Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
3.42K subscribers
7.96K photos
2.43K videos
80 files
6.7K links
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Download Telegram
Тошкент шаҳар суди томонидан “очиқ эшиклар” куни ўтказилди

Президентимиз юртимиздаги янгиланишларнинг асосий йўналишлари хусусида тўхталар экан “Давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва адолатга асосланган, одамлар манфаатига хизмат қиладиган, халқпарвар қарорлар қабул қилиш тизими шакллантирилди. Энг муҳими, биз кўп йиллар давомида амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойилини ўзгартирдик. Мамлакатимизда аввало инсон, кейин эса, жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилди. Ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя, изчиллик билан қарор топиб бормоқда. Инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқлари, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш тамойили ислоҳотларимиз моҳиятини ташкил этади”, дея бот-бот такрорлайди.

👉 Батафсил

Telegram
ҚУТЛОВ!

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари хамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганди.

Тақдирланганлар орасида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари Муротов Нуриддин Намозович ҳам бор.

Мазкур кўкрак нишони Конституция куни арафасида, яъни бугун тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Тошкент шаҳар суди жамоаси Нуриддин Муротовни муносиб эътироф билан самимий қутлайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

Telegram
Судларда “ягона дарча” хизмати: фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилади

Тошкент шаҳар суди томонидан “Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасида тарбиркорлик судбъектлари иштирокида судларга мурожаат қилган шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида ишларнинг судларга таалуқлилиги масаласида давра суҳбати ўтказилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро ва Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судларида “очиқ эшиклар” куни

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

2021 йил 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи К. Ш. (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К. Ш. 2021 йил 18 сентябрь куни Тошкент метрополитени поездининг вагонида вояга етмаган қиз болага нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган бўлиб, Жиноят кодексининг 129- моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

"3 ойдан буён ота-онамнинг уйида яшаяпман. Турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб, уйдан чиқиб кетдим. Бироқ икки кундан кейин қайтиб борсам, турмуш ўртоғим уйга киритмаяпти. Уй турмушимиз даврида олинган. Уйга киритиш учун қайси судга мурожаат қилишни билмаяпман. Маслаҳат беринг"

Telegram
Хотин-қизлар зўравонликдан қандай ҳимоя қилинмоқда?

Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари ва фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьялари тумандаги 64-сонли мактабда Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Коррупцияга қарши курашиш борасидаги Президент Фармон ҳамда қарорларининг мазмун-моҳияти мавзусида учрашув ўтказишди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
20:00:00-21:00:00
RADIO 24
Тошкент шаҳар суди раиси
Эркин Ходжакулов
ва Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раис ўринбосари Нуриддин Муротовнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг
29 йиллиги олдидан Тошкент шаҳар cуди ташаббуси билан ФИБ Учтепа туманлараро ва ЖИБ Учтепа туман судларида
“Азиз инсон: Конституция ва одил судлов”
мавзуида янги форматда, креатив ёндашув асосида ўтказилган “очиқ эшиклар” кунининг аҳамияти хусусидаги интервьюси “O’zbekiston 24” телерадиоканалининг “Ахборот 24” дастурида эфирга узатилди.

Telegram
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар қандай ҳуқуқларга эга?

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьялари томонидан Янгиҳаёт туманидаги “Ташаббус”, “Янгиҳаёт”, Сирғали туманидаги “Суғдиёна” ва Яккасарой туманидаги “Яккасарой” МФЙларида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича учрашувлар ўтказилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Audio
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди раиси Алишер Жалиловнинг “Ёшлар” телерадиоканалининг “Ёшлар билан" дастурида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан
“Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзуида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг ечими, фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш тўғрисидаги олиб борган жонли мулоқоти

Telegram