TerDU rasmiy kanali
23.6K subscribers
20.4K photos
2.43K videos
995 files
10.1K links
Sayt: www.tersu.uz
Facebook: @tersu340
Instagram: @terdu_rasmiy
You tube: @Termizdavlatuniversitet

Murojaat uchun: @TerDU_murojaatlar_bot
Rektorga murojaat: @TerDU_rektor_bot

©Termiz davlat universiteti rasmiy kanali
Download Telegram
Aziz talabalar!
Futbolni katta ekranlarda miriqib tomosha qilishni istamaysizmi?


🔥Sizlarni ushbu futbol o'yinini zavqlanib, tomosha qilish va vatanimiz o'g'lonlarini birgalikda qo'llab-quvvatlash maqsadida universitetimizning Arxitektura va qurilish fakultetiga taklif etamiz.

👀 Bizni kuzatishda davom eting!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🌐 Termiz davlat universiteti rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qabul_2022

⚡️Oliy ta’lim muassasalariga kirish uchun onlayn ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha videoqo‘llanma.

Hujjatlar 2 xil usul bilan topshirilishi mumkin:

1) Davlat test markazining https://my.dtm.uz sayti orqali;

2) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (
my.gov.uz) orqali.

Talab qilinadigan hujjatlar:

Avvalgi yillardagi bitiruvchilar uchun:

pasport;
diplom;
til bilishi sertifikati; (agar mavjud boʻlsa)
imtiyozi mavjud bo‘lganda, imtiyozni tasdiqlovchi hujjatlar.
toʻlov summasi

Joriy yil bitiruvchilari uchun:

pasport;
bitiruv attestati (qabul qiluvchilar tomonidan bazadan elektron tarzda olinadi).

👀 Bizni kuzatishda davom eting!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🌐 Termiz davlat universiteti rasmiy kanali
🎊 Tug‘ilgan kuningiz bilan!

Termiz davlat universiteti jamoasi nomidan Taʼlim sifatini nazorat qilish boʻlimi boshligʻi Asqarov Abror Davlatmirzayevichni tavallud topgan kuni bilan tabriklaymiz!

Hurmatli Abror Davlatmirzayevich!

Sizga muvaffaqiyatli va samarali ish, kuch va sog'liq, baxt va farovonlik tilaymiz! Oilangiz, eng aziz va eng yaqin insonlaringiz baxtiga omon bo‘ling!

👀 Bizni kuzatishda davom eting!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🌐 Termiz davlat universiteti rasmiy kanali
Forwarded from Edu.uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с членами Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#qutlov

PhD ilmiy darajasini olish uchun yozilgan dissertatsiya ishi muvaffaqiyatli himoya qilindi

🔰 TerDU Iqtisodiyot va menejment kafedrasi katta o‘qituvchisi, TDIU mustaqil tadqiqotchisi Buranova Lola Vahobovnani Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti huzuridagi ilmiy darajalar beruvchi DSs.03/10.12.2019.I.16.01 raqamli Ilmiy kengashning 08.00.07 – “Moliya, pul muomalasi va kredit” ixtisosligi bo‘yicha “Hududlarning moliyaviy salohiyatini baholash orqali mahalliy byudjet daromadlarini mustahkamlash (Surxondaryo viloyati misolida)” mavzusidagi iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan dissertasiya ishini muvaffaqiyatli himoya qilganligi bilan tabriklaymiz!

👏 Universitet jamoasi nomidan Lola Vahobovnani ushbu yutug’i bilan qutlab, mustahkam sog’lik, ilm yo’lida muvaffaqiyat tilaymiz.

🌷Universitet olimalarining safi kengayaversin!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🌐 Termiz davlat universiteti rasmiy kanali
#Академик_лицей
#Қабул_2022

⚡️Бугундан академик лицейларга қабул бошланади

▶️ Бугун, 20 июндан эътиборан 2022/2023 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланади.

📌 Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга шахсий маълумотларни киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

жорий йилда 9-синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси, танловлар, мусобақа ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, гувоҳнома, шунингдек, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

☝️Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

➡️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

➡️ ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини ҳам белгилайди.

✔️ Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

*Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган “Call-center” рақамлари орқали олишингиз мумкин.

➡️ Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей учун ҳужжатлар litsey.dtm.uz сайти орқали қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев:

Нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилмоқда?

Айрим юртдошларимиз, ҳатто баъзи олимларимиз ҳам Конституциямиз замонавий демократик талабларга жавоб беради-ку, унга ўзгартириш киритишга эҳтиёж борми, деган саволни ўртага қўймоқда.

Тўғри, Конституциямиз хорижий илғор тажриба ҳамда халқаро стандарт ва талабларга ҳар томонлама мос келади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Мен амалдаги Асосий қонунимизни қабул қилишда иштирок этган комиссия аъзоси сифатида олдин ҳам айтганман: Ўзбекистон Конституцияси мустақиллик йилларида эришган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда.

Буни ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Шу билан бирга, бугун шиддатли тараққиётнинг ўзи олдимизга қўяётган муҳим бир талабни чуқур тушуниб олишимиз зарур.

Ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофимиздаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда".
Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилганига изоҳ бериб, бугун инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳар қачонгиданда устувор йўналиш эканлигига эътибор қаратди.

Давлат раҳбари Конституцияга қуйидаги таклифларни киритишни билдирди:

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқлаш;

“Миранда қоидаси”, яъни шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтириш;

Қариндошлари судланган шахсларнинг ҳуқуқлари, жумладан ишга қабул қилиш ҳуқуқини чекламаслик.

Шунингдек, Президент "снос"лар ҳақида:

"Халқимиз орасида “снос” деган ном билан машҳур бўлган муаммо бор.

Бундай ҳолатга бутунлай барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолатни белгилаб қўйиш лозим".

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Prezident Shavkat Mirziyoyev Konstitusiyaviy komissiya a’zolari bilan uchrashuvda muhim taklif va tashabbuslarni ilgari surdi

👀 Bizni kuzatishda davom eting!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🌐 Termiz davlat universiteti rasmiy kanali
Forwarded from Edu.uz
"Устозга бўлган юксак эҳтиром Конституциямизда ўз ифодасини топиши зарур" — Президент

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув чоғида таълим масаласини алоҳида тилга олди.

“Биз таълим, илм-фан ва инсон капиталини ривожлантиришга устувор эътибор бериб келмоқдамиз.

Чунки, бугунги шиддатли рақобат замонида фақат билимли, маърифатли миллат ва давлат муносиб тараққиётга эриша олади.

Улуғ аждодларимизнинг янги баркамол авлодини тарбиялаб вояга етказмоқчи эканмиз, бунинг учун боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини устувор тараққий эттиришни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйишимиз шарт.

Бош қомусимизда давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб бериши билан боғлиқ нормалар ҳам бўлиши лозим.

Устозга бўлган юксак эҳтиром Конституциямизда ўз ифодасини топиши зарур.

Шунингдек, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаcлигини Конституция даражасида белгилаб қўйсак, ўйлайманки, адолатдан бўлади".