Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган. Бу прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Сизларни 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

“Спортни сев, спорт билан яша”

Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида бугун Тошкент туманида мингга яқин аҳоли вакиллари соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам босиб ўтди.

“Соғлом турмуш тарзи учун 5 минг қадам” шиори остидаги яёв юриш машғулотларида Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, туман прокурори ёрдамчиси Бобур Олимов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Санжар Абдувалиев, ҳоким ўринбосари Илёс Достоновлар билан бирга туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ИИБ, Миллий гвардия, туман Туризм ва спорт бўлими, Халқ таълими бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Маданият бўлими, Мактабгача таълим бўлими ходимлари, шунингдек, ҳарбий қисм хизматчилари фаол иштирок этишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг XXXXI-сессияси бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️8 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Тошкент тумани. “
Соғлом турмуш тарзи учун 5 минг қадам

*Оққўрғон тумани.
Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам!

*Янгийўл тумани.
Дудбуронлар тозаланмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Исломободликларнинг азалиий орзуси ушалди

*Паркент тумани.
Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий"

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Бозордаги нархлари назоратида

*Олмалиқ шаҳри.
Эр йигитнинг эр йигитга айтгани таъсирли бўлур!

*Янгийўл шаҳри.
Аҳоли билан учрашувлар давом этмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Озиқ-овқат савдо ярмаркалари фаолиятидан аҳоли мамнун

*Бекобод тумани. "
Қолгансир"да қандай сир бор

*Оҳангарон тумани.
Қишлоқ хўжалигига инновацион технологиялар жалб этилмоқда

*Қибрай тумани.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аҳоли гавжум масканларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Маҳалла обод бўлади

*Пискент тумани.
Беш ташаббус қобилиятларни сараламоқда

*Ангрен шаҳри.
Уч авлод учрашуви - маънавият ифодаси

*Оҳангарон шаҳри.
Мурожаатлар ўрганилмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Аҳолининг мурожаатлари тингланди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#имконият

🏠 “Янги Ўзбекистон” массивларидан уй-жой олишда янги қулайликлар

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг! Фикр билдиринг!

👉🏻 2022-2026.strategy.uz

Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.iss.one/dscuzbekistan

https://t.iss.one/YangiTaraqqiyotStrategiyasi

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
​​#Тезкор_хабар

МАКТАБЛАРДА ҚИШКИ ТАЪТИЛ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил муддатини 24 январга қадар узайтирилганлигини маълум қилди.

«Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.» -дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.

Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_иншоот

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими янги бинода иш бошлади

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими янги биносининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи генерал-майор А.Қўлдошев, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Ш.Хакимов, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Х.Алибаев, Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Эргашев, туман прокурори ўринбосари Д.Исроилов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдувалиев, ҳоким ўринбосари С.Мирсагатов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ф.Соатов, бўлим шахсий таркиби ҳамда фахрийлар иштирок этишди.

Батафсил ўқиш

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_ва_спорт

Ёшлар веломарафонда беллашди

Тошкент тумани ҳокимлиги, туман Мудофаа бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида “Веломарафон” спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада 30 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Якуний натижага кўра
🥇- ўринни Фахриддин Қобилов,
🥈- ўринни Исажон Ниғматов ҳамда
🥉-ўринни Берсултон Махамаджонов эгаллади.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Илёс Достонов мусобақанинг барча иштирокчиларини табриклаб, ғолибларга ҳокимликнинг эсдалик совғаларини топширди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Тезкор хабар

❗️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#от_спорти

🐎Қадимий чавгоннинг замонавий талқини: Бўстонлиқда “Amirsoy Polo Cup 2022” мусобақаси бўлиб ўтди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#жараён

🚨 "Ташвиш қўнғироғи"га хожат қолмасин

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Жараён

ЙҲХБ ходимлари билан маънавият соати

Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБда бўлим инспекторлари учун маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди.

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website