bakiroo
63.6K subscribers
1.05K photos
337 videos
5 files
6.54K links
Download Telegram
Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

Ислоҳотларни бошлаш ва ташаббус билдириш албатта муҳим, лекин уларни мантиқий ташкил қилиш, самарали якунига етказиш ундан ҳам муҳим жараён. Чунки қанча ислоҳотлар охирига етмасдан, ярим йўлда қолиб кетганини ҳам кўрганмиз.

Бундан ташқари барча соҳада бир пайтда кўплаб ислоҳотлар бошланса, уларни бир мантиқий чизиққа терадиган марказ ҳам жуда муҳим. Йўқса, ҳамма ўзича ислоҳот қилиб, ўнг қўл қилганни чап қўл билмасдан хаосга олиб келиши мумкин.

Шунга кўра, ислоҳотларнинг узвийлигини таъминлаш, ягона ёндашувларни шакллантириш мақсадида Президентнинг тегишли фармони билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва назорат қилиш;

ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш;

халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ишларини тизимли ташкил этиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, жумладан ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш, бошқарув органлари таркибига мустақил аъзоларни киритишни мониторинг қилиш.

Шавкат Мирзиёевнинг шахсан раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши тузилди. Кенгашга бир қатор ваколатлар берилди.

Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Умуман олганда, Агентликнинг мақсад ва вазифалари тушунарли — деярли ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ягона ғоя ва стратегия остида бирлаштириш, уларни охиригача етказилишини назорат қилиш, энг муҳими хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида жамият ривожи ва халқ манфаатли учун зарур бўлган ислоҳотларни ишлаб чиқиш, мавжудларини экспертизадан ўтказишдир.
Сўмнинг реал самарали алмашув курси августда ҳам мустаҳкамланди

Реал самарали алмашув курси 2022 йилнинг август ойида июлга нисбатан ўсувчи динамика қайд этиб, 1,4 фоизга мустаҳкамланди. Сўмнинг мустаҳкамланиши 2021 йил мос даврига нисбатан 3%га, базавий давр деб ҳисобланган 2019 йил сентябрга нисбатан 6%ни ташкил этган.

Августдаги мсутаҳкамланиш асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар валюталари — рублнинг долларга нисбатан 2,3%га, турк лирасининг 3,3%га, хитой юанининг 1,0%га қадрсизланиши фонида юз берган. Ички инфляция ҳам (0,5%) сўм қадрини нисбий оширувчи омилга айланган.
Forwarded from Kainbek
Ҳатто қора ўтмиш дейилган Каримов давридаям "Илҳом"нинг биронта премьераси тўхтатилмаган, бунақа чақув чақириқлар янграмаган эди.
Эркинликлар камаяётганидан далолатми?

Муносабатлардан бирида "Лекин албатта алам қилади, эркинликлар камаяётганидан далолат — менимча", деб ёзилипти. Мен бундай деб ўйламайман, аниқроғи шунга умид қиламан.

Чунки, масалан 2016 йил майида қоп-қора замон энг қуюқ тундлашган бир пайтда "Аэропорт" спектаклининг намойиши бўлган. Бу ўша режимга нисбатан очиқча манифест эди. Лекин премьерадан аввал мелисага 37- йил стилида чақув бўлганини эслай олмайман, ваҳоланки, ҳаммма сиёсий хушёр эди. Сал аввалроқ, Илҳомга биринчи марта тушган мухлислардан "Семь лун" ёки "Подражания Корану"ни кўриб, шундай репертуарни Ўзбекистонда қўрқмасдан тайёрлаш, кўрсатиш мумкинми, деган саволларни эшитганман.

Балки у пайтда цензорлар театрга тушмагандир. Лекин цензорлар ҳозир ҳам театрга тушишига ишонмайман. Ўзи цензор аҳли театрни тушунишини тасаввур қилиш қийин.

Умуман ўзи ижодий меҳнат, у театрми, тасвирий санъатми, ҳайкалми ёки бадиий китобми, доим душманларига, ашаддий танқидчиларига, тақиқловчиларига эга бўлади. Аввалги замонларда давлат асосан цензор сифатида майдонда турган. Замонлар ўзгарди. Давлатнинг ҳозирда вазифаси ижодий меҳнатни асрашдан, ҳимоялашдан ҳам иборат. Цензорлардан ҳам. Тақиқловчилардан ҳам.
Яхши фармон, лекин шу ердаям протекционизм

2022 йил 1 октябрдан бошлаб, жисмоний шахсларга қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади. Шунингдек, истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади. Зўр-а, шундай эмасми. Яшил энергиядан фойдаланиш томон жуда катта қадам.

Лекин лекини бор. Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмалари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлиши керак. қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларники бўлиши зарур. Ҳатто сотувчилар ҳам маҳаллий бўлиши керак. Лоббистлар шу ердаям ниқобланган протекционизмни қўллашган.

Яшил энергиядан фойдаланиш бўйича энг илғор технологияларни қўллаётган Корея, Нидерландия, боринг ана Туркия ускуналарини олсангиз, имтиёзлар йўқ.

Маҳаллийлаштириш шиорлари билан Ўзбекистонни 30 йилдан буён шимиб, камбағаллаштириб келаётганлар энг зўр ғояларни ҳам мана шундай мазмунсиз, кам самарали ва танловсиз ҳаракатга айлантиради.

Айтгандай, хорижда ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини ҳатто истеъмол кредитлари ҳисобидан ҳам сотиб ололмайсиз.

Бундан қарийб 3,5 йил аввал 5564- сонли Президент фармони қабул қилинган. Унда, хусусан, 2019 йил 1 январдан бошлаб истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари (хизматлари)ни сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш кўзда тутилган эди. Лекин фармон талаблари мана 4 йилдан буён бажарилгани йўқ.

Ҳукумат жим. Марказий банк жим. Парламент жим. Балки улар протекционистик чекловлардан миллиардлаб пул ишлаётган маҳаллийлаштириш мафияси манфаатларига зиён етказиб қўйишдан қўрқишар?!
Forwarded from Zafar Khashimov
Украина аскарлари рус қўшинларини роса қувиб боришаяпти. Лекин мени бугун кўнглимни хира қилиб куни билан ғазабланатираётган ҳодиса руслар тарафида урушда иштирок этиб, асирга тушган ўзбекистонликлар сўроқ қилинаётган видеолавҳа бўлди. Россияда ватандошларини урушга тарғиб қилаётган хоинлар бор.

Шу ноинсоф жиноятчилар албатта ва тез кунларда жавобгарликка тортилишлари керак.
Расман ўзбек диаспорасининг раҳбарлари деб ҳисобланувчи бу шахслар ўз ватандошларининг қони ва жони ҳисобига “янги ватанларида” пул ва обрў орттиришдан ҳеч хазар қилишмайди.
Улар Россияда ризқ топаман деб юрган йигитларни алдаб авраб, рус армияси қаторида урушга сафарбар қилишаяпти. Уларнинг касрига эса мана шундай илмсиз, содда йигитлар жони, қони ва озодлигидан маҳрум бўлишаяпти ва устига устак, бу амаллари, яъни бошқа давлатда ёлланиб жанг қилганлари учун хатто ўз ватанларида жиноятчи бўлишаяпти.
Бу постни ёзайми ёзмайми, деб кўп ўйландим. Уни жойлашдан ягона мақсадим - шояд ушбу сўзлар ва келтирилган видеоилова, ҳеч бўлмаганда, биронта ватандош йигитимизни огоҳ қилиб, уни бошқа давлат манфаати учун жангари бўлиб қолишдан сақлаб қолармикан, деган умидим бўлди.
https://youtu.be/SKwddSbO4ZI
441 миллион сўм тўлаб Юридикада, 229 миллион сўм тўлаб Мединститутда ўқийдиганлардан қўрқаман

Суперконтракт ва каррасига оширилган тўловлар тизими пайдо бўлганидан кейин исталган абитуриентда талаба бўлиши имконияти пайдо бўлди. Пул бўлса бўлди (пул бўлмаса, мана банклар кредит ҳам таклиф этиб ётишипти).

Тизим ишга тушгандан кейин бу йил биринчи марта улар институт ва универститетларни битиришни ҳам бошлашди. Ўзбекистонда ишлайдиган ва тобора мустаҳкамланиб бораётган тескари лифт уларни, айни шу тоифани тезроқ тепага кўтаради. Эртага шулар биз учун қарор қабул қилади, бизни даволашни бошлашади, бизнинг фарзандларимизга дарс беради вҳк.

Мен шу тоифадан қўрқаман. Айниқса, 441 миллион сўм тўлаб Юридикада, 229 миллион сўм тўлаб Мединститутда ўқийдиганлардан қўрқаман. Доимгидек, тақиқлашга қаршиман. Лекин жамиятнинг шу тоифадан ҳимояланишга ҳаққи бўлиши керак. Айтмоқчиманки, суперконтракт орқали ўқишга кираётганлар кимлар экани очиқланиши зарур. Ёки суперконтрактчилар ўқишга киргандан токи битиргунгача бўлган босқичларда уларнинг қанақадир расмий реестри тузиб борилиши лозим.

@the_bakiroo
Рейтинг қачон яхшиланади? «Қонун устуворлиги», «аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик», «тартибга солиш сифати» ва «коррупцияни назорат қилиш» каби бошқарув стандартлари сезиларли яхшиланганда

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини BB- (барқарор) даражада тасдиқлади. Kommers.uz Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қандай ҳолларда пасайтирилиши ва оширилиши мумкинлиги ҳақида маълумот бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги қуйидаги ҳолларда пасайтирилиши мумкин:

ташқи молиявий кўрсаткичлар ёмонлашганда, пул ўтказмаларининг доимий камайиши, ташқи савдо дефицитининг ошиши сабабли жорий операциялар ҳисоби манфий сальдосининг ортиши, халқаро захираларнинг сезиларли даражада камайиши ёки ташқи мажбуриятларнинг тез ошиши;

иқтисодий ўсиш суръатининг давомий секинлашиши, давлат шартли мажбуриятларининг давлат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати кескин ошиши ёки суверен фискал буферларнинг камайиши.

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қуйидаги ҳолларда оширилиши мумкин:

макроиқтисодий барқарорликни таъминлаган ҳолда юқори иқтисодий ўсишга эришилганда ва аҳоли жон бошига ЯИМ миқдорининг BB рейтингига эга давлатлар билан фарқи камайганда;

«қонун устуворлиги», «аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик», «тартибга солиш сифати» ва «коррупцияни назорат қилиш» каби бошқарув стандартлари сезиларли яхшиланганда;

фискал ва ташқи захиралар сезиларли ошганда.
Йўқ бўлиб қолаётган ҳоким қарорлари ёки битта маҳалланинг ёритиш тизими учун 2 млн.доллар ажратилгани ҳақида

E-qaror тизими ишга тушгач, ҳеч ким сайламаган ҳокимларнинг қарорлар чиқаришдаги муттаҳамликлари анча камайди. Орқа сана билан қарор чиқариш, айниқса ер ажратиш ва сотиш билан боғлиқ махинацияларни уюштириш орқали пул ишлаш имконсиз жараёнга айланди.

Лекин тизимда ҳалиям муаммолар мавжуд ва бу муаммолар қарор чиқариш ва ўзгартириш билан боғлиқ. Хусусан, бекор қилинган ҳоким қарорларини тизимдан қидириб топиш имконсиз. Балки тизимнинг админстраторларида бундай имконият бордир, лекин фойдаланувчилар бундан маҳрум этилган.

Мисол келтираман. Жаноб Артикходжаевнинг 9 сентябрдаги 932-14-0-Q/22- сонли қарори билан “Обод маҳалла” дастури доирасида тунги ёритиш тизимини яхшилаш лойиҳалари (объектлари) учун ажратилаётган маблағлар тасдиқланган. Гап шундаки, тунги ёритиш тизимини яхшилаш лойиҳалари илк бор 3 августдаги 788-14-0-Q/22- қарор билан тасдиқланган. Янги қарор билан эски қарор иловаси бекор қилинаяпти. Эски қарорни эса E-qaror тизимидан топа олмайсиз. Зўр-ми? Профит.

Худди шунингдек, 30 августдаги 895-14-0-Q/22-сонли қарорининг 8-банди ва 1-иловасиниям топиш имконсиз. Ўрганишлар кўрсатаяптики, бекор қилинган ва тизимда йўқ бўлиб қолган саноқсиз.

Бу нима дегани?! Ҳокимлар исталган масала бўйича қарор чиқариб, кейин бир муддат ўтиб, вазиятга қараб (соққали таклифларга қараб) унга ўзгартириш киритиб ёки бекор қилиб, янгисини чиқараверишади. Эскиси эса базадан йўқ бўлиб қолаверади. Бу имконият жуда кенг манипуляция ва катта ўғирликларга йўл очади.

9 сентябрдаги 932-14-0-Q/22- сонли қарорга қайтамиз. Бу қарор билан, масалан, Бектемир тумани, "Ийкота" МФЙ ҳудудидаги тунги ёритиш тизимларини янгидан қуриш учун оз эмас, кўп эмас 20,1 млрд.сўм ажратилган. Яшнобод тумани, "Жарбоши" МФЙ ҳудудидаги тунги ёритиш тизимларини янгидан қуриш учун эса 19,2 млрд.сўм.

Ўзингизга кўламни тасаввур қилаяпсизми? Битта маҳалланинг ёритиш тизими учун қарийб 2 млн.доллар. (Шунчаки солиштириш учун, Шайхонтоҳур тумани "Гулобод" МФЙдаги 41-сонли мактабни реконструкция қилиш ишлари учун 10,0 млрд.сўм маблағ ажратилган)

Энди савол, бундан аввалги тасдиқланган ва бекор қилинган қарорларда бу суммалар қандай миқдорда бўлган ва ўтган давр ичида тасдиқланган сумма қанчага шиширилган?

Буни, афсуски, сиз ва биз била олмаймиз.

Ҳурматли Адлия вазирлигидан, E-qaror тизимидаги мазкур ҳолат бўйича вазиятни ўрганишини ва назоратга олишини сўраймиз.
Яна истисно тариқасида

2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

Битта талагор иштирок этса, буни танлов деб атаса бўладими?

Истиснолар қонунларни оёқости қилишини ва янги истисноларга етаклашини ташаббускорлар тушунмайди деб ўйлайсизми? Жуда яхши тушунишади, чунки уларга, хусусан юқоридаги мисолда ҳокимларга айнан шу керак. Керакли одамлар билан келишиш ва ер сотиш учун тайёр лазейка.

Ўзи ўзбек ҳокимлари учун энг кўп халақит қилаётган нарса нима, биласизми? Қонунлар. Айнан қонунлар уларни чексиз-чегарасиз ўғирлиги, муттаҳамлиги, зўравонлигини озгина бўлсада тийиб турипти.

Ер масаласи жуда оғир масала, хавфсизлик масаласи, тараққиёт масаласи. Бунинг учун ўзбилармон истиснолар эмас, жамоатчилик ўртасида дискуссия керак, компромисс керак.

Икки йилдан бери фермерлардан 100 минг гектаргача ер тортиб олинаяпти ва гўёки камбағалларга тарқатилаяпти. Ҳеч бир қонуний асоссиз бу рўй бераяпти. Турли воситалар, босимлар, алдовлар йўли билан. Хўп, фермерларнинг ери тугагандан кейин нима қиласизлар? Большевикларча тутаётган йўлинглар қандай натижаларни келтираётганини ҳеч қурса ўрганинглар.

Тошкент, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари атрофида шу шаҳарларни мева-сабзавот, озиқ-овқат билан таъминловчи суғориладиган ерлар сотиб тугатилди. Тошкентда Ҳалқа йўли бўйлаб юринг. Илгари узумзор, иссиқхона, сабзавот плантациялари ўрнида нималарни кўрасиз? Картошка, олма ва ҳатто сабзини четдан ташияпмиз. Эртага тилла ва газ конларини арзон гаровга сотиб, пиёз ва бодрингниям четдан олиб келамиз.
Талимаржон ИЭС Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлар тақдирини такрорламайдими?

Талимаржон ИЭС хусусийлаштирилдими ёки ишончли бошқарувга топширилдими, деб савол бермоқда Давлетовуз.

Унинг хавотирларида жон бор. Чунки яқин ўтмишимизда муҳим энергоактивларни ишончли бошқарувга бериш бўйича аччиқ ва аянчли тажрибамиз бор. Ўзбекистоннинг энг йирик иссиқлик станцияларидан иккитаси — "Янги Ангрен ИЭС" ва "Ангрен ИЭС" «Central Asia Energy» МЧЖга ишончли бошқарувга топшириб юборилганига яқинда уч йил бўлади. Ишончли бошқарувга топширилгач, бу икки компаниянинг молиявий аҳволи бадтар ёмонлашса ёмонлашдики, яхшилангани йўқ. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳам ошиб қолгани йўқ. Ўртада қанақа расмий ва норасмий мажбуриятлар ва келишувлар бўлган, ҳеч ким билмайди. Тўғри давлат назоратида қолаётган ИЭСларнинг аҳволи мақтагулик эмас. Лекин ишончли бошқарувдагиларнинг янада бадтар абгорлашгани қолаяпти холос. Келишувни тузганларда на ҳисобот бор, на назорат бор, на сўров бор. Жамият ишончли бошқарувга топшириб нима олдик, деган саволга жавоб олиши керак.

Талимаржон ИЭС “Иссиқлик электр станциялари” АЖ қарамоғида, яъни давлат назоратида қолаётган энг йирик ва рентабелли станциялардан бири (араблар ҳам аҳмоқ эмас, ширалисига ёпишади). Корхона, масалан, 2021 йилни 1,1 трлн.сўм соф фойда билан якунлаган. Солиштириш учун "Янги Ангрен ИЭС" АЖ 304 млрд.сўм, "Ангрен ИЭС" АЖ 87,6 млрд.сўм зарар келтирган.

Айни вақтда Талимаржон ИЭСнинг давлат кафолати остида олинган ташқи қарзлари ҳам анчагина. 2013 йилдаги лойиҳа бўйича 1,3 млрд.долларлик ташқи қарз бўйича қанча қарздорлик қолган, очиқланмаган. 2019 йилда бошланган буғ-газ қурилмаларини қуриш билан боғлиқ қарийб 1 млрд.долларлик ташқи қарз лойиҳаси нима бўлади, буям саволли. Расмий ҳисоботга кўра 2022 йил бошига 7,8 трлн.сўмлик узоқ муддатли қарзлар мавжуд бўлган.

Яна бир савол, агар ИЭС хусусийлаштирилган бўлса, нега очиқ халқаро танлов ўтказилмади? Ёпиқ эшиклар ортидаги келишувлар бизнинг ташриф қоғозимизга айланиб қолдими?
Немцовнинг қотили Заур Дадаев ҳам Украинадаги жанглар учун қамоқдан чиқарилган

Ўтган ҳафта бир нечта Z каналлар бу ҳақда ёзишди. Кейин Алексей Венедиктов ҳам тасаввур қилиш қийин бўлган бу даҳшат ҳақида бонг уриб чиқди. Борис Немцовнинг қотили ўлароқ 20 йилга ҳукм қилинган Заур Дадаев ва унинг тўртта шериги ё аллақачон Украинадаги жангларда қатнашмоқда ёки фронтга йўл олган. Жанговор ҳаракатлардан кейин Заур Дадаев ва унинг қотил шериклари бутунлай озодликка чиқарилади. Таъкидлаш керакки, бу хабарни на Федерал ҳукумат ва на ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар рад этгани йўқ.

Шу маънода, Россия урушдан кейин эмас, ҳозирнинг ўзидаёқ ҳуқуқий-аҳлоқий чегара ва нормалардан чиқиб бўлган ва бунинг ортидан прогноз қилинаётганидек, давлатнинг куч ишлатишга нисбатан муқаддас ва дахлсиз бўлиши керак бўлган монополияси тез орада бой берилади.
Хаос ўрнига танловсизлик

Ўрислар нимаики ишлаб чиқармасин охирида конвейердан танк чиқади, деган ҳазиломуз матал бор.

Ўз билан бошланадиган монополистлар билан ҳам худди шундай. Улар нимагаки қўл уришса, нимаики ясашса, бу оқибатда қиммат танловсизликка олиб келади.

"Uzbekistan Airports"га қарашли Тошкент халқаро аэропорти такси хизматини йўлга қўйгани, таксига чиқиш минимум нархи 30 минг сўм (3 км.гача), кейин ҳар бир километр учун 3 минг сўмдан олиниши айтилмоқда. Ҳисоб-китоблар терминал ичида бўлади. Бегона такси хизматлари терминал ҳудудига киролмайди.

Аввалги хаосга қарши қатъий чоралар кўриш керак эди. Бунга эътироз йўқ. Лекин нега фақат ягона такси компаниясига бу вазифа юкланилаяпти? Антимонополия нима дейди? 30 минг сўм минимум ва километрига 3 минг сўм калькуляцияси қаердан келди?

Uzbekistan Airports ўтказган аукционда асосий талаб автомашиналарнинг ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмагани ва фақат бензинда ҳаракатланиши лозимлиги қайд этилган эди. Бу талабга бутун Тошкентда фақат битта компания жавоб берган бўлиши мумкинлигига ишониш жудаям қийин. Унданам қизиғи, нега битта компания танлаб олинган? Компаниялар тарифлар бўйича ҳам рақобат корзинкасига солинганми? Буюртмачи талабларига жавоб берадиган ўзаро боғлиқ бўлмаган учта, бешта компания танлаб олинишига нима ёки ким тўсиқ бўлган?

Кунига 12 минг, тиғиз соатларда 2400 йўловчига хизмат кўрсатадиган аэропорт учун 100та машинаси мавжуд ягона такси компанияси етарли бўладими?
Халқ таълими вазирлиги тизимдаги яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш, молиявий ўғирликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш юзасидан фаолият юритаётган молиявий бўлинмалар, ички аудит хизмати ва комплаенс назорат тизими ҳақида маълумот беряпти. Вазирликка кўра, улар ёрдамида молиявий хато ва камчиликлар, турли хил коррупцион ҳолатлар сезиларли даражада қисқармоқда.

Жумладан, тақдим этилётган маълумотларда қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 270,4 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар олдини олинишига эришилган, ўтказилган 524та назорат тадбирларида 37,7 млрд. сўмлик молиявий қонун бузилиши (шундан 10,4 млрд. сўми ўзлаштириш) ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги 3 йил ичида халқ таълими тизимида аниқланган молиявий қонунбузарликлар сонининг ажратилган бюджет маблағларига нисбатан улуши йилдан-йилга камайиб боряпти экан.

Бундан ташқари, Халқ таълими тизимида ахборот алмашинувини автоматлаштириш ва бошқариш мақсадида ягона дастурий комплекс – ERP ахборот тизими яратилган бўлиб, у бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинган. Айтишларича, бу тизим ходимлар орасида “ўлик жон”ларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун жорий қилинган. Дастурнинг самарасини яқин кунларда кўрамиз, деган умиддамиз.
Хурсанд бўлишга шошманг

Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Маҳаллийлаштириш ва протекционизм қироллари лоббиси билан қонунчиликка киритилган мазкур чеклов 16 йилдан бери амал қилиб келмоқда. Монополист маҳаллийлаштирувчиларни бойитиб, халқни қашшоқлаштирмоқда. Кеча айрим телеграм каналллар мана энди бу чекловлар беокр бўлади, деган маънода ижобий кутилмаларга боришди. Бунга асло шошмаслик керак. Чунки мазкур чекловни бекор қилишга уриниши биринчи марта эмас. Ҳатто Президент фармони ҳам бунга кор қилмаган.

Маҳаллийлаштириш ва протекционизм қиролларининг шотирлари, малайлари ва югурдаклари ҳукуматдаям, парламентдаям етарлича топилади. Шунинг учун токи қонун имзоланиб, кучга кирмагунгача дўппини осмонга отишга чоғланмай туринг.

Ўзи охирги 6 йилда қонунчилик ва норматив ҳужжатларда рақобат предмети ва барчага тенг имкониятларни таъминлаш масаласи умуман четга суриб қўйилди. Сиёсий рақобат ҳақида эса гапирмасаям бўлади. Шу маънода 2026, 2030, 2035, боринг ана, 2040 йилгача қўйилаётган мақсад ва ориентирларга етилишига ишонч юқори эмас. Тўғри, оғиз-бурун ўпишиладиган янги ва янги олигархлар, миллиардер чиновниклар, тадбиркор ҳокимлар кўпайишда давом этиши мумкин. Лекин очиқ бозор шароитларида халқ фаровонлигини таъминлайдиган инклюзив иқтисодий ўсиш юз бермайди.
Korzinka супермаркетлар тармоғининг мобил иловаси янгиланибди. Унда кўплаб қулайлик мавжуд

Korzinka Plus карта дастурида 3%гача кешбек олиш мумкин экан. Бонуслардан Korzinka супермаркетларида амалга оширган харидлар учун тўловлар қилишда фойдаланиш мумкин.

Илова билан харидлар одатдагидан унумли ва унда сўнгги янгиликлар, мавсумий чегирмалар ҳамда зўр акцияларга бой онлайн-каталог тақдим этилган.

Шунингдек, ваучер ва совға карталари ҳисобини текшириш имкониятини ҳам қўшилган. Штрих-кодни сканерлаш орқали амалдаги ҳисоб ҳақида маълумот олиш мумкин.

Янгиланган Корзинка иловасини юклаб олинг
⚡️Sirdaryo viloyatida o’tkazilayotgan “InnoWeek-2022” innovatsion ishlanmalar hududiy ko’rgazmasida 12 ta tashkilot 110dan ortiq mahsulot va ishlanmalar, turli texnologiyalar bilan ishtirok erishmoqda.

Shuningdek, ko’rgazmada “TechnoWays” texnologik rivojlanish marafonida ishtirok etayotgan 40 nafar ishtirokchining loyihalari ham namoyish etilmoqda.