Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Аҳоли_мурожаатлари

Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

Бугун ҳам режага мувофиқ туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов сектор штабида бир гуруҳ фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва тезкор ечим топиш мақсадида навбатдаги қабулини ўтказди.

Қабул давомида туман ҳокими 15га яқин фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглаб, кўтарилган муаммоларга ижобий ечим топиш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Туман ҳокими фуқаролар қабулини ҳокимликда эмас, бевосита сектор штабида, халқ орасида ўтказаётганлиги аҳоли учун бирмунча қулайлик яратмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан (ПФ-6099 сонли Президент Фармонига асосан) Тошкент вилоятининг барча туман- шаҳарларида саломатлик йўлаклари аҳоли фойдаланиши учун ишга туширилди.

🔎Шунингдек ушбу фармонда 10 минг қадам босиб ўтганлар учун пул маблағи ҳам ажратилиши белгиланган.

🚶🚶‍♀️ Пиёда юринг! Ҳам соғлиққа ҳам чўнтакка фойда кўрасиз!

PS: Юриш -- юрак хуружининг олдини олади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️9 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани. Маҳалла ишида ҳуқуқий саводхонлик муҳим

*Чирчиқ шаҳри. Хавфли бепарволик: бир лаҳза ва бутун умр...

*Янгийўл шаҳри. "Фаровон" маҳалласи номига монанд бўлиши лозим

*Бекобод тумани. Барча йўллар “Яшил макон” сари боради

*Қуйи Чирчиқ тумани. Элни уйғотган эзгу ташаббус

*Қибрай тумани. Танқид ва хулоса: ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар таҳлили нимадан далолат?

*Бўстонлиқ тумани. Яхшилик одамга кўрк, яшиллик оламга кўрк

*Янгийўл тумани. Тўрт маҳалла аҳлининг қувончи

*Нурафшон шаҳри. Ободлик фасл танламайди

*Тошкент тумани. “Долзарб 40 кунлик” ҳосияти ҳар гўшада сезилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Вилоят аҳолиси учун "Янги Ўзбекистон" клиникаси иш бошлади

*Оҳангарон шаҳри. Эзгу ташаббуснинг самараси ҳам хайрли бўлади

*Паркент тумани. Кеч кузнинг ниҳоли завол кўрмайди

*Ўрта Чирчиқ тумани. "Янгилик" маҳалласида янгиликка интиладиган тадбиркор аёллар бор

*Ангрен шаҳри. Танлов: "Йил аёли" ким бўлди?

*Пискент тумани. Янги массивлар — замонавий турмуш эҳтиёжи

*Юқори Чирчиқ тумани. Вилоят босқичига йўл: рақиблар янада салоҳиятли

*Зангиота тумани. Умуммиллий лойиҳа: қоғозда эмас, амалда

*Бўка тумани. Бўка умуммиллий лойиҳада фаол

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Тарғибот

Агар ёнғин чиқса...

Тошкент туманидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар иштирокида фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ҳамда ис газидан захарланиш ҳолатлари профилактикасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олини олиш бўйича ўқувчилар билан амалий машғулотлар ўтказилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўқувчилар махсус техника ва анжомлар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#2_сектор

🌱 Гулистон ҳудудида дарахт экиш акцияси давом этмоқда

Кеча Гулистон ҳудудида дарахт экиш акцияси бошланганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Бугун эса ҳудуднинг Ибрат, Авлиё ота, Боғбон, Ойдин ҳаёт, Рахбаробод ва Дархон маҳаллаларида ҳам минг тупдан мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаровнинг “Яшил макон” акциясида фаол иштирок этиш ташаббуси кеча ва бугун биргина Гулистон ҳудудида жами 14 минг туп мевали дарахт кўчатлари экилишига сабаб бўлди.

Раҳбаробод ва Ибрат маҳаллаларида бўлиб ўтган дарахт экиш акциясида эса Тошкент вилояти прокурори – вилоят 2-сектор раҳбари Салом Самадов 26-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамроҳлигида иштирок этди.

Вилоят прокурори ўқувчилар билан биргаликда дарахт экиш асносида улар билан самимий суҳбатлашиб, бугунги экилган дарахтлар келажакда қанчадан-қанча экологик фалокатларнинг олдини олиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқув_семинар

Пенсия ва нафақалар энди қандай тайинланади?

Бугун туман ҳокимлигида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли қарори талаблари ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими билан ишлаш борасида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шохрух Абдиев, Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Муроджон Эргашевлар иштирок этиб, юқоридаги қарор талаблари ҳамда пенсия ва нафақалар тайинлаш тизимидаги ўзгаришлар юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтдилар.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️10 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри. Таълимга эътибор: мактабнинг янги жамоли

*Чирчиқ шаҳри. Таниқли мутахассис Чирчиқ шаҳрига нега келган эди?

*Янгийўл шаҳри. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

*Бекобод тумани. Очиқ осмон остида тафаккур жилолари

*Бекобод шаҳри. Фармон ижроси билан ҳаётбахш

*Бўстонлиқ тумани. Таълимга эътибор — келажакка эътибор

*Янгийўл тумани. Сабзавот уруғликлари назоратга олинган

*Нурафшон шаҳри. Хорижий тиллар фан ойлиги

*Пискент тумани. Ижоди ортидан қадр топган адиб

*Тошкент тумани. "Гулистон" яшил маконга айланади

*Оққўрғон тумани. Яхшилик одамга кўрк, яшиллик оламга кўрк

*Паркент тумани. Мактаб учун 3 миллард 200 миллон сўм

*Ўрта Чирчиқ тумани. "Ҳоким ёрдамчиси" бўлиш осонми?

*Юқори Чирчиқ тумани. «Долзарб 40 кунлик»: илк самара ва натижалар

*Зангиота тумани. "Хавфсиз ҳудуд" ҳамма учун керак

*Қуйи Чирчиқ тумани. Маҳалла масъуллари билан ҳуқуқий мавзуда мулоқотлар

*Бўка тумани. Бир кунда 9300 дона кўчат: бу ҳали бошланиши

*Чиноз тумани. Орамиздаги “Қувноқлар ва зукколар”

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Брифинг

Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолини огоҳликка чақиради!

Брифингда Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фахриддин Соатов туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида хонадонларда, кўп қаватли квартираларда ва ижтимоий соҳа объектларида ўтказилган текширувлар натижалари ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида ахборот бериб, аҳолини огоҳликка чақирди.

Брифинг видеоси ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏎2021 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган жанубий автополигонда автомобил халқа пойгаси бўйича "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишланган Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия,Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилоят ёшлар иттифоқи ва ёшлар ишлари агентлиги худудий кенгашлари каби қатор ҳамкор ташкилотлар иштирок этади.

📌Шунингдек, тадбир доирасида мотопойгалар ҳамда ва авиамодел учириш бўйича мастер класс ўтказилади.

⭐️Бош ахборот кўмаги: "Makon media"

⚡️Барча экстрим ва автоишқибозларни кутиб қоламиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok