Toshkent shahar bojxona boshqarmasi I RASMIY KANAL
1.69K subscribers
9.56K photos
1.66K videos
9 files
2.91K links
Download Telegram
Бугун пойтахтимизда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамда In Plus бухгалтерия малака ошириш маркази ҳамкорлигида республикамизнинг турли ҳудудларидаги йирик компания ва ташкилотларнинг 120 нафардан зиёд бош ҳисобчилари учун амалий семинар ташкил қилинди.

Ташқи савдода экспорт-импорт шартномаларини тузишдан тортиб божхона тўловларини тўлашгача бўлгач операцияларда бухгалтерларнинг ҳам ўзига ҳос иштироки ва масъулияти мавжуд.

Айниқса, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” операцияларининг тўғри ва тўлиқ амалга оширилиши ҳисобчилардан ҳам ўзига хос божхона саводхонлигини талаб этади.

Семинарда мазкур режимнинг афзалликларидан ташқари “Экспорт уч қадамда” тизими юзасидан ҳам кўргазмали тақдимотлар амалга оширилди.

Шунингдек, иштирокчилар ташқи савдо контрактларини тузиш, божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиботларига доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Бугун Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постига ўрнатилган темир йўл вагонлари ва контейнерларини рентгендан ўтказувчи йирик инспекцион кўрик мажмуасининг 34 дона носоз аккумляторлари янгиланди.

Моҳиятан оддий туюлса-да, ушбу техник тадбир аслида темир йўл орқали ташилаётган ташқи савдо юкларининг ҳаракати ва божхона назоратида тезкорликни таъминлашга катта ҳисса қўшади.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
27-30 июнь кунлари Тошкент фотосуратлар уйида Жаҳон ёшлар фестивали доирасидаги «Орзу» номли ноёб кўргазма-аукциони бўлиб ўтади.

Кўргазмада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг тасаввурлари асосида сунъий интеллект ёрдамида яратилган ва рассомлар томонидан чизилган картиналар намойиш этилади.

Аукцион 29 июнь куни соат 17:00 да бўлиб ўтади. Хайрия кўргазмасида сотилган ижодий ишлар учун олинган маблағлар кўзи ожиз болалар кўриш қобилиятини тиклаш учун операцияларга йўналтирилади.
Тадбиркорлик субъектлари ҳузурида ўтказиладиган сайёр учрашувлар тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ичига кирган ҳолда ўрганиш имконини беради.

Қолаверса, божхона соҳасида тадбиркорлар учун жорий қилинган қулайликлар ва енгилликларни яқиндан етказиш учун қулай фурсатдир ҳам.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Т.Саидовнинг Чилонзор туманидаги “HK Group” корхонаcида ўтказган навбатдаги сайёр учрашувидан кўзланган мақсад ҳам шу бўлди.

Ламинатланган ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада ҳозирда 100 нафардан зиёд юртдошларимиз иш билан банд.

Аҳамиятлиси, корхона “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан самарали фойдаланиб келмоқда. Жорий йилда корхонага 330 тонна хомашё айнан ушбу режим остида олиб келинган бўлиб, натижада қиймати салкам 157 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи тайёр маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга реэкспорт қилинди.

Муҳокамаларда корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳалар ва таклифлар кўриб чиқилди.
👍21
Жариманинг ярмини тежашни истайсизми?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 17- ва 262-моддаларига асосан Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича электрон шаклда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинмоқда.

Кодексга мувофиқ, бундай қарорлар бўйича 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, ҳуқуқбузар шахс жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Жарима 30 кунлик муддат ичида тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ жаримани ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учун Мажбурий ижро бюроси органларига юборилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўлашга чақирамиз!