Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.21K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

🌳 “Яшил макон”: Ёнғин-қутқарув қисмига илк кўчатлар экилди

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Хусусан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг “Файзиобод” маҳалласидаги янгидан қурилган Ёнғин-қутқарув қисми ҳудудида ҳам турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Кўчат ўтказиш жараёнлари суратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг сабаблари таҳлил қилинди

Тошкент тумани Гулистон ҳудудидаги 28-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев ва Тошкент туман суди раиси Мирали Мирраҳимов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримовлар иштирокида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари таҳлили асосида аҳоли билан очиқ мулоқот тадбири ўтказилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Қишлоқ_хўжалиги

🍇 Қишдан омон чиққан экин мўл ҳосил беради

Тошкент тумани “Ғуломмаҳмуд Барака” агрофирмаси ҳудудидаги “Абдусаттор ота боғлари” фермер хўжалигида ташкил этилган дала-ўқув семинарида "Куз мавсумида мевали ва ток кўчатларни экиш ҳамда янги узумзор, мева боғлар барпо этиш" борасида сўз борди.

Унда иштирок этган Тошкент Давлат аграр университети ёш олимлари С.Маҳмарасулов, З.Нуриддинов, “Fruit House Organics” консалтинг компанияси раҳбари Ш.Аброров, М.Йўлдошев, Боғдорчилик ва иссиқҳона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги БУВИТИ мутахассислари ўз чиқишларида куз мавсумида мевали ва ток кўчатларни экиш ҳамда янги узумзор, мева боғлар барпо этиш, қиш-қировли кунларда экинларни зиён етишдан сақлаш борасида йиғилганларга керакли тавсия ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Бундан ташқари мутахассислар томонидан йиғилганларга кўчат экиш бўйича мастер класслар ҳам ташкил қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён

🌳 “Яшил макон”: Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига янги кўчатлар экилди

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Тошкент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жумладан, Келес шаҳридаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг маъмурий биноси ҳудудида ҳам турли хил мевали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Жараён суратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда ҳудудий дастурлар учун қарийб 75 триллион сўм ажратилиши қайд этилиб, бу дастурларни маҳаллалар кесимида бажариш чора-тадбирлари белгиланди.
Президент бундан буён дастурлар вазирликда эмас, маҳаллада шаклланишини, уларни ҳокимларнинг ўзи “маҳаллабай” тамойили асосида ишлаб чиқиши зарурлигини таъкидлади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения и сокращения бедности.
Отмечалось, что в следующем году на региональные программы намечено выделить почти 75 триллионов сумов, определены меры по их реализации в разрезе махаллей.
Президент указал, что отныне программы должны разрабатываться не в министерстве, а помощниками хокимов по принципу «махаллабай».

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #dasturlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter