"Hududiy Elektr Tarmoqlari" Aksiadorlik Jamiyati Toshkent hududiy filiali
460 subscribers
62.4K photos
7.47K videos
170 files
24.8K links
" HET" AJ Toshkent hududiy filiali
Download Telegram
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Xitoy va Hindiston kuchli suv toshqinlari ostida qoldi (video).

Batafsil — https://dy.uz/fBgh7

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
BMT: Iqlim o‘zgarishlari doimiy bo‘lib qolishi mumkin.

Batafsil — https://dy.uz/lNiER

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
AQSh Belarusga qarshi yangi sanksiyalar joriy qildi.

Batafsil — https://dy.uz/NpMUx

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Свет бўйича, айниқса, газ бўйича одамлар биздан жуда норози»

👉 https://kun.uz/27083588

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Yuksalish — LIVE
⚡️Тошкентда ОИВ, Гепатит С ва жинсий алоқа йўли билан юқадиган инфекциялар ташхисини қўядиган ҳаракатланувчи лаборатория ишга туширилди.

Махсус ускуналар билан жиҳозланган автобусда жойлашган лаборатория Тошкент шаҳри ва вилояти бўйлаб фаолият кўрсатади.

Yuksalish_live
Forwarded from Yuksalish — LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Афғонистон билан чегарадан 20 км узоқликдаги Ҳарб-Майдон полигонида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан 2 500 нафар ҳарбий хизматчи иштирокида қўшма машғулотлар якунланди.

Yuksalish_live
442 млн сўмлик давлат хариди бўйича танлов 1та тадбиркорнинг 3та корхонаси иштирокида ўтди

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Бурчмулла ўрмон хўжалиги кипарис дарахти хариди бўйича танлов ўтказди. Унда учта иштирокчи қатнашди – учала корхона ҳам айни бир шахсга тегишли. Хўжаликнинг аввалги танловларидан бирида эса раҳбарнинг ўғлига тегишли корхона ғолиб деб топилган.

👉 https://kun.uz/57174149

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#kun_tarixi

1️⃣0️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🔥 Мил.авв. 586 йил— Бобил подшоҳи Навуходоносор II Қуддусни вайрон қилган;

📜 843 йил — Буюк Карл империяси Верден шартномаси билан унинг учта набираси ўртасида бўлинган;

955 йил— Лех дарёсидаги жангда немис қироли Оттон I венгерларни мағлуб этган;

💰 1498 йил —инглиз қироли тадқиқотчи Жон Каботга Канадани кашф қилгани учун 10 фунт стерлинг мукофот берган;

🇲🇬 1500 йил — бўрон пайтида Ҳиндистонга кетаётган португал денгизчиси Диого Диас Мадагаскар оролини кашф этган;

🌍 1519 йил— Фернанд Магеллан бошчилигидаги экспедиция бутун дунё бўйлаб биринчи саёҳат мобайнида Зираворлар оролига сузиб кетган;

❗️ 1539 йил —Франция қироли Френсис I мамлакатда давлат тилини жорий этган: барча расмий ҳужжатларни лотин тилида эмас, француз тилида юритишни буюрган;

1792 йил —Буюк француз инқилоби: 10 августда қўзғолон кўтарилган, қирол саройига бостириб кирилган, Луи ХVI ҳибсга олинган;

🇪🇨 1809 йил —Эквадор Испаниядан мустақиллигини эълон қилган. Аслида, мустақилликка фақат 1822 йилда эришилган;

📌 1833 йил —Чикаго ташкил топган. Ўшанда бу шаҳар эмас, балки икки юз кишидан камроқ аҳолига эга қишлоқ эди;

📌 1846 йил — инглиз кимёгари ва минералоги Жеймс Смитсон васият қилган пул билан АҚШдаги биринчи тадқиқот институти Смитсон институти очилган;

☎️ 1876 йил —дунёдаги илк шаҳарлараро телефон қўнғироғи Онтариода (Канада) амалга оширилган (шаҳарлар орасидаги масофа 13 км эди);

🧪1897 йил —немис кимёгари Феликс Хоффман тиббиётда ишлатишга яроқли кимёвий тоза ацетилсалицил кислотасини синтез қилган;

1911 йил —Буюк Британия парламенти тўғрисидаги қонун Лордлар палатасини мутлақ вето ҳуқуқидан маҳрум қилган;

📜 1913 йил— Иккинчи Болқон уруши 1913 йил Болгария, Руминия, Сербия, Черногория ва Греция ўртасида Бухарест тинчлик шартномаси имзоланиши билан якунланган;

✈️ 1949 йил — реактив йўловчи самолёти Авро Канада Жетлайнернинг Шимолий Америкадаги биринчи парвози бўлиб ўтган;

2014 йил —Донбассдаги уруш пайтида Иловайск учун жанглар бошланган;
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг Президент сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди

«Янги Ўзбекистон» газетаси

https://t.iss.one/aoka_uz
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг август ойида “Tik-tok” ижтимоий тармоқларида «islom721” номли фойдаланувчи томонидан эълон қилинган видео мурожаат бўйича "Тошкент ҲЭТК" АЖ қуйидагиларни маълум қиламиз; Мазкур видео орқали Бўка тумани истиқомат қилувчи фуқароларнинг электр энергияси хисоб китобида асоссиз қарздорлик мавжудлиги ва тармоқдан узиб қўйилганлиги ҳақида маълумот беришган.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам, жорий йилнинг август ойидан бошлаб, ҳар куни Бўка тумани электр таъминоти корхонасидаги қарийб 200 га яқин электр таъминоти истеъмолчилари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлардан юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчилар таъминотини тўхтатган.



❇️Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш бўйича, истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор истеъмолчиларни масофадан (АСКУЭ тизими орқали) электр таъминоти тўхтатилмоқда.

💠 АСКУЭ тизими бўйича вилоятимизнинг барча шаҳар,туманларида, шу жумладан Бўка туманидаги барча тадбиркорлар билан ҳамда маҳаллаларда жорий йил бошидан буён аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, тушунтиришлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. “Toshkent tumani elektr taminoti korhonasi” томонидан электр энергияси истеъмолчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, алоҳида тўлов учун дарчалар, Paynet шохобчалари очиб берилди ва ҳозирда ишлаб турибди.

🔹Қолаверса, “Toshkent tumani elektr taminoti korhonasi” аҳолини электр таъминотидан узиб қўйиш ваколатига эга эмас. Автоматлаштирилган тизим, қарздорлик юзага келган вазиятда юридик ва жисмоний шахсларни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди.

🔹Шу ўринда, фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🔹Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, бугундан туманнинг деярли барча маҳаллалари биносида сайёр кассалар ташкил этилган.


🔹Фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик ортидан узилишларнинг олдини олиш учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!


Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими барча туманларда ишга туширилаётгaнлиги сабабли сиздан фойдаланилган электр энергияси учун қарздорликни бартараф қилишингизни ва ҳисобингизга олдиндан тўлов ўтказиб боришингизни сўраймиз. Ҳар қандай миқдордаги қарздорлик юзага келган тақдирда (1000 сўм бўлса ҳам) тизим тармоқдан автоматик тарзда ажратилади.


Эслатиб ўтамиз: Жорий йилдан вилоят бўйича ҳисоблагичларни автоматлаштирилган тизимга улаш ишлари бошланган ва электр энергиясидан қарздорлиги бўлган, олдиндан тўлови мавжуд бўлмаган истеъмолчилар автоматик равишда тармоқдан ажратилмоқда.

"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
Forwarded from MINENERGY.UZ
Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида янги ишга тушириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этади:

1. Навоий вилояти Кармана туманида
қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил сентябрь.

2. Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил декабрь.

3. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш. Ишга тушиш санаси: 2024 йил 3-чорак.

4. Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 4-чорак.

5. Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.

6. Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.

7. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2022 йил 4-чорак.

Жами қувват: 2 797 МВт.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
Чорвоқ сув омбори атрофида ҳудудлар ўрмонлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Чорвоқ сув омбори атрофидаги ва унга туташ ҳудудларда, ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалик ерлари чорвачиликка тақиқ қўйилган ҳолда ўрмон фондига ўтказилади ва 2023 йилгача ҳудуд ўрмонлаштирилади.

2021 йилнинг 1 октябрига қадар ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонлар хатловдан ўтказилади. Ушбу ҳудудларда чорва молларининг боқилиши тақиқланади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Токио_2020
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Ниҳоят, узоқ кутилган учрашув... Олимпия чемпиони ўз уйига етиб келди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Рус манбаларининг хабарларига кўра, Россиянинг Красноярск шаҳрида аҳоли турар жойининг таянч девори ёмғир сабабли қулаб тушган. Прокуратура мазкур уйдан фуқароларни эвакуация қилиб, содир бўлган ҳолатга ким жавобгар эканлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, ўтган йили шаҳар ҳокимияти ҳудуд эгасига девор ёнидаги автотураргоҳни ёпишни тавсия қилган. Энди эса жавобгар шахсга нисбатан лоқайдлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Улашинг: @humanuzofficial
📊 Тадбиркорлар, улар томонидан юборилган мурожаатлар ҳамда ҳал этилган масалалар сони ҳудудлар кесимида (9 август ҳолатига кўра)

〰️〰️〰️〰️

Количество предпринимателей, направленных ими обращений и решенных вопросов в разрезе регионов (по состоянию на 9 августа)

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official