This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик
🩺 Юқори малакали шифокорлар бепул кўрик ўтказдилар
🏥 Тошкент туманидаги 75-сон оилавий поликлиникада Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази ходимлари томонидан аҳоли бепул кўрикдан ўтказилди.
📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 28 март куни соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга бағишланган видеоселектор йиғилишида республикада фаолият юритадиган ҳар бир марказ бир ойлик иш режимига ўтиши кераклиги ва бунда чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.
👩🏻⚕️ 75-сон оилавий поликлиникада ўтказилган тиббий кўрик давомида ҳудудда яшовчи болалар ва катталар юқори малакали инфекционист-шифокорлардан тиббий-маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича тавсиялар олдилар.
⏩ Жараён ушбу лавҳамизда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

⚡️ Ўзбекистон бўйлаб келаси ҳафта бошларида кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин
Бу ҳақда «Ўзгидромет» огоҳлантирмоқда.
📌 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади.
🌧 Баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Бу ҳақда «Ўзгидромет» огоҳлантирмоқда.
📌 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади.
🌧 Баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi

#Дайжест
❗️15 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Паркент тумани. Ҳар бир мурожаат эътиборда
*Оҳангарон тумани. Университет ўқитувчилари мактабларда нима қилади?
*Бўстонлиқ тумани. Маданият ва санъат фидоийлари эл ардоғида
*Ангрен шаҳри. "Китобхонлар мушоираси" ўтказилди
*Бўка тумани. Узумзорлар барпо этилмоқда
*Пискент тумани. Қулупнайнинг ўзи ҳам, даромади ҳам ширин
*Чиноз тумани. Футбол миллионлар ўйини
*Қибрай тумани. Туман маҳаллалари бӯйлаб тиббий кӯрик давом этмоқда
*Тошкент тумани. Ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги
*Олмалиқ шаҳри. Олис ҳудуд аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳоким қабули ўтказилди
*Бекобод шаҳри. Шаҳар ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
*Оққўрғон тумани. Навбатдаги фуқаролар қабули
*Янгийўл шаҳри. Ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан
*Чирчиқ шаҳри. Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида барча муаммолар ечим топмоқда
*Қуйи Чирчиқ тумани. Халқнинг бирдамлигидан махалла обод
*Бекобод тумани. Ислохотчи ҳоким ёрамчиси
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ерда ва аҳоли томорқаларида бозорбоп маҳсулотлар экиш, уларни сув билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизимини соддалаштириш вазифаси қўйилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению стабильности цен на рынках за счет увеличения производства продуктов питания и создания условий для предпринимательства.
Даны указания по выращиванию востребованной продукции на более чем 300 тысячах гектаров земель, пополнивших земельный фонд, а также на приусадебных землях, обеспечению их водоснабжения.
Поставлена задача начать с 1 июня 2022 года упрощение налогового администрирования и системы проверок.
#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #biznes
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#диққат_эълон
⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!!!
Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.
Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.
Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.
Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.
Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Forwarded from TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
#биласизми #қонунчиликда_янгилик
⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.
✅Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.
Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:
🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.
❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram

#Эътироф
⚜️ "Ниҳол" мукофоти Исломбекга насиб этди
Тошкент тумани фарзанди, туман Маданият бўлими ходими, "Афғон рубоби" тўгараги раҳбари Исломбек Нуриддинов "Ниҳол" мукофоти совриндори бўлди.
Ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан инсонлар юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсон қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида таъсис этилган "Ниҳол" мукофоти Исломбекка насиб қилганлиги, туманимизда ўсиб-улғайиб келаётган иқтидор эгалари кун сайин ортиб бораётганлигидан далолат беради.
✨ Исломбек Нуриддиновга мақсадлари сари интилиб, янада катта марраларни забт этишини, ғолиблик шоҳсупаси бардавом бўлишини ҳамда отаси Давронбек Аҳмедов каби элимиз суйган санъаткорлар сафидан муносиб ўрин эгаллашини тилаб қоламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
⚜️ "Ниҳол" мукофоти Исломбекга насиб этди
Тошкент тумани фарзанди, туман Маданият бўлими ходими, "Афғон рубоби" тўгараги раҳбари Исломбек Нуриддинов "Ниҳол" мукофоти совриндори бўлди.
Ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан инсонлар юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсон қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида таъсис этилган "Ниҳол" мукофоти Исломбекка насиб қилганлиги, туманимизда ўсиб-улғайиб келаётган иқтидор эгалари кун сайин ортиб бораётганлигидан далолат беради.
✨ Исломбек Нуриддиновга мақсадлари сари интилиб, янада катта марраларни забт этишини, ғолиблик шоҳсупаси бардавом бўлишини ҳамда отаси Давронбек Аҳмедов каби элимиз суйган санъаткорлар сафидан муносиб ўрин эгаллашини тилаб қоламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт
🥊 Мурод Хонтўраев хайрия карвони Тошкент туманига етиб келди
✨ “Осиё айиғи” номи билан машҳур спортчи, марҳум ММА жангчиси Мурод Хонтўраев ҳаётлик даврида спортчилик фаолияти билан бирга, ҳудудларда етишиб келаётган ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш каби хайрли тадбирларни амалга оширганидан барча юртдошларимиз хабардор.
Жумладан, сўнгги йилларда Тошкент туманида ташкил этилган турли мусобақаларда меҳмон сифатида иштирок этиш баробарида, марҳум спортчи ушбу мусобақаларга ҳеч қачон совғаларсиз келмас эди. Мурод Хонтўраев бошлаган ушбу хайрли ишларни, айни кунларда унинг укаси Тоҳир Хонтўраев давом эттирмоқда.
Тоҳир Хонтўраев бошчилигидаги "Мурод Хонтўраев хайрия карвони" кеча Тошкент туманига етиб келди. Шу муносабат билан туман марказидаги Универсал спорт мажмуасида ташкил этилган тадбир давомида бу ерда спорт билан шуғулланаётган ёш спортчиларга турли спорт анжомлари топширилди.
⏩ Жараён ушбу видеолавҳамизда.

#билдириш
⚡️Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун ўтказиладиган депутатлик сайловига марҳамат!
▫️Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига асосан, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов ўтказилади.
▫️Хусусан, бўшаб қолган ўринлар учун жами 6 та округ — яъни, 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шахри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатлар сайланиши кўзда тутилган.
📌Сайлов 2022 йил 17 апрель, якшанба кунига белгиланган.
▫️Юқоридаги округларга қамраб олинган ҳудудларда рўйхатга олинган сайловчиларни мазкур муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришга чақирамиз.