Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 26 январь – Божхона органлари ходимлари куни
Барча божхона ходимларини Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг 30 йиллиги ҳамда 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.
📌 Маълумот учун: Божхона органлари ходимлари куни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-507-сон Қонуни билан белгиланган.
👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_бандлиги
Касбга ўқитиш учун йўлланмалар берилди
Тошкент тумани ҳокимлигида ўтган йиғилишда банд бўлмаган ҳамда касбий малакага эга бўлмаган фуқароларга “Ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази”да касбга ўқишлари учун йўлланмалар топширилди.
Йўлланмаларни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Дилшодхон Муҳиддиновлар топширишди.
📌 Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон Қонунига асосан, мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.
⏩ Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Шахсий_фикр
ЭНГ МУҲИМИ – ИШОНЧ!
🗓Кеча ва бугун содир бўлган, бўлаётган воқеалар ҳамда унинг оқибатларини кузатар эканмиз, ниҳоятда табиий ва ғурурлантирадиган бир жиҳат эътиборни тортади.
‼️Халқимиз бу синовли, тушунарсиз даврда – кутилмаганда ҳамма тизимлар ишдан чиққан пайтда саросимага тушгани йўқ. Негалигини биласизми? Чунки давлат ва халқ ўртасида жуда мустаҳкам ишонч кўприклари мавжуд. Бу кўприк бир йилда ёки бир ойда пайдо бўлиб қолгани йўқ.
🔸Халқнинг давлатга, айниқса, давлат раҳбарига ишонч индекслари юқори эканлигини ўтган беш йилликда қанчалар оғриқли, йиллар давомида тан олинмаган аччиқ ҳақиқат билан юзлашиб, барчасига малҳам топилгани билан изоҳлаш мумкин.
❗️Алоҳида таъкидлашни истардимки, бирон жойда, бирон манбада электрсиз соатларда, тасаввур қилинг, кузатув камералари ва бошқа мосламалар ишламай қолган паллада ўғирлик, тартибсизлик юзага келганини ўқиганим, эшитганим йўқ! Лўндасини айтганда, мамлакатимизнинг 30-35 фоиз аҳолиси электрсиз ўтказган тунда ўғирлик, босқинчилик, талон-тарожлик бўлмади!
🔺Имон-эътиқодимиз, Президентимиз сиёсати, жойлардаги раҳбарларнинг фаолияти ўтган 24 соат ичида катта бир синовдан ўтди, дейиш мумкин. Кутилмаганда рўй берган бу инқироз оқибатида барчамиз бир нарсани чуқур ҳис қилдик – давлат ҳамиша ёнимизда, президент доим халқ тарафда.
Бошинг омон, иқболинг ёруғ бўлсин, жонажон халқим!
✍️Раъно Турдибоева,
Тошкент давлат аграр университети проректори
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

⚡️АИ-80 маркали бензин тобора арзонлашмоқда
Ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Биржа савдоларида жорий йил 10-14 январдаги АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси учун 2021 йил 15-19 ноябрдаги ҳафталик котировкага нисбатан ўртача 9,6 млн сўмдан 6,7 млн сўмгача ёки 30 фоизга пасайишига эришилди.
Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этди ва АЁҚШларда сотилаётган АИ-80 маркали бензин нархлари 6 000-6 500 сўмгача ёки 25 фоизгача арзонлашди.
👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Биржа савдоларида жорий йил 10-14 январдаги АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси учун 2021 йил 15-19 ноябрдаги ҳафталик котировкага нисбатан ўртача 9,6 млн сўмдан 6,7 млн сўмгача ёки 30 фоизга пасайишига эришилди.
Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этди ва АЁҚШларда сотилаётган АИ-80 маркали бензин нархлари 6 000-6 500 сўмгача ёки 25 фоизгача арзонлашди.
👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
🔺Электр энергияси таъминотида юзага келган узилишлар ва шу туфайли содир бўлаётган бошқа оқибатларни зудлик билан аниқлаш ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича Тошкент вилояти тезкор штаби ташкил этилган.
🔘Штаб аъзолари кечадан бошлаб фаолиятини бошлаган ва айни пайтда барча ҳудудлар, қишлоқлар, маҳаллаларда табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси билан боғлиқ вазият назоратга олинган. Ҳудудлар билан тезкор ахборот алмашуви йўлга қўйилган.
❗️Штабга вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлик қилмоқда.
✅Вилоят штаби Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносида жойлашган ва барча керакли воситалар билан таъминланган.
▪️ Айни пайтда штабда журналист ва блогерлар учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мейлиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Жараённи онлайн кузатиш учун қуйидаги линкка ўтинг:
https://youtu.be/ciCXOSlbcNo

YouTube
Электр инқирози: вазият қандай назорат қилинмоқда?
Тошкент тумани аҳолиси диққатига!
🔥Тошкент туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тизимида вақтинчалик узилиш муносабати билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!
❗️Газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингизни;
тунда шам, керосинли лампа ва бошқаларни ёқиқ ҳолда қаровсиз қолдирмасликни;
❗️Уйларни иситиш мақсадида ўтин, кўмир ва бошқа муқобил ёнилғилардан фойдаланишда хоналарни шамоллатиш чораларини кўришингизни;
❗️Газ баллонларидан фойдаланганда уларни хона ичига олиб кирмасликни;
❗️Вақтинча ишлатилаётган электр ва газ асбоб-ускуналарни ишлатишни ёш болаларга ишониб топширмасликни сўрайди.
‼️Азиз тумандошлар, ушбу хавфсизлик қоидаларига амал қилишингиз орқали ўзингиз ва яқинларингизни бахтсиз ҳодисалардан асрайсиз.
🚒 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

#Мурожаат
Сабрли ва ҳамжиҳат тумандошларимизга раҳмат!
Кеча, 25 январь куни юртимизда юз берган электр таъминотидаги узилиш ортидан аҳолимиз норозилик билдирмагани, турли тасдиқланмаган ёлғон хабарларни совуққонлик билан рад этгани, ўзбек халқининг, хусусан Тошкент тумани аҳолисининг чин маънода сабрли ва оғир вазиятларда ҳамжиҳатлик билан иш тута билишини яна бир бор тасдиқлади.
Мамлакатда аввал ҳеч бўлмаган трансчегаравий техноген авария оқибатида юзага келган қарийб 12 соатлик энерготаъминотдаги узилишни бартараф этишда Давлат раҳбаридан бошлаб барча масъул вазирлик ва идоралар, шу жумладан, туман ҳокимлиги раҳбарияти ва мутасадди бўлим ҳамда корхоналар жамоалари чинакам фидойилик намунасини кўрсатдилар. Халқимиз ҳам вазиятдан манфаат излайдиган турли ғаламис провокациялар, тасдиқланмаган ёлғон хабарларни совуққонлик билан рад этди.
Шу ўринда, кутилмаган оғир вазиятда бизга ишонч билдирган ҳолда сабр-тоқат билан вазият ўнгланишини кутиб, ҳамжиҳатлик кўрсатган Тошкент тумани аҳолисига миннатдорчилик билдирамиз!
Азиз тумандошлар!
Хабар берилганидек, айни вақтда Тошкент туманининг айрим ҳудудларида табиий газ ва ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Узилишларни максимал даражада тезкорлик билан бартараф этиш йўлида барча куч ва воситалар сафарбар этилиб, туманимиз аҳолисининг одатдаги ҳаёт тарзига қайтариш учун саъй-ҳаракатлар давом этмоқда ва тез орада барча узилишлар бартараф этилишини сизларни ишонтириб айтамиз.
Тинчликни қадрлайдиган, сабр ва ҳамжиҳатликда тафаккур қиладиган халқимизни Яратган ўз паноҳида асрасин.
Тошкент тумани ҳокимлиги.

#Онлайн
#4_сектор
“Қуш қўнди”да сув тармоғи тортилмоқда
Тошкент тумани Кўксарой ҳудуди “Қуш қўнди” маҳалласининг “Шабнам” 1-берк кўчасига “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ корхонаси усталари томонидан тоза ичимлик суви қувурлари ётқизилмоқда.
📌 Маълумот учун: “Қуш қўнди” маҳалласи Тошкент туманининг энг чекка, қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош маҳалласи ҳисобланади.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#тезкор
⚡️Диққат! Мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин
🔎Жорий йил 25 январь куни мамлакатимизда электр таъминотида оммавий узилиш кузатилган эди.
📌Шу муносабат билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ташкил этилган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги тезкор штаб ўз фаолиятини тизимли олиб боряпти.
📌Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.
📌 Штабнинг асосий вазифаси – фуқаролардан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Марказий Диспетчерлик хизмати
☎️ 1055 (24 соат).
70 762-59-17
70 762-59-18
70 762-59-19
🏭 Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
☎️ 71 232- 82-15
71 232-82-27
70 202-05-60
🔥 "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали
☎️ 78 150-31-30
104 , 1104
⚡️ "Тошкент ҲЭТК" АЖ
☎️ 78 150-47-41
78 150-47-71
🚰 "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ
☎️ 95 142-04-86
71 202-14-15
☀️Вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУК
☎️ 70 956-20-81
🚛 “Тоза ҳудуд” ДУК
☎️ 99 879-54-55
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

#Жараён
🔥 Газ тармоқларида тиклаш ишлари давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, бугун истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларида меъёрий босимнинг пасайиши сабабли Тошкент туманидаги айрим маҳаллаларда табиий газ таъминотида узилишлар юзага келган.
Айни вақтда “Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан газ таъминотида узилиш мавжуд бўлган маҳаллалардаги мавжуд газ тармоқлари, газ тақсимлаш нуқталари кўздан кечирилиб, газ босимини бир меъёрга келтириш ва қайта уланиш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўриб борилмоқда.

#Муносабат
✨Инсон қадри ва жамият фаровонлиги олий қадрият
Куни кеча бизнинг юртимиз ва бизга қардош қўшни давлатларда фавқулодда юзага келган ҳолат бизни ҳар қандай кутилмаган вазиятларга тайёр бўлишга ундаб, ўзаро меҳр-оқибатли ва албатта, доимо сергак ва огоҳ бўлишга ўргатди.
Ҳар қандай фавқулодда ҳолатда Давлат раҳбари бошчилигида фуқаролар хавфсизлиги ва жамият фаровонлиги учун масъул бўлган барча даражадаги мутасаддилар халқ манфаати, юртдошларимизнинг осойишта турмуш кечириши йўлида сафарбар этилиб, юзага келган ҳолат кун давомида бартараф этилди ва аҳолининг хотиржамлиги таъминланиб, саросима ва ўринсиз ваҳимага берилишнинг олди олинди.
Қайсидир маънода, бу каби ҳолатлар халқнинг давлатга бўлган ишончини орттириб, инсонлар ўртасида бир-бирига нисбатан ўзаро ҳамжиҳатлилик ва меҳр-оқибат туйғуларини синовдан ўтказди.
Қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, у хоҳ шифокор, хоҳ қутқарувчи, хоҳ ички ишлар органлари ходими, қўйингки, қандай соҳа вакили бўлмасин, ҳаётий зарурат бўлган электр, табиий газ, ичимлик суви таъминотини тиклашдек бир мақсад йўлида бирлашиб, оиласидан узоқда, ширин уйқудан кечган ҳолда оёққа турди.
Туманимиз аҳолисига бирдамлик ва сабр-тоқат, туман маъмуриятига ишчанлик ва шижоат учун ўз миннатдорлигимни ва чуқур ҳурматимни изҳор қиламан.
✍️ Мирислом Усмонов,
Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири.

#ободлик
#бунёдкорлик
🏘 “Оқтош” маҳалласи қачон обод бўлади?
Тошкент тумани ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Мухамедов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяров, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Акром Султонов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фахриддин Соатовлар билан биргаликда 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Кўксарой ҳудудидаги “Оқтош” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилишди ҳамда дастур доирасида амалга ошириладиган дастлабки ишлар борасида келишиб олишди.
⏩ Батафсил юқоридаги видеолавҳамизда.

#Баёнот
✨ Бирдамлик ва шижоат учун миннатдорлик
Мамлакатимизда кеча рўй берган вазият, бизга нечоғлик аҳил бўлишимиз кераклигини яна бир маротаба кўрсатди.
Аҳолининг ҳодисалардан хабардорлиги, воқеликларни кузатиб туриши, тушунишга ўзида куч топа олганлиги, ҳокимият вакилларига ва масъул ходимларга ўз вазифасини шижоат билан бажаришга куч берди, десам муболаға бўлмайди.
Албатта, бундай пайтларда ишчи ходимларга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ҳам содир бўлади.
Бироқ, шуни ишонч билан айта оламанки, туман коммунал соҳа вакиллари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, ЙҲХБ инспекторлари, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимлари тинимсиз ишлашмоқда.
Туманимиз аҳолисига бирдамлик ва сабр-тоқат, туман маъмуриятига ишчанлик ва шижоат учун ўз миннатдорлигимни ва чуқур ҳурматимни изҳор қиламан.
✍️ Дилафруз Исмаилова,
Тошкент тумани ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби.

Telegram
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____
Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.
📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.
📞 +998712035522
🌐 toshkenttumani.uz
📩 @toshkenttumanihokimligibot.
____
Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.
📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.
📞 +998712035522
🌐 toshkenttumani.uz
📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️26 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Ангрен шаҳри. Секторлар раҳбарлари маҳаллада бўлдилар
*Зангиота тумани. Электр энергиясидаги узилишлар бартараф этилмоқда
*Нурафшон шаҳри. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси одатдаги тартибда ишламоқда
*Тошкент тумани. “Оқтош” маҳалласи қачон обод бўлади?
*Олмалиқ шаҳри. "Ўзбекистон" ва "Чамбил" маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
*Янгийўл шаҳри. Шаҳар ҳокимлигида штаб фаолияти йўлга қўйилган
*Чирчиқ шаҳри. Судлар фаолиятидан
*Юқори Чирчиқ тумани. Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига ўқув семинарлар бўлиб ўтмоқда
*Бекобод тумани. Вазият сектор раҳбарлари назорати остида
*Оҳангарон тумани. Бандликни таъминлаш борасидаги ишлар таҳлил этилди
*Қибрай тумани. Савдо шохобчаларидаги нарх-наво туман масъуллари назоратида
*Бўстонлиқ тумани. Маҳалла ободлиги йўлида
*Ўрта Чирчиқ тумани. Аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилди
*Оҳангарон шаҳри. Коммунал ва тиббий хизматлар барқарорлиги сектор раҳбарлари назоратида

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз сабр-тоқатли халқимизга, кечаги экстремал вазиятда ўзаро баҳамжиҳат ишлаган барча тузилмалар ходимларига, айниқса, оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирди.
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#тезкор
⚡️Бугундан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, уларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️Бугундан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, уларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_баёнот
❗️ Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
Тошкент тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 30 сотих ер майдонини қурилиш фирмаси раҳбарига 420 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди.
➡️ Батафсил ўқиш
Ҳурматли фуқаролар!
Бугунги кунда Тошкент тумани ҳокимлиги раҳбарияти ҳамда ҳокимлик марказий аппаратида кадрлар алмашинуви амалга оширилиб, юқоридаги каби салбий иллатларга мойиллиги бўлган ходимлардан воз кечилган ҳамда туманда ер сотиш ҳолатларига чек қўйилганлигини маълум қиламиз.
Агар кимдир сизга ҳокимлик орқали ер майдони ажратиб берилишини билдириб, бунинг учун пул маблағи талаб қилса, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинг. Билингки, улар ҳокимликка алоқаси бўлмаган, фирибгар шахслар ҳисобланади.
Бу каби “учар”ларнинг тузоғига тушиб қолманг!