TerDU rasmiy kanali
23.3K subscribers
20.5K photos
2.43K videos
996 files
10.1K links
Sayt: www.tersu.uz
Facebook: @tersu340
Instagram: @terdu_rasmiy
You tube: @Termizdavlatuniversitet

Murojaat uchun: @TerDU_murojaatlar_bot
Rektorga murojaat: @TerDU_rektor_bot

©Termiz davlat universiteti rasmiy kanali
Download Telegram
Жоҳиллик уммони фақатгина илм ва амал кемаси билан маҳв этилади.

➡️@TERDU340
Айни вақтда университет ректори А.Тошқулов O'ZBEKISTON телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётган "MUNOSABAT" кўрсатувида ZOOM орқали иштирок этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ (24.09.2020; 19:20)

ТерДУ ректори А.Тошқуловнинг O'ZBEKISTON телеканали орқали эфирга узатилган "Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи"га бағишланган "MUNOSABAT" кўрсатувидаги иштироки - 1

➡️@TERDU340
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ (24.09.2020; 20:41)

ТерДУ ректори А.Тошқуловнинг O'ZBEKISTON телеканали орқали эфирга узатилган "MUNOSABAT" кўрсатувида билдирилган эркин фикрлари - 2

➡️@TERDU340
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ⓜ️анба: Давлат тест маркази

➡️ @TERDU340
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқига ТерДУдан ўзбек филологияси факультети декани Обид Шофиевнинг муносабати

➡️ @TERDU340
KUNDUZGI (O'ZBEKCHA).pdf
261 KB
2020-2021 o'quv yili uchun Termiz davlat universiteti bo‘yicha o‘tish ballari

#KUNDUZGI (O'ZBEKCHA)

Termiz davlat universiteti rektorining telegramdagi rasmiy kanaliga ulanish:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg
KUNDUZGI (RUSCHA).pdf
202.1 KB
2020-2021 o'quv yili uchun Termiz davlat universiteti bo‘yicha o‘tish ballari

#KUNDUZGI (RUSCHA)

Termiz davlat universiteti rektorining telegramdagi rasmiy kanaliga ulanish:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg
SIRTQI (O'ZBEKCHA).pdf
206.8 KB
2020-2021 o'quv yili uchun Termiz davlat universiteti bo‘yicha o‘tish ballari

#SIRTQI (O'ZBEKCHA)

Termiz davlat universiteti rektorining telegramdagi rasmiy kanaliga ulanish:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg
SIRTQI (RUSCHA).pdf
189.3 KB
2020-2021 o'quv yili uchun Termiz davlat universiteti bo‘yicha o‘tish ballari

#SIRTQI (RUSCHA)

Termiz davlat universiteti rektorining telegramdagi rasmiy kanaliga ulanish:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg
KECHKI (O'ZBEKCHA).pdf
176.2 KB
2020-2021 o'quv yili uchun Termiz davlat universiteti bo‘yicha o‘tish ballari

#KECHKI (O'ZBEKCHA)

Termiz davlat universiteti rektorining telegramdagi rasmiy kanaliga ulanish:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg
​​🎓 ТЎЛОВ КОНТРАКТ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ҲАМДА ОШИРИЛГАН (СУПЕР) КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШНИ ХОҲЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🏢 Термиз давлат университетида 2020/2021 ўқув йилида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий), ёзма)да тўплаган натижалари бўйича тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва оширилган (супер) тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга онлайн хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

🌐 Тест натижаларига кўра талабаликка тавсия этилган ҳамда оширилган (супер) тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар тўлов-контракт шартномаларини қуйида кўрсатилган электрон манзилларга мурожаат қилиш орқали олишлари мумкин:

📨Талаб этилган ҳужжатларни қуйидаги электрон манзил [email protected] га ёки телеграм орқали +998930757489 рақами билан боғланиб, тақдим этишингиз керак бўлади.

📝 Талаб этиладиган ҳужжатлар:

1.Университет ректори номига ёзилган ариза (тўлов контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар бундан мустасно);
👉Ариза намунаси

2.Фуқаролик паспорти нусхаси;

3.dtm.uz томонидан тақдим қилинган тест натижалари кўрсатилган жавоблар варақаси;

4.Абитуриент рухсатномаси.

⚠️ Ҳужжатларингизни бирлаштирган ҳолда, битта файл қилиб, PDF шаклда юборишингиз сўралади.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун университет Ахборот-маслаҳат марказининг қуйидаги (76)-221-72-34, (76)-221-74-04, (76)-224-18-95 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Термиз давлат университети ректорининг телеграмдаги расмий каналига
уланиш:
👇👇👇
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш

📹 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували ХОЛИҚОВ республика ва хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш билан боғлиқ барча саволларга жавоб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'ZBEKISTON 24

Ўзбекистон-Тожикистон зиёлилар учрашуви

Душанбе
, (28.09.2020)

➡️ @TERDU340
​​МУВАФФАҚИЯТ ҲАҚИДА

🔘 Биласизми, арслонлар ов қилар экан, ҳужумларининг 75 фоизи муваффақиятсиз тугаб, фақат 25 фоизигина муваффақиятли якунланар экан. У кўп овлардан қуруқ қўл билан қайтса-да, аммо ҳеч қачон умидсизликка тушмайди, қайта-қайта ов қилишда давом этаверади;

🔘 Балиқлар тухумининг ярми талофотга учрайди;

🔘 Янги туғилган айиқларнинг деярли ярми вояга етмай ҳалок бўлади;

🔘 Дунёдаги ёмғирларнинг жуда кўп қисми денгиз ва уммонларга ёғилади;

🔘 Ерга сепилган уруғларнинг кўп қисмини қушлар еб кетади;

Ҳа, табиатда ана шундай йўқотишлар юз бериб туради. Аммо уринишлари муваффақиятсиз бўлган инсонгина ўзини омадсиз деб билиб, қайта уриниб кўришдан умидини узади.

‼️ Аслида ҳақиқий омадсизлик уринишларнинг муваффақиятсиз якун топиши эмас, балки қайта уриниб кўришдан тўхташдир.
Муваффақият — йиқилишу тойилишлардан холи ҳаёт эмас, балки умидсизликка тушмай, ҳар бир хатодан хулоса чиқариб, кейинги уринишни давом эттириш ва унда аввалги хатоларни такрорламасликдир.

Хуллас, инсон доим олдинга интилиши, яхшиликка бўлган ҳаракатини тўхтатмаслиги, юксалиш сари одимлаши керак.

Инсон кимгадир яхшилик қилиб, ундан раҳмат эшитмаса, “Бу менинг яхшилигимни билмади, қадрига етмади” деб одамларга яхшилик қилишдан тўхтаб қолмасин. Зеро, унинг яхшиликларини, мурувватларини аллақачон фаришталар ёзиб, қайд этиб қўйганлар. Охиратда эса Аллоҳ таоло ўша яхшиликка савоб, мукофот ато қилади.
Уруғни қаерга сепганингизни эслолмаётган бўлсангиз, хавотир олманг, ёмғир ёғса, қаерга сепилгани маълум бўлади.

Ⓜ️уаллиф: Нозимжон Ҳошимжон

Термиз давлат университети ректорининг телеграмдаги расмий каналига
уланиш:
👇👇👇
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg
​​«Супер контракт» нархи қанча ва кимлар учун?

Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

• Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.

• Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун 26 сентябрь - бугундан бошлаб ариза берса бўлади. Лекин маслаҳатим, бугун-эрта (шанба-якшанба) бориб ўтирманг. Дам олиш куни. Душанба кунидан борсангиз маъқулроқ. Аризани 1 ой ичида берсангиз бўлаверади, шошилиш шартмас. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади деган қоида йўқ. Тўпланган баллга қараб тартибга солинади.

• Ариза қаерга берилади?

Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

• Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?

Ўтган йили исталган 3 та йўналишдан бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам исталган бешта йўналишдан бирида (хоҳласа биринчи, хоҳласа бешинчи) ўқишга рухсат берилади.

• Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?

Масалан, биринчи йўналишга бали етмади, лекин иккинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент иккинчида ўқишни истамай, биринчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими? Йўқ, ўқий олмайди. Агар абитуриент бешта йўналишдан қайсидир бирига хоҳ грант, хоҳ контрактга кирган бўлса, унда бошқа йўналишларда супер-контракт қилолмайди.

• Қўшимча контрактнинг нархи қанча?

Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

•1-тоифа

Кириш чизиғига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тўлайди. Жумладан:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн сўм контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.

138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.

2-тоифа

56,7 баллдан
кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан ошиқ миқдорда тўлайди.

Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни ушбу 👉 манзилдан кўриб олишингиз мумкин. Шунингдек, жорий йилдан супер-контракт нархларини ОТМлар ўзлари белгилашади.

3-тоифа

56,7 баллдан кам тўплаганлар
(масалан, 1 балл бўлса ҳам) 2-тоифадаги супер-контракт миқдорининг 2 баробарини тўлаб ўқишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 30 баробар тўлаб, супер-мупер контрактда ўқиши мумкин.

• Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда эл қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.

• Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?

Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.

• Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?

Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.

• Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?

Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.

Ⓜ️анба: xushnudbek

➡️ @TERDU340
ТАБРИКЛАЙМИЗ!!! 👏👏👏

«ДЎСТЛИК» ОРДЕНИ ЮКСАК ИШОНЧ, МУНОСИБ МУКОФОТ!
ТАБРИКЛАЙМИЗ!!! 👏👏👏

«СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» МЕДАЛИ ЮКСАК ИШОНЧ, МУНОСИБ МУКОФОТ!