Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ўқув_семинар

Маҳалла раиси ислоҳотчи-ми?

Сўнгги йилларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз Раҳбари томонидан соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш меҳанизмларини фуқаролар йиғинлари ходимларига тушунтириш мақсадида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти масъул ходимлари, диний уламолар ва турли соҳа мутахассислари томонидан “Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш”, “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Маҳаллабай” ишлаш тизими, “Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш”, “Ислом ва жамият” каби мавзуларда машғулотлар олиб борилиб, фуқаролар йиғинлари раисларининг бу борадаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

“Агарда ҳоким бўлсам...”: Одилхон Рустамов ёшлар билан учрашди

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов марказий Маданият саройида тумандаги ёшлар вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Мулоқотда сўз олган туман ҳокими бугун мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, туманда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини ҳам таъкидлаб ўтди ҳамда ёшларни фаол бўлишга, бугунги ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида боқибеғамликка берилмаслик, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликка чақирди.

Ушбу мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан туман ҳокимига мурожаат этиб, тегишли жавоб олдилар.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тезкор

⚡️ Тошкент туманида электр таъминоти тикланди

Юқори кучланишли тармоқда авария ҳолати юзага келганлиги сабабли бугун кеч соат 17-00дан 19-30гача бўлган вақт оралиғида Тошкент туманининг аксарият қисмида электр таъминотида узилишлар содир бўлди.

Айни вақтда авария ҳолати бартараф этилиб, туман аҳолисининг электр таъминоти қайта тикланди.

Туманимиз аҳолисидан юқоридаги узилишлар сабабли келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!

Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг саккизинчи саммитида иштирок этди.
Савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентимиз ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ташкилотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие восьмом саммите Тюркского совета.
Рассмотрены вопросы расширения и углубления сотрудничествав сферах торговли, инвестиций, «зелёной» экономики, цифровых технологий, транспорта и коммуникаций, а также образования и культуры.
Лидер Узбекистана озвучил инициативы, направленные на более полное задействование огромного потенциала сотрудничества наших стран и укрепление организации.

#Mirziyoyev #sammit #TurkiyKengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Дайжест

❗️12- ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри.
Фидойи касб эгалари шарафланди

*Бўка тумани. Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимига доир мурожаат тушган эди...

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими кореялик ҳамкорлар билан учрашди

*Янгийўл тумани. Янгийўл туманига юқори кучланишга эга трансформатор келтирилди

*Нурафшон шаҳри.
Ёшлар билан овозли мулоқот: сабоқ ва самаралар

*Тошкент тумани. “Агарда ҳоким бўлсам...”: Одилхон Рустамов ёшлар билан учрашди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими амалда

*Пискент тумани. "Саховат ва кўмак" маблағлари эҳтиёжманд оилаларга сарфланмоқда

*Оққўрғон тумани.
Ғанимат кунларнинг долзарб юмушлари

*Юқори Чирчиқ тумани. Муаммолар аниқ, ечим ҳам муқаррар

*Зангиота тумани. "Яшил макон": Эзгу амаллар намойиши

*Қуйи Чирчиқ тумани. Бунёдкорлик шижоати фасл танламайди

*Олмалиқ шаҳри. Замонавий шаҳарсозлик андозалари асосида

*Чирчиқ шаҳри. Чет эллик интвесторлар билан ҳамкорлик

*Бўстонлиқ тумани. Бўстонлиқ туманида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Тезкор

🛤 Келес кўприги очилди!

🛣 4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. – Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоот орқали автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик тўлиқ тўхтатилган эди.

🚒 Кўприкда таъмирлаш ишлари якунланиб, бугун, 2021 йил 13 ноябрь куни кўприк автотранспортлар ҳаракати учун очилди.

Ҳурматли фуқаролар!

Йўл таъмирлаш ишлари муносабати билан келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига

Работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тезкор

Таъмирланган Келес кўприги қайта очилди.

Аввал хабар берганимиздек, йўл минтақасида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес кўприги орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши шу йил 29 октябрдан вақтинчалик тўлиқ тўхтатилган эди.

Ўтган вақт давомида ушбу йўл иншоотида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, йўл қопламаси ва ёритиш чироқлари тўлиқ янгиланди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида автотранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатланиши учун қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиқлар ҳам янгидан ўрнатилиб, ҳаракат иштирокчилари учун қулайлик яратилди.

Катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, бугун, 2021 йил 13 ноябрь кунидан кўприк автотранспортлар ва пиёдалар ҳаракати учун қайта очилди.

Шу ўринда, йўл таъмирлаш ишлари муносабати билан келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун тумандошларимиздан узр сўраймиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube