Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.29K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Сессия

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг XXXV-сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бир қатор муҳим масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Батафсил ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Umumta’lim muassasalari hamda nodavlat umumta’lim tashkilotlari diqqatiga!

2021/2022-o‘quv yili boshiga Statistika organlariga taqdim etiladigan “Umumta’lim muassasasining o‘quv yili boshiga”
1-umumta’lim shakli (yillik) davlat statistika hisobotini 2021-yil 4-oktabrdan kechiktirmay, “Elektron raqamli imzo (ERI)dan foydalangan holda avtomatlashtirilgan axborot tizimi – estat 4.0 (https://hisobot.stat.uz/uz/login/) orqali taqdim etishingiz so‘raladi.

Tel.: (71) 202-86-80

Toshkent tuman statistika bo‘limi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_тадбири

Устозларга эҳтиром кўрсатилди

Мамлакатимизда 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Ушбу сана муносабати билан туманимиздаги “Исроилобод” кошонасида туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам тадбирига тумандаги таълим муассасаларининг илғор ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда нуроний педагоглар таклиф этилди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, барча устоз ва мураббийларини касб байрамлари билан самимий қутлади ҳамда таълим тизими ходимларининг эришаётган ютуқлари, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни тарбиялаш йўлидаги улуғ меҳнатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбирда фаолияти давомида эришган алоҳида ютуқлари ҳамда ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлидаги самарали меҳнатлари учун бир гуруҳ педагоглар туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️29 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
Устозларнинг бутун борлиғи шогирдларга мактаб

*Пискент тумани. Маҳаллаларда меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Таянч мактаби ўқувчиларининг илмга таянган ихтиролари

*Оҳангарон шаҳри. Ҳамма бирдек байрам қиладиган кун

*Олмалиқ шаҳри. Сизга таъзим, сизга эҳтиром

*Ангрен шаҳри. Камолот қасрининг меъморларига эҳтиром

*Чирчиқ шаҳри. Озиқ-овқат маҳсулотлари захираси етарлими?

*Зангиота тумани. Беш ташаббус бўлса жам...

*Нурафшон шаҳри. Ҳафтанинг ҳар чоршанбаси ёшларга аталган

*Янгийўл шаҳри. "Мевазор" маҳалласи мактаби буткул янгиланмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани. "Фан ойлиги"нинг якуний фестивали ўтказилди

*Тошкент тумани. Меҳр нури ёғар доим юзингиздан...

*Олмалиқ шаҳри. Эронлик кино ижодкорлар меҳмон бўлишди

*Қибрай тумани. "Гулшан"да ёшлар жамулжам бўлди

*Бўстонлиқ тумани. Ҳокимгача бормайдиган масалаларга ўринбосардан ечим

*Янгийўл тумани. Ёшларнинг бўш вақти бузғунчи ғояларнинг "иш вақти" бўлиши мумкин

*Паркент тумани. Элни азиз қилар элда азизлар...

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 24 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 24 дня.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
#Эътироф

"Шуҳрат" медали муборак бўлсин!

1 октябрь – "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан Тошкент вилоятининг бир гуруҳ устоз ва мураббийлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.

Улар қаторида туманимиздаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Абдусаттарова Шахноза Бахтияровна«Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Шахноза Абдусаттаровани эътирофга лойиқ деб топилганлиги билан муборакбод этиб, устоз деган шарафли номни улуғлашдаги саъй-ҳаракатлари бардавом бўлишини тилаб қолади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Кўрик_танлов

Анъанавий ижрочиликда пешқадам

Туман Маданият бўлими ходими, “Анъанавий ижрочилик” тўгараги раҳбари Абдусаид АбдуҳалимовМаъмуржон Узоқов” номидаги Республика кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиби бўлди.

Мамлакатимизда ҳар йили Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов яратган улкан ижодий услубни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, унинг бой маданий меросига эҳтиром кўрсатиш, ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг катта саҳналарда ҳам ўз овоз имкониятларини намойиш этишларига ёрдам бериш мақсадида “Маъмуржон Узоқов” номидаги Республика кўрик-танлови ўтказиб келинади.

Бу йилги кўрик танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринга сазовор бўлган хонанда Абдусаид Абдуҳалимов Тошкент вилоятининг 22 та туман, шаҳарларидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ ҳофизлар билан анъанавий ижрочиликда беллашиб, пешқадамликни қўлга киритди ва яна бир маротаба ёш истеъдод соҳибларини тарбиялашга маҳорати етарли эканлигини намойиш этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#1_октябрь_Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни

«Шуҳрат» медали соҳибаси Шахноза Абдусаттарова,
Тошкент туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 7-В синф раҳбари, инглиз тили фани ўқитувчиси:

– Мен ҳам соҳадаги малакали мутахассислар қаторида Президентимизнинг юксак мукофотини олишни орзу қилардим, – дейди Шахноза Абдусаттарова. – Бу йил касб байрами арафасида шундай эътирофга лойиқ топилдим. Бундан жуда хурсандман. Инглиз тили ўқитувчиси сифатида 23 йилдан буён ишлайман. Бугунги рағбат келгуси фаолиятимга катта масъулият билан ёндашишимга туртки бўлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
🎼Санъат - дўстлик элчиси

🤝“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро фестивалига чет эл мамлакатларидан 150 га яқин машҳур кино ижодкорлар ташриф буюришган.

🔎Куни кеча Эрон давлатининг делегацияси Олмалиқ шаҳрида меҳмон бўлди.

⚡️Хорижлик киноижодкорлар шарафига ташкил этилган учрашувда ўзбек ва эронлик кино ижодкорлар ҳар икки давлатнинг дўстона алоқалари, мазкур соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

⌛️ Тадбир сўнггида киноихлосмандлар эътиборига эронлик машҳур режиссёр Иброҳим Мохтарининг «Ҳаёт барги» кинокартинаси намойиш этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Шукуҳ
#Онлайн

👏Байрам маросимида сўз олганлар ўқитувчи ва мураббийларнинг заҳматли меҳнати ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқ эканини мамнуният билан таъкидлашди.

❗️Ўз навбатида, вилоятимиз таълим-тарбия тизимида ибрат ва фидойилик намуналарини кўрсатиб келаётган устоз ва мураббийларни Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

📌Танатанали тадбир эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий дастурларга уланиб кетди.

➡️Тафсилотлар фоторепортажда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Огоҳлантириш

АХБОРОТ ХАБАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрь кунлари республиканинг бошқа ҳудудларига Европанинг марказий қисми ҳудудида (Москва области) ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво оқими Поволжье орқали республика ҳудудига кириб келади. Яъни:

1-3 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кечаси 3-8°С гача, кундузи 12-17°С гача илиқ бўлади. Шимолда кечаси 0-5°С илиқ, кундузи 10-15°С илиқ бўлади.

1-2 октябрь
кунлари республиканинг айрим жойларида, 3 октябрь куни Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиб, 2-3 октябрь кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудлари айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин.

30 сентябрь куни ва 1-2 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат)гача кучайиши мумкин.

Ушбу ҳодисалар салбий оқибатлари фуқароларимизнинг ҳаёт маромини издан чиқариши, чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал, энергетика ва бошқа соҳа хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️30 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Тадбиркорликка иштиёқманд ёшлардан умид катта

*Чирчиқ шаҳри. Ўқитувчи ва мураббийлар — тантаналар уйининг азиз меҳмонлари

*Қуйи Чирчиқ тумани. "Хумо" боғи истиқболли ташаббуслар майдонига айланди

*Нурафшон шаҳри. Маърифат фидойиларига эҳтиром кўрсатилди

*Бекобод тумани. Ҳоким устоз ва мураббийларни самимий қутлади

*Зангиота тумани. Энг чекка маҳаллаларда ҳам марказий ҳудудлардаги имкониятлар

*Юқори Чирчиқ тумани. "Меҳнат ярмаркаси"га вилоят прокурори бош бўлди

*Олмалиқ шаҳри. Меҳр ва маърифат боғининг боғбонлари шарафланди

*Янгийўл тумани. Яна бир маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди

*Паркент тумани.
Нақадар улуғдир устоз деган ном...

*Ўрта Чирчиқ тумани. Давлат тараққиёти, жамият равнақининг мустаҳкам устунлари

*Тошкент тумани. Маданият бўлими хонандаси — республика танловининг вилоят босқичи ғолиби

*Янгийўл шаҳри. Янги кун — янги имкониятлар сари бошлайди

*Пискент тумни. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатда байрам шукуҳи

*Бустонлиқ тумани. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг яна бир ташаббуси

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 23 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 23 дня.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
#Байрам_концерти

Ҳаёт асил муаллим

Келес шаҳридаги марказий Маданият саройида туман ҳокимлиги ва туман Маданият бўлими томонидан 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан “Ҳаёт асил муаллим” концерт дастури намойиш этилди.

Унда ўзининг ширали овози билан эл меҳрини қозониб келаётган муҳаббат куйчиси Нигина Даверова ва туман Маданият бўлими хонандалари гўзал тароналари орқали тадбирга ташриф буюрган устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклаб, уларга кўтаринки кайфият бахш этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube