TGStat UZ Channel
3.5K subscribers
43 photos
2 videos
51 links
Telegram Analytics лойиҳаси канали.
Бу ерда https://uz.tgstat.com лойиҳасининг охирги янгиликлари жойланиб борилади.

Гуруҳимиз: @tgstat_support_uz - саволлар, таклифлар, фикр ва мулоҳазалар бўлса, барчасини шу ерга ёзиб қолдиринг.
Download Telegram
Channel created
@crosser_bot дан ҳисобот ва обуначилар жинси ҳақида маълумот.

Дўстлар, бизда ажойиб янгилик бор (ҳаттоки иккита):

1) Энди сиз ўз каналингизни кроссербот орқали таҳлил қилганингизда оладиган ҳисоботларни TGStat сайтида кўра оласиз.

2) Кроссербот таҳлилидан ўтган каналлар учун биз обуначиларнинг жинси бўйича тақсимотини кўрсатамиз.

Биз 13 миллиондан кўпроқ фойдаланувчиларнинг исм ва фамилияларини таҳлил қилиб чиқдик, шу муносабат билан эндиликда Telegram'да биринчи бор каналдаги эркак ва аёлларнинг фоиз жиҳатдан қанча эканлигини билиш мумкин. Бизнинг рус тилидаги каналимиз учун 67% обуначиларимиз жинсини аниқлашнинг имкони бўлди, баъзи каналларда эса бу кўрсаткич 90% гача бориши мумкин. Қамров фоизи доимий равишда ошириб борилади.

Қўшимча маълумот: стандарт созламаларга кўра, канал ҳисоботини фақат унинг эгаси кўра олади, аммо ўз каналларида яширадиган маълумотлари йўқ бўлган администраторларга бу созламани барча учун кўринадиган қилиб қўйишни тавсия қиламиз (сайтда бундай имконият мавжуд), чунки бўлажак реклама олувчи учун канал ҳақида қанча кўп маълумот бўлса - бу икки тараф учун ҳам шунчалик яхши.

Бизнинг канал ҳисоботи намунасини бу ерда кўришингиз мумкин.
Канални таҳлил қилиш - бу ерда.
Каналлар ва калит сўзлари эсловлари ҳақида хабарномалар.

Дўстлар, канал администраторлари учун ҳам, тадбиркорлар, жамоат шахслари ва ОАВ вакиллари учун ҳам долзарб бўлган янги имкониятни тақдим этамиз.

Администраторлар:
Канал эсловлари ёки ундаги постларининг ҳар бир эсловлари ва репостлари ҳақида хабарномалар олиш имкониятига эгалар.

Брендлар, жамият шахслари ва ОАВлар:
Калит сўз ёки жумланинг ҳар бир эсловлари ҳақида хабарномалар олиш имкониятига эгалар.

Масалан, биз @tg_analytics канали ва "тгстат, tgstat" калит сўзлари эсловларига обуна бўлганмиз. Шу сабабли каналимиздаги янгиликлар билан ким ўртоқлашаётганини ва чатларда улар ҳақида муҳокама этаётганларини (деярли) реал вақтда кузатиб бормоқдамиз, шунингдек каналимиздаги эълонлар кўришлари (просмотрлар) сонининг тўсатдан ошиб бориши ва сайтга кирувчилар сони ортиши нима сабабдан эканлигини тушуниб турибмиз.

Бизнинг
tgstat.ru/research тадқиқотимиз ҳаволаси қандай тезликда канал ва чатларга тарқаб бораётганини айнан мана шу йўл орқали кузатиб бордик ва бу ҳақда командамизнинг барча вакиллари қўшилган иш чатига хабарномалар қабул қилиб турдик.

Асосийси:
▪️ Telegram-каналлари ва чатларнинг энг тўлиқ базаси бўйича эсловларни қидириш имконияти;
▪️ кузатувнинг қулай созламалари: тилни ва канал мавзусини танлаш, ортиқча канал ёки керак бўлмаган сўзларни чиқариб ташлаш мумкин;
▪️ хабарномаларни етказишнинг ўзингизга қулай бўлган йўлини танлаш имконияти: сиз хабарномаларни бот билан мулоқот ойнасида, e-mail'да, иш чатида ва ҳаттоки вебхук орқали берилган URL'да қабул қилишингиз мумкин, бу эса турли интеграциялар учун чексиз имкониятларни беради.

Қандай қилиб ёқиш мумкин?
@TGAlertsBot боти орқали ёки TGStat сайтида Шахсий кабинетингиздаги "Менинг кузатувларим" бўлими орқали.

Хизмат нархи:
Канал учун — 1 ойга 160 рубль
Калит сўз учун — 1 ойга 280 рубль.

TGStat командаси
Қидирув сўровномаларининг кенгайтирилган тили.

250 миллиондан ортиқ
Telegram-эълонлари базасидан қидириш имконини берувчи ажойиб қидирув функциясини янада такомиллаштирдик.

Энди мураккаб ифодалардан фойданиш мумкин — бир вақтнинг ўзида бир нечта сўз ёки жумлаларни санаб ўтиш, қайси сўзлар айнан киритилган кўринишда ва қайсилари сўзнинг бошқа шаклий кўринишлари билан изланиши кераклигини белгилаш, бутун жумла ёки унинг бирор қисми учун минус-сўзлар кўрсатиш имконияти қўшилди.

"Кенгайтирилган тил" деган ёзувнинг ёнидаги сўроқча белгисига боссангиз, қидирув сўровномалари учун батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Биз ўтган ҳафта эълон қилган мавзу бўйича янги эълонларни кузатиш созламасида ҳам худди шу имкониятлар қўшилди.

TGStat командаси
TGStat'да реклама

Биздан uz.TGStat.com сайтида реклама жойлаш ҳақида мунтазам сўраб туришади ва биз реклама эълонларини реклама берувчилар билан алоҳида келишиб, узоқ вақт давомида ҳар бир реклама устида алоҳида ишлар эдик, бу анча вақтни талаб қилар эди.

Яқинда биз бу жараённи соддалаштиришга қарор қилдик ва натижада Реклама кабинети вужудга келди. Унинг ёрдамида сиз TGStat'да мустақил равишда реклама эълонларини яратишингиз ва эълон қилишингиз мумкин.

Реклама кабинети'да сизни нима кутмоқда?
— эълон яратиш учун визуал конструктор
— кўрсатишлар, босишлар ва харажатлар миқдори бўйича статистика
— реклама тарқатишда фойдаланувчининг давлати ва/ёки тилини белгилаш
— тезкор текширув (модерация)

Шунингдек, биз реклама эълонлари кўринишини ўзгартирдик, бу уларга босишлар сонини 2.5 баробарга оширди.

Бу қандай ишлайди?
— сиз конструкторда эълон яратасиз, балансингизни тўлдирасиз, текширув (модерация)га жўнатасиз
— модератор текширувидан сўнг, эълон ишга туширилади ва сайт фойдаланувчиларига кўрсатилишни бошлайди
— сайтда бир вақтнинг ўзида 3 тагача эълон кўрсатилади
— агар эълонлар 3 тадан кўп бўлса, биринчи бўлиб 1000 та фойдаланувчига кўрсатиш учун энг кўп тўлов миқдорини белгилаган фойдаланувчи эълони жойлаштирилади.

Бунинг нархи қанча?
— эълонни 1000 та фойдаланувчига кўрсатиш нархини сиз мустақил белгилайсиз
— эълонни 1000 та фойдаланувчига кўрсатишнинг минимал нархи 50 рубль.

Статистика:
TGStat хизмати сайтига бир ойда 1.5 миллион нафар фойдаланувчи ташриф буюради, умумий ҳисобда саҳифалар тахминан 6 миллион маротаба кўрилади, 70% дан ортиқ фойдаланувчи Россия ва собиқ СССР давлатларидан.

Қандай эълонларни жойлаш мумкин?
+ каналингиз/ботингизда реклама сотиш ҳақида
+ каналингиз/гуруҳингиз/ботингизни сотиш ҳақида
+ канал/гуруҳ/бот рекламаси
+ Telegram'га оид хизмат рекламаси

Қуйидаги эълонлар ЖОЙЛАНМАЙДИ:
- спорт ўйинларига пул тикишлар ва шу каби шубҳали нарсалар ҳақидаги каналлар
- "катталар учун" мавзусидаги каналлар
- фирибгар каналлар
- одамлар сони сунъий равишда оширилган (накрутка) каналлар

Эълонни яратишдан аввал реклама эълонларини жойлаш қоидалари билан танишиб чиқишни унутманг. Қоидаларга зид бўлган эълонлар модератор томонидан рад қилинади.

Реклама кабинети — https://uz.tgstat.com/my/ads
TGStat хизматлари тўлиқ тикланди. Муаммо бироз даунтайм (фаолият тўхтаб қолиши)дан ташқари ҳеч қандай йўқотишларсиз бартараф этилди.

Муаммонинг сабаби 1,5 Tb ҳажмдаги асосий маълумотлар сақланадиган жой – мастер-базанинг ишдан чиқиши эди. Бундай ҳолат эртами-кеч барибир содир бўлади. Кейинги сафар бундай муаммо вужудга келганда фаолиятимиз тўхтаб қолишини олдини олиб, муаммони бартараф қилишга ҳаракат қиламиз.

uz.tgstat.com
Эълонлар рейтингида ўзгаришлар.

Энди ТОП-100 та эълонларга белгиланган вақт оралиғида ҳар бир каналдан фақатгина битта эълон киради.

Аввал бундай чеклов йўқ эди ва ТОП'нинг катта қисми битта оммабоп каналдаги эълонлар билан тўлиб қолар эди.

Кун/ҳафта/ой давомидаги энг оммабоп ТОП эълонлар бу ерда:
https://uz.tgstat.com/posts
Бизда эндиликда «Ҳафтанинг энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари» номли янги туркум очилди.

Ҳафтада бир марта ўтган ҳафта давомида энг кўп репостлар тўплаган эълонлар рейтингини жойлаб борамиз.

Муҳим: инфографикадан реклама ва конкурс эълонлари, шунингдек репостлар сони сунъий равишда оширилган эълонлар чиқариб ташланади. Фақатгина Telegram'да кенг тарқалган энг қизиқарли эълонлар қолади.
Ўтган ҳафтадада (28.10.19-03.11.19) энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари

1. O'zbekiston yoshlar ittifoqi
2. Edu.uz rasmiy kanali
3. Комил Алламжонов
4. Alimoff
5. Kun.uz | Расмий канал
6. Философия / Фалсафа
7. Xalq ta’limi vazirligi
8. Kanallani Dodasi
9. davletovuz
10. O'TKIR FIKRLAR

Эълонларнинг тўлиқ рейтинги:
https://uz.tgstat.com/posts
Ўтган ҳафтадада (04.11.19-10.11.19) энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари

1. Комил Алламжонов
2. Муҳрим
3. Xushnudbek.uz
4. Edu.uz rasmiy kanali
5. Қўшни маҳалла
6. KATTA BOZOR
7. Muslim.uz
8. SAFARI
9. Uzbekistan Football Association
10. Хаёт Шамсутдинов

Эълонларнинг тўлиқ рейтинги:
https://uz.tgstat.com/posts
Ўтган ҳафтадада (11.11.19-17.11.19) энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари

1. Edu.uz rasmiy kanali
2. PHP OWN
3. Muxbir Daliyev6
4. ТАҒО ТАЙМ
5. davletovuz
6. Davlat test markazi
7. Alimoff
8. Абдуллажон - Жон Абдулла
9. Қўшни маҳалла
10. Bosh prokuratura

Эълонларнинг тўлиқ рейтинги:
https://uz.tgstat.com/posts
Эронда бензин нархининг кўтарилиши оқибатида бўлаётган норозиликлар туфайли Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бутун мамлакат бўйлаб интернетни блоклаб қўйишга буйруқ берди.

Эрон telegram-каналларидаги умумий кўришлар сони деярли 9 баробарга тушиб кетди: суткасига 1.3 миллиарддан 150 миллионгача.

Одатий кунларда эълонларнинг умумий сони 350 мингга етса, интернетсиз кунларда бу кўрсаткич 75 мингни кўрсатмоқда.

TGStat.com
(35 мингта Эрон telegram-каналлари маълумотларига асосланган)
Ўтган ҳафтадада (18.11.19-24.11.19) энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари

1. Kun.uz | Расмий канал
2. davletovuz
3. Комил Алламжонов
4. Edu.uz rasmiy kanali
5. Шайх Муҳаммад Содиқ...
6. Ķàttà Boźòŕ
7. Bloger Shahnoza
8. Философия / Фалсафа
9. Uzbekistan Football Association
10. Қўшни маҳалла

Эълонларнинг тўлиқ рейтинги:
https://uz.tgstat.com/posts
Ўтган ҳафтадада (25.11.19-01.12.19) энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари

1. Xushnudbek.uz
2. Pul Maktabi
3. Moliya vazirligi
4. Ta'lim inspeksiyasi (www.tdi.uz)
5. Bosh prokuratura
6. Saida Mirziyoyeva
7. Mubashshir Ahmad
8. PHP OWN
9. ССВ матбуот котиби
10. IMKON TA’LIM

Эълонларнинг тўлиқ рейтинги:
https://uz.tgstat.com/posts
Эронда бир ҳафта олдин Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши буйруғи билан блоклаб қўйилган интернет тармоғи 23 ноябрда қайта тикланди. Интернетнинг блоклаб қўйилишига бензин нархининг ошиб кетиши туфайли вужудга келган бутун мамлакат бўйлаб норозиликлар сабаб бўлган эди.

Мобил интернетга кириш ҳамон тўлиқ тикланмаган бўлса-да, Эрон Telegram-каналларидаги кўришлар сони интернет ўчирилишидан аввалги ҳолатига қайтди.

via uz.tgstat.com
Ўтган ҳафтадада (9.12.19-15.12.19) энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари

1. UzA | Расмий канал
2. Комил Алламжонов
3. Huquqiy axborot
4. Saida Mirziyoyeva
5. davletovuz
6. Edu.uz rasmiy kanali
7. O'zbekiston yoshlar ittifoqi
8. KATTA BOZOR
9. Xushnudbek.uz
10. Kapgir

Эълонларнинг тўлиқ рейтинги:
https://uz.tgstat.com/posts
Ўтган ҳафтадада (16.12.19-22.12.19) энг кўп иқтибос олинган Telegram-эълонлари

1. Davlat test markazi
2. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
3. Комил Алламжонов
4. Kun.uz | Расмий канал
5. Muxbir Daliyev
6. The Central Bank of Uzbekistan
7. Edu.uz rasmiy kanali
8. davletovuz
9. Alimoff
10. Markaziy saylov komissiyasi

Эълонларнинг тўлиқ рейтинги:
https://uz.tgstat.com/posts
Кириб келаётган Янги йил билан табриклаймиз!

Барча канал администраторларига янги 2020 йилда катта қамровлар, сифатли фаол аудитория ва албатта бахт тилаб қоламиз.

2018 йилдан буён қўллаб келаётган анъанамизга содиқ қолиб, бу йили ҳам каналлар администраторларига йил якунлари ҳақида табрикнома кўринишида янги йил совғасини тайёрлаб қўйдик. Табрикномалар бизда тасдиқланган каналлар эгаларига 5-6 соат давомида етиб боради.

Байрам муборак!
uz.tgstat.com
TGStat UZ Channel
Кириб келаётган Янги йил билан табриклаймиз! Барча канал администраторларига янги 2020 йилда катта қамровлар, сифатли фаол аудитория ва албатта бахт тилаб қоламиз. 2018 йилдан буён қўллаб келаётган анъанамизга содиқ қолиб, бу йили ҳам каналлар администраторларига…
Қандай қилиб TGStat'дан янги йил табрикномасини олиш мумкин?
(агар биз юборишимизни кутгингиз келмаётган бўлса)

1. @TGStat_Bot'га киринг
2. «2019 @username» деб ёзинг: бу ерда username'нинг ўрнига керакли каналнинг (очиқ каналлар учун) username'ини қўясиз ёки (ёпиқ каналлар учун ) «2019 t.iss.one/joinchat/AAAAAE1SE...» кўринишида ёзасиз.
3. Натижадан завқланинг ва обуначиларингизга улашинг.

UPD: агар бир мартада натижани ололмасангиз, хафа бўлманг - бот катта зўриқиш билан ишламоқда.