоқда

*Бекобод тумани.
Туман ҳокимининг ягни ўринбосари мактабга нега борди?

*Паркент тумани.
Ёшлар овози танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Дарахт экиб, боғ яратган масъуллар

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Таъминот
#2_сектор

♻️ Ишлар маҳалла драйверига асосланиб ташкил қилинмоқда

Тошкент тумани “Сарке” маҳалласидаги 10га яқин хонадонларнинг ҳар бирига 50 донадан парранда етказилмоқда.

Туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров ва ҳоким ёрдамчиси Ибратилла Файзуллаевларнинг саъй-ҳаракатлари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг иқтисодий барқарорлигига эришиши мақсадида хонадонларга тарқатилаётган паррандалар “Микрокредитбанк” АТБ Тошкент тумани филиали томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига олиб берилмоқда.

Драйвери паррандачилик бўлган “Сарке” маҳалласи фуқаролари сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчиси ва “Микрокредитбанк” ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Киберхавфсизлик Қонун билан тартибга солинди

“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–764-сон, 15.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади.

Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Президент белгилайди.

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Қонунга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини таъминлаш маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг сақланиш муддати охирги 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.

Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилади.

Қуйидагилар киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим:

▪️ давлат органларининг ахборот ресурслари;
▪️давлат органларининг ахборот тизимлари;
▪️муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.
Экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ҳамда ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим.

Ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ҳамда бошқа бузғунчилик ҳаракатлари тўғрисидаги, шунингдек ахборотлаштириш объектлари ҳақидаги ахборот уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилганидан кейин киберхавфсизлик субъектининг рухсати билан ошкор қилиниши мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

👉 Манба: Ҳуқуқий ахборот

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Субсидия
#4_сектор

🌱 Томорқаларда даромад манбаи шакллантирилмоқда

Тошкент тумани “Дийдор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, 4-сектор раҳбари И.Хўжаяров, маҳалла раиси Ф.Шарипов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими А.Зокиров ва ёшлар етакчиси С.Нарбобоевларнинг саъй-ҳаракати билан З.Ходжаевага субсидия асосида бир сотих ва ҳомийлар ёрдамида бир сотих ер майдонига иссиқхона қуриб берилди.

Натижада хонадон эгаси жами 2 сотих ерга 560 туп помидор кўчати ва қулупнай экди.

Кам таъминланган ҳар бир оиланинг даромад манбаини шакллантиришни олдига мақсад қилган ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ва ёшлар етакчиси уюшқоқлик билан ишлаш замирида оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини шакллантириш сингари муҳим масала турганлигини яна бир маротаба ҳис этиб, ушбу хайрли иш келажакда ўз мевасини беришига умид боғлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🌳 Ёшлар етакчиларидан 200 туп янги ниҳол

Тошкент туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчиларидан яна бир ташаббус – ёшлар етакчиларидан 200 туп янги ниҳол.

“Яшил макон” акцияси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида Кўктерак ҳудудидаги “Фаровон” ва “Калас” маҳаллаларида кўчат экиш лойиҳаси уюштирилиб, ҳудудга 200 тупдан зиёд терак кўчатлари экилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 1 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 1 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 8 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 7 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 2 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 5 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#спорт

🚴🏻 “Боғбон” ёшлари веломарафон ғолиби

Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлари ўртасида веломарафон мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига мувофиқ, маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида ҳудудда веломарафон мусобақаси уюштирилди.

Якунда ғолиблик “Боғбон” маҳалласи ёшларига насиб этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#диққат_эълон

📚 “Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бугундан “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.

Ҳафталикнинг илк кунида “Китоб хазина – билим бойлик” мавзусида маънавий тадбир ўтказилиб, унга тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва туман аҳолиси ташриф буюришди.

Қадрли тумандошлар!

Сизларни 2022 йил 18-22-апрель кунлари Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги – 2022” тадбирига таклиф этамиз.

Ҳафталик давомида қизиқарли тадбирлар, турли марафонлар, китоб ярмаркалари, китоблар тақдимоти ва кўргазмалари ҳамда мусиқий оҳанглардан баҳраманд бўласиз.

📍 Манзил: Келес шаҳри, туман марказий Маданият саройи 1-қават.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайджест #Ёшлар_етакчисининг_бир_куни

📌 Бугун Тошкент туманидаги маҳалла ёшлари нималар билан банд?

* Боғбон маҳалласи.
“Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.

* Баҳор маҳалласи. “Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.

* Қирариқ, Ифтихор ва Оқибат маҳаллалари. Ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.

* Ҳасанбой ва Ҳасанбой гузар маҳаллалари. “Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.

* Файзиобод ва Қизғалдоқ маҳаллалари. Битирувчи ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат уюштирилди.

* Айри ота маҳалласи. “Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.

* 2-сектор маҳаллалари. “Миллийлик – миллат кўзгуси”: маҳалла ёшлар етакчилари ташаббуси билан туман тарихи музейига саёҳат уюштирилди.

✍️ Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатишда давом этинг!

👉 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website