"Нархларни оширмаслик тўғрисида оғзаки топшириқ"
Газета газзаправкалар шохобчаси эгасига таяниб, "нархларни оширмаслик тўғрисида оғзаки топшириқ" бўлгани ҳақида ёзмоқда.
Бу энди қип-қизил иккиюзламачилик, потолокдан ҳам ёмонроқ чора. Потолок бекор бўлган бўлса (бу ҳақда молия вазирлиги вакили маълум қилган), оғзаки топшириқ қаердан?
Эрталабдан бир нечта пиар хабар жойлаштиришга ва ҳатто УзДипломат нашрига раддия беришга улгурган Энергетика вазирлиги бу борада сукут сақлашда давом этмоқда.

Марказий банк метан газ учун потолок нарх ҳақида
"2024 йил 1 августдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида метан чакана нархи учун белгиланган юқори нарх чегараси (3750 сўм) бўйича чеклов муддатининг тугаши кутилмоқда.
Ушбу чегаранинг ошириб қайта ўрнатилиши ёки эркинлаштирилиши натижасида юқори талаб туфайли нархи ошиши келгусида транспорт ва етказиб бериш харажатларига сезиларли босим яратиб, ташиш хизматлари нархларига оширувчи таъсирга эга бўлиши мумкин"
https://cbu.uz/upload/iblock/f08/s0f1mahhbd3ehgai2voybzltwoiqyxys/Pul_kredit-siyesati-sharhi-_-2024-yil-II-chorak.pdf

«Метан нархини бозор белгилайди»
Газета Ҳукумат сўзчиси Бекзод Ҳидоятовдан иқтибос келтирмоқда:
«Давлатнинг нархларни тартибга солишга аралашуви рақобат муҳитининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли нархларнинг юқори чегараси бўлмайди, нархларни бозор белгилайди. Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратурага нархларни барқарорлаштириш бўйича президент топшириғи берилди. Бу худди нон ва ғалла нархларини либераллаштириш мисолида бўлгани каби амалга оширилади».
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида газ қуйиш шохобчалари учун максимал нарх 3950 сўмдан белгилангани ҳақида маълумот тарқалган эди. Бекзод Ҳидоятов бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ҳокимликларга бундай кўрсатма берилмаганини таъкидлаган.
Ёзилишича, Энергетика вазирлиги, Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан соҳадаги ўзгаришлар ҳақида алоҳида матбуот анжуманлари ўтказилади.

Газета.uz
«Метан нархини бозор белгилайди» — бош вазир матбуот котиби
Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда метан нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинишини маълум қилди. Унинг матбуот котибига кўра, президент топшириғига билан, нон ва ғалла нархларини эркинлаштиришда бўлгани каби, бу соҳада ҳам нархларни рақобат…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электромобиллар учун бож киритиш ташаббусини оқлаб бериш навбати Савдо саноат палатасига келдими?
Палата раиси Даврон Ваҳобов электромобиллар импорти бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, етакчи хориж давлатларида ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга қўшимча божлар жорий қилинганини қайд этиб, ўз фикрини дастаклаш учун АҚШ, Европа иттифоқи, Туркия ва Бразилия мисолларини келтирган.
Авваломбор, айтиш керакки, саналган мамлакат ва ҳудудлар дунёдаги энг йирик автомобиль бозорлари ҳисобланади. Бу бозорларнинг ҳар бирида Европа ва АҚШ мисолида ўнлаб, Туркия ва Бразилия мисолида камида ўнга яқин автомобиль ишлаб чиқарувчилари мавжуд. Яъни саналган бозорларда импортни ҳисобга олмаганда ҳам, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзида рақобат даражаси ҳаддан зиёд юқори. Масалан, Ваҳобов меҳр билан тилга олган Туркияда бозорда энг катта ишлаб чиқарувчи Renault'нинг улуши 25%га бормайди. Ўзбекистондаги монополлашган концентрацияни саналган бозорлардаги рақобат коэффициенти билан умуман солиштириб бўлмайди.
Иккинчидан, саналган мамлакатларда нотариф божларнинг миқдори палата раиси келтирган ва атайин қўрқинчли қилиб кўрсатилган рақамлардан анча фарқланади. Бу бўйича батафсил яна алоҳида ёзаман, лекин баҳс мазмуни фалон мамлакатда фалонча бож, биздаям шунча бўлиши тўғри қабилидаги уйдирмаларга чалғиб кетмаслиги керак.
Учинчидан, АҚШнинг бож киритиш бўйича (айниқса Трамп даврида) ташаббуслари доим қаттиқ танқид остига олинган ва бу бўйича консенсус йўқ. Европа иттифоқида ҳам шундай. Беҳзод Ҳошимов таъбири билан айтганда, ҳеч қурса шу мамлакатлар даражасида очиқ бозорга эга бўлганимиздаям майлийди. Қолаверса, энг қашшоқ мамлакатлардан бир бўла туриб биздан каррасига бой мамлакатларнинг ютуқли эмас, хатоли қадамларидан ўрнак олишга уринишлар рости ачинарли.
Аккумуляторларни қайта ишлаш учун электромобилларга бож киритилиши зарурияти ёки Хитойда банкрот бўлган компанияларнинг Ўзбекистонга киришга уриниб кўришлари (!) тўғрисидаги важларни ҳатто қизил иплар билан ҳам боғлаб бўлмайди. Шунинг учун изоҳсиз қолдираман.

bakiroo
Электромобиллар учун бож киритиш ташаббусини оқлаб бериш навбати Савдо саноат палатасига келдими? Палата раиси Даврон Ваҳобов электромобиллар импорти бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, етакчи хориж давлатларида ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда…
P.S. ўрнида
Мана "электромобилларга бож киритишаяпти" деб саналган АҚШ, Европа итифоқи, Туркия ва Бразилиянинг Ўзбекистондан яна бир улкан фарқи бор.
Бу мамлакат ва ҳудудларда бирон бир автомобиль ишлаб чиқарувчи компания яширин ва махфий қарор билан импорт божлардан (ҚҚСдан) озод қилинмайди.
Ва энг асосийси, агар яширин қарорлар билан импорт божи тўламайдиган компания бор дея тасаввур қилсак, унинг электромобилларга бож солишни таклиф этиши, иккиюзламачи компанияни ўша куниёқ банкротликка олиб келадиган даражада жамият тарафидан cancel қилишга олиб келган бўларди. Қанақадир ҳукумат вакили ёки шартли Савдо саноат палатаси раиси ўзи ҳам cancel бўлиб кетишини билгани учун бу абсурдни ҳимоялаб чиқишга журъат этмаган бўларди.
Уларнинг бахтига АҚШ эмасмиз.
Европа эмасмиз. Ҳатто Бразилия ва Туркия эмасмиз.

Марказий банк биржадаги валюта савдоси бўйича маълумотларни яна бера бошлади
2024 йилнинг ярим йиллиги Статистик бюллетенида Тижорат банкларининг валюта биржасида сотиб олинган ва сотилган валюталари ҳажми бўйича маълумотлар яна тикланган.
Маълумотлар берилмаган ойларда сотиб олинган ва сотилган валюталар ўртасидаги фарқ кескин ошиб кетган, масалан, бу фарқ 2023 йил декабрда 1 009,2 млн.доллар, 2024 йил январда 1 322,9 млн.доллар ва февралда 1 154,9 млн.долларни ташкил этган.
Фақат март ойига келиб вазият юмшашни бошлаган ва охирги 4 ойнинг ҳеч бирида сотиб олинган ва сотилган валюталар ўртасидаги фарқ 1 млрд.долларга яқинлашмаган (шу ойлардан сўм курсининг барқарорлашиши ва ҳатто мустаҳкамланиши кузатилган).
Умуман олганда, 2023 йилнинг тегишли даври билан солиштирганда биржадаги жами савдолар ҳажми 12,2 млрд.доллардан 11,6 млрд.долларгача қисқарган. Тижорат банклари томонидан сотиб олинган валюта ҳажми 9,2 млрд.доллардан 8,5 млрд.долларгача камайган (импортнинг маъмурий чекланиши эффекти).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик тадбиркор Туркманистондан пулларини ололмаяпти
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида экспортчи тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда тадбиркор Туркманистонга маҳсулот экспорт қилиш ва бунинг учун тўловларни қабул қилишда муаммога учраётгани ҳақида гапирди.
Қизиқ ҳолат. Улар қўшни мамлакатга 100 минг долларлик кир ювиш воситаларини экспорт қилган, лекин Туркманистонда конвертация мавжуд бўлгани сабабли маҳсулот учун тўловни ўзбекистонлик экспортёрнинг ҳисоб рақамига туширишнинг иложи бўлмаяпти.
Тадбиркор масалага ўз таклифини ҳам билдирган. У экспорт учун тўловни туркманистонлик импортчининг Ўзбекистондаги вакилидан нақд шаклда олишни таклиф қилди.

Аҳоли кўпроқ валюта сота бошлаган
2024 йилнинг 6 ойида жисмоний шахслар банкларга қарийб 7,2 млрд.долларлик валюта сотган. Бу 2023 йилнинг тегишли даврида банкларга аҳоли томонидан сотилган валюта ҳажмидан 1,7 млрд.доллар кўп.
Энг кўп валюта сотиш май ва июнь ойларига тўғри келган, айни шу ойларда аҳоли сотган ва сотиб олган валюта ҳажми фарқи ҳам юқори даражага чиққан (сўмнинг барқарорлашуви ва мустаҳкамланиши даври).
Ўтган даврда аҳоли банклардан 4,6 млрд.доларлик валюта сотиб олган, 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 4,4 млрд.долларни ташкил этган.

Метан нархи ошмаслиги учун пропаннинг рақобатли таклифи, пропан нархи ошмаслиги учун бензиннинг рақобатли таклифи кўпайиши керак
Чунки улар ўзаро ўринбосар товарлар ҳисобланади.
«Бугунги кунда метан гази нархларининг кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд эмас», деб хабар тарқатмоқда Рақобат қўмитаси.
Афсуски, бу иқтибос мавжуд реалликларни ифодаламайди. Қўмитанинг ўзи "нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланганда, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан нархларни тушириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилади ҳамда молиявий жарималар қўлланилиши мумкин" деган диктат билан нархларни сунъий равишда ва босим билан ушлаб турилаётганига очиқ ишора бермоқда. Бу нотўғри йўл.
Рақобат қўмитасидан ўзбекистонликлар пропан ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг ўзаро тил бириктируви, бензин импорти ва ички бозорда нарх шаклланиши бўйича манипуляцияларга қарши росмана курашни кутишмоқда. Шонли энергетиклар ва ўғри олигархиянинг тегирмонига сув қўядиган куф-суф муолажалар эмас.

Telegram
Raqobat qo‘mitasi
🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда, Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган…
Қонунсиз Реновация бошланмаслиги керак
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳали парламентга келиб тушмаган, ҳатто унинг жамоатчилик муҳокамаси якунлангани йўқ.
Бу ёқда ҳоким жаноблари 6та туманда реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни белгилаб, инвесторларни танлаб олиш учун "танлов" ўтказмоқчи. Билмадим, ҳоким жанобларини кимлар ёки қандай манфаатлар бундай шоширмоқда, лекин қонунсиз Реновация жараёни бошланмаслиги керак.
Аввал Қонун, кейин Реновация.
Сайлов-палов ҳақида оғиз кўпиртиришни бошлаган, ўзбекистонликларнинг вакиллигига алоқаси савол остида бўлган чўнтак партиялар нима дейди?
Бу ёқда қонунсиз реновация бошланаётган бўлса, қайси юз билан ўзбекистонликларга ўзларингизни "мени сайла" деб таклиф этасизлар? Янги шаклланадиган парламентнинг вазни бугунгисидан ҳам енгилроқ бўлмаслигига ўзбекистонликларни ишонтириш учун айни вақти.
Дарвоқе, Сенатимизнинг раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳар кенгаши депутати ҳам. Танзила опа 25-Себзор сайлов округидан сайланганлар. Ўзбекистоннинг иккинчи сиёсий шахси — Сенат раиси сифатида бўлмаса ҳам, ҳеч қурса шаҳар кенгаши депутати ўлароқ қонунсиз бошланаётган Реновацияга муносабат билдирсалар бўларди. Ахир опа де-юре тошкентликлардан мандат олганлар.

Эски уйларда яшаётганлар ўқишлари керак: Реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Пойтахтда ва йирик шаҳарларда аллақачон қурилиш учун бўш ер майдонлари қолмаган (вертолетда қидириб, бўлишиб, зичлаштириб, икки карралаб сотиб, қайта ажратиб, совға…

Оилавий тадбиркорликка кредит ажратиш 2 каррадан кўпроққа қисқарган
Коррупциялашган ва иқтисодий самарасиз имтиёзли кредит ажратиш қисқариб бораётгани жуда яхши. Лекин энди бу самарасиз молиялаштириш усулидан бутунлай воз кечиш мақсади қўйилиши керак.
2024 йилнинг 6 ойида оилавий тадбиркорлик учун жами 2,3 трлн.сўмга яқин кредит ажратилган, бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2,3 карра камроқ. Битта қарздорда берилаётган кредитнинг ўртача суммаси 21,0 млн.сўмдан 17,3 млн.сўмгача тушган.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 2024 йил 1 январдан бошлаб 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши белгиланган (18%, 17,5%).

Автокредит ажратиш спекулятив ҳолатдан нормал ҳолатга қайтмоқда
Эски ласетти янгисидан қиммат бўлиши, олиб сотарлик яна авж олишини истаётган, бож/солиқ тўламай, чайқовчилик билан шуғулланаётган "маҳаллийлаштирувчи"лар автокредитлаш тўхтатиб қўйилгани ҳақида айюҳаннос солишни хуш кўришади.
Биринчидан, автокредитлаш тўхтагани йўқ, бунга муккасидан кетган банклар пруденциал қоидаларга ниҳоят амал қилишмоқда.
Иккинчидан, ўтган йилларнинг тегишли даврларида автокредит ажратиш динамикасида эътибори беринг: 2020 йилда 2,3 трлн.сўм, 2021 йилда 4,2 трлн.сўм, 2022 йилда 7,5 трлн.сўм, 2023 йилда 18,5 трлн.сўм ва ниҳоят 2024 йилда 8,9 трлн.сўм. Бошқача айтганда, 2023 йилдаги молиявий пирамидага айланган спекуляция тўхтаган, автокредитлаш эмас. Автокредитлаш энди нормал жараёнга қайтмоқда ва янада мақбуллашиши керак.
Учинчидан, спекулятив автокредитлаш микроқарзлар канали орқали давом эттирилмоқда. Бу бўйича янгича пруденциал ёндашув керак (қарз юки етарли эмас).
Давоми бор.

Автокредит ажратиш спекулятив ҳолатдан нормал ҳолатга қайтмоқда Эски ласетти янгисидан қиммат бўлиши, олиб сотарлик яна авж олишини истаётган, бож/солиқ тўламай, чайқовчилик билан шуғулланаётган "маҳаллийлаштирувчи"лар автокредитлаш тўхтатиб қўйилгани ҳақида…
Чакана кредитлашдаги устуворлик ипотека ва кредит карталарида бўлиши керак
Ўзбекистонда чакана кредит бозорининг энг катта қисмини, афсуски, эски кредит ва муаммоли мажбуриятларни ёпишга (қайта молиялаштириш) йўналтирилаётган автокредитлар ва микроқарзлар ташкил этишда давом этмоқда. Бироз қисқарганига қарамай, жами ажратилаётган кредитларнинг 60%дан зиёди на истеъмол талаби ва на иқтисодий ўсишга етарли омил бўладиган шу икки каналга тўғри келмоқда.
Солиштириш учун, қурилиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган ипотека кредитлари жами ажратилаётган кредитларнинг 15%идан ошаётгани йўқ. Истеъмолни росмана кенгайтирувчи ва масъулиятли қарздорларни яратадиган овердрафтлар улуши кулгули 1,0% атрофида. Ривожланган дунёда асосий кредит маҳсулоти бўлган кредит карталари улуши ҳам шунинг ичида.
Идеалда банклар нафақат фойда, келажакдаги активлар сифати ва бозордаги репутациясини инобатга олган ҳолда, узоқ муддатли молиялаштиришда кўпроқ бирламчи ипотека ва қисқа муддатли молиялаштиришда кредит карталарига устуворлик беришлари керак бўлади. Марказий банк ялпи талабни яратмайдиган, спекуляция ва муаммоли кредитларни ёпишга йўналтилаётган, яширин иқтисодиётни кенгайтиришга туртки бераётган бебилиска кредит маҳсулотларига нисбатан юқори риск шкалаларини қўллашда собитқадамликни давом эттириши керак.

Нефть яна арзонламоқда, афсуски, монополлашган Ўзбекистонда бундан наф йўқ
АҚШ меҳнат бозори бўйича кутилганидан ёмонроқ чиққан статистика ортидан доллар индекси, ғазначилик қоғозлари даромадлилиги пасаймоқда. Эрталабдан нефть котировкаларининг пасайиши янада тезлашган. Ой бошида 88 доллардан, жума куни 80 доллардан сотилган нефть котировкалари 75 долларгача тушган.
Афсуски, глобал бозорларда юз бераётган бу ўзгаришлар, қанчалик ғалати эшитилмасин, манбалари диверсификациялашган ва рақобатли бозор йўқ Ўзбекистонга таъсир кўрсатмайди. Чунки мамлакат иқтисодиёти учун фақат бир манбадан, шонли энергетиклар ва уларнинг олигарх шерикларининг оғалари — шимолликлардан нефть ва бензин олишга боғлаб ташланган.
Шундай экан, бензин арзонлашмайди, бензин арзонлашмаса, пропан ҳам арзонлашмайди, нархлари қўлда бошқарилаётган метан таъминоти хавотирлари куз келмасиданоқ бошланади. Тўхтамаётган стресслардан иқтисодиёт рақобатбардошлилигини йўқотишда давом этаверади.

Немис тили мутахассислари малака ошириш учун Германияга юборилди
Вазирлар маҳкамасининг Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини яхшилаш ва ёшларни Германияга касбий таълим учун юбориш бўйича қарори қабул қилинди.
Унга кўра, мамлакатдаги 168 нафар немис тили ўқитувчисини малака ошириш учун босқичма-босқич Германияга юбориш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа ташаббускорлари, Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги — “DUWK” бюроси ҳамда Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ўлкаси ва “Askania Future GmbH” компанияси томонидан бугун 28 нафар мутахассис Германияга юборилди.
Юборилган ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германияда малака ошириб қайтади. Улар Ўзбекистон ёшларини немис тилига ўқитиб, уларнинг тил кўникмаларини оширишга ва немис тилини ўқитиш тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Қарор билан, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳузурида мамлакатимизда хорижий тилларни ривожлантириш, ёшларни тилга бўлган қизиқишларини орттириш, хусусан немис тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилганди.
*Бу каби ташаббусларни ҳар соҳада қўллаш керак. Яхши натижаларга эришиш учун тизимдагиларнинг малакасини ошириш энг тўғри йўл.

Аввалги Мўйноқ билан ҳозирги Мўйноқни солиштириб бўлмайди
“Muynak tour” МЧЖ директори Амина Бекжанова фаолияти ҳақида гапириб, ҳозир Мўйноқ аввалги ҳолатидан бутунлай фарқ қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундан бир неча йиллар илгари Қорақалпоғистонда туризм умуман ривожланмаган бўлган.
“2017-2018-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилингач Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Мўйноқни ривожлантириш дастурида асосий эътибор сайёҳлик салоҳиятини шакллантириш бўйича чора-тадбирларга қаратилган.
“Мўйноққа борганимиз ҳеч қандай овқатланадиган жой, меҳмонхоналар йўқ эди. Ҳудуднинг табиати ўзгача эди. У пайтлар ишбилармонларга бўлган имтиёзлар йўқ эди. Бизларга қўрқманглар, ортингизда президент турибди, деб айтилди”, дейди тадбиркор.
У, шунингдек, транспорт ҳам мавжуд бўлмагани сабабли туристларни жалб қилиш имконсиз бўлганини айтиб ўтган. Шундан сўнг туризм салоҳиятини ошириш йўлида тадбиркорларга транспорт олиб келиш бўйича имтиёзлар тақдим этилган.
Бугунги кунда Қорақалпоғистоннинг ўзига хос экологик шароити, ҳудудда жойлашган табиий обектлар, жумладан Қуйи-Амударё давлат биосфера резервати, Судоче кўли, Ақчакўл кўли, Орол денгизи ва Устюрт текислиги мавжудлиги учун ташриф буюрувчи меҳмонлар кундан кунга кўпаймоқда. Чўл ҳудуд бўлишига қарамай туризм салоҳияти ортиб бормоқда.

Пропан нархи ўсишдан тўхтамаган
Куф-суф чоралари ва рост гап айтилиши даргумон анжуманларга қарамасдан, жума кунги биржа савдоларида ҳам пропан нархи ўсишдан тўхтамаган. Бир тонна пропаннинг нархи қарийб 8 млн. сўмга етган. Агар бозор рақобатли бўлганида пропан котировкаларини тийиб турувчиси бўлиши керак бўлган 80 шиптир котировкалари ҳам кўтарилган.
Ваъда қилинганидек, пропан таклифининг кескин ошиши рўй бераётгани ёки ҳеч қурса июль бошидагидек кунлик 1200-1600 тонналик ҳажмга етказилаётгани йўқ (гарчи 16 кун деганда таклиф биринчи марта 1000 тоннадан кўп бўлганига қарамай). Нархлар барқарорлашиши учун энди бир неча ҳафта давомида талабдан кўра кўра кўпроқ таклиф бўлишига ишонч яратилиши зарур.
Лекин монополист ва олигархиянинг бунга хоҳишлари борми? Ким уларни бунга мажбурлайди? Худди метан билан бўлгани каби катта даҳанлар бир четда қолиб, пропан сотувчи шоҳобчаларни балогардон қилиш бошланмайдими?

UZEXUZ
02.08.2024-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha ayrim tovarlar uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar
Website | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram |
Threads | X | Bot

Парламент депутатсиз қолди
Амалдаги таркибда парламентнинг яна камида 3 ойлик ваколат муддати қолганида Дониёр Ғаниев депутатлик мандатини топшираётганини эълон қилди.
"Гарчи депутат сифатида самарали фаолият олиб бордим, деб ўйласам-да, бу фаолиятда давом этиш ўзим учун ҳам, сайловчилар учун ҳам манфаатли бўлмаслигини тушуниб етдим", дея ўз қарорини тушунтирган эндиликда собиққа айланган депутат.
Дониёр Ғаниев инсонлар оғирини енгил қилишга хизмат қилувчи ижобий нормаларни қўллаб-қувватлашдан, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқларига зид деб билган қонунларга эса қарши туришдан иккиланмаганини қайд этган.

Doniyor Gʻaniyev
Saylovchilar bildirgan ishonchni oqlash, ularning dardu tashvishlarini, muammo va hohishlarini Parlament minbariga olib chiqish, qabul qilingan qonunlarni adolatli va insonparvar bo'lishiga hissa qo'shish, murojaat qilgan fuqarolarga yordam bera olish imkoniyati…
Қимматлашган пропан ёнига қиммат-қиммат дизель ҳам қўшилди
Кечаги биржа савдоларида пропан таклифи ошиш ўрнига яна камайтирилган. Натижада суюлтирилган газнинг тоннаси яна 32,8 минг сўмга қимматлаб, ўртача 8 021,0 минг сўмга етган.
Сунъий яратилган тақчиллик ҳолатида ҳеч қанақа жазо йўқлигини ҳис қилгач, тили, чўнтаги ва илдизлари бир монополистик-олигархик гуруҳлар вазиятдан устамонлик билан фойдаланишда давом этишмоқда. Бутун дунёда нефть нархлари қулаётган шу кунларда 80 шиптир лалқабли бензинни тоннаси 9 018,2 минг сўмгача кўтарилган.
4 млрд.долларгача қимматлаштирилган ва пудрат қиролларини миллиардерга айлантирган зараркунанда GTL заводидан ўзбекистонликлар қўлга киритган ягона натижа ўзи қиммат дизелнинг янада қимматлашиши бўлди холос. Кечаги савдоларда дизель ёқилғиси бирдан 1 052,5 минг сўмга қимматлаб, 13 039,2 минг сўмгача кўтарилган.
Қишда Давлат раҳбарининг дизель ёқилғисини 15%га арзонлатиш тўғрисида берилган топшириғини ҳозир ким эслайди? Ким бориб, қайси мард бу ҳақда Давлат раҳбарига маълумот етказади?
Султоновми? ё Мирзамаҳмудовми?

05.08.2024-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha ayrim tovarlar uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar
Website | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram |
Threads | X | Bot
Website | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram |
Threads | X | Bot
Forwarded from Prof. Sherzod
Дўстлар биз томонларга келганида жуда хурсанд бўламан. Улар ўзлари билан Ўзбекистоннинг бир бўлагини олиб келишади, суҳбатлашиб, бир неча соатга уйга бориб келгандек бўламан.
Кеча Кембрижга иқтисодчи ва таниқли блогер Отабек ака Бакиров ташриф буюрдилар. Ака билан айландик, университет факултетларини ҳам кўрдик, бироз ўтириб суҳбат ҳам қилдик. Кембрижнинг уч "қироллик" (яъни қирол ва унинг оила аъзолари асос солган) коллежи ҳовлиси ва биноларига кирдик. Коллежларни айланиш асносида улар ҳақида билганларимни айтиб бердим. Отабек аканинг айтишларича, ростан нафақада Англия ва Япониянинг тарихий жойлари бўйлаб гидлик қилсам бўларкан 😁
@profsherzod