Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

“Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-5938-сон, 18.02.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.

Жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда “Маҳалла” ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилади ва вазирлик тузилмасига ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

Манба👇👇👇
@huquqiyaxborot

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йил 1 апрелдан ФҲДЁлар адлия тизимига ўтади

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Бунда, агентликка ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юкланади.

Фармон билан Мамлакатда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепцияси ишлаб чиқилади.

Манба👇👇👇
@huquqiyaxborot

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Профилактика инспекторини хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишга жалб этганлик учун интизомий жазо қўлланади

Фармон билан, фуқаролар йиғини раисига бир қатор қўшимча ҳуқуқлар берилди.

Жумладан, фуқаролар йиғини раиси тегишли ҳудуддаги профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги, ҳудудий ички ишлар бош бошқармалари ҳамда бошқармаларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга бўлди.

Профилактика инспекторлари 5 йил муддатга лавозимга тайинланади, уларни ушбу муддат давомида бошқа лавозимга ўтказиш тақиқланади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимга ўтказиш ёхуд қонун ёки ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш ҳолатлари бундан мустасно).

Шунингдек, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг таркибидаги бўлимлари ва ички ишлар бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари устуворлик асосида профилактика инспектори лавозимида камида 5 йил ишлаган ходимлари орасидан тайинланади.

Профилактика инспекторлари лавозимларига, қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади.

Фармон билан, ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарига – профилактика инспекторларини хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишга жалб этганлик учун ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан бевосита интизомий жазо чораларини қўллаш ваколати берилди.

Манба👇👇👇
@huquqiyaxborot

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 46 та вазифа ва функциялари қисқартирилди

Фармонга кўра, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юклатилган 46 турдаги ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган 13 турдаги вазифа ва функциялар қисқартирилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига асосий фаолият йўналишларидан ташқари функцияларни фақатгина давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тузилмасида фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари саналган ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи, тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи, ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимлари тугатилди.

Қуйидаги янги лавозимлар киритилди:
👉 фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари;
👉 фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари;
👉 фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари;
👉 оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис;
👉 фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси;
👉 фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси.

Шунингдек, қуйидаги жамоатчилик тузилмалари тугатилди:
👉 яраштириш комиссияси;
👉 маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
👉 ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
👉 вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
👉 тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
👉 жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия;
👉 “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси.

Бундан ташқари қуйидаги комиссиялар ташкил қилинди:
👉 оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
👉 ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия.

Манба👇👇👇
@huquqiyaxborot

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди

Фармон билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасида Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;
👉 вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими;
👉 туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозими.

Бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди.

Фармонга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Вазирлик хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул ҳисобланади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари – Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари, ҳудудий бўлинмалар бошлиқларининг тегишли ўринбосарлари – Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланади.

Шунингдек, эндиликда фуқаролар йиғини раиси беш йил муддатга сайланади.

Маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди.

Манба👇👇👇
@huquqiyaxborot

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзод депутатлар томонидан маъқулланди.

Батафсил қуйидаги хаволада👇👇👇

https://parliament.gov.uz/uz/events/chamber/30269/

Манба👇👇👇
@qonunchilikpalatasi

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#расмий

Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз сўзида туманда бугун тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берди.

Қулай географик жойлашув, ривожланган бозор инфраструктураси, мева-сабзавотчиликда донғи кетган ўзига хос мактаб бўлишига қарамай, туман жуда кўп йўналишларда қўшни ҳудудлардан ортда қолган.

Юз минг тонна атрофида мева-сабзавот етиштирилса-да, унинг атиги 1 фоизи ҳудуднинг ўзида қайта ишланаётганини қандай тушуниш мумкин, деди Рустам Холматов.

Йиғилишда, шунингдек, туманда ердан фойдаланиш, коммунал соҳа, норасмий ишлаётган ишчиларни легаллаштириш, қурилиш каби йўналишларда ўзибилармонлик, бошбошдоқлик юзага келгани кескин танқид қилинди.

Муҳокамалардан сўнг, Сулаймонов Акбар Асқаровични Тошкент тумани ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.

Рустам Холматов Тошкент тумани ҳокими лавозимига Рустамов Одилхон Боқиевич номзодини тавсия қилди.

Муҳокамада сўзга чиққанлар тавсия этилган номзоднинг салоҳияти, қайд этилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича туман ҳокимлиги, фаоллар олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди.

Музокаралардан сўнг, Одилхон Рустамов Тошкент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб депутатлар томонидан тасдиқланди.

О.Рустамов фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарув раиси, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#фото

Тошкент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Рустамов Одилхон Боқиевич.

@toshkenttumanihokimligi
#расмий
#тайинлов

Ҳакимов Шуҳрат Жўрабоевич Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шуҳрат Ҳакимов мазкур лавозимга ўтгунга қадар Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири вазифасида ишлаган.

@toshvilpressa
#расмий
#тайинлов

Муллаханов Баҳодирбек Муллахонович Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодирбек Муллахонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси сифатида ишлаган.

@toshvilpressa
#расмий
#тайинлов

Полковник Илҳомбой Худойбергенов вилоят ҳокимининг ўринбосари - Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@toshvilpressa
#фото

Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди.

@toshvilpressa