Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ниқобсиз юрганлик 1 млн сўмдан ортиқ жаримага сабаб бўлиши мумкин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

⚖️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#тезкор

⚡️Ҳоким ёрдамчиси лавозимларига тегишли тайинловлар амалга оширилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишга тушурилган
openbudget.uz - “Очиқ бюджет” портали ҳақида маълумотга эгамисиз?

Юқоридаги лавҳада ушбу портал ва унинг аҳоли учун қулайликлари ҳақида сўз боради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

⚡️"Аёллар дафтари" 3-босқич: рўйхатга кимлар киритилади?

Айни вақтда республикамиздаги барча маҳаллаларда, шу жумладан Тошкент туманида ҳам 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган.

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилади. Бунда ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор берилади.

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқич ишлари жорий йил 10 февралида якунланади.

2021 йилда 9 та тоифа бўйича хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га киритилган эди. Бу йил эса 6 та тоифага кўра киритилади, рўйхат нега камайтирилди?

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида АОКАда бўлиб ўтган брифингда сўз борди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Сўровнома 📊 Энг яхши мактаб директори ким? Тошкент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 2021 йил давомида фаоллик кўрсатган 6 та энг яхши директорлари ичидан овоз бериш орқали бир нафарини танлаб олиб, уларга шу йўл билан эътибор…
⚡️ Тезкор

❗️STOP-СЎРОВНОМА

Ҳурматли ота-оналар ва азиз ўқувчилар!

"Энг яхши мактаб директори ким?
сўровномасига овоз бериш тўхтатилди.

Якуний натижа бугун соат 18:00дан кейин эълон қилинади (соат 16:00 ҳолатидаги овозлар сони скриншот қилиб олинган
).

Эслатиб ўтамиз, ғолиб бўлган мактаб раҳбарини ҳокимликнинг алоҳида совғаси кутмоқда!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари

Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

Унда Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, туман прокурори ўринбосари Даврон Исроилов, шунингдек, тумандаги коммунал, ижтимоий ва бошқа соҳавий хизматлар раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини тингладилар.

Бугунги қабулда 26 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатларида кўтарилган муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари изланди.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Сўровнома

“Энг яхши мактаб директори” аниқланди

Тошкент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 2021 йил давомида фаоллик кўрсатган мактаб директорлари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

🔘 Овоз беришда жами 9438 нафар фойдаланувчи иштирок этди (бугун соат 16:00 ҳолатига).

Натижалар қуйидагича:

1️⃣ Малика Расулова – 3300 та овоз;
2️⃣ Рустам Ҳикматов – 2900 та овоз;
3️⃣ Клара Андабаева – 2200 та овоз тўплади.

Ғолиб бўлган мактаб раҳбарини ҳокимликнинг алоҳида совғаси кутмоқда!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Аҳоли_мурожаатлари

Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев бугун ҳам 1-сектор штабида фуқаролар мурожаатларини тинглади.

➡️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️11 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Аёллар саломатлиги келажак пойдевори

*Паркент тумани.
Паркент туман ҳокими ўринбосари “UZTEX GROUP” қўшма корхонасига ташриф буюрди

*Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқотда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди

*Бўка тумани.
Янги йилга янги йўллар билан

*Чирчиқ шаҳри. "
Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" тадбири бўлиб ўтди

*Чиноз тумани.
Уч авлод учрашуви

*Юқори Чирчиқ тумани.
Аёллар дафтарининг 3-босқичига рўйхатга олиш ишлари бошланди

*Бекобод тумани.
Уйма-уй юриб муаммолар бартарафт этилмоқда

*Оҳангарон тумани.
Нуронийларга эҳтиром кўрсатилди

*Бўстонлиқ тумани.
Миллий таомлар – экспортга

*Пискент тумани.
Сайёр кассалар фуқароларга қулайлик яратади

*Ангрен шаҳри.
Кийим-кечаклар тарқатилди

*Зангиота тумани.
Халқ билан мулоқот

*Тошкент тумани.
Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Қишда ҳам қулупнай етиштирилмоқда

*Оққўрғон тумани.
Махсус сертификатлар топширилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from Gazetalar sharhi
Охирги марта Сиз қачон газета ёки журнал ўқидингиз?
Anonymous Poll
11%
Бугун
6%
Кеча
7%
Ўтган ҳафта
14%
Бир ой олдин
62%
Умуман ўқимайман
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Қутқарувчилар учун замонавий бино фойдаланишга топширилди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Жараён “O`zbekiston 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастури лавҳасида

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Расмий

Тошкент тумани ҳокимига ёрдамчилар тайинланди

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Кичик саноат зонаси фаолияти ўрганилди

Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, туман прокурори ўринбосари Даврон Исроилов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Санжар Абдувалиев, ҳоким ўринбосари Рустам Хайдаров билан биргаликда Тошкент тумани, "Оқибат" маҳалласида жойлашган кичик саноат зонаси фаолиятини ўргандилар.

Масъуллар акустик панелларнинг аксессуарлари ва темир механизмларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "SOFITO" масъулияти чекланган жамияти ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга қаратилган "REHAU EURASIA" МЧЖ қўшма корхонасида бошланган иш жараёни билан танишар эканлар, КСЗ фаолияти билан боғлиқ масалалар, мавжуд муаммолар ҳақида тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, амалий ёрдам кўрсатиш чораларини муҳокама қилдилар.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️12 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
Ноқонуний қурилишларни олдини олиш юзасидан хатлов ишлари ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими ўринбосарлари бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

*Янгийўл шаҳри.
Нуронийлар эъзозда

*Чирчиқ шаҳар.
Ватанимга таянчман!

*Юқори Чирчиқ тумани.
Аҳоли муаммолари бартарф этилмоқда

*Бекобод тумани.
Ватан ҳимоясиишочли қўлларда

*Қибрай тумани.
Собиқ ҳарбий хизматчиларга эҳтиром кўрсатилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳар бир мурожаат – эътиборда

*Пискент тумани.
3-сектор раҳбари ёшлар билан сайёр қабул ўтказди

*Зангиота тумани. "
Ибрат"да ибратли ишлар ижроси

*Нурафшон шаҳри.
Тиббиёт бирлашмасидаги тиббий хизмат сифати ўрганилди

*Тошкент тумани.
Кичик саноат зонаси фаолияти ўрганилди

*Ўрта Чирчиқ тумани. "
Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди

*Оққўрғон тумани.
Янги "Қушхона" ўз иш фаолиятини бошлади

*Янгийўл тумани.
Инсон қадри учун янгиланишлар сари

*Бўка
тумани. Электр таъминотида нима гап?

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Биласизми

🦠 Коронавирус билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши оқибатида карантинга олинган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

❗️Коронавирус билан зарарланиб, карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
🦠 Кеча Ўзбекистонда 714 киши коронавирусга чалинганлигини маълум қилинди.

12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 11 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 51 нафари Жиззах вилоятида, 29 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 39 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 14 нафари Фарғона вилоятида, 25 нафари Хоразм вилоятида, 109 нафари Тошкент вилоятида, 387 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 228 киши касалликдан соғайганди. Коронавирусни енгиб ўтганларнинг жами сони 197703 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Касаллик қурбонларининг жами сони 1508 нафар.

Эҳтиёт чораларини кўришни унутманг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Мактабгача таълим ташкилотлари диққатига!

Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари; бошқа вазирлик ва идораларнинг мактабгача таълим ташкилотлари, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар лицензия асосида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-мактабгача таълим шакли йиллик (Мактабгача таълим ташкилотининг 2022 йил 1 январь) ҳолатига статистик ҳисоботини 2022 йил 18 январдан кечиктирмай “eStat-4” автоматлаштирилган онлайн тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

✍️ Тошкент тумани Статистика бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website