Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.4K photos
4.3K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🦠Антирекордлар давом этмоқда: яна 1321 кишида коронавирус аниқланди

20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 нафарни ташкил этмоқда.

😷Янги касалланиш ҳолатларининг 41 нафари Қорақалпоғистон, 34 нафари Андижон, 51 нафари Бухоро, 53 нафари Жиззах, 34 нафари Қашқадарё, 18 нафари Навоий, 60 нафари Наманган, 41 нафари Самарқанд, 22 нафари Сирдарё, 50 нафари Сурхондарё, 173 нафари Фарғона, 62 нафари Хоразм, 158 нафари Тошкент вилояти ва 524 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 466 бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201712 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Афсуски, яна 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1532 нафарни ташкил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн

3-сектор раҳбари "Кенсой" маҳалласида

Бугун туман ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Дилшод Мирзамамедов, Тошкент тумани "Кенсой" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси билан биргаликда яшаш шароити оғир, тадбиркорлик билан шуғулланишга истак билдирган фуқаролар билан уйма-уй юриб суҳбатлашди.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да "Инсон қадри учун" тамойили асосида иш ташкил қилишни режалаштирган Д.Мирзамамедов хонадон эгалари, уй-бекалари билан суҳбатлашар экан, ҳудуднинг ўсиш нуқтасидан келиб чиққан ҳолда аҳолини яшаш шароитини яхшилаш йўлида қилинадиган ишларни ҳоким ёрдамчиси билан муҳокама қилди ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан ечим излади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Обод_қишлоқ

Аҳоли саломатлиги ободлик ва бунёдкорлик каби муҳим

Куни кеча туман ҳокимининг ўринбосари И.Саидикаримов, туман ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Д.Мирзамамедов ва бошқалар 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Аҳиллик” маҳалласида бўлиб, дастур доирасида амалга ошириладиган дастлабки ишларни муҳокама қилганликлари ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эрта-тонгдан туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳалла аҳолиси орасида тиббий маданиятни ошириш, мавсумий касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида уйма-уй тиббий кўрик ташкил этилди.

Малакали шифокорлар Ф.Икромов, Д.Бакирова, О.Ҳалилов ва Р.Ҳайдаровалар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда фаол иштирок этиб, 42 нафар беморга стационар даволанишни тавсия қилдилар.

Айни вақтда маҳаллада ишлар давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

Куч ва воситалар “Аҳиллик”ка сафарбар этилди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани 3-сектор ҳудудидаги “Аҳиллик” маҳалласи 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, айни кунлардаги қулай об-ҳаво шароитидан унумли фойдаланган ҳолда маҳаллада дастлабки ишлар бошлаб юборилди.

➡️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн

"Аҳиллик"да ишлар жадал

Айни дамда Тошкент тумани "Аҳиллик" маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент тумани сув таъминот бўлими томонидан кўчаларни асфальтлаштириш олдидан амалга оширилиши муҳим бўлган ичимлик сув тизимларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн

"Аҳиллик"да бўёқлаш ишлари...

Тошкент тумани "Аҳиллик" маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилаётганлигидан хабарингиз бор.

Айни дамда "Тошкенттумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан маҳалладаги табиий газ қувурларини тартибга келтириш ва бўяш ишлари олиб борилмоқда.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website