Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўрик_танлов

Зулфияхонимнинг жажжи издошлари беллашуви

Тошкент туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним Исроилова таваллуд топган кун муносабати билан “Зулфияхоним издошларимиз” деб номланган кўрик-танлов ташкил этилди.

Ушбу кўрик-танловда муассаса тарбияланувчилари бўлган жажжи қизалоқлар Зулфияхоним шеърлари, савол-жавоб каби 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️1 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мавжуд муаммолар ўрганилмоқда

*Бекобод тумани.
Бахор келди сени сўроқлаб

*Чиноз тумани.
Саҳоват ва кўмак

*Оҳангарон тумани.
Ёшлар етакчиларига компьютерлар берилди

*Қибрай тумани.
Тумандаги экспортёр корхона раҳбарларининг муаммо ва таклифлари ўрганилди

*Бўка тумани.

*Бўстонлиқ тумани.
Туманда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари сони кундан-кунда ортиб бормоқда

*Ангрен шаҳри.
Ҳудудда экспорт ҳажмини ошириш учун имкониятлар етарли

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

*Бекобод шаҳри.
Вояга етмаганлар масалалари бўйича Бекобод шаҳар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

*Тошкент тумани.
Зулфияхоним – ўзбек аёли тимсоли

*Олмалиқ шаҳри.
Инвестиция лойиҳалари орқали янги иш ўринлари яратилмоқда

*Янгийўл тумани.
Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони

*Янгийўл шаҳри.
Барча маҳсулот экиспортга йўналтирилган

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар хокими экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
❗️Диққат, диққат❗️

⚡️Жорий йилнинг 4-5-6 март кунлари "Яшил йиллик" умуммиллий тадбири доирасида Тошкент вилояти ҳудудларида оммавий кўчат экиш бўйича сафарбарлик эълон қилинди.

📌Мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, барча ташкилот ва идоралар жамоалари, ҳудуд фаоллари, нуронийлар ва ёшларни фаол иштирок этишга чақирамиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилиши маълум қилинди. Қўмита раиси айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса, ҳоким ўринбосари ҳисобланади.
Йиғилишда аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам поддержки женщин.
Сообщено об образовании Государственного комитета по делам семьи и женщин, председатель которого будет одновременно заместителем Премьер-министра и членом Сената. Руководители областных, районных и городских управлений комитета будут заместителями хокимов.
На совещании определены широкомасштабные задачи по социальной защите, жилищному обеспечению, укреплению здоровья женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ:


- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди;

- Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Айдарович Худайбергенов зиммасига Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ ушбу номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#2_сектор

💼 Ҳоким ёрдамчисининг бир куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ, бугун барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари шижоат билан фаолият олиб бормоқдалар.

Тошкент тумани “Сирғали” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Шуҳратилла Улуғов ҳам аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, туманда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш йўналишида ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келмоқда.

Ш.Улуғовнинг фаолияти ҳақида батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн

🕌 Айни дамда Тошкент тумани ёшлари Бухорода

Туман прокуратураси ташаббуси билан туманда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва чин етим ўғил-қизларимиз учун бой тарихга эга миноралари, осори-атиқалари, муқаддас қадамжолари ва обидалари билан жаҳонда машҳур Бухорога саёҳат ташкил этилди.

🌄 Саёҳат видеолавҳалар ва фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тўрт мингта эмас, тўртта аёлга уй беришга маблағимиз бўлмасди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter