Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.4K photos
4.3K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Токио шаҳридаги ёзги Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с победителями и призерами летних Паралимпийских игр в Токио, а также их родителями и тренерами.
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари
#4_сектор

Бандлиги таъминланаётган ёшлар

Тошкент тумани ҳудудида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари"га киритилган ўғил-қизларимиз бугун ўзларини-ўзлари иш билан банд қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Бунда албатта, уларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган субсидиялар пойдевор сифатида хизмат қилмоқда.

Хусусан, куни кеча бандлиги таъминланмаганлиги сабабли "Ёшлар дафтари"га киритилган 4-сектор ҳудудидаги "Қорабўрик" ва "Беруний" маҳаллаларида истиқомат қилувчи 6 нафар ёшга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача бўлган миқдордаги субсидия маблағлари ҳисобидан инкубатор ва тикув машиналари тақдим этилди.

Бу саъй-ҳаракатлар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга берилаётган эътиборнинг иккита маҳалла мисолидаги кўриниши ҳолос. Бундай ёрдам ва кўмаклар мисолини деярли ҳар бир маҳаллада учратиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Эътибордан уйғонган янги умид...

Қаҳрамонимиз Кўксарой ҳудудидаги “Чиғатой” маҳалласида истиқомат қилувчи Маъмура Қодирова “Аёллар дафтари”да кўзда тутилган ижтимоий ҳимоя унинг ҳаётига янги умидлар олиб киргани ҳақида сўзлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️10 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Прокурор кубоги учун ёш полвонлар беллашди

*Олмалиқ шаҳри. Ҳоким фуқаро мурожаатларини тингланди

*Қуйи Чирчиқ тумани. Таниқли журналист Қуйи Чирчиқда бўлди

*Юқори Чирчиқ тумани. Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим

*Оққўрғон тумани. Ҳоким қабулида нима гаплар?

*Пискент тумани. Нур истаган дилларга маърифат ёғдуси

*Ангрен шаҳри. "Ёшлар дафтари"дагиларга сертификатлар берилди

*Бекобод тумани. ИИВ миграция ва фуқороликни расмийлаштириш бош бошқармаси фуқаро мурожаатларини тинглади

*Қибрай тумани. "Хўжақўрғон" маҳалласи кўчаларини асфалтлаш давом этмоқда

*Чирчиқ шаҳри. "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

*Паркент тумани. Ёшлар дафтари имкониятлар дафтари

*Бўстонлиқ тумани. Ҳоким "Истиқлол" маҳалласида бўлди

*Янгийўл тумани. Аҳоли муаммолари ижобий ечим топмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Фуқаролар бандлиги таъминланди

*Тошкент тумани. Эътибордан уйғонган янги умид

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Назорат

🔎Тошкент шахри ва вилоятида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат_тадбири

Сахий инсонлардан меҳр тўйи

Мустақиллик байрами шукуҳи кезаётган кунларда “Оқтом” маҳалласида 5 нафар кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларига суннат тўйи ўтказилди.

Халқимизда саховатпешалик хислати инсонийлик безаги ҳисобланади. Яна “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Ўз тақдирини халқ билан уйғун ҳисоблайдиган, қўли очиқ инсонлар сабаб жамиятимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Бугун ўтказилган болажонларнинг суннат тўйлари фикримиз тасдиғидир.

Тантанага таклиф этилган маҳалладаги ёши улуғ отахонлар ва меҳмонлар суннат тўйи бўлаётган болажонларни табриклаб, келажакда етук инсон бўлиб етишишларини тилаган ҳолда, ушбу тадбир ташкилотчиларига ҳам ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Тўйи нишонланаётган болажонларга эсдалик совғалари тақдим этилиб, болажонларнинг кўзларидан порлаган қувонч базмга янада файз бағишлади.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️11 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри. Маҳоратли пара-атлет Ислом Асланов – "Жасорат" медали соҳиби.

*Юқори Чирчиқ тумани. Уй-жой ташвишида юрган одамлар...

*Зангиота тумани. Йўл белги ва чизиқлари тартибга келтирилмоқда.

*Ангрен шаҳри. Коммунал соҳа тармоқларидаги носозликлар бартараф этилади.

*Нурафшон шаҳри. Жанубий Кореянинг лифтсозлик коллежи билан меморандум имзоланди.

*Қуйи Чирчиқ тумани. Хирмонда ҳам хушёрлик керак...

*Тошкет тумани. Сахий инсонлардан меҳр тўйи.

*Паркент тумани. Тинчлик кўз қорачиғидек асраладиган неъмат.

*Бекобод тумани. Туман ёшлари олий ўқув юртига кириш бўйича юқори ўринда.

*Чирчиқ шаҳри. "Ишонч" аҳлига иш топишга кўмаклашилди.

*Янгийўл шаҳри. Кўприк таъмири: "Файзобод"га файз, одамларга қулайлик.

*Қибрай тумани. "Барака" кўчасига энди барака киради.

*Янгийўл тумани. "Умид" аҳлининг умиди уйғонди.

*Оққўрғон тумани. "Зарбдор" обод қишлоқлардан бирига айланади.

*Бўстонлиқ тумани. Бўш иш ўринлари ярмаркаларида аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

*Пискент тумани. Экологик ҳашар тарғибот тадбири ўтказилди.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир асосий харажатлар

Марказий сайлов коммиссияси ахборот хизмати сайлов жараёнлари билан боғлиқ муҳим маълумотларни тақдим қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 41 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 41 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён #мол_мулк_солиғи
#ер_солиғи

1️⃣5️⃣ октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг охирги куни

☝️Унутманг! Биз тўлаётган солиқлар:

🏞 мамлакатимиз ободлиги;
🛣 йўлларнинг равонлиги;
📚 таълим;
👨‍⚕️ соғлиқни сақлаш;
💰 пенсия ва нафақалар;
⚔️ мудофаа тизими ривожига сарфланади.

Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

Ҳозиргина Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Оддий шогирдликдан уста сартарошликкача

Қаҳрамонимиз Акбар Абдурашидов қарийб 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида устозларидан сартарошлик касби сир-асрорларини ўрганиб, қачондир ўзи мустақил иш бошлаш ва ўз сартарошхонасига эга бўлишни ният қилиб келар эди.

Давлатимиз томонидан умидли, касб-ҳунарга интилиши бор ёшларга кўрсатилаётган эътибор сабаб бугун Акбарнинг кўп йиллик орзулари амалга ошди.

Бунда унга туман Ёшлар ишлари штаби, Савдо-саноат палатаси туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда Микрокредитбанк туман филиали томонидан амалий ва моддий кўмак берилиб, ҳозирда Акбар замонавий ва шинам сартарошхонада аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️13 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Саид-ота маҳалласи "Обод қишлоқ" дастурида

*Ангрен шаҳри. Ангрен шаҳрида маҳалла тизими ходимлари учун ўқув семинар

*Чирчиқ шаҳри. Эрталабки сафланиш жараёнида келажак мавзузи

*Оҳангарон шаҳри. Уч авлод вакилларининг "Янги Ўзбекистон" боғига саёҳати уюштирилди

*Оққўрғон тумани. Пахта қабул қилиш масканларида тарғибот ишлари

*Қуйи Чирчиқ тумани. Ўзбек жанг санъатининг янги имкониятлари

*Зангиота тумани. Дастурлаш тили бўйича курс битирувчилари тақдирланди

*Бўстонлиқ тумани. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам қандай тартибда берилади?

*Қибрай тумани. Чинободлик ёшлар ҳам замонавий мактабда таълим оладиган бўлди

*Бекобод тумани. Пайвандлаш ускуналарига эга бўлган ёшлар бандлигини таъминланади

*Пискент тумани. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ошмоқда

*Тошкент тумани. Оддий шогирдликдан уста сартарошликкача

*Ўрта Чирчиқ тумани. Оила доимий иш билан таъминланмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Сайловга тайёргарлик қизғин босқичда

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Газ_таъминотида_узилиш

⚡️ Тезкор хабарнома

“Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан Ҳасанбой ҳудуди, “Ҳасанбой гузари” МФЙ “Ёшлик” кўчасида жойлашган Д-76 мм ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, “Ёшлик” 5-6-7-8 кўчаларидаги жами 65 та аҳоли хонадонлари ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларга 14 сентябрь куни соат 9-00дан 17-00га қадар табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!

“Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён
#1_сектор

Одилхон Рустамов сектор штабида аҳоли мурожаатларини тинглади

Тошкент тумани ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор штабида фуқаролар билан навбатдаги қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов, коммунал ва бошқа соҳавий хизматлар масъуллари 34 нафар фуқаронинг мурожаатларини тингладилар.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, коммунал, коммуникация, ер майдонлари ажратиш, моддий кўмак ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида бўлди.

Қабул давомида 3 нафар фуқаронинг масаласи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube