Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.9K subscribers
20.1K photos
4.62K videos
31 files
13.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

🚓 Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни

Бугун Тошкент туманида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" ўтказилди.

Унда Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари мактабларда, кўчаларда, корхона-ташкилотларда, хусусий объектларда бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ҳақида фуқароларга маълумот бердилар.

Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Б.Аҳмедов бошчилигида туманда "Диққат пиёда" тадбирлари ҳамда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар мунтазам равишда ўтказиб келинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
⚡️ Диққат ёшлар!

🔊 "Янги Ўзбекистонда янги овозлар” кўрик-танловига марҳамат!

Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда жорий йил 19 февраль куни соат 10-00да Кўксарой ҳудудидаги “Оқтом” маҳалласида жойлашган Маданият саройида ҳамда 20 февраль куни соат 10-00да Келес шаҳри, “Ифтихор” маҳалласидаги 11-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонда янги овозлар” кўрик-танловини ўтказишни режалаштирган.

Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтади:

🎤 Ашула
💃 Рақс
🎼 Опера
🎹 Мусиқа
🪕 Мумтоз қўшиқ
🎨 Рассомчилик
🎭 Актёрлик маҳорати

Кўрик танловда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча санъат шайдолари иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Истеъдодингизни намойиш этинг ва санъат оламида ютуқларга эришинг!

Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар ўз маҳаллаларидаги ёшлар етакчисига мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️18 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар прокурори Жахонгир Муратов коррупцияга қарши кураш бўйича мурожаати

*Тошкент тумани.
Жума – йўл ҳаракати хавфсизлиги куни

*Оққўрғон тумани.
Ёшлик-спорт ва ҳарбий фестивали

*Олмалиқ шаҳри. "
Беш ташаббус" бўйича ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан фестивал ташкил этилди

*Янгийўл шаҳри.
Ободонлаштириш ишлари кўлами янада кенгайтириб борилади

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов «ЕКС» компаниялар гуруҳи “Дорогобуж Котломаш” корхонаси директори Александр Борцов билан учрашди

*Бекобод тумани.
Обод ва файзли масканга айланиб бораётган Найман маҳалласи

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтмоқда

*Пискент тумани.
Файзобод маҳалласидаги янги боғча 120 нафар болани қамраб олади

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар билан ишлаш борасидаги тажрибалар "Ўзбекистон 24" телерадиоканалининг "Ахборот 24" информацион дастурида

*Юқори Чирчиқ тумани.
Янгиобод маҳалласида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди

*Нурафшон шаҳри.
Тошкент йўли кўчасига туташ Хуррамлик кўчаси атрофидаги инфратузилма ҳолати ўрганилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️#Live

🔸Тошкент туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳарбий ватанпарварлик мазмунидаги тадбир бошланди. Тадбир доирасида ҳарбий техника кўргазмаси, спорт мусобақалари, кўрик танловлар, интеллектуал ўйинлар, “Ҳар бир ёшга бир китоб” ярмаркаси, “Ёш Ватанпарвар” спорт эстафетаси, спортчи ёшлар иштирокида саҳна намойишлари ва концерт дастурлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

☑️Тошкент туманида ҳар қандай тадбир ниҳоятда юқори савияда ўтади. Маҳаллада иш бошлаган етакчилар ҳам шунга яраша марра олишибди, "планка" анча баландлиги кўриниб турибди.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#фестивал
#онлайн

⚡️Ватанга хизмат, юртга садоқат мардлик ва олижанобликнинг энг олий мезони

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#фестивал
#онлайн

⚡️Ёшлар фестивали юзлаб Тошкент тумани ўғил-қизларида ўзгача ғурур ва таассуротлар билан қарши олинди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Фермер хўжаликлари, кичик корхоналар ва микрофирмалар раҳбарлари диққатига!

Давлат статистика ҳисоботларини eStat-4.0 ахборот тизими орқали 2022 йилнинг 25 февралидан кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этишни унутманг!

Тошкент тумани Статистика бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website