Termiz tumani hokimligi
2.07K subscribers
23.3K photos
2.93K videos
21 files
10.4K links
Termiz tumani hokimligining rasmiy axborot kanali

Veb sayt: www.tertu.uz

Facebook: www.facebook.com/termiz.tuman.hokimligi

Telegram: https://t.iss.one/termiztumanhokimligi

Twitter: @TermizX

Murojaat uchun: @termizt_hokimga_Murojaat_bot
Download Telegram
⚡️Диққат эълон!

“Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан аҳоли хонадонларидаги мавжуд эски намунадаги электр ҳисоблагичларни замонавий ҳисоблагичларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Электр энергияси истеъмолчиларидан янги ҳисоблагичларни ўрнатиш учун ўзлари яшаб турган туман электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиб бериш ишлари бепул амалга оширилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Infografika | Termiz shahridagi jamoat transportining yo‘nalishlar tarmog‘i

Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati

Telegram
| Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Термиз туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “Экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл қиёфасини намоён этувчи “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир жараёнида мавзуга доир расмлар танлови ўтказилиб, унда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли ва ҳаваскор рассом ўқувчилар иштирок этишди. Якунда энг яхши деб топилган асар муаллифлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Шунингдек, ўқувчи-ёшларни диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатларидан огоҳ этиш мақсадида “Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарланишига, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/termiztumanhokimligi
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Термиз туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” шиори остида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар ёшлар тарбиясида нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиб, ўқувчилар ўртасида турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, ёшларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида сўз юритилди.

Шунингдек, меҳмонлар таълим муассасасида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўқувчиларнинг келгусидаги режалари ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/termiztumanhokimligi
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Ислоҳотлар амалда: Истиқлол маҳалласининг 5 та кўчаси асфалтьланди

Аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, турмуш шароитларини яхшилаш ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Истиқлол” маҳалласида амалга оширилди. Маҳалланинг 5 та кўчасидаги 1,7 км масофадаги ички тош йўлларга маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар эвазига тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилди.

Иш жараёнларида кўмак кўрсатган аҳоли вакиллари миннатдорчилик билдирамиз.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/termiztumanhokimligi
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter