Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Инсон_қадри_учун

Меҳр ва мурувватдан диллар мамнун, кўнгиллар хотиржам

Барча жойларда бўлгани каби “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент тумани марказидаги “Маданият саройи”да ҳам “Инсон қадри учун” шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди.

Акцияда тумандаги корхона-ташкилот раҳбар ва ходимлари, тумандошларимиз фаол иштирок этиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг соғлиғини тиклаш, ногиронларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш учун моддий ёрдам жамғариш мақсадида ташкил этилган хайрия қутисига ўз пул маблағлари билан ҳисса қўшдилар.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#жараён
#эзгулик

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ахборот хизмати ходимлари ҳам фаол

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️3 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри. Бардавом анъаналар безаволдир

*Бекобод тумани.
Эзгулик масканида эзгу ташаббус

*Қибрай тумани.
Туман мутасаддилари болажонлар қувончига шерик бўлишди

*Оҳангарон шаҳри.
Хайр-саховат инсоний фазилатлар гултожи

*Бўстонлиқ тумани.
Инсон қадри учун ишлаш - саодат

*Нурафшон шаҳри.
Оппоқ” маҳалласида ойдин ниятлар ижобати

*Тошкент тумани.
Меҳр ва мурувватдан диллар мамнун, кўнгиллар хотиржам

*Оққўрғон тумани.
Улар уйда таълим оладилар, чунки...

*Паркент тумани.
Мурожаатлар ортидаги тақдирлар...

*Зангиота тумани.
Ногиронлиги бўлган ёшларга ҳам имкониятлар кенг

*Юқори Чирчиқ тумани.
3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносиб нишонланди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
1-сектор ҳудудида нима гаплар?

*Бўка тумани.
Меҳр-оқибатли одамлар оламни асрайди

*Олмалиқ шаҳри.
1-сектор штабида фуқаролар қабули

*Чирчиқ шаҳри.
"Янги ифтихор"да янги иморатлар қад ростламоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлашнинг асосий механизмлари

Тошкент тумани ҳокимлигида Зангиота ва Тошкент туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари учун семинар ўтказилди.

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Юридик бўлими бош юрисконсульти Наргиза Фахриддинова фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари, “Ота-оналар университети”, “Бибихоним мактаблари” ва “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаларининг вазифалари ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этишнинг устувор жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш механизмлари хусусида фикр билдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт_фестивали

Параспорт фестивали: эътибор ва ғамхўрлик намойиши

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни”
муносабати билан Тошкент туманида “Спорт ҳамма учун” шиори остида параспорт фестивали ўтказилди.

Унда 300 нафардан зиёд параспортчилар иштирок этиб, пара стол тенниси, пара дзюдо, пара қиличбозлик ва шахмат спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақа ғолибларини – Ўзбекистон миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Мўминжонов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ж.Бабажанов ҳамда туман ҳокими О.Рустамовлар тақдирлашди.

Жисмоний имконияти чекланган инсонларни параспортга жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, параспортни оммалаштириш ҳамда ногиронларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу фестиваль келажакда паралимпия ўйинларида параспортчиларимиз орасида паралимпия чемпиони сингари юксак унвон эгалари сони ортишига хизмат қилса ажаб эмас.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Маънавий_хордиқ

Ақлдан озиш ҳеч гап эмас

Бойлик баъзи инсонларни ақлдан озишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўзловчи, тарбиявий аҳамиятга эга спектакль бугун туман марказидаги Маданият саройида намойиш этилди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ижодий жамоаси томонидан намойиш этилган мусиқали комедия драматург Шукрулло Маҳкамов қаламига мансуб бўлиб, режиссёр Баҳодир Назаров томонидан саҳналаштирилган.

Олимжон Комилжонов мусиқаси асосидаги “Ақлдан озиш ҳеч гап эмас” мусиқали комедия спектакли "Асл хазина" спектаклининг мантиқий давоми бўлиб, театр ихлосмандларига яхши кайфият улашди, деган умиддамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube