"Toshkent shahar elektr tarmoqlari" MCHJ
5.11K subscribers
32.4K photos
3.97K videos
16 files
16.5K links
"Toshkent shahar elektr tarmoqlari" MCHJning Telegram tarmog'idagi rasmiy sahifasi https://t.iss.one/toshetk

"Toshkent shahar elektr tarmoqlari" MCHJ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#буқизиқ #шамолэнергияси

Инсон томонидан ўзлаштирилган биринчи энергия манбаларидан бири шамол эканлигини биласизми?

Шамолдан фойдаланиш туфайли буюк географик кашфиётлар амалга оширилган ва жаҳон савдоси ривожланган. Вақт ўтиши билан одамлар шамолдан фойдаланиб, далаларни суғоришни, ғалла янчишни, кейинроқ эса электр энергиясини ишлаб чиқаришни ўргандилар.

Шамол тегирмонлари 4000 йил олдин қурила бошлаган шунингдек, Хитой ҳамда Форс кўрфазида шамол энергиясидан фойдаланиш биринчи бўлиб ўзлаштирилган.

Милоддан аввалги 200 йилларда Форс кўрфазида вертикал айланиш ўққа эга бўлган оддий шамол тегирмонлари ишлатилган.

Ундан ҳам олдин бундай тегирмонлар Хитойда донни майдалаш учун фойдаланилган.

Бундай тегирмонлар вертикал ўқ атрофида айланарди (юла каби) ва шамолда айланадиган ёғоч ўзакка қамиш боғламларини маҳкамлашдан иборат эди.

▶️@minenergy_uz
▶️
@toshetk
Испания минтақавий ҳаво дирижабллар рейсларини йўлга қўяди

Испаниянинг «Air Nostrum Group» авиакомпанияси минтақавий самолётларнинг бир қисмидан воз кечиб, гибрид дирижабллардан фойдаланади. Ушбу қарорнинг сабаби углерод изини камайтириш эди: «Airlander» ҳаво кемалари анъанавий самолётларга нисбатан СО2 чиқиндиларини 90% га камайтиради.

Британиянинг «Hybrid Air Vehicles» компаниясидан 10 та «Airlander» аллақачон буюртма қилинган. Хизмат 2026 йилгача ишга туширилиши режалаштирилган.

Битта дирижаблнинг сиғими 100 йўловчигача, маршрут узунлиги 425 километргача ва максимал тезлиги эса 138 км/с.ни ташкил этади.

#буқизиқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥 «Яшил квадрат» нима эканлигини биласизми?

Янги видеомизда биз тўртта асосий экологик тоза генерациялар ҳақида гапирамиз, шунингдек, дунёдаги «яшил» энергия соҳасини акс эттирувчи рақамларни кўрсатамиз.

Мароқли томоша тилаймиз!

#буқизиқ
Кондиционерлар сайёрани иситади

Бугунги кунда ҳаво совутиш тизимларига талаб кескин равишда ошиб бораётгани кузатилмоқда. Бу ҳолат электр энергияси истеъмолининг ошиши ва иссиқхона газлари чиқиндиларининг кўпайишига олиб келади. Натижада эса бинолар ичи қанчалик совуқ бўлса, бутун сайёра шунчалик иссиқ бўлиб бораверади.

Халқаро энергетика агентлиги (ХEА) маълумотларига кўра, ҳозир дунёда икки миллиардга яқин кондиционерлардан фойдаланилмоқда, улар дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган умумий электр энергиясининг 10 %игача бўлган қисмини истеъмол қилади.

ХEА таҳлилларига кўра, Ерда турмуш даражасининг ўсиши, аҳоли сонининг ортиши ва ҳаддан ташқари иссиқ даврларнинг кўпайиши 2030 йилга келиб дунёнинг барча мамлакатларида ўрнатилган кондиционерлар сони 40 %га ошишига олиб келади.

Аввалроқ биз ХEА таҳлилларига кўра, 2050 йилга келиб бутун дунё бўйлаб кондиционерларнинг кутилаётган сони 5,6 миллиардга кўпайиши ҳақида хабар берган эдик.

#буқизиқ
Агар шамол турбинасини чақмоқ урса нима бўлади?

Техасда (АҚШ) шамол турбинасини чақмоқ урди. Шамол турбиналари чақмоқларга нисбатан заиф жойлашган, чунки улар ландшафтдан баланд қилиб қурилади. Бунинг оқибатлари шамол турбинаси учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Чақмоқ уриши тахминан 30 000 ºС ҳароратда бўлиб бу одатда ёнғин содир бўлишига сабаб бўлади. Бундай кучнинг электр разряди шамол генераторининг электроникасини куйдиради. Аммо турбиналар кўпинча чақмоқлардан ҳимоя қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлади. Аниқланишича, парраклар хизмат муддати давомида ўртача 20 марта чақмоқ уришига бардош бериши мумкин.

#шамолэнергияси #буқизиқ

YouTube
Қуёшдан ҳимояловчи ақлли ойнани ишлаб чиқаришнинг янги концепцияси таклиф қилинди

Нидерландия термохромли ақлли ойна тизимига асосланган қуёшдан ҳимояловчи деразалар учун янги технологияни ишлаб чиқди.

Шиша қоронғилашиб қолмасдан қуёш нури таъсирида инфрақизил нурланиш ўтказувчанлигини ўзгартиради. Бунинг сабаби шундаки, таъсир фақат қуёш спектрининг кўринмас қисмида содир бўлади.

Қуёшдан ҳимояловчи ойнанинг жорий этилган янги технологияси ташқи ҳарорат юқори бўлганда қуёшдан келаётган иссиқликни тўсиб, совуқроқ ҳавода иссиқликни ютиш орқали ишлайди.

Тахминларга кўра, ақлли дераза биноларда 8 %гача энергия тежаш имконини беради.

#буқизиқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥 10 Вт қувватга эга лампочкани қувватлантириш учун қанча майдон кераклигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Ядро энергияси учун - иккита кафтнинг катталигидек майдон, қуёш ва шамол энергияси учун ўлчамлар бутунлай бошқача.

🎥Янги видеомизда электр энергияси ишлаб чиқариш учун қанча ер майдони кераклиги ҳақида тўхталамиз.

#буқизиқ
«Honeymoon» конида уран қазиб олиш қайта тикланади

Австралиянинг  «Boss Energy» компанияси Жанубий Австралиядаги  «Honeymoon» конида уран қазиб олиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича инвестиция қарорини маъқуллади. Кончилик ер остида ювиш усули билан амалга оширилади. Компания биринчи ишлаб чиқаришни 2023 йилнинг тўртинчи чорагида амалга оширишни режалаштирмоқда.

«Honeymoon» конида иш 2011 йилда бошланган, бироқ корхона 2013 йилда тўлиқ ишга туширилган. Кейинчалик 2015 йилда ушбу лойиҳа «Boss» томонидан сотиб олинган.

«Honeymoon» иқтисодий ва техник жиҳатдан мустаҳкам лойиҳа бўлиб, ички даромадлилик даражаси 47% ва йиллик ишлаб чиқариш 2,45 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон йиллик уран қазиб олиш бўйича дунёда нечанчи ўринда туришини айтиб ўтган эдик.

#буқизиқ
АҚШда биткоин ишлаб чикаришда углерод изи қолмоқда

АҚШда биткоин ишлаб чиқариш ҳавони ифлослантирмоқда. У етказаётган зарар йилига 6 миллион автомобилнинг зарарли чиқиндиси билан тенг.

«Earthjustice» и «Sierra Club» ҳисоботига кўра, энг машҳур рақамли валютанинг инфратузилмадаги углерод изи 2021 йилнинг ўрталаридан 2022 йилгача СО2 эквивалентида 27,4 миллион тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткичлар АҚШдаги энг йирик кўмир электр станциясидан уч баравар юқоридир.

Аммо саноат вакилларининг маълумотларига кўра, саноат АҚШ умумий электр энергиясининг 0,09 фоизидан 1,7 фоизигача истеъмол қилади, бу бошқа оғир саноатга қараганда камроқ. Шунингдек, ушбу қувватнинг бир қисми қайта тикланадиган манбалардан олинади. АҚШда 2020 йил дунёдаги биткоин қазиб олишнинг 3,5 фоизи бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 38 фоизга яқинлашмоқда.

#буқизиқ
Қувайтда пиёдалар учун махсус экологик тоза мегаполис қурилади

Қувайтда 100 минг кишилик экологик тоза мегаполис қурилиши режалаштирилмоқда. Шаҳарда маҳаллий аҳоли велосипед, электр багги ва пиёда саёҳат қилишлари мумкин бўлади.

«XZERO» лойиҳаси атроф-муҳитга энг кам зарар етказувчи ва энг юқори турмуш стандартларига жавоб берувчи лойиҳа бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, экошаҳардаги сувни интеллектуал сув таъминоти тизими ёрдамида тозалаш режалаштирилган.

Шаҳар ҳудудининг катта қисми очиқ ҳудудлар ва майдонларга яъни қишлоқ хўжалиги томорқалари, ҳовлилар, спорт майдончалари ва узун пиёдалар йўлаклари учун ажратилиши режалаштирилган. Шаҳарда пиёда юриш йўлагининг узунлиги тахминан 35 км бўлиши кутилмоқда.

#буқизиқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💡Қизиқ, дунёни қувватлантириш учун қанча электр энергияси керак? Бу каби йирик рақамларни қандай ҳисоблаш мумкин?

🎥 Янги видеомизда шулар ҳақида сўз юритамиз ⬆️

#буқизиқ
Барселона метроси тормоз энергияси ёрдамида электр самокатларни қувватлантиради

Эндиликда Барселона метросидаги «Ciutadella – Vila Olímpica» бекатларида шахсий ҳаракатланиш қурилмалари: электр самокатлар ва гироскутерларни қувватлантириш мумкин. Энергия рекуператив тормозлаш вақтида поэздлар томонидан ишлаб чиқарилади.

Станцияда тўққизта модулли қувватлаш бўлмалари ўрнатилган бўлиб, синов лойиҳа «Metrolinera» деб аталади. Қизиғи шундаки, қувватлаш станциялари тушунчаси «Келажак бекати» танлови доирасида метрополитен ходимларининг ўзлари томонидан ихтиро қилинди.

Аввалроқ, рекуперация янги авлодга айланиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эдик.

#буқизиқ
Электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган манбаларнинг улуши қай тарзда ўзгарган?

💥Биз 2000-2021 йиллардаги ҳолатларни кўриб чиқамиз.

📎 Аввалроқ биз пандемия даврида дунёда электр энергиясини ишлаб чиқариш қай тарзда камайганини кўрсатган эдик.

#буқизиқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Радиация» сўзи кўпинча салбий фикрларни келтириб чиқаради — қуроллар, чиқиндилар ва хавф.

Аммо бу ҳақиқатан ҳам шунчалик хавфлими?
Келинг, янги видеомизда бу ҳақида билиб оламиз!

💥 радиация нима?
💥 банан радиоактивми?
💥 одам қанча радиация олади?

#буқизиқ
200 км/с тезликкача чиқа оладиган ақлли электр скутер яратилди

Хитой сунъий интеллект билан жиҳозланган электр скутерни яратди. Ушбу модель 2,8 сонияда 100 км/с тезликка чиқа олади ва бу тезликнинг энг юқори чегараси эмас. У максимал 200 км/с тезликка эриша олади. Скутер 16,2 кВт•с қувватга эга аккумулятордан қувват олади. Сиз уни бор-йўғи ярим соатда тўлиқ қувватлай оласиз ва тахминан 88 км/с тезлик билан 300 км.гача тўхтовсиз ҳаракатланасиз.

Компания скутерни сунъий интеллект ва ҳаракатланишни кузатиш хусусиятини бажарадиган 30 дан ортиқ камералар билан жиҳозлаган. Ушбу тизим шиналар босимини текширишга, кўринмайдиган нуқталарни кузатишга ҳамда ҳаракатланишни бошлаш ва тўхташ вақтида ёрдам беради.

#буқизиқ
Будапештдаги Янги йил дарахтлари велосипедлар билан ёритилди

Будапештда қизиқарли тизимни жорий этиш орқали Янги йил ёритгичлари учун харажатларни камайтиришга қарор қилишди ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун велосипедлардан фойдаланишди. Бу харажатларни 25 баравар камайтиришга ёрдам беради.

Илгари Янги йил ёритгичларини ёқиш харажатлари 62 минг долларга тушган бўлса, ҳозир 2,5 минг долларни ташкил этмоқда. Тежалган пуллар муҳтожларга ёрдам бериш учун сарфланади. Шундай қилиб, маҳаллий ҳокимият органлари ҳам пулни тежайди, ҳам болаларга янги билим олишга ёрдам беради ва байрамона муҳит яратади.

#буқизиқ
Қайси шаҳарлар экологик тоза Янги йил арчалар тенденциясини қўллаб-қувватлади?

Янги йил байрами арафасида дунёнинг баъзи шаҳарлари байрам маконларини ташкил қилишда яшил технологияларни жорий этиш орқали эко-ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

Шундай қилиб, эко-арчалар Рим ва Байрутнинг асосий майдонларида ҳамда Қозондаги қирғоққа ўрнатилди.

Италияда электр гулчамбарлар Янги йил арчаси ёнида жойлашган қуёш панеллари орқали қувватланади. Ливанда эса бутун мамлакат аҳолиси томонидан тўпланган 80 000 пластик идишлардан ясалган пластик Янги йил арчаси ўрнатилди.

Қозонда Янги йил арчаси қайта ишланган материаллардан ясалди: 460 килограмм саноат чиқиндиларидан тайёрланган гранулалар ва аҳоли томонидан қайта ишлашга топширилган байрам зарларидан.

#буқизиқ
❄️ Япония қордан электр энергия ишлаб чиқаришни бошлайди

Япониянинг Аомори шаҳрида қордан электр энергия ишлаб чиқариш бўйича синовлар март ойигача давом этади.

Жараён қор ва атроф-муҳит ўртасидаги ҳарорат фарқи туфайли амалга ошади. Мактабнинг ёпиқ ҳовузида қор йиғиш режалаштирилган. Иссиқлик алмашинуви қувурлари захира идишига жойлаштирилади ва ҳаво совутилади. Бу вақтда ташқаридаги ҳаво қуёш ёрдамида исийди.

Бундай жараён электр энергияни қуёш энергияси каби самарали ишлаб чиқариши мумкин. Асосийси ишлаб чиқариш кам харажат ҳисобланади.

#буқизиқ
🔌Электр энергиясини тежовчи розеткалар ҳақида эшитганмисиз?

Ҳақиқий кашфиёт!

Ушбу технология measurable•energy стартапи томонидан жорий қилинган. Электр розеткалари уланган қурилмаларни автоматик равишда танийди, уларнинг қувват сарфини назорат қилади ва керак бўлганда уларни ёқиб ўчиради. Бундай қурилма электр энергияси учун тўловларни камида 20% гача камайтиришга ёрдам беради.

#кунфакти #буқизиқ
#буқизиқ

27 июнь куни Петербургда Россиядаги биринчи тўлиқ электрлаштирилган «Эковольт» йўловчи ташиш кемаси сувга туширилди

Унинг энг асосий афзаллиги – қуввати табиатга мутлақо зарар етказмаган ҳолда узоқ вақтгача сузишга етади, - деб ёзади Корабел.ру портали.

Қўш палубали кема 7 узел (13 км/соат) тезликда юриш билан биргаликда, ўз бортига 60 та одамни сиғдириш ва 140 кмгача масофани босиб ўтиш имкониятига эга. Кўп тизимли 16 метрлик платформа тиббиёт кемасига, ёки чоғроқ паромга трансформацияланиши мумкин.

Кема ишлаб чиқарувчилар ушбу лойиҳага 8 соатлик ишлаш имконини киритишган. Батареялар тўлиқ бир соат давомида қувватланади. Катамаран нарҳи одатдаги дизелли метеорга мутаносиб бўлиб, унинг эксплуатацияси 6-12 маротаба арзонроқдир: электрлашган кемаларни дизель ёқилғиси билан тўлдиришнинг ҳожати йўқ, уларнинг маъсулиятли тугунлари эса мойлашни ва ўзларига хизмат кўрсатишни талаб қилмайди.

➡️ https://t.iss.one/toshetk