Ўқувчи-ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан етук инсон этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий тарзда жалб этиш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Болалар-ўсмирлар спорт мактабида "Шахмат тахтаси" мусобақаси ташкиллаштирилди.
Мусобақа низомига кўра ўқувчилар барча ёш тоифалари бўйича ўзаро беллашишди.
Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент тумани Кенгаши томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@toshkenttumanihokimligi

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бўш турган майдонларда кичик саноат зоналари ташкил этиш, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни кам таъминланган аҳолига ажратиб бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ҳар бир ҳудудда ишсизларни тадбиркорликка ўқитиш курслари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Савдо-кўнгилочар марказларни кўпайтириш ҳамда кўчма савдони ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности через развитие предпринимательства.
Даны поручения по созданию малых промышленных зон на базе пустующих участков, предоставлению малоимущему населению земель, выведенных из оборота.
Отмечена необходимость организовать в каждом регионе курсы предпринимательства для безработных.
Высказаны предложения по увеличению числа торгово-развлекательных центров и передвижных точек торговли.
#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiysoha #turmushdarajasi
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#расмий
Халқимиз фаровонлигини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, томорқани ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинди. Ўтган икки йил давомида биргина оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида бюджетдан қарийб 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Албатта, бу аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун даромад манбаи яратишга хизмат қилди.
Батафсил ўқиш:
https://telegra.ph/Tadbirkorlikni-rivozhlantirish-va-kasbga-tajyorlash-or%D2%9Bali-kamba%D2%93allikni-kamajtirish-choralari-belgilandi-02-28

Telegraph
Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Маълумки, ҳар қандай мамлакатда аҳолининг кам…
#Сайёр_қабул
#1_сектор
Туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов Кўктерак ҳудудидаги 14-умумтаълим мактаби биносида туман аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида 50 нафар фуқаронинг уй-жой, кўчаларни асфалтлаш, ичимлик суви, моддий ёрдам, оилавий низолар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаат юзасидан фуқароларга атрофлича тушунтириш бериб, уларнинг мурожаатларида келтирилган масалаларни белгиланган тартибда ижобий хал этиш юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари, масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклади. Аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Қўшимча вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалаларни хал этиш бўйича корхона, ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Қабул жараёнида туман прокурори Э.Санақулов, Халқ қабулхонаси мудири И.Акрамов, Бош вазир қабулхонаси мудири Ш.Олимов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Forwarded from Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“TOSHKENT” телеканали
Пайшанба-профилактика куни!
Тошкент вилоятида мунтазам “кузатув камералари” фаолияти йўлга қўйилган. Улар орқали яна бир жиноят фош этилди.
ИИББ Ахборот хизмати —https://t.iss.one/tviib

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканали ва “Менинг юртим” телеканалларида Тошкент тумани, “Фаровон” маҳалласида ичимлик суви муаммоси анчадан буён аҳолини қийнаб келаётгани, шунингдек, ўрганишларда йўллар ҳам таъмирталаблиги ва электрсимёғочлар авария ҳолатида экани танқид қилинган эди.
Мазкур танқидий лавҳалар юзасидан шуни маълум қиламизки, тасвирга олиш жараёнларидан сўнг туман ҳокими ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолари юзасидан саволларига жавоб берди.
Ушбу учрашувда маълум қилинганидек, ҳудуддаги маҳаллаларнинг ҳар бир кўчасига ичимлик суви қувурлари босқичма-босқич ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, “Фаровон” маҳалласига ҳам сув қувурлари ўтказилиб, ҳудуд 2021 йилда ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
Кўчаларга қувурлар тортилгач йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилади.
Симёғочлар билан боғлиқ муаммо ҳам белгиланган муддатда бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари босқичма босқич дастур асосида амалга оширилиши кўзда тутилганлигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда “Цивилизациядан узилган Чаманзор” сарлавҳали хабар тарқалди.
Унда Тошкент тумани, Чувалачи қишлоғи, “Чаманзор” кўчаси ҳали ҳам асфальт қилинмагани, газ босими пастлиги, чироқ тез-тез ўчиши, канализация ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар танқид қилинган.
Хабарда кўрсатилган масалалар юзасидан шуни маълум қиламизки, “Чаманзор” кўчаси “Чувалачи” маҳалласи худудида жойлашган бўлиб, мазкур маҳалла 2020 йилги “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган бўлиб, дастурга мувофиқ ажратилган пул маблағлари асосида барча кўчаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, маҳалладаги бошқа муаммо ва камчиликлар ҳам дастур доирасида бартараф қилинади.

Telegram
@SizdanTelegram©
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Цивилизациядан узилган Чаманзор”
ТОШКЕНТ. “Тошкент вилоятининг шу номли туманидан ёзмоқдамиз. Неча йилдан бери Чувалачи ҚФЙ Чаманзор кўчаси ободонлаштириш дастурига киритилади деб алдаб келишади. Ҳокимнинг ўзи бир неча марта келиб…

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент тумани, «Дарҳон-2» маҳалласи аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан айни пайтда туман ҳокимлиги масъулларидан иборат комиссия ўрганишлар олиб бормокда.
Шунингдек, фейсбук ижтимоий тармоғида тарқалган, собиқ "М.Фозилов Нур" агрофирмасида ерларни ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича ҳам мутасаддилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Юқорида қайд этилган ҳар иккала ҳолатни ўрганиш натижалари юзасидан туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўлиқ маълумот берилишини маълум қиламиз.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@toshkenttumanihokimligi
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент тумани, «Дарҳон-2» маҳалласи аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан айни пайтда туман ҳокимлиги масъулларидан иборат комиссия ўрганишлар олиб бормокда.
Шунингдек, фейсбук ижтимоий тармоғида тарқалган, собиқ "М.Фозилов Нур" агрофирмасида ерларни ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича ҳам мутасаддилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Юқорида қайд этилган ҳар иккала ҳолатни ўрганиш натижалари юзасидан туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўлиқ маълумот берилишини маълум қиламиз.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#қишлоқ_хўжалиги
Кластерлар вилоятдаги иқтисодий ҳолатнинг яхшиланишига олиб келади
Мамлакатимизда бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам янги ислоҳотлар давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур йилнинг 4 февраль куни қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда ҳам пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш масалалари муҳокама қилинган эди.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 24 январдаги Мурожаатномасида «Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди», деган эди.
Бундан кўринадики, эндиликда мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилади. Кластер усули йўлга қўйилади, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилади. Натижада эса ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошади.
Тошкент вилоятида ҳам режали ишлар амалга оширилиши кутилмоқда. Бугунги кунда вилоятда 5 та ғаллачилик кластерига жами 1 минг 772 гектар ер майдони ажратилди. Ушбу кластерлар томонидан 2020-2021 йиллар давомида 58,5 млрд маблағ эвазига 2300 бош қорамолларни боқиш йўлга қўйилиши кутилмоқда.
2020 йилда вилоятдаги мавжуд 6 та пахта-тўқимачилик кластерига тегишли жами 21 минг 477 гектар майдоннинг 10 фоизида, яъни 2 минг 148 гектар майдонга беда экини экиш режалаштирилган. Ушбу 2148 гектар майдонга майдонларга жами 36,5 тонна беда уруғлиги талаб этилади. Уруғ гектарига 17 кг.дан ажратилади. Айни кунда вилоятда 21 тонна беда уруғлиги захираси мавжуд бўлиб, қолган 15,5 тонна беда уруғлигини Миробод туманидаги “Замин Эко Агро” корхонаси томонидан беданинг Эмилиано, Жея, Банат навлари уруғлигини етказиб берилиши бўйича шартномалар тузилмоқда.
Вилоятдаги мавжуд 6 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 12 минг 700 бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплексларини ташкил этиш лойиҳалари режалаштирилган.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 181 млрд. сўм пул маблағи, шундан 60 млрд. 784 млн. сўм лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан, 6 млн. 410 минг АҚШ доллари хорижий кредит асосида амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳаларнинг амалга ошиши қўшимча равишда 17 минг 430 тонна сут, 2 минг 904 тонна гўшт ишлаб чиқарилади. Фуқаролар учун 164 та янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, вилоятда 5 та ғаллачилик кластерларида жами — 2 минг 300 бошга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар 55 млрд. 200 млн сўмни ташкил этади. Лойиҳалар натижасида 18 та янги иш ўрни яратилиб, қўшимча равишда 1 минг 380 тонна сут, 115 тонна гўшт ишлаб чиқарилади. Бу эса вилоятдаги иқтисодий ҳолатнинг яхшиланишига олиб келади.
@toshvilpressa

Бугун 1 март - баҳор фаслининг илк куни.
Янгиланиш, ёшариш фасли барчамизга муборак бўлсин!
@toshkenttumanihokimligi
Янгиланиш, ёшариш фасли барчамизга муборак бўлсин!
@toshkenttumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи
Бугун 1 март - Зулфияхоним таваллуд топган кун.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 1999 йил 10 июль куни “Зулфия нoмидаги давлат мукoфoтини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармoнини эълон қилган.

#Обод_мактаб
Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-умумтаълим мактабида «Обод мактаб» лойиҳаси доирасида ҳашар уюштирилди.
Ҳашар давомида ўқувчилар устозлари Наргиза Якубова, Ҳондамир Бўриев, Муножат Баймановалар бошчилигида мактаб ҳовлисидаги дарахтларга шакл бериб, ерларни баҳорий гуллар экишга тайёрлашди, ён-атроф тартибга келтирилиб, мактаб баҳорий кўриниш олди.
Ушбу ҳашар мактаб ўқувчиларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирди.