Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
3.41K subscribers
7.97K photos
2.43K videos
80 files
6.71K links
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Download Telegram
10:00:00-11:00:00
RADIO 24
"Ўзбекистон 24" радиоканали Янгиликлар дастурида Тошкент шаҳар суди судьяси Анвар Усмоновнинг янги йилдан жорий этилаётган тергов судьялари ваколатлари ва аҳамияти ҳақидаги интервьюси

Сайт Telegram
"Куч адолатда" газетасининг 2024 йил 20 декабрь кунги 52-сонида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси Баҳромжон Бердиевнинг "Фарзанд ҳақига хиёнат" ёки одам савдоси оқибати сарлавҳали мақоласи (4-бетда) чоп этилган

Сайт Telegram
19.12.2024 XABAR
"Маҳалла" радиоканали Хабарлар дастурида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Юлдуз Фозилова инсоннинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида гапиради

Сайт Telegram
Advokat Komilova Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдиришда гўёки жавобгар “иккинчи қаватдан ўзини ташлаб юбориш” билан қўрқитганидан кейингина суд ижрони тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқаргани таъкидланган. Бироқ, бу иддао ҳақиқий ҳолатга мутлақо мос келмайди.

Реал ҳолат эса қуйидагича: жавобгар Х. Ахмаджонов фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2024 йил 19 февраль кунидаги ҳал қилув қарори ҳамда 2024 йил 28 май кунидаги Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримлари билан келишмасдан фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига тафтиш тартибидаги шикоятни тақдим қилган.

Мазкур шикоят Тошкент шаҳар судига 2024 йил 19 декабрь куни куннинг иккинчи ярмида келиб тушган. Марузачи судья томонидан тафтиш шикоятини қабул қилиш масаласида иш ҳужжатлари ўрганилганда жавобгар Х. Ахмаджонов томонидан тақдим қилинган ижрони тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома имзоланманганлиги аниқланган.

Жавобгар адвокати З. Комиловадан ижро қилиш ҳақидаги давлат ижрочисининг огоҳлантириш ҳати сўралганда адвокат бундай хат мавжуд эмаслигини маълум қилган.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар суди фуқаролик судлов ҳайъати мазкур камчиликни бартараф этиш ва жавобгар Х. Ахмаджоновни ортиқча овора қилмаслик мақсадида унинг адвокати билан боғланиб, Х. Ахмаджонов томонидан ижрони тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома имзоланмаганлиги шу куни соат 15:45 лар атрофида маълум қилинган.

Адвокат З. Комилова Х. Ахмаджоновннинг тез орада етиб келиши ва илтимосномани имзолаб беришини маълум қилган. Жавобгар Х. Ахмаджонов 16:25 лар атрофида суд биносига етиб келиб, илтимосномага имзо чеккан.

Шундан сўнг 2024 йил 19 декабрь куни Х. Ахмаджоновнинг тафтиш шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва ижрони тўхтатиб туриш ҳақидаги ажрим чиқарилган.

Х. Ахмаджоновнинг тафтиш тартибидаги шикоятини тафтиш инстанциясида мазмунан кўриб чиқиш 2025 йил 10 январга тайинланганлиги маълум қилинади.

Сайт Telegram
Искоренение торговли людьми — задача для всех

Торговля людьми остается глобальной проблемой, затрагивающей миллионы людей по всему миру. Узбекистан, как часть международного сообщества, активно борется с этим вызовом, предпринимая меры на законодательном, институциональном и общественном уровнях.

Подробно👈

Сайт I Telegram
Жиноят кодексини ўрганамиз

192 прим 2-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш


Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
Жиноят кодексини ўрганамиз

192 прим 3-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш


Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Норбек Йўлдошев жавоби


Сайт Telegram
"Одил судлов" журналининг 2024 йил 12-сонида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси О.Саттаровнинг "Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти" сарлавҳали мақоласи (21-29 бетларда) чоп этилган

Сайт Telegram