O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev tomonidan 4- iyun kuni qabul qilingan qaror bilan 2018-2019 o‘quv yilida mamlakatimiz oliy o‘quv yurtlariga kirish uchun qabul kvotalari tasdiqlangani haqida ma’lum bo`ldi.
👉 Joriy yildan oliygohlarda yangi mutaxassisliklar paydo bo`ladi
Qaror bilan bakalavriatda 16 ta (biznes-informatika, yorug‘lik texnikasi, biotibbiy fizika va boshqalar), magistraturada esa 18 ta (raqamli iqtisodiyot, yarim o‘tkazgich materiallar nanotexnologiyasi, sug‘urta auditi va boshqalar) yangi yo‘nalish va mutaxassisliklar joriy etilmoqda.
👉 Maktabgacha ta`lim yo`nalishida ta`lim to`rt yildan uch yilgacha qisqardi
“Maktabgacha ta’lim” ta’lim yo‘nalishi bo‘yicha kadrlar tayyorlash (bakalavriat) to‘rt yil emas, balki uch yil amalga oshiriladi. Xorij tajribasi va kadrlarga bo‘lgan talabni qondirish maqsadida ushbu qaror qabul qilindi. O‘quv rejalari va dasturlariga yangicha malaka talablari tayyorlanmoqda. Asosiy urg‘u bilimlarni mustaqil egallashga qaratiladi.
👉 Toshkent tibbiyot akademiyasi Farg‘ona filialiga talabalar qabul qilinadi
Toshkent tibbiyot akademiyasi Farg‘ona filialida “Tibbiy-profilaktika ishi” yo‘nalishi bo‘yicha talabalarni qabul qilish qayta yo‘lga qo‘yiladi. Yangi o‘quv yilida 100 nafar talaba, jumladan 10 talaba grant asosida qabul qilinadi.
👉 Sirtqi va kechki bo‘limlarga qabul kvotalari endi ma`lum qilinadi
Sirtqi va kechki bo‘limlarga qabul kvotalari bir oy ichida tayyorlanishi lozim. Ular bakalavriatga umumiy qabulning 30 foizigachasini tashkil etadi.
👉 OTM va potensial ish beruvchilar o‘rtasida aloqalar takomillashadi
Qarorda OTMlar va potensial ish beruvchilar o‘rtasidagi o‘zaro aloqalarni takomillashtirish ko‘zda tutilgan. Endilikda Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi kadrlar buyurtmachilari bilan har yili o‘quv yili boshlangunga qadar OTMlarning o‘quv rejalari va dasturlarini ko‘rib chiqadi. Bitiruvchilar ko‘nikma va malakalaridagi kamchiliklar har chorakda kamida bir marta ish beruvchilar bilan birgalikda muhokama qilinadi.
Kanalga ulanish: 👇
https://t.iss.one/tmetjem

Telegram
Elektron ta'lim markazi
Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi huzuridagi ta'lim muassasalarida elektron ta'limni joriy etish markazi rasmiy telegram kanali
Forwarded from Edu.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/900
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz

Edu.uz
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464
📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz

Олий таълим тизимига оид қабул қилинган янги Қарор соҳага қандай ўзгаришларни олиб киради?
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
✍️Таълим олиш муддати қисқаради
Алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратура жорий этилади. Яъни айрим йўналишларда ўқиш муддати қисқармоқда. Ушбу йўналишлар қарорда кўрсатилмаган, демак ушбу йўналишлар алоҳида ҳужжатлар билан белгилаб берилади. Масалан, 2018 йил 13 апрелдаги Президент қарорига асосан 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлар битирувчилари Юридик университетга бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича киришга ҳақли эканлиги белгиланган.
✍️ Хорижий фуқаролар тест синовларисиз қабул қилинади
Олий таълим муассасалари (институт, университет, академия ва ҳ.к.) бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш мумкин. Шунингдек, хорижий фуқароларнинг кириш визалари расмийлаштиришда белгиланган тартибда имтиёзлар берилади.
✍️ Талабалар билимини баҳолаш тизими қайта кўриб чиқилади
Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими қайтадан кўриб чиқилади. Унда асосий эътибор муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирок этмаслигига қаратилади. Яъни, дарс берган педагог талаба билимини баҳолай олмайди. Баҳолашни бошқа педагог амалга оширади. Бу ҳақда тегишли низом ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонига айланади. Яъни, ўқитган талабалари белгиланган имтиҳонлардан ўта олмайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилади.

Давоми:
✍️ ОТМ ларда жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади
Уларнинг вазифаси талабаларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг педагог кадрлар ҳақидаги фикрини ўрганиш, таълим сифати ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатишдан иборат.
✍️ Олий таълим муассасаларига ўқитувчиликка ишга қабул қилишда янгича тартиб ўрнатилди
Эндиликда ишга қабул қилиш, тегишли кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказиш натижалари бўйича амалга оширилади.
✍️ Кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услублари такомиллашади
Хусусан, илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл берилади. Яъни, кимдир кириш имтиҳонида IELTSнинг тегишли сертификатини топширса унга масалан, инглиз тили бўйича олиш мумкин бўлган максимал балл автомат равишда берилади. Бу ҳақда ҳам тегишли қарор қабул қилиниши лозим.

✍️ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилди
Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилди. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш билан Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизмати шуғулланади.
✍️Олий таълим вазири ректорлар фаолияти бўйича ҳар йили ҳисобот беради
Ректорлар фаолияти бўйича олий таълим вазири, таркибида олий ўқув юрти мавжуд вазирлик идора раҳбари Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили ҳисобот бериб боради. Ҳисобот натижасига кўра тегишли ректорнинг лавозимга лойиқлиги ёки нолойиқлиги масаласи кўриб чиқилади. Ҳар бир олий таълим муассасасида янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш мақсадида “Ёш экспертлар гуруҳи”ни ташкил этилади.
✍️ Иқтидорли талабалар сараланади
Кафедралар учун кадрлар тайёрлаш тизими бўйича ҳам ўзгаришлар бўлади. Хусусан, ҳар бир олий таълим муассасасида 1-курс давомида саралаб олинган энг иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этилади (мазкур гуруҳлардаги талабалар сони институт томонидан белгиланади), 2-курсдан улар алоҳида ўқитилади ва магистратурага мақсадли қабул қилинади. Айнан мана шу йўл билан олий таълим муассасалари кафедралари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича тадбирлар амалга оширилади.

✍️ “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилди
Ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилди. У кимга ва қайси хизматлари учун топширилиши алоҳида қарор билан белгиланади.
✍️Вазирлик ва ОТМ ларда матбуот хизмати учун алоҳида штат берилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий таълим муассасалари фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида матбуот билан ишловчи алоҳида штат бирликлари ташкил этилди.
✍️ Онлайн қабул тизими жорий қилинади
Абитуриентлар ҳужжатларини ўқишга кириш учун электрон шаклда топшириш имконини берадиган тизим яратилади. Яъни ўқишга кириш учун ҳужжатларни Тошкентга ёки вилоят марказига келиб топшириш шарт бўлмайди.
Маълумот учун: 👉 бу йилдан бошлаб Юридик университетга ҳужжатларни онлайн тарзда топширилади.
Каналага уланиш: 👉 https://t.iss.one/tmetjem
Ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилди. У кимга ва қайси хизматлари учун топширилиши алоҳида қарор билан белгиланади.
✍️Вазирлик ва ОТМ ларда матбуот хизмати учун алоҳида штат берилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий таълим муассасалари фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида матбуот билан ишловчи алоҳида штат бирликлари ташкил этилди.
✍️ Онлайн қабул тизими жорий қилинади
Абитуриентлар ҳужжатларини ўқишга кириш учун электрон шаклда топшириш имконини берадиган тизим яратилади. Яъни ўқишга кириш учун ҳужжатларни Тошкентга ёки вилоят марказига келиб топшириш шарт бўлмайди.
Маълумот учун: 👉 бу йилдан бошлаб Юридик университетга ҳужжатларни онлайн тарзда топширилади.
Каналага уланиш: 👉 https://t.iss.one/tmetjem
Telegram
Elektron ta'lim markazi
Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi huzuridagi ta'lim muassasalarida elektron ta'limni joriy etish markazi rasmiy telegram kanali
📝 Бюджетда ўқиганлар ҳам дипломнинг аслини олиши мумкин.
Бу қандай вазиятда амалга оширилади?
Батафсил: 👉 https://e-edu.uz/%D0%B1%D1%8E%D0%B4%D0%B6%D0%B5%D1%82%D0%B4%D0%B0-%D1%9E%D2%9B%D0%B8%D0%B3%D0%B0%D0%BD%D0%BB%D0%B0%D1%80-%D2%B3%D0%B0%D0%BC-%D0%B4%D0%B8%D0%BF%D0%BB%D0%BE%D0%BC%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3-%D0%B0%D1%81/
Каналга уланиш: https://t.iss.one/tmetjem

Стэнфорд, Гарвардда ўқишни хоҳлайсизми? (Оммавий онлайн очиқ курс имкониятлари)
Давоми.
👨💻Coursera платформаси
Coursera (https://www.coursera.org) нотижорат таълим компанияси бўлиб, Стэнфорд университети профессорлари Эндрю Hг (Andrew Ng) ва Дафни Коллер (Daphne Koller) лар ташкил этишган.
Давомати: 10 млн. фойдаланувчи.
📌 Ҳамкор таълим муассасалари сони: 100 дан ортиқ
📌 Онлай курслар сони: 1400 та
📌 Курслар йўналишлари: ахборот технологиялари, физика, муҳандислик фанлари, математика, биология, тиббиёт, иқтисодиёт, тадбиркорлик, гуманитар фанлар, санъат.
Курсларнинг муддати 4 ҳафтадан 10 ҳафтагача давом этади. Платформада 20 та тилда ўқитиш курслари мавжуд. Coursera платформасида онлайн курслар рус тилида ҳам жойлаштирилган.
Батафсил: 👇
https://e-edu.uz/%D1%81%D1%82%D1%8D%D0%BD%D1%84%D0%BE%D1%80%D0%B4-%D0%B3%D0%B0%D1%80%D0%B2%D0%B0%D1%80%D0%B4%D0%B4%D0%B0-%D1%9E%D2%9B%D0%B8%D1%88%D0%BD%D0%B8-%D1%85%D0%BE%D2%B3%D0%BB%D0%B0%D0%B9%D1%81%D0%B8%D0%B7/

Coursera
Coursera | Online Courses & Credentials From Top Educators. Join for Free
Learn online and earn valuable credentials from top universities like Yale, Michigan, Stanford, and leading companies like Google and IBM. Join Coursera for free and transform your career with degrees, certificates, Specializations, & MOOCs in data science…
Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилинди
Қабул квоталари қуйидагича:
📃 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47;
📌 42 нафар (ўғил болалар учун);
📌 8 нафар (аёл-қизлар учун).
📃Мир Араб олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;
📌 25 нафар (ўғил болалар учун).
📌Шунингдек, Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлимига 2018 йилнинг 15 июнидан 30 июнигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади.
Махсус сиртқи бўлимга ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида 5 йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/tmetjem

Таълим соҳасида янги электрон тизим жорий қилинади
Мамлакатимизда болаларнинг туғилишидан то вояга етгунча бўлган ҳолати, соғлиги, ривожланиши, ўзлаштириши ҳақида маълумотлар базасини ўзида тўплаган Интеграциялашган мониторинг электрон тизими жорий қилинди.
Каналга улуниш: 👇👇👇

Таълим барча учун: Ногиронлиги бўлган абитуриентларга грант асосида имтиёзли квоталар ажратилади
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2% ли квота ажратилади.
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2% ли квота ажратилади.
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Адлия вазирлиги таълим соҳаси қонунчилиги бўйича онлайн- мулоқот ўтказади
Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали орқали 13 июнь куни кун давомида вазирлиги мутахассислари томонидан таълим соҳасидаги саволларига онлайн тарзда жавоб бериши ҳақида эълон қилди.
👨💻 Бугун соат 16:00 да адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов facebook.com ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, таълим соҳасида фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 9- июнъ куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Набиев Дилмурод Хамидуллаевич facebook.com ижтимоий тармоғида “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” саҳифаси орқали фаолиятга доир мурожаатлар бўйича "онлайн-мулоқот" кўринишида саволларга жавоб берган эди.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига қабул квоталари эълон қилинди
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Махсус сиртқи бўлимлар қайси олийгоҳларда ташкил этилади?
Каналага уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Каналага уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
📆 Олий таълим муассасаларига қабул 16 июндан бошланади
Қабул жараёни бошқа ОТМлардаги каби 15 июндан 15 июлга қадар давом этиши белгиланган эди.
Бироқ, 15 июнь Ҳайит байрами Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 11 июнь кунидаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори билан дам олиш куни сифатида белгиланганлиги муносабати билан 16 июндан бошлаб ҳужжатлар қабул қилина бошланади.
Каналага уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Қабул жараёни бошқа ОТМлардаги каби 15 июндан 15 июлга қадар давом этиши белгиланган эди.
Бироқ, 15 июнь Ҳайит байрами Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 11 июнь кунидаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори билан дам олиш куни сифатида белгиланганлиги муносабати билан 16 июндан бошлаб ҳужжатлар қабул қилина бошланади.
Каналага уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Forwarded from Edu.uz
Ўзбекистон Республикаси президентининг «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорининг мазмун моҳияти ва ушбу қарор билан олий таълим муассасалари қабул жараёнларига киритилган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ва Давлат тест маркази директори М.Каримовлар O'zbekiston 24 телеканалида тўлиқ маълумотлар бердилар.
Батафсил: https://edu.uz/uz/media/video/17
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q

Рамазон ҳайитингиз муборак, азиз ватандошлар!
Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази раҳбарияти барчангизни Рамазон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этади.
Сизга ва яқинларингизга мустаҳкам соғлиқ, тўла –тўкис бахт ва яхши кайфият тилайди. Илоҳим қалбингизни хайр-саховат ва пок иймон, дастурхонингизни қут-барака, хонадонингизни тинчлик-хотиржамлик тарк этмасин!
Бошлаган эзгу амалларингизнинг юзага чиқишини, ниятларингизнинг амалга ошишини тилаб қоламиз.
Айёмингиз муборак бўлсин!

Энди юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли шахслар ҳам юридик соҳада ишлаши мумкин
👨🏫 47 та таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик мутахассисликка қайта тайёрланади.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
👨🏫 47 та таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик мутахассисликка қайта тайёрланади.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ -Қисм
Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази раҳбари Озодбек Хайдаров "Ўзбекистон" телеканали “Бугуннинг мавзуси” кўрсатувида марказ фаолияти юзасидан интервью берди.