Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#расман

Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси тайинланди

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига Раҳматилла Шералиев тайинланди.

Раҳматилла Шералиев 1952 йили Қибрай туманида таваллуд топган. Мутахассислиги – журналист.

Меҳнат фаолиятини 1974 йили ҳозирги “Ўзбекистон овози” газетасида бошлаган Раҳматилла Шералиев кейинчалик бошқа даврий нашрларда, Қибрай тумани ҳокимлигида, Республика Маънавият ва маърифат марказида, вилоят ҳокимлигида, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаларида масъул вазифаларда ишлаган.

Раҳматилла Шералиев мазкур лавозимга ўтгунча қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

@toshvilpressa
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

О подготовке и проведении всенародного праздника Навруз в 2020 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Шукуҳ

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги «Зуҳринисо» тантаналар мажмуасида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, вилоят ҳокимлиги томонидан тантанали маросим ўтказилди.

Маросимда вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этиб, муҳтарама аёлларимизни байрам билан самимий қутлади.

Тантанали маросимда қатнашган эл суйган хонандалар, сўз усталари, бадиий жамоаларнинг чиқишлари давра иштирокчиларига хуш кайфият улашди. Тошкент вилояти маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.

Айни дақиқаларда байрам дастури ўз ниҳоясига етди.

@toshvilpressa
#расмий

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Нурафшонда тантанали маросим ўтказилди

Бугун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мажлислар залида 4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этди ва бошқарма шахсий таркибини касб байрами билан табриклади.

Вилоят ҳокими бугунги кунда фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хусусан, вазирликнинг вилоят бошқармаси тизимида юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган хизматчиларга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги томонидан Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида намунали хизмат қилиб, топшириқларни бажаришда шижоат кўрсатиб, сидқидилдан хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва хизматчилар фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоят прокурори Салом Самадов, вилоят ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов маросимда иштирок этди ва соҳа ходимларини бугунги шодиёна билан муборакбод этди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, яқинда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг замон талаблари даражасида қурилган янги биноси фойдаланишга топширилган эди. Куни кеча Бекобод ва Чиноз туманида Ёнғин-қутқарув қисмларининг биноси ишга тушди.

Бугунги сана муносабати билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида учрашув ва мулоқотлар, беллашув ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этилди.

@toshvilpressa
#фото

Бугун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мажлислар залида 4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

@toshvilpressa