Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Ўзбекистон БМТнинг иқлим бўйича саммитида миллий баёнот билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 9 ноябрь куни БМТ доиравий конвенциясига аъзо мамлакатларнинг XXVI сессиясидаги иштироки доирасида миллий баёнот ўқиб эшиттирди.

Батафсил ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

Жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари аҳоли муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Тошкент вилоят суди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамкорлигида вилоятдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сони ортган ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқиши ва содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Навбатдаги ана шундай очиқ мулоқот шаклидаги учрашувлар туманимиздаги “Уч чинор” ва “Маърифат” маҳаллаларида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козим Камилов, туман суди раиси Мирали Мирраҳимов, туман ИИБ бошлиғи Дилшод Мирзамамедов, туман ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримовлар иштирок этишди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Оролбўйида экологик лойиҳалар: Глобал экологик муаммонинг минтақавий ечими йўлида

2050 йилгача сув ресурслари Сирдарё хавзасида 5 % гача ва Амударё ҳавзасида 15 % гача камайишиш кутилмоқда

АОКАда Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори Абдушукур Ҳамзаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди.

Батафсил ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълимга_эътибор

🏫 Ўқувчилар энди янги бинода таълим олишади

Гулистондаги 23-мактабнинг эски биноси энди ўтмишга айланди. Бугун унинг ўрнида икки қаватли замонавий мактаб қад ростлади.

“Yuksak ta’lim ta’mir qurilish” МЧЖ томонидан ушбу мактабнинг аввалги 180 ўринли ва лой ғиштдан қурилган 400 ўринли бинолари ўрнида давлат томонидан ажратилган 6 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига янги, замонавий бино қуриб битказилди.

Мактаб янги биносининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Илёс Достонов, вилоят, туман Халқ таълими тизими вакиллари, депутатлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Энди 23-мактаб ўқувчилари барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий, янги бинода таълим олишади.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Азиз Абдуҳакимов БМТнинг иқлим бўйича саммитида чанг бўрони, Орол фожиаси ва дарахтлар экиш ҳақида гапирди

Ўзбекистон «яшил» кун тартибининг долзарб масалаларини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр.

Бу ҳақда 9 ноябрь куни Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP26) иштирокчи-давлатлари конференциясининг 26-сессиясида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Батафсил ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Спорт

"Универсал" Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Пойтахт вилоятининг Тошкент тумани Келес шаҳридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Фотогалерея

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Аҳоли_мурожаатлари

Секторда фуқаролар қабули

Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов бугун ҳам сектор штабида фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Қабул давомида 35 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, уларнинг турли масалалардаги муаммоли мурожаатларига ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Туман ҳокимининг сектор штабидаги навбатдаги фуқаролар қабули келаси ҳафта сешанба куни ўтказилади.

📲 Ҳоким қабулига келиш имкони бўлмаган фуқароларимиз ҳокимликнинг ижтимой тармоқдаги телеграм боти орқали ҳам туман ҳокимига мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️16 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани. Туман ҳокими тадбиркор билан корхона истиқболлари ҳақида гаплашди

*Бўстонлиқ тумани. Саксон ёшда ҳам сўзга садоқат билан яшаётган адиб

*Янгийўл тумани. Ёшларнинг камолоти — келажак кафолати

*Нурафшон шаҳри. Яқин қўшни ва қардош мамлакат вакиллари Нурафшон шаҳрида

*Ангрен шаҳри. Долзарб кунларнинг йилларга татигулик хосияти

*Пискент тумани. Туман ҳокимига Қуролли Кучлар бош штабининг эсдалик нишони топширилди

*Тошкент тумани. Сифатли тиббий хизмат – аҳоли саломатлиги гарови

*Оққўрғон тумани. Янги уйларда қувонч ва шукроналик шукуҳи

*Паркент тумани. Мутасаддилар бугуннинг муҳим талабидан огоҳлантирмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. "Мадонис" фермер хўжалиги шийпони нега гавжум бўлди?

*Юқори Чирчиқ тумани. Маҳаллаларда ёшлар билан ишловчи янги лавозим

*Зангиота тумани. "Найман" обод маҳаллага айланмоқда

*Бўка тумани. Қурилиш ишлари сифати доимий назоратни талаб этади

*Чиноз тумани. Прокурорлар ҳам кубок таъсис этмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Уй ҳайвонлари эмланиши – назоратда

*Чирчиқ шаҳри. «Ёшлик» маҳалласи кўркам ва шинам биноли бўлди

*Янгийўл шаҳри. Янги омборхонага эҳтиёж бор, чунки...

*Бекобод тумани. Кун қаҳрамони ким деб ўйлайсиз?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Жамият

Оила – муқаддас даргоҳ

Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва оқибатда таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади.

Айнан шу мақсадда ҳар ойда икки маротаба “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” аъзолари – туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Бердиқулова, ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштириш бўлими инспектори М.Хакимжонова, хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси С.Абдазизова, туман Бош имом-хатиби Ғ.Эргашев, отинойи С.Рўзиевалар “Оила муқаддас даргоҳ”, “Биз ажримга қаршимиз” мавзуларида ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар билан суҳбат ўтказиб келмоқдалар.

Учрашувлар ва суҳбатлар натижасида туманда ажрашиш учун ариза билан мурожаат қилган 504 та оилаларнинг 289 тасини яраштиришга эришилди. Афсуски, 215 нафар оилага панд-насиҳатлар кор қилмади ва улар никоҳни бекор қилишга қарор қилишди.

Шу муносабат билан, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган “Йил имом-хатиби – 2021” танловининг “Энг кўп оилани ислоҳ қилган имом-хатиб” номинацияси ғолиби бўлган туман бош имом-хатиби Ғуломиддин домла Эргашев билан ёш оилаларга яна бир маротаба оила муқаддаслиги, миллий қадриятларимиз бардавомлиги, фарзанд тарбияси ва юрт келажаги юзасидан диний ва дунёвий мисоллар билан ёшларга, жумладан, оила қураётган ёшларга мурожаат тариқасида суҳбат уюштирдик.

Суҳбат видеосини кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✔️ 20 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида «Save Aral» лойиҳасининг якуний тадбирлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда бугун АОКАда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳамедов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

Марафонни ўтказишдан мақсад нима? Унда кимлар қатнашиши мумкин? Рўйхатдан ўтиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

▪️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тараддуд

⚡️ Тошкент туманида қўмондон-штаб ўқув машқлари бошланди

Бугун, 2021 йил 17 ноябрь куни эрталаб соат 7.00 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисидан туман фуқаро муҳофазаси раҳбарлар таркибига “Йиғин” сигнали эълон қилинганлиги тўғрисида хабар олинди.

Ушбу сигнал туманимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 12 январдаги “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлар режаси тўғрисида”ги 1-сонли буйруғида белгиланган қўмондон-штаб ўқув машқлари бошланганлигини англатади.

“Йиғин” сигнали эълон қилингандан сўнг туман ҳокими-фуқаро муҳофазаси бошлиғи Одилхон Рустамов бошчилигида туман ҳокимлигида фуқаро муҳофазаси хизматлари раҳбарларининг “Йиғин” сигнали бўйича амалга оширган ишлари ҳамда хизмат куч ва воситаларининг тайёргарлиги бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди.

Қўмондон-штаб ўқув машқлари 19 ноябрь кунига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Огоҳлик

🚒 “Ёнғин хавфсизлиги” ойлигида фаол иштирок этинг!

Ҳурматли тумандошлар!

Жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрь кунига қадар юртимизда “Ёнғин хавфсизлиги” ойлиги ўтказилмоқда.

Ушбу ҳушёрликка чорловчи ойликда фаол иштирок этишингизни сўраймиз!

– Бунинг учун Сиз ўз яшаш хонадонингиз ёки иш жойингизни иситиш мақсадида фойдаланилаётган электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланинг;

– Ҳозироқ, зудлик билан, мавжуд носозликларни бартараф этинг ва бу борада барча яқинларингизни ҳушёрликка чақиринг;

– Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда 101 ёки 1050 қисқа рақамлари орқали қутқарув хизматига хабар беринг.

Ҳушёрлик – хотиржамлик гаровидир!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️17 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Тошкент вилояти прокурори ёшлар билан учрашди

*Нурафшон шаҳри.
Ватан тараққиётига ёшлар ҳиссаси

*Пискент тумани.
Байроғимиз - фахримиз, ғуруримиз!

*Тошкент тумани.
Ўқувчилар энди янги бинода таълим олишади

*Оққўрғон тумани.
"Мудофаа кубоги-2021" кимга насиб этди?

*Паркент тумани.
Ёш ватанпарварлар билан давра суҳбати

*Юқори Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул: навбатда Монополияга қарши курашиш қўмитаси масъуллари

*Зангиота тумани.
"Меҳрли қўллар"нинг сеҳрли тафти

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Сим ёғочлар тикланди, йўллар бутланди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар спортчилари ITF бўйича Осиё кубоги ғолиби

*Оҳангарон тумани.
Оҳангарон туманидаги маҳаллалар сони ортди

*Чирчиқ шаҳри.
Буюклар ҳаёти ёшларга ибрат

*Янгийўл шаҳри.
Қиш зийнати қор билан

*Бекобод тумани.
“Асл хазина” қаерда?

*Қибрай тумани.
Кексалар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарихда_бугун

🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат рамзлари ҳар бил мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Давлат байроғи ҳам давлат рамзи сифатида Ўзбекистон Республикасининг миллий ва этник тарихини ўзида акс этган ҳолда халқаро муносабатларда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишига хизмат қилади.

Давлатимиз байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

🎥 Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши сардорларидан муҳим сана учун махсус ролик.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube